05:55 Новости футбола. 06:00 Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". 08:00 Новости футбола. 08:05 Лига Европы. 1/4 финала. "Аталанта" (Италия) - "Ливерпуль" (Англия). Ответный матч. 10:05 Новости футбола. 10:10 Чемпионат Италии. Перед туром. 10:40 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио". 12:40 Новости футбола. 12:45 Еврокубки. Обзор матчей. 13:35 Новости футбола. 13:40 Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". 15:40 Журнал Лиги чемпионов. 16:10 Новости футбола. 16:15 Чемпионат Италии. Перед туром. 16:45 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио". 18:50 Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". 20:55LIVE Чемпионат Италии. "Эмполи" - "Наполи". Прямая трансляция. 23:05 Журнал Лиги чемпионов. 23:35 Новости футбола. 23:40LIVE Чемпионат Италии. "Эллас Верона" - "Удинезе". Прямая трансляция. 01:45 Новости футбола. 01:50 Чемпионат Италии. "Эмполи" - "Наполи". 03:50 Новости футбола. 03:55 Чемпионат Италии. "Эллас Верона" - "Удинезе".
06:00 Новости футбола. 06:05 Лига Европы. 1/4 финала. "Олимпик Марсель" (Франция) - "Бенфика" (Португалия). Ответный матч. 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Аугсбург". 10:05 Новости футбола. 10:10 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07". 12:10 Новости футбола. 12:15 Д/ф "Мы, игроки сборной России...". 13:15 Чемпионат Германии. Перед туром. 13:45 Новости футбола. 13:50 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Аугсбург". 15:50 Новости футбола. 15:55LIVE Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Фортуна Дюссельдорф" - "Гройтер Фюрт". Прямая трансляция. 17:55 Чемпионат Германии. Перед туром. 18:25LIVE Чемпионат Германии. On-line. Прямая трансляция. 20:30 Новости футбола. 20:35 Еврокубки. Обзор матчей. 21:25LIVE Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Бавария Мюнхен". Прямая трансляция. 23:25 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "РБ Лейпциг". 01:30 Журнал Лиги чемпионов. 02:00 Новости футбола. 02:05 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Бавария Мюнхен". 04:00 Новости футбола. 04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Фортуна Дюссельдорф" - "Гройтер Фюрт".
05:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. World Indoor Tour Gold в Мадриде, Испания. 07:25 "Физруки. Будущее за настоящим". 08:00 Дзюдо. "Большой шлем" Антальи в Турции. День 1. 09:40 Самбо. Кубок мира. Этап 1 в Ереване, Армения. День 2. 11:20 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. 13:50 "Спортивный интерес". 14:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". SMP GT4. Гонка 1. 15:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". Туринг-лайт. Гонка 1. 16:05 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". SMP GT4. Гонка 2. 17:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 1. 17:55LIVE Лёгкая атлетика. Мировой континентальный тур. Kip Keino Classic в Найроби, Кения. Прямая трансляция. 20:00 "Физруки. Будущее за настоящим". 20:35 Самбо. Кубок мира. Этап 1 в Ереване, Армения. День 2. 22:15 Дзюдо. "Большой шлем" Антальи в Турции. День 1. 23:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". SMP GT4. Гонка 1. 00:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". Туринг-лайт. Гонка 1. 01:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". SMP GT4. Гонка 2. 02:40 "Спортивный интерес". 03:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 1. 04:05 "Страна спортивная". Специальный репортаж. 04:20 Д/ф "Брюс Ли. Путь воина".
05:15 Новости. 05:20 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. 07:00 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Красноярске. День 1. 08:00 Профессиональный бокс. Ночь чемпионов IBA. Артём Сусленков против Майкла Хантера. 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:05 Новости. 12:10 Д/ф "Лионель Месси. Величайший". 13:25LIVE Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. "Тюмень" - "Нефтехимик" (Нижнекамск). Прямая трансляция. 15:30 Все на Матч! Прямой эфир. 15:45LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 25-й тур. "Рубин" (Казань) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция. 18:00 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Волейбол. Чемпионат России. Женщины. Pari Суперлига. Финал. 2-й матч. Прямая трансляция. 20:30 Все на Матч! Прямой эфир. 21:00LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 25-й тур. ЦСКА (Москва) - "Ахмат" (Грозный). Прямая трансляция. 23:45LIVE Профессиональный бокс. Лига Ставок. Ночь чемпионов IBA. Прямая трансляция. 01:55 Все на Матч! Прямой эфир. 02:55 Футбол. Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" (Франкфурт) - "Аугсбург". 04:55 "Небесная грация".
