06:00 Новости футбола. 06:05 Чемпионат Италии. "Милан" - "Интер". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Италии. "Торино" - "Фрозиноне". 10:05 Новости футбола. 10:10 Чемпионат Италии. "Эмполи" - "Наполи". 12:10 Новости футбола. 12:15 Чемпионат Италии. Обзор тура. 12:55 Новости футбола. 13:00 Чемпионат Италии. "Рома" - "Болонья". 15:00 "Журнал Серии А". 15:30 Новости футбола. 15:35 Чемпионат Италии. "Эллас Верона" - "Удинезе". 17:35 Новости футбола. 17:40 Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". 19:40 Новости футбола. 19:45 Чемпионат Италии. "Милан" - "Интер". 21:45 Новости футбола. 21:50 Чемпионат Италии. "Монца" - "Аталанта". 23:50 Новости футбола. 23:55 Чемпионат Италии. "Сассуоло" - "Лечче". 01:55 Новости футбола. 02:00 Чемпионат Италии. "Салернитана" - "Фиорентина". 04:00 Новости футбола. 04:05 Чемпионат Италии. "Торино" - "Фрозиноне".
07:25 "Физруки. Будущее за настоящим". 08:00 Вольная борьба. Олимпийский квалификационный турнир в Азербайджане. 10:15 Самбо. Гран-при. Этап в Кемерове, Россия. 11:25LIVE Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Дуэты. Микст. Произвольная программа. Прямая трансляция. 14:30 "Спортивный интерес". 15:00 Вольная борьба. Олимпийский квалификационный турнир в Азербайджане. 17:25LIVE Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Команды. Произвольная программа. Прямая трансляция. 20:00 "Физруки. Будущее за настоящим". 20:35 "Небесная грация". 20:55LIVE Баскетбол. Фонбет Чемпионат России - Премьер-лига. Женщины. Финал. 2-й матч. Прямая трансляция. 22:55 "Формула-1. Гаснут огни". 23:25 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Дуэты. Микст. Произвольная программа. 02:40 "Спортивный интерес". 03:05 Д/ф "История Джесси Лингарда". 03:55 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Вьетнама. Гонка. 04:40 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Команды. Произвольная программа.
05:55 Новости. 06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. 1/4 финала. "Локомотив-Кубань" (Краснодар) - "ПАРМА" (Пермский край). 2-й матч. 08:00 "Игра миллионов". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 Бокс. Чемпионат Европы в Сербии. 13:25 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC "Fight Night" в Клируотере, США. Майк Ричман против Эрика Лозано. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 Новости. 17:00 Все на Матч! Прямой эфир. 17:25LIVE Хоккей. Лига Ставок Кубок Будущего. Россия U-20 - Сборная СХЛ. Прямая трансляция. 19:45 Д/ф "Пеле. Король футбола". 20:45 Все на Матч! Прямой эфир. 21:30LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 21-й тур. ЦСКА (Москва) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция. 00:45 После футбола с Георгием Черданцевым. 02:00 Все на Матч! Прямой эфир. 03:00 "Лига героев". 04:00 Дартс. OLIMPBET Международная лига. Протур 4 в Москве.
06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 08:00 Велоспорт. Тур Турции. Этап 4. 09:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 1. 10:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. 10:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. 11:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 13:30 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады", 18 эп. 14:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 1. 15:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор. 16:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 17:00LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 20:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта". 20:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 5. 22:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 2. 22:45LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 02:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 2. 03:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 5. 04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри.
Агар ўзбек футболидаги энг зўр шарҳ қайси, деб сўрашса, иккиланмасдан, устозимиз Давлат Турдиалиевнинг 2009 йилда терма жамоамизнинг Баҳрейнга қарши Манамада бўлиб ўтган ўйин транслациясидаги шарҳни эслаган бўлардим. Аслида ўйинни ўша ерда туриб, Мурод Ризаев шарҳлаган. Лекин сўнгги ўн беш дақиқада, аниқроғи, Баҳрайн ҳисобда олдинга чиқиб олгач, техник сабаблар туфайли алоқа узилади. Натижада Давлат ака студиядан туриб шарҳни давом эттиришга мажбур бўлганди. Ўша салкам ўн беш дақиқалик шарҳ ўзбек эфирларидаги энг зўр шарҳ бўлиб ёдимда қолган. Бу мавзуга қайтамиз, келинг, аввал бошқа мулоҳазаларни ўртага ташласам.
