05:55 Новости футбола. 06:00 Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Аталанта". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Италии. "Фрозиноне" - "Лацио". 10:05 Новости футбола. 10:10 Чемпионат Италии. "Рома" - "Сассуоло". 12:10 Новости футбола. 12:15 Чемпионат Италии. "Салернитана" - "Лечче". 14:15 Новости футбола. 14:20 Чемпионат Италии. "Эллас Верона" - "Милан". 16:20 Новости футбола. 16:25 Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Дженоа". 18:25 Новости футбола. 18:30 Чемпионат Италии. "Эмполи" - "Болонья". 20:30 Новости футбола. 20:35 Чемпионат Италии. "Удинезе" - "Торино". 22:35 Новости футбола. 22:40 Чемпионат Италии. Перед туром. 23:10 Чемпионат Италии. "Интер" - "Наполи". 01:15 Чемпионат Италии. "Рома" - "Сассуоло". 03:20 Чемпионат Италии. Перед туром. 03:50 Новости футбола. 03:55 Чемпионат Италии. "Фрозиноне" - "Лацио".
05:55 Новости футбола. 06:00 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Хоффенхайм". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин". 10:05 Новости футбола. 10:10 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Майнц 05". 12:10 Новости футбола. 12:15 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Вольфсбург". 14:15 Новости футбола. 14:20 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Фрайбург". 16:20 Новости футбола. 16:25 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Хоффенхайм". 18:25 Новости футбола. 18:30 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Байер 04 Леверкузен". 20:30 Новости футбола. 20:35 Чемпионат Германии. "Дармштадт 98" - "Бавария Мюнхен". 22:35 Новости футбола. 22:40 Чемпионат Германии. Перед туро. 23:10 Новости футбола. 23:15 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Штутгарт". 01:15 Новости футбола. 01:20 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "РБ Лейпциг". 03:20 Новости футбола. 03:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Айнтрахт Франкфурт".
05:05 Лыжные гонки. Альфа-Банк Чемпионат России в Малиновке. Женщины. Командный спринт. Классический стиль. Квалификация. 05:35 Лыжные гонки. Альфа-Банк Чемпионат России в Малиновке. Мужчины. Командный спринт. Классический стиль. Квалификация. 06:15 Лыжные гонки. Альфа-Банк Чемпионат России в Малиновке. Женщины. Командный спринт. Классический стиль. Финал. 06:50 Лыжные гонки. Альфа-Банк Чемпионат России в Малиновке. Мужчины. Командный спринт. Классический стиль. Финал. 07:30 "Легендарные клубы". 08:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок России. Финальный этап в Нижнем Тагиле. HS 85. 1-я попытка. 09:40 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок России. Финальный этап в Нижнем Тагиле. HS 85. 2-я попытка. 11:05 "Формула-1. Гаснут огни". 11:35LIVE Биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России. Этап 3 в Тюмени. Смешанная эстафета. Прямая трансляция. 13:35 Дзюдо. "Большой шлем" Тбилиси в Грузии. День 3. 15:15 "Кто кого?". 15:40 Скелетон. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. 1-й заезд. 16:30 Скелетон. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. 2-й заезд. 17:25 Бобслей. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. Двойки. 1-й заезд. 18:10 Бобслей. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. Двойки. 2-й заезд. 18:55LIVE Дзюдо. "Большой шлем" Анталии в Турции. День 1. Прямая трансляция. 21:30 "Легендарные клубы". 22:00 Д/ф "Стадион". 22:40 Фристайл. Кубок чемпионов в Красноярске, Россия. Могул. 23:35 "Страна спортивная". Специальный репортаж. 23:55 Биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России. Этап 3 в Тюмени. Смешанная эстафета. 01:30 "Кто кого?". 01:55 Скелетон. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. 2-й заезд. 02:50 Бобслей. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. Двойки. 1-й заезд. 03:35 Бобслей. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. Двойки. 2-й заезд. 04:20 Лыжные гонки. Альфа-Банк Чемпионат России в Малиновке. Женщины. Эстафета 4х5 км.
05:30 Фристайл. Кубок мира. Финал в Идре, Швеция. Ски-кросс. День 2. 06:15 Сноуборд. Кубок мира. Финал в Мон-Сент-Анне, Канада. Сноуборд-кросс. День 1. 07:00 Велоспорт. Тур Фландрии 2023 в Бельгии. 08:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Женщины. Супергигант. 09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Женщины. Скоростной спуск. 10:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал. 12:30 Олимпийский канал. "Погоня за славой", 3 эп. 13:30 Олимпийский канал. "Олимпийцы", 8 эп. 13:40 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Финал в Планице, Словения. HS 240. День 2. 15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 15:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал. 17:00 Велоспорт. "Монументальный булыжник", 2 эп. 18:00 Велоспорт. Тур Фландрии 2023 в Бельгии. 21:00 Велоспорт. Женщины. Тур Фландрии 2023 в Бельгии. 22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал. 00:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Финал в Планице, Словения. HS 240. День 2. 01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 02:00 Сноуборд. Кубок мира. Финал в Мон-Сент-Анне, Канада. Сноуборд-кросс. День 1. 02:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал. 04:30 Велоспорт. Гонка "Dwars door Vlaanderen" в Бельгии.
Миржалол Қосимов олдига қандай вазифа қўйилган эди?
Баҳо:
+3; -0
Кеча Ўзбекистон телевидениесининг “Спорт” телеканалида “Футбол шарҳи” кўрсатуви эфирга узатилди. Унда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Зуфарович Усмонов иштирок этиб, кўрсатув бошловчиси Зафар Имомхўжаевнинг саволларига жавоб бериб ўтди.
Кўрсатув давомида Мираброр Зуфарович бир қатор мавзуларга, шу жумладан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов шаънига айтилган ҳақоратлар, ёшлар терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги иштирокидан норозилар, терма жамоалар марказини ислоҳ қилиш ва уни бошлиғи Асқар Толибжоновни ишдан олишга чақириқлар каби мавзуларга тўхталиб ўтди. Бу ишларда Stadion.uz ходимлари – Олимхўжа Бўронов, Қахрамон Асланов ва Шухрат Шокиржонов айбланди. Шунингдек сайтимиз ходими бўлмаган Бобур Акмалов номи ҳам тилга олинди.
Бу кўрсатув юзасидан мен "Футбол шарҳи"га чақириқ: "Эрматов мавзуси айбдорлари ким?" деган ном остида мақоламни блогда эълон қилган эдим.
Бугун шу мақоламни узвий мантиқий давоми сифатида, бошқа мавзуларни қамраб олган яна бир қисмини эътиборингизга ҳавола этаман.
“4-саралаш босқичидаги дастлабки мағлубиятдан сўнг терма жамоани Миржалол Қосимовга ишониб топширганингизда, унинг олдига терма жамоани ЖЧга тўғридан-тўғри олиб чиқиш вазифаси қўйилганмиди ёки бошқа вазифа қўйилганмиди?”