06:00 Снукер. Чемпионат мира 2023 в Шеффилде, Великобритания. Финал. 08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 5. 09:30 Автоспорт. WEC. Этап 1. "1812 километров Катара" на трассе Лосал. Лучшие моменты. 11:30 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио. 12:30 Снукер. Чемпионат мира 2023 в Шеффилде, Великобритания. Финал. 14:00LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 17:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Майрипоране, Бразилия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. 17:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Майрипоране, Бразилия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. 18:25LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 21:30 Легкая атлетика. Бостонский марафон в США. 22:45LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 02:00 Велоспорт. Женщины. Amstel Gold Race в Нидерландах. 02:45 Велоспорт. Женщины. Гонка "Флеш Валонь" в Бельгии. 03:30 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио. 04:30 Легкая атлетика. Бостонский марафон в США.
Кечаги ўйин, янаям тўғрироғи, кечаги натижадан сўнг, терма жамоамизнинг бугунги ҳолатини инқирозга йўйувчи фикрлар кўпайиб кетди. Айтингчи, бундай муносабатнинг пайдо бўлишига асос борми? Араблар биринчи голни урган вақтгача бўлган ўйин картинаси Эрон ва Қатардаги ўйинлардан умуман фарқ қилмаётганди, тўғрими? Бугунги БАА бугунги Қатар ва бугунги Эрондан катта фарқ қилмайди. Фарқи, бу сафар қандайдир бир нечта дақиқа бўлдики, БАА вазиятни ўз томонига ағдариб олишга эришди. Қизиқ, ҳимояда йўл қўйилган мана шу бир нечта хатони деб, терма жамоада чуқур муаммолар пайдо бўлгани ҳақида бонг уришдан мантиқ борми? Ҳа, кечаги ўйиннинг яна бир қисми бор эдики, биз аввал кўрмагандик – яъни ҳисобда орқада қола бошлаганимиздан кейинги ярим соат. Агар эътироз ва ажабланишларингизга ўйиннинг айнан ўша қисми сабаб бўлаётган бўлса, менимча, бу янгилик эмас. Бизга гол керак бўлган пайтларда биз шу қадар қийналишимиз мумкинки, Ливан билан ўйиндан олдин хавотирга солаётган асосий жиҳат шудир ва биз бунга кечагина амин бўлмаслигимиз керак.
Қосимов мураббий бўлгандан кейин, терма жамоамиз олтинчи расмий ўйинда майдонга тушаётган бўлса, фақат бир ўйинда рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишнинг уддасидан чиқдик. Ушбу мураббийнинг олдинги даврида ҳам шунақа муаммо кузатилган: расмий ўйинларни оладиган бўлсак, биттадан ортиқ гол урган ўйинларимиз фақат Малайзия билан ўйинларда ва бир киши кам бўлиб қолган Қатарга қарши содир бўлган холос. Абрамов даврида, ушбу саралашнинг олдинги босқичларида ҳам сермаҳсуллик билан мақтана олмаганмиз, фақат Тожикистон билан Тошкентда ва қирғизларга қарши ўйинлардагина биттадан ортиқ гол урганмиз.
