05:25 Лёгкая атлетика. Мировой континентальный тур. Maurie Plant Meet в Мельбурне, Австралия. 07:25 "Физруки. Будущее за настоящим". 08:00 Дзюдо. "Большой шлем" Тбилиси в Грузии. День 3. 09:40 Самбо. Кубок мира. Этап 1 в Ереване, Армения. День 1. 11:20 "Формула-1. Гаснут огни". 11:45 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 5. 13:40 "Спортивный интерес". 14:05 Академическая гребля. Кубок мира. Этап 1 в Варесе, Италия. 17:30 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. World Indoor Tour Gold в Мадриде, Испания. 19:35 "Физруки. Будущее за настоящим". 20:10 Самбо. Кубок мира. Этап 1 в Ереване, Армения. День 1. 21:50 Дзюдо. "Большой шлем" Тбилиси в Грузии. День 3. 23:30 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. 02:00 Академическая гребля. Кубок мира. Этап 1 в Варесе, Италия.
05:15 Новости. 05:20 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 5. 07:00 "Вы это видели". 08:00 "Игра миллионов". 08:30 "Большой хоккей". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 "Небесная грация". 12:25 Профессиональный бокс. Костя Цзю против Джесси Джеймса Лейха. 13:00 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Флойда Мейвезера. 13:35 Футбол. Еврокубки. Обзор. 14:35 "Лица страны". Максим Опалев. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". 16:55 Новости. 17:00 "Игра миллионов". 17:30 Все на Матч! Прямой эфир. 18:30LIVE Хоккей. Фонбет Чемпионат КХЛ. Кубок Гагарина. Финал. 2-й матч. Прямая трансляция. 21:30 Футбол. Еврокубки. Обзор. 22:30 Все на Матч! Прямой эфир. 23:15LIVE Смешанные единоборства. АСА 174 в Санкт-Петербурге. Анатолий Токов против Шарафа Давлатмуродова, Олег Борисов против Павла Витрука. Прямая трансляция. 01:55 Все на Матч! Прямой эфир. 02:55 "Формула-1. Гаснут огни". 03:25 Самбо. Гран-при. Этап в Кемерове, Россия. 04:45 "РецепТура".
06:00 Снукер. World Open в Юйшане, Китай. Финал. 08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 4. 09:30 Мотоспорт. FIM EWC. Сезон 2023. Финальный этап. "Bol d'Or" на трассе Поль Рикар, Франция. Лучшие моменты. 11:30 Зал славы. Олимпиада 2016 в Рио-де-Жанейро. 12:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы. 13:00 Снукер. World Open в Юйшане, Китай. Финал. 15:00 Велоспорт. Женщины. Гонка "Флеш Валонь" в Бельгии. 15:45 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 4. 16:35LIVE Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 5. Прямая трансляция. 18:30 Снукер. World Open в Юйшане, Китай. Финал. 20:30 Мотоспорт. FIM EWC. Сезон 2023. Финальный этап. "Bol d'Or" на трассе Поль Рикар, Франция. Лучшие моменты. 22:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 5. 00:00 Снукер. World Open в Юйшане, Китай. Финал. 02:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 5. 03:30 Зал славы. Олимпиада 2016 в Рио-де-Жанейро. 04:30 Автоспорт. WEC. Этап 1. "1812 километров Катара" на трассе Лосал. Лучшие моменты.
Биласизми, нега бизда доим охиригача имконият бўлаверади? Ўзимча бир ихтиро қилдим-да энди. Биз доим имкониятларни таҳлил қилишда ўзимизни фаворит мақомига қўйиб оларканмиз негадир. Мисол учун, ҳали ўйналмаган ўйинлар учун 3 очко ёзиб ҳисоблашга киришамиз. Нега ахир? Асос борми? Бу гуёки, “Қизилқум”нинг мавсум бошидаги чемпионлик учун имкониятларини чамалашга ўхшайди. Йўқ. Мавсум бошида эмас, айтайлик, илк уч турдан сўнг, икки очко жамғарилгач, ҳали чемпионлик учун имконият қўлдан кетмагани ҳақидаги мулоҳазаларни эслатиб юборади. Бир қараганда тўғри, ўша “Бунёдкор” мавсум охиригача ўнтача очкони йўқотади барибир. Лекин асосий масала барибир “Қизилқум”да, хўш, жамоа барча ўйинлари юта оладими?