Жавоб: "Миржалол Қосимовни терма жамоага бош мураббий қилганимизда суҳбат бўлган. Унинг бошчилигида (ўйнаган) футболчиларимиз маҳоратига ва яхши очко тўплаганига ҳамма гувоҳ. ЖЧга тўғридан тўғри чиқишимиз мумкин эди, бунга 2 гол етмай қолди... Мен уни шу лавозимга тайинлаганимда айтгандим, сендан илтимос, машҳур футболчисан, обрўйинг Ўзбекистонда ва бутун дунёда баланд, битта илтимос, ёшларга катта эътибор бер, таянчинг ёшлар бўлсин, ундан кейин, катта тренер бўлдим, шунча ғалабаларга эришдим деган фикр келиб қолмасин, қандай натижага эришмагин, барча натижаларинг, ғалабаларинг абадий бўлсин. Сенга популизм керакмас, сен келажагингни ўйлагин, мана сенга ҳамма шароит, яна бир бор келажакни ўйлаб ишла" – дедим.
Шундан сўнг Зафар Имомхўжаев камерани студияга олиб, қуйидагиларни гапирди: “Демак гувоҳи бўлганингиздек, миллий терма жамоа ва унинг бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг фаолияти ЎФФ раҳбариятини тўлиқ қаноатлантиради. Биринчидан, Қосимов ушбу лавозимга тайинланаётганда унинг олдига асосий вазифа сифатида терма жамоани тўғридан-тўғри ЖЧга олиб чиқиш масаласи қўйилмаган. Иккинчидан, шунга қарамасдан миллий терма жамоа ҳал қилувчи тўртинчи босқичда ўз тарихида энг яхши натижани қайд этди ва мундиал сари янада яқинлашди. Учинчидан эса мамлакатнинг бош жамоаси ЖЧга чиқиш имкониятини ҳамон сақлаб турибди...” Эътиборингизни қаратаман, Зафар Имомхўжаевнинг бу гаплари Мираброр Зуфарович олдида эмас, балки студияда ёзиб олиниб, монтаж қилинган.
Шундан сўнг Диёр Имомхўжаев яқин қариндоши Зафар Имомхўжаевнинг гапини тасдиқлаган ҳолда, ўз видеолавҳасида терма жамоамиз Япония ва Эрондан кейин учинчи натижа қайд этгани, Миржалол Қосимов 7 ўйинда 14 очко жамғаргани ҳақида гапирди. Лавҳасини “Олдимизда бизни яна тўртта жуда муҳим ўйин кутиб турибди” деган гаплар билан якунлади.
“Футбол шарҳи” кўрсатувини ҳозирча мана шу жойида тўхтатиб турган ҳолда, мавжуд ҳолат юзасидан вужудга келган муҳим, хаққоний саволларни ажратиб оламиз:
1. Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий қилиб тайинланган Миржалол Қосимов олдига қандай вазифа қўйилган эди? 2. ЎФФ раҳбарияти Миржалол Қосимовнинг иш фаолиятидан қаноатландими? 3. Миллий терма жамоамиз ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этдими?
Эндиги навбатда, ушбу саволларга мавжуд далилларга таянган ҳолда жавоб беришга ҳаракат қиламан. Олдиндан огоҳлантираманки, бу мавзуга оид баъзи хабарлар, маълумотлар омма олдида очиқ айтилмагани сабабли, баъзан мантиқий хулосаларга қараб иш кўришимга тўғри келди. Лекин аксарият ҳолларда аниқ далил исботларга таянишга ҳаракат қилдим.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий қилиб тайинланган Миржалол Қосимов олдига қандай вазифа қўйилган эди?
Миржалол Қосимовнинг миллий терма жамоадаги фаолиятининг иккинчи даври 2012 йил 4 июнь куни бошланди. Бир кун олдин бўлиб ўтган 4-саралаш босқичининг дастлабки ўйинида Ўзбекистон ўз майдонида Эрон терма жамоасига кичик ҳисобда мағлубиятга учрагандан кейин, Вадим Абрамов бош мураббийликдан озод этилди. Унинг ўрнига “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимовга терма жамоа ишониб топширилди.
Айтишларича, Миржалол Қосимов учун миллий терма жамоани бошқариш таклифи умуман кутилмаган ҳол бўлган ва у дастлаб бундан кескин равишда бош тортган. Сабаби, Миржалол Қосимов терма жамоадаги аввалги фаолияти давомида кўзга кўринарли натижага эриша олмаган ва мухлисларнинг хақли таъна дашномларига дуч келиб, уни шармандали тарзда тарк этган эди. Шуни эсда тутган ҳолда Қосимов миллий терма жамоа учун жуда муҳим бўлган 4-саралаш босқичи юкини ўз зиммасига олишни истамаган, тинчгина “Бунёдкор”да ишлаб юришни афзал кўрган. Лекин ЎФФ раҳбарияти уни миллий терма жамоада ишлашга мажбуран кўндирган. Бу ҳақда ҳамкасбим Бобомурод Абдулла ўз блогида қуйидагиларни ёзади: “Миржалол Қосимов ҳам ўз ташаббуси ва ихтиёри билан бош мураббий бўлиб қолмаган: унга ҳам терма тепадан топширилган. Бу вазиятда Қосимов оддий аскар сифатида буйруқни бажаришга ва термани ўз қўлига олишга мажбур бўлган”.
Хўш, янги тайинланган мураббий олдида қандай вазифа қўйилган эди?
Мантиқан ўйлаб қараганда, агар терма жамоани бошқаришдан шундоғам бош тортаётган Миржалол Қосимовга “Бу жамоани ЖЧга олиб чиқасан” деган шарт қўйилса, у орқасига қарамай қочиб кетиши аниқ эди. Демак, Мираброр Зуфаровичнинг гапларига шубҳа йўқ. Қосимовга бу лавозим топширилганда, унинг олдига хеч қандай вазифа қўйилган эмас. Бу нарса уни терма жамоада ишлашга кўндириш учун қилинган. Балки Қосимовнинг ўзи ҳам шу шартни қўйган бўлиши мумкин: “Мендан натижа талаб қилмайсизлар” - деб. Энди Мираброр Зуфаровичнинг “ёшларга эътибор қарат, ёшларга суян” деган гапларига келадиган бўлсак, булар Қосимовга вазифа сифатида эмас, балки насиҳат, маслаҳат, илтимос тарзида айтилган. Чунки, агар Бобомурод Абдулланинг гапларига таянадиган бўлсак, бундай шароитда Қосимов олдига қандайдир шарт ёки вазифа қўйиш мантиққа зид бўлар эди.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, яна бир муҳим савол уйғонади. Нега ушбу ҳолат оммадан яширилди ва Қосимов томонидан берилган беҳисоб интервьюлар пайтида у “ЖЧга чиқишга ҳаракат қиламиз” қабилидаги гапларни айтди? Нимага Қосимов тўғрисини айтган ҳолда – “ЖЧга чиқиш қийин, бундан кейин фақат ёшларга таяниб ҳаракат қиламиз, келажакка пойдевор яратамиз” - деб мухлисларни, футболчиларни тинчлантирмади? Аламли мағлубиятлардан кейин юзага келиши мумкин бўлган нохушликларни олдини олмади?