Инсон қайсидир жиҳатдан яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги курашнинг жамланган шаклидир. Ҳар қандай инсонда яхши ва ёмон хислатлар доимо мувозанатда бўлиб, гоҳ яхши амаллар, баъзан эса хатолар устунликка эга бўлади. Мана шу мувозанат инсон ҳақидаги умумий фикрни юзага келтиради. Танқид ва олқишга асос бўлиб хизмат қилади. Ҳеч ким, ҳеч ким мукаммал яралмаган. Ҳеч бир жамоа доимо ғалаба қозонмайди. Ҳеч бир мураббий хатодан ҳоли эмас. Тўғрими? Бу ҳамма томонидан қабул қилинган футбол қоидаларидан бири, шундайми? Биз жамоадан доим ғалаба талаб қилишга ҳаққимиз йўқ, асосан жараённи кузатамиз ва таҳлил қиламиз. Жараён эса худди, инсоннинг амалларидаги мувозанатга ўхшайди, гоҳ хатолар, гоҳ муваффақиятлар алмашилиб турилади. Мавзу тугади.
Энди, энг “модний тема” бўлмиш, Абрамов мавзуга ўтамиз. Тасаввур қиламиз, Абрамов устидан оммавий суд бўяяпти, кимдир уни қоралаган, кимдир ҳимоя қилган, ҳамма томоша қилган, хуллас буёғи фантазия. Мен табиатан адвокатликни кўпроқ ёқтираман, буни қандай тушунасиз, ўзингизга ҳавола. Шунчаки, Шекспир айтганидек, айнан мана бу театрда ролим балки шунақадир. Йўқ, бу менинг “абрамовчи” ёки оптимист эканимнинг англатмайди. Мен Абрамовнинг хатолари ҳам кўплигини, мукаммал мураббий эмаслигини жуда яхши биламан. Фақат унга йўналтирилаётган танқид тўфони шунчалик кучлики, унга шунчаки, тўғон қўйсангиз ёки тўхтатишга ҳаракат қилсангиз ҳам, гуёки адвокатга ўхшаб қолишингиз табиий. Яъни бу ерда ҳакам йўқ, демак “прокурор”нинг гапларига қўшилмаган ҳамма “адвокат” мақомидадир. Хўп, қабул қилдим.
Биласизми, мен агар Абрамовни ҳимоя қилишни истасам, буни жуда осонлик билан амалга ошира оламан. Масалан, “Абрамов – мураббий эмас” деган фаразни оламан-да, аксини исботлашга ҳаракат қиламан. Осонми? Битта гап – “Абрамов мураббий бўлмаганда, терма жамоамиз кейинги босқичгача чиқа олармиди?” деб қарши савол берсам, ҳамма ўчади! Тўғрими? Демак, мен ғалаба қозондим, ҳамма хато фикрлаяпти, дея оламанми? Йўқ, менинг бундай йўл тутишим сизни умуман қониқтирмайди. - Жаноб, Абрамов мураббий эканини биз ҳам тан олиб турибмиз, шунчаки, унинг баъзи хатолари устида айблаяпмиз, Сиз ўша хатолар масаласида уни оқлай оласизми? – дейсиз!
Энди, мана бу ерда мен қийналиб қоламан. Чунки мавзу янада чуқурлашди. Ҳар қанча уста бўлмайин, Абрамовни сариқ карточкалар ёки Ироқ билан ўйиндаги тактик хатолар борасида оқлашим жуда қийин кечади. Оқлай олмайман. Кўряпсизми, мен қандай айёрликка йўл қўйдим? Атайлаб, талабни юқори кўтардим, гуёки “Абрамов – иблис” деган энг оғир айбловни инкор қилишга киришдим ва бунга эришдим. Абрамовнинг иблис эмаслигини исботлаш осон, бир иккита яхши хислатларини санасам бўлди, унинг иблис эмаслиги ойдинлашади. Лекин унинг иблис эмаслиги унинг фаришта эканига исбот эмаску, тўғрими?