Мазза қилиб, Ливанга мухлислик қилдик, мана, аутсайдер жамоа Эронни ютиб берди, энди бизга имконият очилди ланг бўлиб! Шунақами? Ливан бизга эмас. ўзига очди имкониятни, турнир жадвалида энди биз сўнгги ўриндамиз, хабарингиз борми? Нимага асосланиб, биз ўзимизни ўнглаб оламиз-у, қаторасига қайсидир ўйинларни ютишимизга ишонамиз? Мана шу ўтган тўрт турни айланибам, ўргилибам таҳлил қилиб кўринг – ҳар қанақасига энг ёмон қатнашган жамоалардан бири бўлиб қоляпмиз-ку, барибир. Кейинги ўйинларни ҳаммасини ютамиз, деган таъкидни нима билан қувватлантиряпмиз? Нотўғри тушунманг, пессимистликка чорламаяпман, шунчаки, доимо вазиятда рақибларни эмас, ўзимизни баҳолашни қандай ўрганамиз? Ўша Эрон ўз майдонида Қатарни, бугун эса Ливанни ютиши ва у ҳам очколари сонини 9 тага етказиб олиши мумкин эди. Бугунги ўйинимиз билан, мана шу ҳолимизда иккинчи ўрин учун имкониятдан амалий тарафдан мосуво бўлишимиз мумкин эди, тўғрими? Ахир биз Эрон Ливандан ютқазганини кейин билдик-ку? Нега “ана Эрон ҳам ютқазибди-ю, демак шансимиз ошибди” деб қор курашимиз керак? Келажакда ҳали биз етиб бормаган уч очко ҳақида эмас, бугунгина бой берилган имкониятлар, очколар, хатолар ҳақида гаплашганимиз дуруст эмасми? Ахир биз бугун 2-ўринга кўтарилиб олишимиз мумкин эди. Эсингиздами?
Айбдор қидиришни истамайман. Аслида бугун учун умуман кераксиз бўлган тортишув – мураббийларни солиштириш ниятим ҳам йўқ. Лекин эътиборингизни бугунги ўйинга қаратмоқчиман. Нима кўрдик?
Терма жамоамиз ўйинни актив бошлади. Ҳатто қайсидир дақиқага келиб, дарвозага берилган зарбалар сони саккиз баробарга фойдамизга ошиб кетганди. Айнан ўша дақиқаларда футболчиларимиз кўп жабҳада рақибдан устунлик қилганликлари бор гап. Аммо Корея ўйиннинг бошидан атайлаб ташаббусни топшириб қўйгани кейинроқ сезилиб қолди. Афсуски, биз ўша дақиқаларда ҳисобни ошира олмадик, масалан, Санжар Турсуновда қулай вазият бўлганди. Лекин биласизми, ўша биз устунлик қилган дақиқаларда ҳам, кейин ҳам биз позицион ҳужумлар уюштира олмадик, тўпни ҳеч бўлмаса 4-5 маротаба кетма кет аниқ узата олмадик. Йўқ, яна ўша кўпчилик ёмон кўриб улгурган майда пасларни қумсамаяпман. Умуман тўпни ушлаб туришга бўлган уринишларимиз зое кетганини айтяпман. Ахир Корея айнан тўпни биздан тортволгач, ташаббусдаям, ҳисоьдаям устунликни қайтариб олди-ку? Жамоа қандай футбол кўрсатишидан қатъий назар, тўпни назорат қилишни билиши керакми? Ёки тўпни назорат қилиш, аллақачон “Барса”нинг мағлубиятли ва эски услубига айланиб бўлганми? Кечирасиз, бугунги даврнинг эталон футболи мана шунга асосланган. Тўғри, бунга қарши ўз йўналиши билан жавоб бера олган мактаблар бор, масалан – “Реал”. Мадрид жамоаси асосан жудаям тезкор қарши ҳужумлар ва шиддатли прессингни мукаммал кўринишга олиб келган. Лекин сиз терма жамоамиз ижросида тезкор ва аниқ комбинацияни, қарши ҳужумни кўрдингизми?