Ахир Қосимов саралаш ўйинларида ёшларни жалб қилиб, уларни тажрибаси ва маҳоратини оширганида, тобланган ёшларимиз Туркия майдонларида Франция ва Уругвайни аёвсиз қақшатиб келишлари мумкин эдику?
Бу саволларга жавоб топиш мақсадида вақт машинасини ишлатиб, бир неча йил орқага, яқин ўтмишга саёҳат қиламиз.
2007 йили Тошкентнинг “Қурувчи” жамоаси базасида ўзбек футболининг янги гранд клуби пайдо бўлди. Катта сармоялар эвазига ташкил қилинган ва кейинчалик “Бунёдкор” деб номланган бу клуб ва Тошкентнинг яна бир клуби - “Пахтакор” ўртасида футбол майдонларида кескин курашларга бой бўлган қарама-қаршиликлар бошланиб кетди. Ушбу икки клуб ўртасида бўлиб ўтган ўйинларни афтни бужмайтирмасдан кўрмасликнинг иложи йўқ эди. Ўта қўпол ўйинлар, ҳакамларга очиқдан-очиқ босим ўтказишлар, футболчиларни ҳатто бир-бирини гўштини ейишга тайёр бўлган ҳолда майдонга тушишлари - Тошкент “дерби”сини экстремал спорт ўйинлари ишқибозлари учун жозибадор қилиб қўйган эди. Бундай зиддият ҳар жабҳада авж олиб, Қосимовнинг терма жамоадаги илк даврида ўзининг юқори чўққисига чиқиб улгурган эди. Миллий терма жамоанинг аксарият футболчилари айнан мана шу икки клубдан эканлигини инобатга оладиган бўлсак, клублар орасидаги зиддиятни бу футболчилар терма жамоа ўйинларига ҳам ўтказишди. Миржалол Қосимовнинг терма жамоадаги дастлабки инқирозининг бир сабаби ҳам мана шунда эди. Футболчилар ўйиндан олдин ва ўйин пайти икки қарама-қарши гуруҳга – пахтакорчилар ва бунёдкорчиларга ажралиб олиб, ўз шахсий ғаразларини Ватан ва терма жамоа манфаатидан устун қўйиб, саралаш ўйинларини барбод қилишган эди. Кучли руҳшунос бўла олмаган Қосимов терма жамоада футболчиларни муросага келтира олмади. Келтира олмасди ҳам, ахир у “Бунёдкор” клубининг бош мураббийи эди.
Бу икки клубнинг бир-бирига қилган хусуматларининг асл сабаблари менга қоронғу, лекин “Бунёдкор” клуби бош мураббийи бўлган Қосимов бунга чек қўя олмади ва натижада хеч нарсага эришолмай, терма жамоадан ҳайдалди. Айнан мана шу воқеа Қосимовга катта дарс вазифасини ўтади ва у буни ёддан чиқармади.
Энди 2012 йил ёзига қайтамиз. Терма жамоани қабул қилиб олган Қосимов, ўзи билмаган ҳолда дилемма (икки ўт) орасида қолди. Биринчиси, терма жамоани жуда муҳим саралаш босқичида қабул қилиб олгани, бу эса унга қўшимча масъулият юклаши эди. Иккинчиси, терма жамоани ёшартириш, таркибга қобилиятли, умидли ёшларни жалб қилиш тавсиясини олиши эди.
Биринчи ўтдан қутулиб қолиши осон кечди. ЎФФ раҳбарияти унинг олдига ЖЧга чиқиш вазифасини қўймади. Аммо иккинчи ўт – бу катта муаммо, ечиб бўлмас вазифа, бажариб бўлмас миссия эди. Нега дейсизми? Ахир ёшлар терма жамоасининг аксарият футболчилари “Пахтакор” мактабининг тарбияланувчилари - “Бунёдкор” клубининг ашаддий душмани бўлган ушбу клубнинг аъзолари эди!
Қосимов учун терма жамоани ёшартириш масаласи – “Пахтакор” футболчиларига дарс бериш билан, бошқача айтганда, ўз душманини кучайтириш билан баробар эди. Қосимов буни тушуниб етганида энди кеч, терма жамоа унга топширилган, поезд эса кетиб бўлган эди.
Бундай вазиятда Қосимов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби ягона бир ечимга келишди. Бу ҳам бўлса, терма жамоани ёшартириш масаласини четга суриб, мавжуд футболчилар билан ЖЧга чиқишга ҳаракат қилиб кўриш эди. Бу режани бажариш йўлида “Пахтакор”га тааллуқли бўлган футболчиларга ўрин йўқ эди.
Бундай хулоса чиқаришим учун, терма жамоамиз иштирок этган ўйинлар ва унда майдонга тушган футболчиларни ёши ва қайси клубларда тўп суришини таҳлил қилиб чиқишим кифоя бўлди.
Энди қўлимизга чўт олиб ҳисоблаб чиқамиз, бунда маълум бўладики, ушбу саралаш босқичида майдонга тушган терма жамоамиз футболчиларининг ўртача ёши – 27,6 ёшни ташкил қилади. Энг кўп майдонга тушган дастлабки 14 футболчининг ўртача ёши эса – 28,2 ёшни ташкил қилади.
Қатарга қарши Тошкентда бўлиб ўтган ўйин қахрамонларидан бири Олег Зотеев 4 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган бўлсада, тўртта ўйинда жами 95 (!) дақиқа тўп сурган холос.
Энди ўзига хос “Заковат” саволи: топингчи, 24 футболчи ичида қайси клуб вакиллари умуман йўқ? Ўйлайманки жавобни топишда кўпчилик қийналмайди.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, Қосимов терма жамоани ёшартириш ҳақида бош қотириб ҳам ўтирмади, бу ғоядан умуман воз кечди, Мираброр Зуфарович насиҳати четга сурилди. У нафақат “Пахтакор”, балки “Бунёдкор” клуби ёшлари олдида ҳам терма жамоа эшикларини ёпди (Жавлон Иброҳимов, Алибобо Рахматуллаев). Сабаби оддий, эндиликда терма жамоа мураббийлар штаби ўз олдига ЖЧга чиқиш вазифасини қўйиб олган эди. Қосимов терма жамоага пахтакорчиларни жалб қилиб, уларга сабоқ бергандан кўра, ЖЧга чиқиш вазифасини афзал кўрди. Тошкентда Жанубий Кореяга қарши ўтказиладиган ўйиндан олдин, терма жамоа мураббийлар штаби - Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧга олиб чиқиш сари бел боғлади.
Ашаддий “назариётчи” сифатида шуни айтишим мумкинки, агар мен терма жамоа бош мураббийи бўлганимда, жиддий мусобақалар олдидан синалмаган ёшларга таяниб, катта таваккал қилгандан кўра, синалган, кўпни кўрган, тажрибали қарияларга суяниб ҳаракат қилишни афзал кўрган бўлар эдим. Қосимов ҳам ҳудди шундай фикрлади.