(Осиё чемпионатидаги ўйинларни ҳозир аралаштирмай туришингизни, илтимос қиламан. Бутунлай бир бирига ўхшамайдиган тизимда ўтадиган икки турнирни солиштиришдан мантиқ йўқ. Қисқа вақт учун ташкил этиладиган турнирларда футболчиларни тайёрлашнинг ўз устунликлари бор. Уларни эмоционал ва мотивацион бир муҳитда ушлаб туриш анча осон, жамоадаги боғламларни изга тушириш учун мусобақалардан олдин етарли вақт бўлади, футболчи клубдаги ҳолатлар билан чалғимайди. Мана шу жиҳатдан, саралаш мусобақаларининг муаммоли тарафлари бор, биз-ку майли, Испания, Италия, Португалия каби терма жамоалар ҳам саралашларда етарли формага кириб ололмайдилар. Барибир, футболчилар учун биринчи навбатда имкон қадар кам куч сарфлаб натижага эришиш, клубга жароҳатсиз етиб олиш ҳақида ўйлайдилар. Энг муҳим паллалар бошланмагунча, саралаш мусобақалари мана шу тақлидда давом этади. Финал босқичига келиб эса, клубдаги вазифалар ниҳоясига етади, футболчи бор диққатини терма жамоага қаратади, етарлича вақтда терма футболчиларининг бир-бирини тушуниш даражаси яхшиланиб боради. Саралаш мусобақаларидаги ўйин темпи ва динамикаси ҳеч қачон финал босқичларидаги ўйинларга тенг келмаслиги шундан бўлса керак. Лекин шуни айтиш керакки, бу тўсиқлар МТЖ мураббийлар штаби учун қўйилган вазифани бекор қилмайди. Мураббий айнан шу муаммоларнинг таъсирини камайтириш билан ҳам мураббий.)
Демак голсизлик муаммоси терма жамоамизнинг бугунги авлодида яққол ташланади. Ўз ўзидан ғалабадан бошқаси қониқтирмайдиган ўйинлар учун бу ҳолат янада хавф туғдиришни бошлайди, ҳужумда муаммолари бор жамоага қарши ҳар қандай жамоа ҳам яхши ҳимояни ташкиллаштира олиши мумкин. Нима қилиш керак?
Албатта, ижро борасидаги ҳар қандай камчиликлар аввало кадрларга боғланиши тўғри. Аммо биласизми, бугунги терма жамоамизнинг таркиби, унга жалб қилинаётган футболчилар маҳорат бобида жалб қилинмаётганлардан ортда деб ўйламайман. Яъни Бақоевнинг ўрнига Нагаевни ёки Абдуҳолиқовни, Гейнрихни ўрнига Сергеевни чиқариш билан бу муаммо ечилиб қолмайди. Бу билан хавфли вазиятлар кўпайиб, бомбардир пайдо бўлмайди. Умуман терма жамоамизнинг бугунги авлодига умуман бомбардирлик хос эмас.
Қаранг, ўзи қайси жамоалар таркибда яққол бомбардирларга эга? Месси билан Роналдуни ҳисобга қўшмаймиз. Улардан ташқари Иброҳимович, Суарес, Фалькао, Кавани. Ва ҳоказо. Замонавий футболда ҳар бир жамоа ўз бомбардирига эга бўлишни тақозо қилмайди. Барчаси жамоа кўрсатадиган услубга бориб тақалади. Юқорида санаб ўтган ҳужумчилар ўйнайдиган жамоа услубига эътибор қаратинг: ушбу футболчилар жамоанинг энг кучли футболчиси саналишади ва тактик пирамиданинг энг учида жойлашишган. Жамоа ҳужумининг асосий қуроли ва устунлиги айнан шу футболчилар ҳисобланадилар, деярли ҳар бир ҳужум мана шу футболчиларга тўп етказиб бериш билан якунланади одатда. Суарес бир ўйин давомида ўндан ортиқ вазиятда, зарба берса бўладиган худудда тўп билан муомала қилади. “Ливерпуль”нинг ўйин услуби шунга асосланган. Энди “Челси”ни олайлик. Бу ерда бироз бошқачароқ манзарани кузатамиз. Торреснинг асосий вазифаларидан бири рақиб ҳимоясида позицион тешикларни пайдо қилиш, чалғитувчи ҳаракатлар билан аввалдан тайёрланган комбинацияларга шароит яратиш. У бу комбинацияларда ҳар доим ҳам қатнашмаслиги мумкин, аммо муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам “Челси”нинг ҳар бир ўйинида ярим ҳимоячилар албатта гол урадилар. Лемпард тўпурарлар сафига қўшилиб қолди, Мата ва Азар ҳам деярли ҳар ўйинда голли ҳужумларда иштирок этадилар, дарвозага тўғридан тўғри хавф соладилар. Ҳужуми “рақиб дарвозасига горизонтал тўп оширишлар”га асосланган бошқа бир жамоа “Барселона” голсизлик муаммосини Мессининг иқтидори эвазига ҳал қилаётган бўлса, “Челси”, “Арсенал”, “Бавария” каби жамоалар Азар, Лемпард, Мата, Касорла, Уолкот, Рибери, Кроос, Швайнштайгер каби ярим ҳимоячиларнинг айнан ҳужумни якунлашдаги фаоллиги билан ёпадилар.