Ўша юқорида айтганим, Ҳасанов – Турсунов комбинацияси ва ўйин охиридаги Жепаров- Гейнрих-Турсунов яратган вазиятни айтмасак, асосан бурчак тўплари ва “аутлар”, Бақоевга баландлатиб тўп оширишлар билан ёдда қолди ўйин. Албатта, мураббийда ўйинни такомиллаштириш ва янада яхшилаш учун етарли вақт бўлмагани, бир нечта жароҳатлар ҳам бор, у ҳақида олдинги мақоламдан ўқиб олишингиз мумкин. Мен шунчаки, масалан, Қатарни Қатарда ютишимиз учун асос қидиряпман холос. Лекин барча муаммо ўша Ҳайдаров, Муллажонов, Аҳмедов ва Денисовнинг йўқлиги туфайли, деган мулоҳазага ишонишни чин дилдан истаяпман. Худди, Ливанда бешта футболчимиз қайтса, йиртиб ташлаймиз, деб ўйлаганимдек...
ИГНАТИЙ НЕСТЕРОВ. Ҳар галгидек. Сўнгги сонияда муқаррар голдан қутқариб қолди, лекин рақибнинг биринчи голида яққол хатога йўл қўйди. Дарвозани тарк этди ва тўпни бартараф қила олмади. Яна бир вазиятда тўпни рақибга жуда қулай тарзда уриб юборди. Умуман дарвозабоннинг эски муаммоси ҳали ҳам бор – қарама қарши зарбаларга уста. Лекин стандарт вазиятлар – оғриқли нуқта.
ШОҲРУҲ ГАДОЕВ. Ўтган ўйиндан фарқли равишда хаяжон сезилди. Ҳимоядан тўпни олиб чиқиб кетишда бир нечта яққол хатоларга йўл қўйди – тўп етарлича кучли оширилмади.
АНЗУР ИСМОИЛОВ. Позицион жиҳатдан ақлли ҳаракат қилди. Лекин Корея киритган иккинчи голда барча ҳимоячиларимизнинг хатоси бор. У нуқтада ҳужумчига икки марта тўпга тегиш имконият берилмаслиги шарт.
АРТУР ФИЛИПОСЯН. Тўпларни қайтаришда баъзида суст ҳаракат қилганини эътиборга олмаса, қониқарли ўйнади. Аммо биринчи голда тўпни қайтариб юбориши мумкин эди. Сўнгги дақиқада ҳам қўпол хатога йўл қўйди. Тўпларни бош билан деярли ўз жарима майдонимиздаги рақибга бериб қўяётганини тушунмадим. Ахир одатда бундай вазиятларда тўп қайтарилаётганда майдон марказигача бош билан уриб юборишларини Европа футболида кўрамиз-ку? Бизда нима етишмаяпти?
АКМАЛ ШОРАҲМЕДОВ. Унинг тез тез ҳужумга қўшилишини кутгандик, лекин негадир бу амалга ошмади. Натижада ўнг қанот қарши қанотга нисбатан оқсади. Ҳужумларимизда ранг баранглик камайди.
ФОЗИЛ МУСАЕВ. Тўп учун курашларда фаоллик қилди, лекин унинг Одилдан фарқли жиҳати, ҳаддан ташқари хаяжонланди. Яъни имкон қадар оддий ўйнашга ҳаракат қилди. Керакли пайтда ташаббусни ўз қўлига олишга қўрқди.
