06:00 Новости футбола. 06:05 Чемпионат Италии. "Милан" - "Интер". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Италии. "Торино" - "Фрозиноне". 10:05 Новости футбола. 10:10 Чемпионат Италии. "Эмполи" - "Наполи". 12:10 Новости футбола. 12:15 Чемпионат Италии. Обзор тура. 12:55 Новости футбола. 13:00 Чемпионат Италии. "Рома" - "Болонья". 15:00 "Журнал Серии А". 15:30 Новости футбола. 15:35 Чемпионат Италии. "Эллас Верона" - "Удинезе". 17:35 Новости футбола. 17:40 Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". 19:40 Новости футбола. 19:45 Чемпионат Италии. "Милан" - "Интер". 21:45 Новости футбола. 21:50 Чемпионат Италии. "Монца" - "Аталанта". 23:50 Новости футбола. 23:55 Чемпионат Италии. "Сассуоло" - "Лечче". 01:55 Новости футбола. 02:00 Чемпионат Италии. "Салернитана" - "Фиорентина". 04:00 Новости футбола. 04:05 Чемпионат Италии. "Торино" - "Фрозиноне".
07:25 "Физруки. Будущее за настоящим". 08:00 Вольная борьба. Олимпийский квалификационный турнир в Азербайджане. 10:15 Самбо. Гран-при. Этап в Кемерове, Россия. 11:25LIVE Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Дуэты. Микст. Произвольная программа. Прямая трансляция. 14:30 "Спортивный интерес". 15:00 Вольная борьба. Олимпийский квалификационный турнир в Азербайджане. 17:25LIVE Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Команды. Произвольная программа. Прямая трансляция. 20:00 "Физруки. Будущее за настоящим". 20:35 "Небесная грация". 20:55LIVE Баскетбол. Фонбет Чемпионат России - Премьер-лига. Женщины. Финал. 2-й матч. Прямая трансляция. 22:55 "Формула-1. Гаснут огни". 23:25 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Дуэты. Микст. Произвольная программа. 02:40 "Спортивный интерес". 03:05 Д/ф "История Джесси Лингарда". 03:55 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Вьетнама. Гонка. 04:40 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Команды. Произвольная программа.
05:55 Новости. 06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. 1/4 финала. "Локомотив-Кубань" (Краснодар) - "ПАРМА" (Пермский край). 2-й матч. 08:00 "Игра миллионов". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 Бокс. Чемпионат Европы в Сербии. 13:25 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC "Fight Night" в Клируотере, США. Майк Ричман против Эрика Лозано. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 Новости. 17:00 Все на Матч! Прямой эфир. 17:25LIVE Хоккей. Лига Ставок Кубок Будущего. Россия U-20 - Сборная СХЛ. Прямая трансляция. 19:45 Д/ф "Пеле. Король футбола". 20:45 Все на Матч! Прямой эфир. 21:30LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 21-й тур. ЦСКА (Москва) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция. 00:45 После футбола с Георгием Черданцевым. 02:00 Все на Матч! Прямой эфир. 03:00 "Лига героев". 04:00 Дартс. OLIMPBET Международная лига. Протур 4 в Москве.
06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 08:00 Велоспорт. Тур Турции. Этап 4. 09:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 1. 10:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. 10:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. 11:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 13:30 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады", 18 эп. 14:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 1. 15:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор. 16:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 17:00LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 20:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта". 20:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 5. 22:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 2. 22:45LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 02:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 2. 03:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 5. 04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри.
Бу кўзларга қараш оғир. Дардли кўзлар, маъюс кўзлар. Мундиал деб ёниб-ёниб. Умидлари сўнган кўзлар. Барча ўзбек, ёшу-қари, Бир мушт бўлиб орзу сари, Етай деб қоқилганда, Алам билан боққан кўзлар, Дардли кўзлар, маъюс кўзлар.
Очиғи, ҳамма учун чайналиб, қизиғи йўқ мавзу ҳақида ёзмоқчи эмасман. Бугунги мавзу сизу бизга ўхшаган футболимизнинг фидойи мухлислари хақида. Ҳозирги мухлис бир пайтлардагидек ўйин ўтганига уч кун бўлган бўлса-да, натижани билолмай радиоприёмник тагида спорт хабарларини кутиб яшайдиган мухлис эмас, замон тезкор бўлганидек, инсонларнинг ҳам заковати ошиб, ахборотга бўлган талабини интернет орқали қондириб бормоқда. Уйда ўтирган ҳолда дунёнинг бир бурчагида бўлаётган воқеа ҳодисаларни кузатиши, ўз фикрини билдириши мумкин. Юртимизда спортга оид бир қатор сайтлар фаолият олиб бормоқда, ҳар бирининг ўз йўналиши, услуби, мухлиси бор. Айнан шу сайтлар орасида футболга оид чемпионат.азия, уфф.уз, арена.уз ва стадион.уз сайтлари алоҳида ажралиб туради ва имкон қадар футбол ишқибозлари талабини қондириб келмоқда.
Ҳозирги кунда футбол оламида мундиал ҳавоси кезиб юрибди. Европанинг кучли бешлигида мавсум якунланиб, чемпионлар маълум бўлди, фақатгина Испания примеросида 1 тур қолди, холос. Сўнгги турдаги “Атлетико” – “Барселона” жамоаларининг “Камп Ноу”даги тўқнашуви чемпионлик тақдирини сўнгги нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Одатда финаллар Кубок тизимида ўтадиган турнирларнинг якуни бўлиб хизмат қиларди, чемпионат ўйинларида ҳам финал бўлишини Ла-Лига исботлаб берди. Бундай якунни фақат орзу қилиш мумкин.