Савол туғилади, биз қандай юлдуз ҳужумчига эгамизки, жамоамиз ўйинини ҳал қиладиган бомбардирликни талаб қиламиз?
Биринчидан, бугунги терма жамоанинг яққол юлдузи бўла оладиган ҳужумчига эга эмасмиз, гап Бақоевда эмас, ўша Нагаев, Абдуҳолиқов, ундан зўрини олиб келмайсизми, менга деса, бу таркибда пирамиданинг бошига айлана олмайди. Бир пайтлар Шквирин ёки Шацких эга бўлган мақомга чиқа олишмайди. Улар ўз савияси ва жамоадаги статуси билан ҳам ўша даражага чиқишган, хўш, Нагаевни мажбуран ўша ерга олиб чиқиб қўя оламизми? Нагаев ҳеч бўлмаса, Россия чемпионатининг бирор клубининг асосий таркибида ўйнашни бошласин, табиий равишда сиз кутган ҳолатга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Ҳозир биз уни фақат Бақоев эплай олмаётгани учунгина қўйишимиз керакми?
(Эсингизда бўлса, 2000 йилдаги олимпиада саралаш ўйинларида “Балтика” аъзоси сифатида Максим Шацких ҳам иштирок этган, лекин унча ёрдам бера олмаган. Орадан бир неча ой ўтиб уни Лобановский “Динамо”га чақиради. Шевченкони ўрнига борган Максим у ерда сермаҳсул ўйин кўрсата бошлайди. У тезда энди миллий терма жамоамиздан таклиф олади. Бу сафарги Шацкихнинг статуси анча юқори эди, илк ўйиндаёқ у ТЖ таркибида учта гол киритганди. Айтмоқманки, ҳужумчи учун энг асосий жиҳат бу ўзига бўлган ишонч, аксарият ҳолларда таркибдаги бошқа футболчилардан статус жиғатидан устунлик мана шу ишончга манба сифатида хизмат қилади)
Иккинчидан, бизнинг ярим ҳимоямиз ҳам горизонтал пасларга асосланган. Имкон қадар тўпни сақлаб туриш ва вазиятни пойлашга ҳаракат қилади. Бундай услубда яққол ҳужумчиларда у қадар кўп имконият бўлавермайди. Марказда тўп ҳаддан зиёд кўп сақланиб турилади. Айтингчи, кеча масалан Бақоев неча маротаба русчасига айтганда “ударний” вазиятда тўпни қабул қилиб олди? Позицион ҳужумларда бундай вазиятлар, айниқса, ҳужумчиларда кўпам бўлавермайди. Тасаввур қилиб кўрингчи, мабодо Абдуҳолиқов ёки Насимов Бақоевнинг ўрнида ҳаракат қилганида ўйин картинаси тубдан ўзгарармиди? Йўқ, менимча. Бугунги ҳолатда Қосимов бир биридан яққол ортиқ бўлмаган бир нечта ҳужумчига эга. Бақоев ўтказиб юборган вазиятни Насимов голга айлантириши мумкин эди, лекин Насимов Эронда гол ура олмаслиги ҳам мумкин эди. Кўряпсизми, буёғи энди тўла тўкис омадга боғлиқ бўлиб боряпти. Қосимов ҳам таваккал қилмаяпти ва ўйиндан олдин кўпроқ асосга эга бўлган, яъни бугунги таркиб билан кўпроқ ўйинларда майдонга тушган ва тажрибалироқ ҳужумчини танлаяпти. Демак голсизлик муаммосини ҳал қилиш фақатгина у футболчини ўрнига бунисини тушириш билан ҳал бўлмаслигини тушунишимиз керак. Бизда ўйинларга тайёрланишимиз мумкин бўлган узун вақт ва синов имкониятимизга эга эмасмиз.