ТИМУР КАПАДЗЕ. Ростини айтганда, бугун унинг ўйини хафсаламни пир қилди. Ҳайдаров ва Аҳмедовлар йўқлигида, айнан Кападзе кўпроқ ташаббускор бўлишини кутгандим. Лекин ўйинни бошқара олмади, кўп вазиятларда тўпни Жепаровга етказиб беришдан бошқа нарса ўйлаб топа олмади.
СЕРВЕР ЖЕПАРОВ. Жамоавий ўйин у қадар яхши шаклланмагач, ўйин асосан Сервернинг қарорлари ва ташаббуси орқали уюштирилиши назарда тутилганди. Баъзида ишончни оқлади, масалан, сўнгги дақиқадаги хавфли вазият ҳам айнан унинг кутилмаган ҳаракати орқали содир бўлди, икки голда иштирок этди. Лекин айнқиса иккинчи таймда жисмоний ҳолати панд берди, яққол қулай вазиятларда тўпни ортиқча ушлаб қолди ва олдириб қўйди. Умуман олганда, барча футболчиларимизда рақиб дарвозасига узорқдан берилган зарбалар умуман кучсиз чиққанини таъкидлаш жоиз. Сабабини билмадим.
САНЖАР ТУРСУНОВ. Менимча, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Сервер эмас, Санжар бўлиши керак эди. Деярли икки гол муаллифига айланди, ўйин бошида ва сўнгги дақиқада ўта хавфли вазиятда иштирок этди. Умуман рақиб дарвозасига энг кўп хавф солган футболчи бўлди. Аммо ҳаддан ташқари кўпроқ марказга интилавергани учун Шораҳмедов ёлғизлик қилиб қолаверди. Баъзида Жасур каби қанотга кўпроқ боғланиши ва имкон қадар рақиб ҳимоясини очиши керакмиди... Билмадим.
ЖАСУР ҲАСАНОВ. Ҳар галгидек. Унинг майдонга тушиши корейсларга кутилмаган ҳол бўлгандир. Чунки Қувайтга қарши ўйинда Галиулин ҳаракат қилган ва яхши кўринганди. Илк дақиқаларда, терма жамоамиз тезкор ва ҳужумкор ўйнаётганда актив эди, кейин эса, рақиб унинг услубини ўзлаштиргач йўқолиб қолди. Яъни ўйинимиз қовушмай турганда эпизодлар ярата олмади.
УЛУҒБЕК БАҚОЕВ. Ўйин услубимиздан ва кўплаб стандарт вазиятлардан келиб чиқиб, аслида Бақоев янада фаолроқ бўлиши мумкин эди. Лекин ташаббус рақибга ўтганда, кўп вазиятларда ўйиндан узилиб қолди. Балки ярим ҳимоячиларимизнинг рақиб дарвозасига яқинроқ ҳаракат қилмаганликлари уни яккалаб қўйгандир. Бир марта ўта қулай вазиятни кўкка совурди, деярли очиқ дарвозага гол киритишга имконият топа олмади.
АЛЕКСАНДР ГЕЙНРИХ. Гейнрих бу Гейнрих. Унинг ҳаракатлари оддий қолипда ўлчанмайди. Қайсидир эпизодни голга айлантирса, демак яхши, уролмаса, ёмон. Демак Гейнрихнинг бугунги уринишлари муваффақиятсиз чиқди. Балки Қосимов таваккал қилиши ва Бақоевни майдонда қолдирган ҳолда Гейнрихни тушириши яхшироқ бўлармиди?
�МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ. Ҳамкасбини ҳайрон қолдира олмади. Рақиб ҳисобни тенглаштиргач, терма жамоамиз нима қилиш кераклигини умуман билмаётгандек туюлди. Қачонки рақиб ҳисобда олдинга чиқиб олгачгина, вазифа ойдинлашди, гол уриш шартлиги учун олдинга бора бошладик. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятни ёмонлаштирмасдан, бир очкога илинганимизда мураббийнинг совуққонлиги ва вазиятни тўғри баҳолаганлиги сабаб бўлди. Қосимов сўнгги дамгача рақибларини олдинга қўйиб юбормасдан имкониятни сақлаб қолишига ишонса бўлади,лекин айнан ўша сўнгги дамдаги муҳим вазифа қанчалик бажарилади? Бу савол...