Бироз чалғидингиз-а? Буни мен бошламадим. Абрамовни танқид қилаётган журналистлар, мухлислар айнан мана шундай айёрликни намойиш қиляптилар ва натижада осонлик билан ғалаба қозонаётгандеклар.
Айтайлик, “Абрамов – фаришта” деган иддаони қаршиларига қўйиб оляптилар-да, буни инкор қилишни бошламоқдалар. Албатта, Абрамовнинг фаришта эмаслигини исботлаш жуда осон. Унинг бир-иккита хатосини, “гуноҳ”ини хужжат қилинса кифоя.
Лекин, масаланинг туби бошқа ёқда-ку! Ким Абрамовни фаришта деяпти?
- Жаноб, Абрамовнинг фаришта эмаслигини хатолар қилишини биз ҳам биламиз. Яхшиси, унинг хатоларини санамасдан, айнан қайси омиллар эвазига ҳозирда терма жамоамизга мос эмаслигини-ю, унинг яхшилигидан ёмонлиги кўплигини исботлаб берингчи? – деб сўралса, вазифа янада оғирлашади, шундайми?
Абрамовни “қора қилиш учун” унинг фаришта эмаслигини исботлаш кифоя эмас, бир нечта хатосини санаб, шу билан хулоса чиқариш нотўғри. Унинг яхши томонлари ҳам бўлиши мумкин, Биз унинг фаришта ёки иблис эканига далилларни эмас, унинг яхши ва ёмон томонлари тўғрисидаги мувозанат ҳақида гаплашишимиз керак. шундаймасми?
Тушунарли бўлиши учун, оддий мисол келтираман. Ҳамкасбим, устозим Бобомурод Абдулланинг “Абрамовнинг “қовунлари”” мақоласида шундай жумлалар бор:
“Мана, масалан, ўша оптимистлардан: "Корея ва Япония термаларига қарши бўладиган ўйинларда Ўзбекистон термаси қандай натижага эришади?" – деб сўрасангиз, улар иккиланмасдан: "Бизникилар ғалаба қозонишади!" – деб жавоб қайтаришади. Жавоб бераётиб, Абрамов ўша ўйинларга кимларни олиб кетганига (таркибга) қарашмайди ҳам. Иброҳим Раҳимов, Александр Шадрин каби футболчилар корейсларга ва японларга муносиб қаршилик кўрсата олишармикан? Ёки оғир югурадиган Элдор Магдеев чаққон корейслардан ва японлардан ўзиб кетармикан?”
Мана шу ерда “оптимист” тушунчасини турлича қабул қилиш ҳисобга олинмаётганини сездингизми? Мендан оптимист ҳақида сўрашса, “у жамоамиз ўйинларидаги яхши нуқталарга кўпроқ урғу беради, ҳар қандай ҳолатда терма жамоамизнинг ғалабасидан, омаддан умид қилади” деб жавоб берган бўлардим. Бобомурод Абдулла эса оптимист деганда, “Япония ва Кореяни албатта ютамиз” деб ҳисоблайдиганларни тушунишларини таъкидламоқдалар. Албатта, у кишига ўша японларни ютишига аниқ ишонадиганларнинг ноҳақ эканини исботлаш жуда осон. Лекин менинг тушунчамдаги оптимистларнингчи? Агар мухлислар ва журналистлар билан гаплашсангиз, “Японияни йиртиб ташлаймиз” деб ҳисоблайдиган одам 1 фоизни ҳам ташкил этамаса керак. Демак, аслида умуман бўлмаган инсонлар билан тортишиш, мунозара қилишдан нима фойда? Бундай мунозарани енгиш осон-ку? Яхшиси, ўша кўпчиликни ташкил қиладиган оптимистларнинг аргументлари билан мунозара қилиш фойдалироқ эмасми? Акс ҳолда, у “Абрамов фаришта эмас” деб ўнлаб далил келтиради, мен “Абрамов иблис эмас” деб ўнлаб далил келтираман. Аслида бу мунозара эмас, умуман бир бири билан кесишмайдиган иккита алоҳида фараз бўлиб қолмаяптими?