Асосий саволни яна қайтарганимда, бу сафар жавобга яқинлашишим осонроқ кечади. Биз Ливанга қарши ўйинда истаганимизга тўпга эга бўламиз. Бу шубҳасиз. Бизга энг етишмайдиган, бошқа қилиб айтганда, зарур бўлгани бу – голли вазиятлар яратишдир. Ундан фойдаланиш кўпинча омадга боғлиқ, асосийси бундай вазиятларнинг кўп бўлишидир. Албатта, иккита хавфли вазиятдан фойдаланишдан кўра ўнтасидан фойдаланиш осонроқ бўлади, тўғрими? Нима қилиш керак?
Тан олиш керак, ярим ҳимоячиларимиз ўйин услуби ва тактик фикрлаш борасида бир-бирига жуда яқин услубда ўйнайдилар. Ташаббусни қўлга олиш ва тўпни сақлаб туришда бу баъзида қўл келади, аммо керак бўлган пайтда тезкорликни қўшишга келганда оқсаб қолишимиз мумкин. Абрамов Аҳмедовни ҳимояга, баъзан Жепаровни, баъзан Кападзени ҳужумга қўйиш билан, қандайдир муаммоларни ёпаётгандек кўринган бўлса-да, аслида, жамоа “пюржинаси”ни имкон қадар чўзишни ҳам мақсад қилгандир эҳтимол. Майдоннинг ҳар бир нуқтасида тўпни сақлаб туриш, дриблинг ва “дастлабки пас”га қодир бўлган футболчиларнинг мавжуд бўлиши рақибни ҳам тарқоқлаштиради. Биз ҳозир нимани кўряпмиз? Ҳужумдаги Бақоев ҳимоя билан бир чизиқда ўйнашга одатланган. Марказий ҳимоячиларимиз бўлмиш Филипосян ҳам, Исмоилов ҳам майдонни назорат қилиш эмас, кўпроқ яккаркурашларда яхшироқ кўринадилар. Натижада нима бўляпти? Жамоанинг “мия қисми”, яъни ташкилий жиҳатга жавоб берадиган асосий қисм бир бирига жуда зич жойлашиб қоляпти. Ҳужум ташкилланиши учун тўп Кападзе, Жепаров, Аҳмедовларга етказиб берилишга мажбур. Бу футболчилар эса бир-бирларига жуда яқин масофада жойлашишган. Жамоамизнинг энг муҳим қисми майдоннинг жуда кам худудини эгаллаган, бу дегани рақиб бизни зарарсизлантириши осон кечади. Оқибатда биз фақат тўпни назорат қиляпмиз, лекин майдон назорат қилинмаяпти. Уч-тўрт қадам олдиндан ўйланган комбинацияларни кўрмаяпмиз. Доим майдоннинг бирор қисмида ҳокимлик ўрнатиляпти холос, кутилмаганда ҳужум қанотини қарама қарши тарафга ўтказиб юбориш, ҳужум динамикасини бутун майдон бўйлаб ушлаб туриш, бошқача қилиб айтганда штурм уюштиришни уддасидан чиқа олмаяпмиз.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ливан билан ўйин олдидан, аввало, қўйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим деб ўйлайман.
1) Тезкорликни ошириш. Бир нарсани тўғри тушунишимиз керак: Майдонда таркибдаги энг кучли 11 футболчи эмас, айнан белгиланган вазифага энг мос 11 футболчи тушиши керак. Нега Бразилия ЖЧ-2010 га умуман майдонга тушмаган баъзи ўйинчиларни руйхатга киритди-ю, Роналдиньони олиб кетмади? Нега Англияда узоқ вақт Лемпард-Жерард жуфтлигини бир вақтда тушириш муаммоси кўндаланг турган? Эсингиздами, Питер Крауч ҳолатидан қатъий назар, доимий равишда терма жамоага жалб қилиб туриларди. Нега? Мураббий айнан унинг имкониятларидан фойдаланиши зарур бўлган қандайдир 10-15 дақиқа бўлиб қолиши мумкинлигини ҳисобга оларди ва уни доим терма жамоа тонусида ушлаб туришга ҳаракат қиларди. Менимча, Қосимовда айнан мана шу хусусият етишмаяпти. Агар кимдир клубда иши юришмай қолса, автоматик тарзда термадан узилади. Эътирозларга сабаб бўлса-да, ҳар қандай мураббийнинг ўз “ёқимтойи” бўлгани дуруст. Мураббий айнан ўша футболчининг қандайдир хусусиятини пайқаганки, қачондир фойдаланишни дилига тугади ва клубдаги фаолияти юришмай қолса, маълум даражада ушлаб туришга ҳаракат қилади.