Энди Зафар Имомхўжаевнинг саволига қайтамиз. ЎФФ раҳбари билан учрашувдаги дастлабки савол айнан Қосимовнинг олдига ЖЧга чиқиш вазифаси қўйилмагани тўғрисида бўлди. Тўғрисини айтсам, Зафар Имомхўжаевнинг бундай саволни бериши хафсаламни пир қилди. Ахир қанчадан-қанча жиддий ва долзарб мавзулар турган бир пайтда нимага бундай савол берилди? Хўш айнан шу саволни берилишидан мақсад ва керак бўлса манфаат нима?
Имомхўжаевлар сулоласи ўзбек спорт журналистикасининг таниқли шахслари ҳисобланишади. Уларнинг каттаси Ахбор ака Имомхўжаев ўзбек телешархловчиларининг энг яхшиси десам муболаға бўлмаса керак. Биз у кишининг шарҳлаган ўйинларни томоша қилиб тишимиз чиққан. Ҳозирги кунда у киши ЖАР стадиони суҳандони бўлиб ишлайдилар. Бу сулоланинг яна бир вакили Аброр Имомхўжаев – “Бунёдкор” футбол клубида матбуот котиби бўлиб ишласа, Зафар ва Диёр Имомхўжаевлар “Спорт” телеканали ходимлари саналишади.
Мана шу далилларни умумлаштириб хулоса қиладиган бўлсак, Мираброр акага бундай савол беришдан ким манфаатдор экани ойдинлашади. Эътибор беринг, савол “Бунёдкор” ва терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг обрўсига бевосита боғлиқ бўлган мавзудан бериляпти.
Бу савол бош мураббийнинг камчиликларини хаспўшлаш, уни танқид қилганларни телеэкран олдида ёмонлаш, Мираброр Зуфаровични баъзи воқеалардан бехабарлигидан фойдаланиб қолиб, ҳатто бош мураббийни ҳақорат қилганликда бошқаларни асоссиз равишда айблаш мақсадида берилгани кўриниб турибди.
Бу эса мазкур кўрсатув ижодкорларининг олдинги кўрсатувларини ҳам холислигини шубҳа остида қолдиради. Бунга мисол тариқасида, “Бунёдкор” клуби фойдасига “ишламаган” Равшан Эрматов можаросини эслаш кифоя. Бу ҳақда мен “Футбол шарҳи”га чақириқ: “Эрматов мавзусининг айбдорлари ким?” деган мақоламда батафсил тўхталиб ўтганман.
ЎФФ раҳбарияти Миржалол Қосимовнинг иш фаолиятидан қаноатландими?
Эътибор беринг, Мираброр Зуфарович ўз интервьюси пайтида Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ишидан қаноатлангани хақида умуман гапирмади. Аксинча, у киши ёшлар тўғрисида куюниб гапирди. Гапларининг оҳангидан шу нарса сезилиб турди. “Мен Миржалолга айтган эдим, ёшларга таян, ёшларга ишон, ёшларга эътибор қарат”- деб гапини тугатди. Мираброр аканинг хўрсиниб гапиришидан, у киши гўё Қосимовга ўзини гапини ерда қолдирганини шама қилаётгандек туюлди менга. Шу ўринда бир мисол келтираман, 2010 йили ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ Тошкентда ўтказилиб, финалда Ўзбекистон ва КХДР ёшлари куч синашишган, биринчи бўлимда бош ҳакам футболчимизни майдондан четлатган, натижада ўсмирларимиз якунда 0:2 ҳисобида ютқизишган эди. Энг эътиборли жиҳати, Мираброр ака ўйиндан кейинги тақдирлаш маросимида эронлик ҳакамлар билан қўл бериб кўришишдан бош тортган, уларга қўлини узатмаган эди. Яъни уларга ўз норозилигини очиқдан-очиқ гапирмасдан, ўз ишоралари билан билдирган, оддийгина қилиб, қўлларини орқасига тутиб олган эди. Бу сафарги интервью ҳам шунга ўхшаш ҳолатга ишора бергандек бўлди менга. Яъни ўз норозилигини очиқдан-очиқ айтиш шартмас, ишора ва белгилар берилса кифоя эди.
Мираброр ака ўз гапини тугатгандан кейин, Зафар Имомхўжаев студияда ўтирган ҳолда: “Демак гувоҳи бўлганингиздек, миллий терма жамоа ва унинг бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг фаолияти - ЎФФ раҳбариятини тўла қаноатлантиради” - деди. Яъни бу гапларни у бевосита Мираброр Усмонов олдида айтмасдан, студияда ўтириб гапирди. Бу билан телеэкран олдида ўтирган мухлисларни чалғитди. Балки ўзи ўйлаб юрган фикрларини бевосита ЎФФ президентига боғлаб гапирди. Ваҳоланки, ЎФФ президенти мураббийлар штаби фаолияти тўғрисида оғиз очмаган эди. Чунки, биринчидан ЖЧ саралаш ўйинлари ҳали тугамаган, қандайдир якуний хулосалар чиқаришга эрта эди, иккинчидан, Миржалол Қосимов ЎФФ президенти тавсияларига қулоқ солмаган, ёшларни майдонга тушириш нарироқда турсин, улар учун терма жамоа эшикларини ёпган эди. Бундай вазиятда “мураббийлар штабининг фаолияти Усмоновни қониқтирди” эмас, балки “қониқтирмади” дейиш тўғрироқ бўларди. Бироқ уларнинг фаолияти Зафар Имомхўжаевни қониқтирган шекилли, у эса ўз навбатида буни ЎФФ президенти айтди деб бизга тақдим қилди.
Ўз навбатида тан оламан, Зафар Имомхўжаевнинг бир гапига 100% қўшиламан: "Унутмайлик, биз учун хали ЖЧ саралаш ўйинлари давом этмоқда!". Миржалол Қосимовнинг терма жамоадаги фаолиятини тўлиқ таҳлилини фақатгина саралаш ўйинлари якунлангандан кейин тақдим қиламан.
Миллий терма жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этдими?
Мана, таҳлилимизнинг якуний қисмига ҳам етиб келдик. Зафар Имомхўжаев бошчилигидаги журналистлар мухлисларни тинчлантириш мақсадида – “миллий терма жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди” деб бонг уришда давом этмоқда. Балки бу билан йўл қўйилган камчиликлар ёпилиб кетар деб умид қилмоқдалар. Аммо бу гаплар билан ўзларини кулгили ҳолатга солмоқдалар холос.
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинларидаги энг яхши натижани 2005 йили қайд этган. Германия-2006 йўлланмаси учун курашда терма жамоамиз Осиё плей-офф босқичига чиқа олган ва унда Бахрайн терма жамоасига икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой берган. Бу сафар терма жамоамиз ана шу кўрсаткични такрорлай олди холос. Уни яхшилаш яхшиламаслигини сентябрь ойида Иорданияга қарши бўлиб ўтадиган плей-офф ўйинларидан кейин билиб оламиз.