Абрамов сариқ карточкалар билан найранг ишлатди ва биз панд едик. Абрамов ўйин вақтини ўзгартиришга ҳаракат қилди ва ўхшамади. Абрамов Ироққа ютқазди. Биз олимпиадага чиқа олмай қолишимиз мумкин. Абрамов иккита жамоани ва яна бир клубни ўзиники қилиб оляпти ва кўп нарсани чалкаштириб юбормоқда. Абрамов терма жамоага мос бўлмаган футболчиларни чақиряпти, мос бўлганларни чақирмаяпти. Ўртоқлик ўйинларини бой беряпти.
Бу тарозининг иккинчи палласи ҳам бор.
Абрамов сариқ карточкалари найрангини ишлатишдан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлганди. Ҳа, биз ҳар доим бу босқичдан ўтиб келганмиз. Лекин бу сафар биз билан бир гуруҳда иккита ЖЧ қатнашчиси тўп сурди. Илгари бўлганмиди шунақаси? Абрамов Ироққа ютқазди, лекин иккинчи ўрин масаласи нақд, ғалаба қозонсак, бевосита Лондонга борамиз. Илгари агар ютқазиб қўйсак, иккинчи ўрин ҳам сўроқ остида қолар, кимларнидир қандайдир натижасини кутардик, шундайми? Абрамов ўртоқлик ўйинларини бой бергани билан, яна битта факт - мана шу саралаш циклида Абрамовнинг икки жамоаси умумий бўлиб 14 ўйинда майдонга тушди. 10 ғалаба, 3 дуранг ва атиги бир мағлубият. 14 ўйиннинг 12 тасида дарвозамизни даҳлсиз сақлай олдик. Атиги учта гол ўтказиб юбордик. Рақибларнинг ҳаммаси бўш эмасди – Япония билан ўйнадик, Шимолий Корея билан икки марта, БАА ва Австралия майдонида тўп сурдик. Яна нима, икки тур олдидан йўлланмани нақд қилиб қўйишимизни кутганмидингиз? Абрамовнинг икки жамоани бошқариш ҳолатини салбийга йўйаётганлар, наҳотки мана шу оддий статистикани эътиборга олишмаяпти?
Олдинги мураббийларимиз ҳам икки жойда ишлашган. Қосимов “Бунёдкор “ ёрдамчи мураббийи эди, Непомняший ва ундан олдингилар “Пахтакор”да ишлашарди. Абрамов клубни эмас. ОТЖ ни бошқармоқда. Яъни, асосий терма жамоамизнинг пойдеворини ташкил қилиши керак бўлган, биринчи жамоа билан узвий боғлиқ жамоани. ОТЖ ва МТЖ ни икки мураббий бошқарганида, бир-бирига ҳалақит бериши шубҳасиз эди, айниқса ҳозирги паллада. Икки жамоани бошқаришда, баъзи пайтларда уёқдан буёққа учаётганини танқид қилаётганлар, бу ҳолатнинг ҳар икки жамоага фойдаси ҳам борлигини наҳотки, кўришмаса? Икки жамоанинг алоҳида мураббийи ё Ислом Тўхтахўжаевни талашиб иккига бўлиб юборишарди ёки бири ундан воз кечиб қўя қоларди, тўғрими?
Мен кўпроқ иккинчи палага эътиборимни оширётган бўлишим эҳтимол. Истасангиз, сиз биринчи паллани устун ва муҳим билинг. Ҳамманинг ўз қараши ва муносабати бор. Ҳеч кимни айблашга ҳаққим йўқ. Лекин кимки, тарозининг фақат битта палласини кўрар экан, унинг на пессимист, на оптимистликка алоқаси йўқ. Ушбу тушунчалар мавжуд паллаларга нисбатан турлича муносабатни билдиради холос. Зинҳор, бир томонлама фикрлашни эмас! Биз эса Абрамовни, терма жамоани, футболчиларни эмас, жараённи таҳлил қиляпмиз. Жараён ҳақида эса мутлақ фикр бўлмайди.