Ярим ҳимояда энг яхши тўрт футболчимизни туширишга мажбур эмасмиз, айниқса, қачонки, бу футболчиларнинг ўйин услуби бир-бирига яқин бўлса. Хайдаров+Жепаров+Аҳмедов+Кападзедан мукаммал фойдаланишимиз лозим бўлган ўзига хос схемага эга бўлсак, бошқа гап, аммо бу бизни айниқса тезкорлик имкониятларимизга путур етказса, керак эмас, тўғрими?
2) Ҳужумкор ярим ҳимоячиларга урғу бериш. Куздаги ўйинларда Санжар Турсуновнинг тез тез дарвозага хавф сола бошлагани, баъзида марказий ҳужумчи билан ўрин алмаштириб туриши яхши натижа берганди. Санжарнинг бугунги ҳолатида куздагидан кўра пастроқ бўлиши мумкин. Лекин нафақат Санжар, умуман таркибда имкон қадар кўп гол урадиган ёки камида сўнгги пасни бера оладиган футболчиларга урғу қаратиш зиён қилмаса керак. Бу жиҳатдан юқорида санаб ўтилган ярим ҳимоячилардан бирининг ўрнига Жасур Ҳасановни тушириш ҳам зарар қилмайди. У бутун ўйин давомида ўзини таклиф қилади, ҳужум худудини доимий равишда кенгайтириб туради, имкон қадар вертикал ўйнашга ҳаракат қилади. У ёки масалан Зотеев. маҳорат бобида бошқалардан пастроқдир балки, аммо, Ливан билан ўйинда асосийси тўғри услубни танлашдир. Биз энг кучли таркибни танлашимиз шарт эмас, айнан Ливан учун энг ноқулайини танлашимиз керак бўлади. Фақат тўпни яхши ушлаб турадиган эмас, тез тез рақиб дарвозасига хавф соладиган футболчиларнинг кўпроқ бўлиши ҳужумчилар устидан босимни ҳам камайтиради. Бизда Месси йўқми, демак, Азар ёки Матани қидириб топишга мажбурмиз.
3) Узоқдан кўпроқ зарбалар бериш ва стандарт вазиятлар. Менимча, бу ҳақида кўп ёзишим ҳам шарт эмас. Ҳаммаси тушунарли. Ливанда имконият қолган шунинг учун ғалаба учун ўйнайди, қабилидаги сафсаталарни йиғиштирайлик. Қанийди улар ҳам ғалаба учун ўйнашса. Афсуски, у жамоа ўз имкониятини жуда яхши билади. Бутун жамоа бўлиб ҳимояда туриш ва қандайдир пайтини пойлаш билан машғул бўлади. Демак бизга дриблинг, имповизация, стандартлар ёрдам бериши керак. Қатар ва Эрондаги жуда оз сонли ҳужумларнинг максимал фойда чиқара олганимизни эсласак, омад ҳамиша биз тарафда бўлмаслигини эътиборга олишимиз ва Ливан билан ўйинда имкон қадар кўпроқ зарба беришга мажбурмиз.
4) Шошилмаслик. Бу эса энг асосийси. Шошилмаслик ва совуққонликни сақлаб туришимиз керак. Сафардаги ўйинда биз керакли голни урдик, устунликни янада ошириш мақсадида ҳаддан ташқари фаолликни оширавердик. Натижада гол ўтказиб юбордик, кейин эса вазиятни ўнглашга жисмоний ҳолатимиз йўл бермади, чарчаб қолдик. Тан олиш керак, бугунги таркибнинг асосий қисмини ёши ўтиб қолган. Вазиятнинг гоҳ у тарафга, гоҳ бу тарафга ўзгариб туриши бизга қўл келмайди, ўйин давомида қўшимча куч топиб, қандайдир бурилиши ясай олмаймиз. Энг яхшиси, вазиятни тўлиқ назорат қилиб туриш, ташаббусни бермаслик ва совуққонлик билан керакли голларни киритиш керак бўлади.