Диёр Имомхўжаев эса ўзи тайёрлаган видеолавҳада: “Жанубий Корея бош мураббийи Чой Канг Хи 8 ўйинда 14 очко олган бўлса, Миржалол Қосимов 7 ўйинда 14 очко олган. Ўзбекистон терма жамоаси фақат Япония ва Эрондан кам очко тўплаган” деган маълумотларни ёритди.
У ҳолда шу саволга жавоб берингларчи, нимага Жанубий Корея ЖЧга чиқдию, биз чиқа олмадик? Нимага Австралия 13 очко билан чиқдию, биз 14 очко билан қолиб кетдик?
“Ўтган йили 178 балл тўплаб ўқишга киролмаган эдим, бу йил 185 балл тўплаб киролмадим. Мана ўсиш, мана юксалиш”
“Ўтган сафар 6 та беш баҳо олиб синфда қолиб кетган эдим, бу сафар 8 та беш баҳо олиб қолиб кетдим. Натижалар яхшиланмоқда!”
Тили ўткир мухлисларнинг захарханда кинояларидан эди бу гаплар.
Жиддий айтадиган бўлсак, бу маълумотлар ЖЧ саралаш ўйинларида, айниқса Тошкентда Ливан ва Қатар, сафарда Жанубий Кореяга қарши ўйинларда мураббийлар штаби томонидан йўл қўйилган жиддий хатоларни хаспўшлаш, беркитиш учун берилаётгани аниқ.
Таҳлилимизни яна бир гап билан тугатамиз. Диёр Имомхўжаев ўз видеолавхасини “Олдимизда бизни яна тўртта жуда муҳим ўйин кутиб турибди” деган гаплар билан якунлади ва бу билан мени бира тўла “ўлдирди”. Ҳали Иордания билан ўйинлар ўтказилмасдан олдин, у киши бу жамоани мағлуб этишимиз 100% ҳал бўлган нарса қабилида тақдим этиши мени ҳайратга солди. Умид қиламанки мураббийлар штаби ва футболчиларимиз бундай фикрга бормайдилар. Рақибга нисбатан менсимаслик руҳида майдонга тушмайдилар.
Муҳтарам ўқувчи, менимча юқорида қўйилган саволларга етарли даражада жавоб бера олдим деб ҳисоблайман ва бугунги таҳлилий мақоламни тугатаман.
Ўз навбатида ЎФФ президенти Мираброр Зуфарович Усмоновга, шунингдек “Спорт” телеканали ходимларига мазмунли баҳс-мунозарага йўл очиб берганлари учун миннатдорчилик билдираман. Хато ва камчиликлар учун олдиндан узр сўрайман. Ҳар биримиз ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқариб олдик деб ўйлайман. Мухлисларни эса сабр-қаноатга чақираман.
"Futbol sharxi"ning o'sha soni haqiqatan hafsalamizni pir qildi. Z. Imomho'jaev shunday savoller beridki, men hatto nahotki hozirgi muammolarimiz negizida shunday savolar yotgan bo'lsa deb hayratlandim. Huddiki, barcha savollar M. Usmonovning ichidagi hozirgi holat va muammolarga aloqador bo'lmagan dardlarini aytib olishi uchun tuzilgandek. Jurnalistlar Qosimovni haqorat qilgan emish. Saytda muhlislarning ba'zilari shunday qilishdi, jurnalistlar esa tanqid, haqqoniy tanqid qilishdi. E'tibor bering, hozir tushib qolgan ahvolimiz borasida barcha jurnalistlarning fikri yakdil. Men Usmonovdan salmoqli gaplarni kutgan edim. ENDI NIMA QILAMIZ? NIMANIDIR O'ZGARITIRISH VAQTI KELGANINI QACHON TUSHUNAMIZ? MURABBIY EMAS, TAKTIKA VA BA'ZI O'YINCHILARNI ALMASHTIRISH KERAKLIGINI NAHOTKI KO'RMAYAPSIZ?
Мираброр Усмоновга, катта ташаккурлар айтишимиз керак. Нимага десангиз у киши Узбек футболини обруйини кутардилар жахонга (ишонмасангиз, россия ва козок сайтларида куп маколалар топишиннгиз мумкин), буни тан олишимиз керак. 2. Масала: Вадим Абрамов терма жамоамизни обруйини Осиёда анча ва яна бор анча кутарди, 1-чи марта футбол тарихида япон ва бошка жамоаларни ютик. 3-масала: Олимпия жамоасини бекор топширилди, бу нагрузка эди, психологик ва жисмоний тарафдан. хулоса: Вадим Абрамовни охиргача колдириш лозим эди.
“Миржалол Қосимов
ҳам ўз ташаббуси ва
ихтиёри билан бош
мураббий бўлиб
қолмаган: унга ҳам
терма тепадан топширилган. Бу
вазиятда Қосимов
оддий аскар
сифатида буйруқни
бажаришга ва
термани ўз қўлига олишга мажбур
бўлган”. O'zingiz yozib yana nima istaysiz Qosimovdan...
Пахтакор Қосимовни ашаддий душмани эмиш. Каллани озгина ишлатмайсизларми. Қосимовни Қосимов қилган Пахтакор клубику, Ради интереса қани бир ўзидан сураб кўрингларчи , -Пахтакор мени қалбимдаги жонажон команда дейди.Бунёдкор клуби оддий бир хозир қосимов ишлаётган иш жойи фақат. Унинг устига ўша йилларда Бунёдкорни ярмидан кўп ўйинчилари Пахтакор тарбияланувчилари эдику, фақатгина бунёдкор пулни кўпроқ тўлагани учун улар ўтишган эди!!! Ўйинда эса отангни хам аямайсан, масалан шахматда.
Қосимов учун терма жамоани ёшартириш масаласи – “Пахтакор” футболчиларига дарс бериш билан, бошқача айтганда, ўз душманини кучайтириш билан баробар эди. Қосимов буни тушуниб етганида энди кеч, терма жамоа унга топширилган, поезд эса кетиб бўлган эди.
....................
inson betda pahta bilan bunyodkorni manfaatlari emas, vatan manfaati yotibdi. shu joyda u bu kim h-da fikr bildirishizdan oldin uni yahshilab bilib keyin yozishni tavsiya beraman. javob beraman Mirjalol "hoz yoshlarni jalb qilsam pahta kuchayib ketadi" dib sizga uhshab uylamagan.
umuman xolislik yuq ekan sizda. ichiz tula g`alamislikdan iboratmi diyman. judayam kup joylarda Mirjalolni ochiqdan ochiq tanqid qilvos. uni hech kim haydamagan. uni uzi ketgan. buni farqi bor.
Кучли руҳшунос бўла олмаган Қосимов терма жамоада футболчиларни муросага келтира олмади. Келтира олмасди ҳам, ахир у “Бунёдкор” клубининг бош мураббийи эди.