Нега ўшанда Давлат Турдиалиевнинг шарҳи зўр чиққан, биласизми? Чунки, Давлат ака фақатгина сўнгги дақиқаларда, яъни биз ҳисобда орқада бораётганимизда шарҳлашни бошлагандилар. Ўша шарҳ бошлангунча, у кишининг кайфияти, фикри қанақа бўлганини биз билмасдик. Ўшанда эфир узилмаганда, Мурод Ризаев бу тарзда танқидий мулоҳазаларни айтмаган бўларди. Сабаб? Сабаби, Мурод ака учрашув бошидан ўйинни шарҳлаб борган. Мухлислар билан бирга жараённи кузатган. Қайсидир жиҳатда мақтаган, қайсидир жиҳатда умид билдирган. Шу гапларни айтиб ўтирган инсон, бирданига гол ўтказиб юборилгач, масаланинг тубига кириб кетиши ва пойдевордаги камчиликлар ҳақида сўзлаб кетиши бироз ғалати бўларди. Ишонманки, агар Давлат Турдиалиев ўша ўйинни бошидан шарҳлаб борганларида, ўйин сўнггидаги ўша гаплар бўлмасди, муаммолар ўша шаклда кўтарилмасди. Айнан мана шу жиҳатдан, жараён билан бирга юришнинг мураккаб жиҳатлари бор. Доимо бир позицияда туриб, охирида ҳақ бўлиб чиқишдан умид қилиш ёки охиригача жим туриб, кейин, “айтовдим-а” дейишдан осони йўқ. Саломат бўлинг.
,,Иблис адвокати''(Адвокат дьявола) мени энг яхши курадиган фильмларимдан.К.Асланов доимгидек уз стилида,бу стил менга бир инсонни эсга солади...Маколани мазза килиб укидим,рахмат.
Мунозарани шу ерда тўхтатиб турамиз... Футбол кўрамиз: мана линк http://www8.livetv.ru/webplayer2.php?t=ilive&c=26128&lang=en&eid=107683&lid=37262&ci=5&si=1
Шахсан менга иккала мақола ҳам ёқди... Журналистларда турфа фикрлар... Чет элнинг ҳиди келаяпти... Ўша шов-шувлару тортишувлар... Бундан биз фақат матбуотчилар ва ўша сиз қоралаётган ва оқлаётган инсонлар манфаатдор бўлишади!!! РАҲМАТ!
мен хам бировни истайди, деганим йук. Шунака тушуннилмасин, деб Давлат Турдиалиевни мисол келтирдим. Давлат ака хам МТЖ ютказишини истамаган...Лекин шархнинг охирида гапиргани учун шарх зур чиккан
Уша Сиз айтган Абрамов фаришта ёки иблис булмаганидек, Бобомурод акамиз хам фаришта ёки иблис эмас, мен хам укидим у кишини маколасини, мазза килиб укийдиган жойлари хам етарли уша ерларини узимга олдим, кераксиз жойларини ташлаб юбордим, санитарлар тозалаб кетишар деб)))),
ONLINE
балки.
эътибор берган булсангиз, охирги уч кунда 4 та макола куйилди шу блогга. табиийки, битта колим ва битта мавзу булади-да.. Хар куни хар хил ёзиш кийин. Орада кандайдир вакт утса, мавзу хам, фикрлар хам, услуб хам янгиланади.. Сизга муаммо тугдираётган булса, буларнинг барчасини битта макола урнида куришингиз хам мумкин.
ABITURIYENT
йук. синдиришга эмас. Адвокат хам, прокурор хам гуёки бир бирига карши круинса-да, аслида хакикат учун курашиши керак. Мухлисларга хавола килиняпти холос. Факат биттасини кабул килишга мажбур эмассиз. Хар ким кераклигини олаверади. Б.Абдулла хам керак. хамма бир тараф булса хам журналистикагаям, мухлисларгаям зиён...
э яшанг Кахрамон ака, кечаги "ковун"лар хакидаги маколани хеч хам хазм килаолмаятгандим, унда факат бир томонлама ёндошилганди, кискаси ОЛГА Абрамов ва абрамовчилар!