Яна саноқли кунлардан сўнг Рио қирғоқларида навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади, ҳозирда унда қатнашувчи 32 юрт терма жамоалари сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда, кенгайтирилган таркибларини эълон қилишмоқда, футболчилар ва мухлислар ҳаяжон билан мундиални кутишмоқда. Баҳс-мунозаралар давом этмоқда, Колумбия халқи Фалькаонинг соғайишини умид билан кутишаётган бир пайтда, ундан ҳеч бир жабҳада қолишмайдиган К.Тевес Аргентина терма жамоаси таркибидан тушиб қолди. Айнан унинг ажойиб ўйинлари ва голлари туфайли “Ювентус” бир қатор ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилган ва скудеттони қўлга киритган эди. Кимдир жароҳат туфайли, кимдир рақобат туфайли тўрт йилликнинг муҳим баҳсларидан четда қолмоқда.
Афсуски, терма жамоамиз бу сафар ҳам жаҳон чемпионатидан мосуво, мухлислар эса мундиал ҳавосидан бебаҳра қолди. Агарда жаҳон чемпионатига терма жамоамиз борадиган бўлганида, ҳозир бизда ҳам ажойиб баҳс-мунозаралар бўлаётганини тасаввур қилиб кўринг. М.Қосимов кенгайтирилган рўйхатни эълон қилганда, мухлису мутахассислар орасида баҳс-мунозара авжига чиққан, кимдир Ф.Тожиев термада эмаслигидан норози, кимдир И.Нагаев таркибда эканлигидан хурсанд, кимдир дарвозабонлардан хавотирда, хуллас мундиал ҳавоси юртимизда кезиб юрган бўлармиди. Мухлисларимиз эса терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун ҳозирданоқ сафар ҳаракатини бошлаб юборган бўлиб, ширин ташвишлар билан андармон бўлишармиди? Зеро, улар бунга ҳақли эдилар.
Қатар билан Тошкентда кечган саралашнинг охирги учрашувидан сўнг метродаги ҳолат ҳеч кўз ўнгимдан кетмайди. Ёши улуғ отахоннинг намланган кўзларию, қўлида Ўзбекистон байроғини ушлаб олган йигитни бир нуқтага тикилганча тушкун, ўйчан ҳолати. Ўшандаги вагондаги сассиз жимлик, маъюс кўзлар, алам кўз ёшларини камида тўрт йил унутолмасам керак. Футболимиздаги баъзи иллатлар, лоқайдлик ва хафсаласизлик туфайли мухлисларимиз мундиал деб аталмиш миллионлар ўйини асл лаззатини белгиловчи йирик футбол байрамидан четда қолдилар.
Азиз мухлис, ўтаётган ҳар бир кун дунё футбол аҳлини мундиалга яқинлаштирмоқда, яқинлашган сари ярамиз янгиланиб бораверади. Кўз очиб юмгунча келгуси жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари бошланади, унга ҳозирданоқ тайёргарликни бошламас эканмиз, янгиланган яралар газак олади, метродаги ҳолатлар такрорланаверади, футболимиз тубсизлик уммонига шўнғийверади. Биз мухлислар эса мундиалдан умид қилаверамиз, зеро умидлар интиҳода ўлади. Омон бўлинг, ўзингизни асранг.
Футбол журналисти ва шарҳловчи Ҳайрулло Ҳамидов бир мақоласида шундай ёзган эди: Футболни қадрлайлик, унинг қадрига етайлик. Терма жамоамизнинг аламли мағлубиятларини унуттира оладиган қудратга эга у. Тўғри, агар термамиз мундиалга борганида, бу мусобақанинг ҳайбати умуман ошиб кетарди, аммо бормаган тақдирда ҳам, ЖЧнинг биз учун аҳамияти заррача камаймайди. Термамиз вакилларига бир хитоб қилмоқчиман: «Бизни барибир футболдан, мундиал деб аталмиш ажойиб мусобақадан безита олмайсиз. Бундан баттар ўйнанг, бизга фарқи йўқ, биз барибир сиз бормаган турнирни ардоқлайверамиз, томоша қилаверамиз. Ўзингиз биласиз, агар ўша ҳамманинг нигоҳи қаратиладиган жойга бориб, ўша тўйда қатнашиш бахтига муяссар бўлсангиз, бу – сизнинг бахтингиз. Бўлди. Хоҳласангиз, уч йил терлаб, биз каби оддий томошабин бўлиб яшайверинг! Биз сиз учун, сизнинг дардингизда ҳўнграб йиғлаб, мусобақани кўрмай қўядиган даражада аҳмоқ эмасмиз. Футбол биз учун сиздан-да юқори туради. Шуни билиб қўйсангиз бўлди!!!» Фузулий айт¬ганидек, кўзи ёшлиларнинг ҳолин на билсин мардуми ғофил... Терма жамоамиз, клубларимизнинг қувонч ёшлари оқизадиган ўйинларини кўриш барчамизга насиб этсин. Маъмуржон Тиллабоевнинг (MAMRINO) ижодига омад тилаб қоламан.