...................
aaa man traktornga bosh murabiylik qiladi dibman.
muallif sizda xolislik yuq. nima qiseizyam shu g`alamislik qilishni istavossiz.
etkancha uyizda choynek srazu qaynamayotganiga ham Qosimovni ayblang.
Ахир Қосимов саралаш ўйинларида ёшларни жалб қилиб, уларни тажрибаси ва маҳоратини оширганида, тобланган ёшларимиз Туркия майдонларида Франция ва Уругвайни аёвсиз қақшатиб келишлари мумкин эдику?
...............
qoyil endi yoshlarning yirik mag`lubiyatiga ham Mirjalol Qosimov qybdor.
Muallifga, nima qiselayam shu Uzbekiston iftihorining boshiga bir chelak mag`zava ag`daring, shnda sizni PR qilishadi.
qulizdan kelsa siz murabbiy buling hatyabi mahalleizni kamandasiga, usha kamandani hatyabi shahar miqiyosida chempion qiling:))
Mening fikrimcha,avval o'zimizni engishimiz ya'ni o'zimizdagi kamchilklarimizdan halos bo'lishimiz kerak.Keyin raqibimiz Iordaniyani qanday yutish haqida o'ylasa bo'ladi.MTJ tepasida yana qanday muammolar borligidan biz oddiy muhlislar bexabar bo'lib,termamizning alamli mag'lubiyatu g'alabalaridan(Uzb-Qatar ni eslang)kuyinib,hazm qilaveramiz.Tarixda urushlardan aslzoda zodagon boyib olishgan bo'lsa,jabrini oddiy xalq ko'rgan.Futbolda kim-oddiy muhlislar.Bunday ketishda MTJni JCHda ko'rish uchun yana qancha kutish kerak.Ilohim oxiri bahayr bo'lsin.Salomat bo'ling.
Яша Косимов!!! Яшанглар термамиз уйинчилари!!! Хаммангларга балли деб коламан.Корея,эрон термалари билан тенгма-тенг курашиб ,охир окибатда бор-йуги 2 гол етмай колиб ЖЧ ни финал боскичига чиколмай колгани учун .Бу нарса узбек мухлисларига, футбол журналистларига жуда кул келди.Кавлаш учун , айбдорни топиш учун езиладиган маколаларга тема топилди,Мабодо Эронга ,катарга мехмонда ютказиб келганингларда хозир журналистлар макола езишга тема топомай бошини кашиб утиришган буларди.100% гарантия бераман сизлархам сайтлардаги сукишларни камрок ха жуда кам эшитган булар эдинглар.Хамма кутини кисиб боримиз шу деб утирган булар эди!!!!!
Ёдимда Ўзбекистонга ФИФА президенти Зеп Блаттер келганида қурилиши кетаётган бунёдкор стадионига борган вақтида Блаттер бу стадионда миллий терма жамоа қачон ўйнайди дея Усмоновдан сўраган эди. Ўшанда Мираброр ака кулиб "сунги турда Қатар билан ўйинда биз Қатарни ютиб Жахон чемпионатига борамиз" дея айтган эдилар. Аммо афсуски!!! бу амалга ошмай қолди.
Хайронман! 2010 йилда Миллий терма жамоа жахон чемпионати йуллавнмасидан маҳрум булганда Мираброр Усмонов 2014 йилда биз албатта жахон чемпионатига борамиз деган эди. Аммо Футбол шарҳи кўрсатувида Косимовга миллий терма жамоани тўғридан тўғри жаҳон чеипионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилмаган дея таькидламоқда. Бўлмаса Абрамовни нега ўзгартиришди. Терма жамоа фақат учинчи ўрин учун ҳаркат қилган эканда. Хуп миллий терма жамоамиз Иордания тўсиғидан ўтар аммо Уругвай ёки бошқа Лотин Америкаси терма жамоаси тўсиғидан ўтишга ким ишонади. Агар сўров ўтказилса унда иштирок этганларнинг 99 фоизи ўта олмайди деган жавобни бериши аниқ. Жанубий Корея билан ўйиндан сўнг матбуот анжуманида Косимов 1-0 ҳисобини ушлаб қолишга ҳаракат қилдик деган жавобни эшитиб очиғи ҳайрон қолган эдим. Сунги уйинларда Ливанни ёки Қатарни қўшимча дақиқаларда зўрға ютган Жанубий Кореяга терма жамоамиз мағлубият учун борган эканда. Терма жамоа мураббийлар штабида ўзгаришларни амалга ошириш керак.очиғи мен билмайман қайси бир давлатда бир мураббий (Жахон чемпионатига чиқиш турганда)ҳам терма жамоани бошқаради ҳам клубни.
TDAVRON | 24.07.2013 16:26
0
umrimda birinchi marta ko'rishim, berilgan intervyuni tahlil qib uni maqola qib chiqarishganini! yoki ubu kim oldin ko'rganmi?!
_____________
Четта аксар интервюлардан сунг тахлилий макола ёзилади.
Чунки айнан интервюда режалар, килинмокчи ишлар айтиб утилади,
Уткан йили Рубин мураббийи (таниклию эсимдан чикиб колди) интервюсини 1 ой тахлили килишгнади
Респект!!!!! Зўр мақола!! Гап бўлиши мумкин эмас!!! Зафар нима учун М.Усмоновдан сўрамадики: "Миржалол Қосимов МТЖда ёшларга эътибор бердими, Сизнинг маслаҳатингизга амал қилдими" деб???
Лаганбардорликми бу ЗАФАР ТОМОНИДАН МИРЖАЛОЛГА НИСБАТАН!!!!!!!
karoche dangal-dangal gapiringlar , O'zbekistonda hamma teng huquqliku . Yurtboshimiz futbolga shunday etibor korsatayotganda bular buyoqda nima qilishayapti . Qosimov termadan sursin bo'ldi bo'ldi gap tamom . Yo Usmonovdan qo'rqasizlarmi bu gapni aytishga
Xurmatli UFF Prezidenti M. usmonov Agar xudo ko'rsatmasin O'zbekiston JCH-2014 ga chiqolmasa butun o'zbek futboli muxlislari siz va sizga o'xwagan o'zini o'ylaydigan, xayotda be maqsad, iw qladigan kiwilardan rozi emas. Agar Qosimovga JCHga chiqiw vazifasi qo'yilmagan ekan nima uchun uni MTJga murabbiy qlib qo'yding. Axir bu iwni Vadim Abramovham eplay olardiku. Chiqolmagan taqdirda ham u Siz aytayotgan o'sha yowlarga imkoniyat berayotgandi bu esa kelajak uchu poydevor bo'lardi xa mayli sizlarham birnarsani bilarsilar wu lavozimlarda iwlayapsilar faqat silardan ILTIMOS ABRAMOVNI QAYTARINGLAR SHAXSIY ADOVATNI XALQNIKI BO'LGAN FUTBOLGA ARALAWTIRMANGLAR. O'zaro keliwolmay qogan bo'salaring biz oddiy muxlisda nima ayb exx UFF EXX MTJ
Ҳам алам, ҳам ...