Кўпчилик учун ажойиб деб баҳоланаётган ушбу ўйинда кўп футболчилар салбий баҳоланаётганига унчалик ҳайрон бўлмаётганингизни биламан. Ростанам, агар футболчи ташаббус кўрсатишдан имкон қадар ўзини чеклаб, кўрсатма асосида ўйнашга ҳаракат қилса, қачонки натижа кўрсатилгандагина, яхши таассурот қолдиради. Прагматик футболнинг хусусияти шунда. Яъни бугун агар ютганимизда, ҳар бир футболчи ажойиб ўйнагандек тасаввурда бўлишимиз, худди шу ўйин билан мағлуб бўлганимизда, аксинча таассурот уйғотиши аниқ эди. Натижа гапиради.
Нима ҳам дердим. Боримиз ҳозирча шу. Ё ҳозирча боримиз шуми? Ишқилиб-да. Ҳа, имконият бор. Ҳатто кечагидан ҳам кўра яхшироқ энди имкониятимиз. Ахир аслида бугун учинчи ўрин учун имкониятимиз ёмонлашган бўлишиям мумкин-ку! Гап ўша имкониятлардан фойдаланишда эканини назарда тутган ҳолда, кучлироқ ўйнашни бошламасак, бизни ЖЧ дан қуруқ қолишдан фақат вақт ажратиб турибди. Худдики, “Қизилқум” бир кун келиб, барибир имкониятсиз қолаётгандек.
Шу мақолани ёзаётганимда, бизнинг Корея билан дурангимиз аслида муваффақият эканини гапириб, “ана Австралия Иорданиядан еб ётибди” деганлар бўлди. Лекин хув ўша гапларга қайтсак, аслида Иордания Австралияни ютиб ётибди, биз юта олмаяпмиз-ку, тўғрими?
1) Абрамов ТЖ си бизга нима берди? Биз халиям Осиенинг гранд ТЖлари (Австралия, Корея ,Япония,Эрон) олдида ученик эканлигимизни курсатди.Биз маглуб этган Япония 2 гурухда колган ТЖ ер тишлатиб мазза килиб карвонбошилик килмокда. Корея жамоаларини наинки уйда , сафарда хам маглуб этиш мумкин деган узимизга булган ИШОНЧ ХИССИНИ бизларга ким берди- КОСИМОВ!!! Мана энди Кореяни уекда хам, бу екда хам ютамиз деб узимизча хисоб- китоб килиб юрибмиз.Булди энди ,Кахрамон, тугатинг энди бу сафсаталарингизни!Хает давом этмокда!
------------------------2) Биз бугун дунёнинг мана-ман деган командалари билан тенгма-тенг уйнайдиган Корея билан дуранг килдик! Бу жуда яхши натижа.--------------------------------- тепадагаси аввалги коментингиз экан. уша ишонч каерга кетди, ёки тан олдизми нихоят Корея кучли эканини? Ким мажбур килди тан олишга? Абрамовми ёки Косимов??
Хозирча боримиз шу .Тренеру, уйинчиларимизга рахмат.Терма жамоа савияси маблагга бориб такалади,мамлакатнинг иктисодий ахволига боглик.Мамлакат иктисодиет даражаси канча юкори булса, футбол инфраструктураси хам шунчалик кучли ривожланади.Термамиз хозир давлатимиз иктисодий савиясидан анча юкорирок уйин курсатиб беришяпти.СНГ давлатларини каранглар, Россия, Украинадан бошка хамма давлатлар футболи утириб колган ,Булмасам Грузия,Арманистон, Белоруссия уйинчилари,клублари кандок кучли эди.Биз хам битта Бунедкор стадионини куриб ,канчалик хурсанд буляпмиз.Вахоланки Европа ,Америка давлатларининг хар бир шахрида бунака стадионлар бор. Качонки бизда хам Япониядаги Хитачи,Сони,Тойота ва хакозо,Кореядаги Самсунг, LG каби дуне тан берган брендли компаниялар пайдо булса, биз хам жахон чемпионатига уйнаб -кулиб чикамиз. Факат Хитойга хайронман, бошка спорт турларида аллакачон дуне лидерлигини олдию, лекин футболи оксаяпти.Вахоланки Дуненинг энг кучли термалари билан уртоклик учрашувлари ташкил кила олса хам.