Online kelishdik. Bizam do'st bo'p qolamiz. Bilmasam, manga ortiqcha tanqid yoqmaydi. O'sha aytganimday boshini silab orqasiga tepib ishlatish yoqadi. Xafa qigan bo'sam uzr
ABITURIYENT
баъзилар демасдан конкрет никимни ёзиб куяверинг. Ёмон кекчи бола экансизей. Уша билет хакидаги гапизни нотугри тушунганимдан бери доим менга карши тегиштириб юрасиз. Бояги гап сизга бунака тегиб кетади деб уйламагандим. Кейин синдирибди деганиз нимаси. Фактлар Б.Абдуллани маколасидаям бор эди! Журналистлар биз уйлаганчалик бир бирига против эмаслар! Так что гижгижлашни бас килайлик, бир томоннинг кунглига огир ботиши мумкин. Ёзгиси кеса ёзади.
O'sha Davlat Turdialiyevning sharxini juda yaxshi eslayman: Biz kimni aldayapmiz. Jamoamiz yutqazdi. Binnimalarni bahona qimay haqiqatni tan olaylik. etc.
Lekin, konkretno faktlar bilan sindiribsiz. Ba'zilar aytganday o'qimay respect demadim. O'qib chiqdim. Manimcha B. A ham buni o'qib o'zlari yo xulosa qilalla, yo keyingi safargi tanqidda sizziyam eslab o'talla.
Муаллифнинг узи доим бир позицияда турадию. Хуллас икки томонни гапларидаям жон бор. Б. Абдуллани шу маколасиям айни дамда зарур эди. Хеч ким жамоамизнинг ютказиши хисобига хак булиб чикишини хохламайди!. К. Асланов маколаларини мен хам доим укиб бораман. Илгари зур кизикиш бн укирдим. Фикрлари илгарилаб кайта кайта укиб хазм килардим. Бу кишиям кейинги пайтларда бир колипга тушволиб окибатда бир хилликдан чиколмай колдилар. Балки менга шундай туюлаётгандир. Очиги тепадаги макола илгаригидай макташга арзимайди. Олдин харфлари тушиб ё алмашиб кетсаям 3-даражада коларди сабаби маъноси огирлик киларди.
Бу сафарги маколани номи сал куполрокми дейман. "Иблис адвокати". Лекин,гап йук. Негаки,Бобомурод акани маколасига жавобни биринчи булиб айнан сиздан кутгандим. Тугри, хамма хам хато килади. Ва биз иблис хам фаришта хам эмасмиз. Абрамов хам иблис хам фаришта хам эмас. Уни танкид килиш учун "у фаришта" дейиш шарт эмас. Хатоларини хам,хато килишини хам кутиш шарт эмас. Танкид килишга Абрамовни узи мажбур килади. Аслида эса уни танкид киламиз деб улиб турганимиз хам йук. Танкид учун бутун бошли футболимизда етарлича мавзу топилади. Гапираверасан,езаверасан барибир хеч нарса узгармайди. Футболимизга факат федерация рахбари Усмонов жон куйдиради. Лекин атрофидагиларга барибир... ПФЛ нику гапирмай куяколай. Эплаб бир тузукрок лига туза олмайди. Кискаси,футболимизда манфаатлар биринчи уринда.
Абрамов хакидаги гапга кайтсам. У хам "кир" булиб кетган футболимиз ичидаги одамлардан бири холос. У фаришта хам иблис хам эмас...
Хар сафар Кахрамон акани маколаларини укиб нимадир фикр колдирай дейману, ухшамайди. Чунки хаммасини маколада тушинтириб куядилар. Хуллас мен хам 'иблис адвокати'ман. Олга Абрамов!
Хар доимгидай 'ухшаши йук' макола! Койил! Макола дегани мана бунака булади уртоклар!.. Хаммасидан хам мухлисларга мазза торозини хар икки тарафини хам билиб боришади ))
Abramovni ishdan ketishi kerak deyatganlar aslida faqat bir taraflama o'ylaydigan insonlar. Sizning bu maqolangizdan keyin ular tushunichar ma'lum ma'noda. Lekin qaysidir vaqtda yana unutishadi. Bu vaqt albatta yaqin yillarda bo'lmasligiga umid qilaman.
Доимо бир позицияда туриб, охирида ҳақ бўлиб чиқишдан умид қилиш ёки охиригача жим туриб, кейин, “айтовдим-а” дейишдан осони йўқ.
_________________________________
Ичимсизда ака!! Яшанг! Кайп қиворди одам шу жоийини ўқиб )))