Рукн: Янгиликлар» ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Жанубий Корея-Ўзбекистон: 1:0.Ўйиндаги ушбу ҳисоб наинки Ўзбекистон вазиятни ниҳоятда мушкуллаштирди, балки миллионлаб умидлар, ишончлар, ўтинчлар, кўзлардагиэҳтиросларни ҳам куйдирди.
Ўйинни таҳлил қилиш ниятим йўқ. Нима бўлса Худодан экан, тақдирга тан. Мен бошқа бир ҳолатни таъкидламоқчиман. Ўйинга бир ҳафта қолганидан бошлаб юрагим титраб, қўлим қалтирай бошлади: гоҳғалаба сурури, гоҳ мАғлубият ваҳимасидан.
Табиатан ҳар қандай муҳим пала олдидан юрагим кечинмаларига ишонувчанман.
Ўйин яқинлашаркан, юрагим: «Тинчлан, ўзингни қўлга ол, иродангни ишга сол. Афсус!..» дегандек нотинч ура бошлади. Бўғзимда аллақандай бир тугун...
Дилимдаги хавотирни дугонам Зилолага айтдим. «Мен ўқишга киришдан шундай қўрққанман. Бироқ, ўқишга кирдим. Ниманидир ушалишидан саросимада бўлсак, ўшанинг рўёбга чиқиш эҳтимоли кўпроқ бўлади», деб таскин берди у. «Менинг юрагим алдамайди-да, Зилол» (бу сафар алданишга рози эдим). Шундай қилиб, ўйиндан бир кун олдин мағлубиятни тан олиб бўлган эдим. Тўғри, яхшиликка умид қилиб... Бироқҳаммасига тайёр ҳолда телеэкран қаршисида чўккаладим
Ҳам алам, ҳам ...
Рукн: Янгиликлар» ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Жанубий Корея-Ўзбекистон: 1:0.Ўйиндаги ушбу ҳисоб наинки Ўзбекистон вазиятни ниҳоятда мушкуллаштирди, балки миллионлаб умидлар, ишончлар, ўтинчлар, кўзлардагиэҳтиросларни ҳам куйдирди.
Ўйинни таҳлил қилиш ниятим йўқ. Нима бўлса Худодан экан, тақдирга тан. Мен бошқа бир ҳолатни таъкидламоқчиман. Ўйинга бир ҳафта қолганидан бошлаб юрагим титраб, қўлим қалтирай бошлади: гоҳғалаба сурури, гоҳ мАғлубият ваҳимасидан.
Табиатан ҳар қандай муҳим пала олдидан юрагим кечинмаларига ишонувчанман.
Ўйин яқинлашаркан, юрагим: «Тинчлан, ўзингни қўлга ол, иродангни ишга сол. Афсус!..» дегандек нотинч ура бошлади. Бўғзимда аллақандай бир тугун...
Дилимдаги хавотирни дугонам Зилолага айтдим. «Мен ўқишга киришдан шундай қўрққанман. Бироқ, ўқишга кирдим. Ниманидир ушалишидан саросимада бўлсак, ўшанинг рўёбга чиқиш эҳтимоли кўпроқ бўлади», деб таскин берди у. «Менинг юрагим алдамайди-да, Зилол» (бу сафар алданишга рози эдим). Шундай қилиб, ўйиндан бир кун олдин мағлубиятни тан олиб бўлган эдим. Тўғри, яхшиликка умид қилиб... Бироқҳаммасига тайёр ҳолда телеэкран қаршисида чўккаладим
Hozir vaziyatga real qaraydigan bo'lsak. Eron bn uydagi mag'lubiyatdan so'ng hammani hafsalasi pir bo'lgan edi jch 2014 ni orzu qilishni ham qilmaslikni ham bilmay qolgandik. Asosiy umidni m.qosimov bizga tuhfa qildi(qo'rqoq taktikasi bn bo'lsa ham) yani eron,qatar safar dagi yutuqlari bn. Lekin V.Abramov davridagi mtj miz albatta juda tomosha bop o'yin ko'rsata boshlagan edi. Hozir M.Usmonovni o'zi ham jch ga chiqa olmaganimizdan qanday qaror to'g'ri qanday qaror noto'g'ri bo'ladi,bunda hozir M.Usmonovni ojizlik qilayapti. Futbol sohasida mukammal bilim va tajribaga ega emasligi pant berayapti.
Миржалолга термани ЖЧга олиб чикиш вазифаси берилмаган булса, нега уни дабдурустдан ливанга карши уйин олдидан бош мураббийликка тайинлашди? Бундай максадсиз бошкарувни Абрамов хам уддалардику. Хар холда Абрамов ёшларга эътибор ва имконият бераётган эди. Бунинг устига Абрамовни иккинчи жамоаси хам йук эди, у бемалол факат МТЖ б-н шугулланиб, керакли максадга эришиши мумкин эдику, гарчи ЖЧ максад килинмаган булса хам. Демак М. Усмонов яхши рахбар булгани билан футболни умуман тушунмас экан. Демак МТЖ муваффакиятсизлигининг бош сабабчиси айнан М. Усмоновнинг узлари буладилар!!!
Mirabror Zufarovich xato qilganingizni tan olgingiz kelmayapti otlar kechuvda almashtirilmasligini bilmaganingiz pand berdi Agar Abramovga oxirigacha qo'yib berganingizda edi xozir o'zingizxam boshqalarxam bayram qilip yurgan bo'lardi eron nima uchun JCH ga chiqanini bilasizmi chunki EFF Keyrush ga oxirigacha imkon berdi siz maniyam aybim bor dedingiz sizni aybingiz shoshmashosharligingizda endi yana 4 yil kutasiz xa 4 yil turkiya bn o'yini uyushtirib aybingizni yuvmoqchi bo'liyapsizmi yo'q xalq sizni kechirmasligin o'zingiz yaxshi tushuniyapsiz Man M Qosimovni faqat bitta narsada ayblayman och ko'zlikda va qo'rqoqlikda Ravshan ermatovni nimaga buncha ko'klarga ko'tarasiz u qilgan ishni boshqa xakamlarxam qilardi agar imkon berilsa u xoxlagan ishini qiliyapti oliy ligada nima derbida undan boshqa xakam yo'qmi oyini olib borishga kecha Aziz Haydarov gapirganda xammasini tushunib oldim futbolchilar M qosimovni yoqtirishmasligini SIZGA YANA TAKROR TAKROR AYTAMAN ILTIMOS QILAMAN VADIM ABRAMOVNI TERMAGA QAYTARING BUNI XALQ ISTAMOQDA !!!
Шу Узбекистонни жахон чемпионатида кураман деб дадам, акам оламдан утиб кетди нимга энди качон жахон чемпионатига чикиш вазифаси куйиларкин Миржалолга деб кутиб яшаш керак экан унгача канча одам бор ёки йук шуни уйлаяпдими булар. Жахон чемпионатига чикиш вазифаси куйилмаганмиш балки белетдан купрок пул килиш куйилгандир
Сахарлик хам ажойиб бошланди... ман бугун МТЖ миз билан боғлиқ темаларда қуйидаги комментни қолдиргандим, азбаройи ўзим мисолимда ман учун ЖУДА АЗИЗ ВАТАНДОШЛАРИМ фойдаларига деб.