Ҳимоячининг вазифаси фақат тўпни тўғри келган тарафга тепиб юбориб қайтариш эмас, аниқ паслар билан ҳужумни бошлаш ҳам эканлигини, Қосимов ҳимоячиларга тушунтирса яхши бўларди!
Шу Катар билан уйинда жичча хужумкор уйнасак булади,
кеча Косимов химояни унутмай тугри килди, чунки улар жамоавий хужмда ута кучли, кечаги атига 3 дона хужуми хам хавфли булди,
Катар бунака хужумкор жамоа деб уйламайман
FILOSOF
Абрамовни эсдан чикаринг, илтимос. Биз ҳозирги жамоа ҳакида гаплашяпмиз, причем эски мураббий? Сиз билан бир хил бўлмаса, ўз блогимда ўз фикримни ёзишга ҳаққим бор, узр. Ўйин сизга ёққан бўлса, ман сизни айбламаяпманку. хурматни саклайлик.
Темур Копадзе анча яхши ўйнади. Бир неча узун ва аниқ пасларини кузатдим. Стоппер вазифасини ҳам яхши уддалади, ўз савияси даражасида. Фақат Фозил Мусаевнинг ўйинида кўлам етишмади. Умуман термамиз ўз савиясида ҳаракат қилди. Бундан ортиғига ҳозирча қодир эмасмиз деб ўйлайман.
тугриси Корея б.н дуранг уйнаганимиздан сунг Катарни хам Эронни хам юта олишга булган ишончим ошди. Деярли купгина мухлислар хам шу фикрда. Яна озгина харакат килинса мундиал орзуси ушалишига ишонаман. Кахрамонака термамиз бунданда яхширок уйнай олади. Бундай босимда уйнаш осонмас . Яна иккита уйинчи асосий уйинда биринчи марта уйнашдику.
Хар бир уйинчига берилган характеристика тугри, лекин Кахрамон сиз бир нарсани унутиб куйибсиз. Биз бугун дунёнинг мана-ман деган командалари билан тенгма-тенг уйнайдиган Корея билан дуранг килдик! Бу жуда яхши натижа. Энди Корея уйин бошида атайлаб инициативани бериб куйди деганингиз гирт нотугри гап. Нима бизга 13 минутда гол урсин деб инициативани бериб куйишдими?Бу билан сиз уйинчиларимизни харакатини, мехнатини камситмаяпсизми? Умуман, Кахрамон сиз бу маколангиз билан Абрамовни кумсаётганлигизни билдириб куйибсиз. Маколангиздан пессимистик рух уфуриб турибди, оптимист булиш керак!
Aslanov, bu deyman butun terma jamoa sizi ko'nglizga o'tirmabdida a??? Mirabor Usmonov bilan gaplashib menga terma jamoani bersangiz jahon chempionatiga olib chiqaman deb sharta terma jamoa bosh murabbiyi bo'la qolmaysizmi?? SHunda terma jamoada ko'nglizga o'tirmaydigan aniqrogi siz aytganday o'ynay olmaydigan o'yinchilarni chaqirmasdiz8 O'rniga o'zizi tanish bilishlariz bilan birga mini futbol o'ynaydigan sinalgan o'yinchilarizi chaqirardiz) Qolaversa hamkasbizi ogzini lang ochib qo'yardiz, biz muhlislar ham terma jamoamiz jahon chempionatiga chiqqaniga hursand bo'lardik. Ertagayoq Usmonov bilan bir gaplashib ko'ring biz muhlislar ham Q-A-H-R-A-M-O-N T-R-E-N-E-R deb baqirib yordam berardik)))