Ушбу вазифани уддалашда мураббий ва футболчиларимизга омад тилайман. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади ва биз уч-у ноль ҳисобида ғалаба қозонамиз :)
BU o'yin bilan inqirozga kelib qoldik deyish noto'g'ri bo'lardi. Bu o'yinni biz har dion qilamiz. Bir xil o'ynaymiz. Arablar ham doim bir xil o'ynashadi. Biz uchun yangilik bo'lgan jamoa yo'q Osiyoda.Avvalo, kamida,2 ta hujumchi bilan o'ynashimiz kerak. 3-4 metr kv metr joyda ham yonimizga raqiblarni to'plab olib kvadrat o'ynayvermaslik kerak. Tor joyda kvadrat tepib to'pni kop yo'qotyapmiz.
Herolion- хар доимгидек тахлил учун +5, фикрлар учун катта рахмат. Колаверса узбек футбол мухлисларини умидсизликка тушмасликка чакиришга хам гап йук. Лекин мани бир нарса, тугрироги савол кийнаяпти-нимага хамма хужумчилардан тезлик сураяпти, вахоланки, Гейнрих БАА билан уйинда тезлик жихатдан хеч хам колишгани йук. Хатто тезликда улардан 0,5 баравар устунлик килди. Бунинг устига ракиб химоясини 1-тайм давомида уз майдонида-уз позициясида тахликада туришга мажбур кила олди. Ракиб дарвозабони эса унинг таъкибларидан 5 тупдан 4 тасини таваккал ёки майдон ташкарисига тепиб юборди. Хуш буни уйиннни куриб туриб тахлил киляпсизларми ёки эмоцияга берилган холдами? Мен сизга айтсам энг ёмон уйин майдон марказида булдику, ким инкор этади-мунозара столига уйинни кайта куриб утиришимиз мумкин! Мактаганимиз Одил Ахмедов таянч зонада нима кила олди, нечта ракиб хужумини бузди -2 марта!!! 3 марта эса хам тезлик, хам жисмоний курашда ютказиб ракибларни утказиб юбордику?! Химояда (МАРКАЗда Артём, чап канотда Шорахмедов) нима учун Бунёдкор жуфтлиги уйнаши керак эди? Вахоланки, Бугунги кунгача 3 та уйин курган булсам Пахтакор химояси ва дарвозаси энг ишончли турибдику! Масалан Козак! ОЧЛдаги уйинларга эътибор беринг Пахтакор химояси на позицион, на тактик ва на жисмоний жихатдан ракибларга яримтадан ортик имкон бермадику. Айтайлик Даврон хошимов жисмоний жихатдан ва курашувчанлик буйича Акмал Шорахмедовдан устун эканлигини холис булсангиз менимча тасдиклай оласиз. Лекин кечаги уйинда химоя жуда катта хатога йул куймади. Хатто иккинчи голда хам. Бу голга узатилган туп узатилмаси хакикий заргарона-аникроги хави услубида булдида, шунинг учун буни тусиб колиш учун камида тезлик ягуар даражасида булиши керак эди. Гап дарвозаонга келди. Нимага хамма эътироздан Игнатий холи булмокда? Вахоланки, 1-голда унинг айби жуда катта эди. Бу тупни- ишонинг эхтиросга берилмаган холда ёзяпман- миллий биринчилигимиздаги 50% дарвозабонларимиз кайтара оларди. 2-голда эса Нестеровни хеч ким гол учун айбламас, аксинча, кайтара олганида уни хакикатдан хам Бугунги кундаги энг мохир, ракобатдан холи эканлиги учун тан берар эди. Бирок, у бу тупга олдинрок чикиш урнига оддий классик зарбани утказиб юборди. Кобулжонов кай даражадаги дарвозабон эканлигини Косимовдан кура яхши билмаслигим аниклиги канчалик хакикат булса, уни Нестеровга хеч канака ракобатчи була олмаслиги хам шунчалик хакикатми?! Нима учун шундай дарвозабон Миллий термамиз захирасига утказилди. Максад, Нестеровни ракобатдан холи килишми? Лобановни Нестеровдан устун формага кириб бораётганини манимча