Қуйида АНГЕЛОЧЕК никли синглимиз анча вақт олдин манга нисбатан арзимаган бўлсада тухматча қилгандилар ва бу юзеримиздан озроқ дилхиралик қолган эди, лекин хозирги комментларини кўриб қуйида келтираётган комментимнинг 3-абзатсида ёзгим келмай қўйган фикрларимни баёнини кўриб бу синглимизга ўз ташаккуримни айтмоқчиман. БРАВОО!
Ўзбек футболининг барча жонкуярларига арзимасада РАХМАТ айтмоқчиман... уларни орасида сайтдош юзер ака-укаларимизам жуда кўпчиликни ташкил қилади. Шахсан ман бошимдан "ЎША" кундан кейин анча вақтгача кучли тушкунлик даврини ўтказдим манимча бундай мухлислар сони кам эмас, лекин бу дунёда нимагаки қизиқсак албатта яхшилик учун, ор-номусимиз, ғурур-шаънимиздан ўзимизга ёки яқинларимизга қолаверса ВАТАНИМИЗ шаъни учунгина. Мана "ЎША" кундан бери неча хафталар ўтдики бу кун мавзулари ичида хали хамон 1-рақали мавзу бўлиб келяпти. Ўзим эса АНЧАДАН БЕРИ МТЖ миз билан боғлиқ ТЕМАЛАРГА кирмай қўйдим. САБАБИ ЭСА - бир нарсага эътиборлироқ бўлиш керак деган хулосага келдим. ХАР БИРИМИЗ учун энг қадрли бўлган саломатлигимизни қадрига етайлик қолгани бекор!
Қанчадан=қанча фикрлар, мақолаю шерлар... асаббузарликлару тилёғламаликлар эссиза!
М.У ажойиб гапларни гапирдилар ва УФФ рахбарлиги даврида етарлича ижобий ўзгаришларни хам гувохи бўлдик... лекин бир иккита фикрлар бўлдики улар хақида нима дейишгаям хайронман.
Азиз Хайдаровнинг МТЖ мураббийлари ва ёш ўйинчилар хақидаги фикрлари эса хурматга лойиқ!
Так что ака-укалар хаммасидан хам қадрлироқ СОҒЛИККА эхтиёт бўлайлик!
Мен тушунмадим, Мираброр ака.Сиз "Футбол шархи"да Узбекистон миллий терма жамоасига жахон чемпионатга чикиш вазифаси куйилмаган дебсиз.Ахир утган йили 3 апрельдаги УФФдаги йигилишда узингиз Вадим акага юклатилган жахон чемпионатига чикиш вазифасини бекор килмаган деб УЗИНГИЗ айтган эдингиз-ку,а,лаббай. Мираброр ака. Ахир эркак киши уз сузида турмайдими,ахир Мираброр ака,а жон,ака. УЕФА утамиз дедингиз. кейин гапингиздан тодингиз,утган йили 3 апрельдаги УФФ йигилишида Вадим Абрамов ишлашд давом этади ва унга ЮКЛАТИЛГАН жахон чемпионатига чикиш вазифасини хеч ким бекор килмаган деб узингиз айтган эдингиз-ку,а,лаббай, Мираброр ака.Ахир эркак киши гапидан толмаслиги керак-ку,а,Мирабоор ака,а,лаббай.Как же так, Мираброр ака, как же так,а. Это же ведь не по-мужски как отказываться от своего слова так издеваться и насмехаться над чувствами болельщиков.Да,да вот оно как.Именно так. То, что вы сказали, что не было поставлено задачи выхода на чемпионат мира в программе "Футбол шархи" это считается как не по-мужски, так и издевательство и насмешка, насмехательство над чувствами болельщиков.Вот так вот оно и так.Получается, что болельщики зря болели тратили свое время и нервы весь 3-й и 4 раунд,а,Мираброр ака.Это разве не насмехательство и издевательство над чувствами болельщиков,а,Мираброр ака.Не хорошо так издеваться и насмехаться над чувствами болельщиков,не хорошо.Плохо это все,плохо.Мана куйидаги хабарда ахир сизнинг сузларинг эмасми,а,лаббай Мираброр ака. Яхши эмас,бу Мираброр ака,яхши эмас, гапдан толиш яхши эмас,Мираброр ака. Бу эркакнинг иши эмас,Мираброр ака.УЕФА га утамиз деб хам кеийн утамймиз,нотугри тушундингиз деган эдингиз,ака.Бу нимаси ака.Бу нимаси,жон ака.Ха,майли шунда хам сизга соглик-саломатлик ва омад тилайман,Мираброр ака.Бизга омад.Куйидаги линкдаги хабарда, Мираброр ака, ахир сиз айтмаган эдингизми шу гапларни,а,лаббай,Мираюрор ака.Яна ушбу хабар the-uff.com дан олинган экан.Э,э, хуллас, бор гап шу.
http://www.uff.uz/news/sections/uzbek/40364
Усмоновнинг сўзларига кўра, саралаш баҳсларининг ниҳоясига етганлиги боис олимпия терма жамоасидаги фаолияти тугаган Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлайди. Сенатор Усмоновнинг таъкидлашича, ҳеч ким Абрамовнинг зиммасига юклатилган вазифа - миллий терма жамоани Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифасини бекор қилмаган.
UZB.da he4 bir "RAXBAR"ga tanqid yoqmidi, agar tanqid qisangiz siz aniq uni "DUSHMANIGA" aylanasiz!!! ke4agi intervyuda M.USMONOV janoblari tanqid4ilani xattoki "HALQ DUSHMANI" divordila!!! yoki yana nimadurla... Bu gapdan kelib chiqadiki, "XALQ DUSHMANI" - Diyor Imomxo'jayev & ko
Маколани укидим,охирида фикр билдиринг деб куйилибди шунга асосан умумий хулоса яъни- униси бунисидан бир нарса яширганми-е, узини манфаатини хисобга олиб бир икки огиз гапни гапирган еки гапирмаган.Хулласи калом бир ривоят бору ман унга тухталмайману уша ривоят сабаб хосил булган макол.МАЙЛИ БУ КУНЛАР УТАР КЕТАРУ АММО КИМЛАРНИДИР КЕТИНИ КУЙГАНИ КОЛАДИ.
Paxtakor Bunyodkorni soyasida qolib ketdi. Pahtakorchilarga Qosimovni JCH ga chiqolmagani rosaaa qul keldida. Biri olib biri quyib sasitib yotishibdi. Hozir JCH chiqqan buganda hammasi olayib yurgan bulardi.
Paxtakor Bunyodkorni soyasida qolib ketdi. Pahtakorchilarga Qosimovni JCH ga chiqolmagani rosaaa qul keldida. Biri olib biri quyib sasitib yotishibdi. Hozir JCH chiqqan buganda hammasi olayib yurgan bulardi.