купчилик маъкулласа карак. Мана энди фикримни айтишим мумкин. Уйинда термамиз факат ярим химоя ва дарвозада ишончсиз уйнади. Косимовнинг хатоси шуларга ишонганида! На тактикада хато килди Косимов, на мотивацияда! Хато унинг сиз билан бизнинг-мухлисларнинг ва ана бу "Турдан-тургача" курсатувидаги фикрларга суяниб, уларни эътиборга олиб 1-таркибни тушурганида, яъни, таркибда таваккал килмаганида деб уйлайман!!! Кахрамон Асланов олдинги маколасида Алдамчи сериялар тугрисида гапирган эди. Уйинчиларимизда хаддан ташкари узига ишонч кучайиб кетди! мана муаммо каерда! Айникса ярим химоячиларимизда! Узингиз куринг- Ж. Кореяни дабдала килиб ташлаган, Эронни музлатган, Катарни лол килиб куйган уйинчиларимиз айнан шу чизикда эдида. Улар эса оддийгина ишончни оклай олишмади. Куполрок килиб айтганда-"Семизликни куй кутаради"да. Хулласи, Косимовни айбламанг! Уйин майдонда бой берилди, Косимовнинг чизмаларида, калласида эмас. Тупни Санжар олдириб куйди, Косимов эмас. Голни эса Нестеров куйворди Филипосян эмас. Шундай вазиятда ракиб дарвозабони деярли 100%лик голни икки марта кайтарди шу уйинда. Айтганча Абрамов масаласи-куйинглар уни тинч! У энди бошка бир жамоада яхшигина ишлаб келмокда, колаверса, у тугул Бобби Робсон хам уйин ичида майдонда масалани хал кила олмайди. Сузим охирида шуни айтаман- Биз БААдан икки калла кучлирокмиз! Маглубият эса бу шунчаки тасодиф!!! Факат Осиё томонларга йулланма учун факат иккинчи таркибни туширишни Косимовга маслахат берардим, мутахассисларнинг уз ишларини охиригача узлари хохлагандек, узлари ишонгандек охирига етказиб олишларига имкон беришни, босим утказмасликни ва булар-булмас хакорат ва фикрларни билдиравермасликни мухлисларга билдириб колар эдим. Бу менинг тахлилим кимга ёкмаса буни эътиборсиз колдирсин! Асосли эътироз булса мархамат мунозарага тайёрман!!!!
Хозирги замонда хужумкор юлдуз ўйинчиларни бошқалардан ажратиб турадиган асосий сифати нима? Бу тезлик , тез югуриши- Роналду хам, Бейл хам , Месси хам,ха-ха Месси хам тез югуради.Бир эътибор беринглар.Мессининг югуришига бир қаранглар шувиллаб зашитникларни орқада қолдириб кетади +дриблинг.
Мақола яхши , лекин баъзи бир фикрларга қўшилмайман.Хужумчи хар битта моментни голга айлантира олмаса хам тезкор яъни скоростной бўлиши керак.Худди шу жихат Гейнрихда хам , Бақоевда хам йўқ.Охирги ўйинда кўрдинглар Гейнрихда тошбақа югуриш, тўп орқада колиб кетяпти.Гейнрихни эскитдан скоростной сифатлари йўқ эди .Унда фақат бир-бир ўхшаб қоладиган кучли зарбаси бор.Қосимов шуни билиши керак эди Бизникилар хисобда олдинга чиқиб олгандан кейин 2- таймда Гейнрихни алмаштириш керак эди.Йўқ, Бақоевгамас , хеч бўлмаса более тезроқ югурувчи Бикмаевга.\бошқаси бўлмагандан кейин\ А так хозир футболимизда скоростной хужумчилар бор Бемалол бу учта хужумчини ўрнини босадиган-Темурхўжа\Қосимов тан олмайдиган\Сергеев, ана боринг Нагаев.Шулар бўлганда ўйин картинаси бутунлай ўзгарарди, 100 фоиз гарантия.
Tarkibni yoshartirish kerak edi!endi asosiy o'yinlarda tavakkal qilib bo'lmaydi!Nimadur o'ylab topishi kerak Qosimov shu tarkib bilan endi!Raqibni mensimaslikni,o'zimizni Ispaniya deb o'ylashni yig'ishtirish kerak!