Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги рақиблари. “Лахвия” ва “Персеполис”да дуранг, “Ал-Наср”да ғалаба

“Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиблари ўз чемпионатларида навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.

17 март куни Тошкентда меҳмон бўладиган Қатар чемпиони “Лаҳвия” клуби кутилмаганда аутсайдер “Ал-Вақра” жамоаси билан сафарда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб қўйди. Аввалига Михаил Лаудруп шогирдлари 4 ва 33-дақиқаларда Себастьян Сория ва Муҳаммад Раззоқ томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Лекин 38-дақиқада Аҳмад Кохейл ва 90+2-дақиқада Мохсин Мутали киритган голлар “Лаҳвия”ни ғалабадан маҳрум қилди.

“Лахвия” Қатар юлдузлар лигасида 21 учрашувда 49 очко жамғариб, иккинчи поғонадаги энг яқин таъқибчиси “Ал-Садд”ни 4 очкога ортда қолдирган ҳолда якка пешқадамлик қилмоқда.

“АЛ-ВАҚРА” – “ЛАХВИЯ” 2:2 (1:2)
Голлар: Себастьян Сория 4 (0:1), Муҳаммад Раззоқ 33 (0:2), Аҳмад Кохейл 38 (1:2), Мохсин Мутали 90+2 пенальти (2:2)
“Лаҳвия” таркиби: 40.Лекомте-Аддани, 4.Чико Флорес, 24.Ҳалид Радван, 10.Тай Хи Нам, 12.Карим Боудиаф, 8.Луиз Сеара (9.Абдулраҳмон Моҳд 81), 20.Али Ҳассан Аффиф (7.Ҳалид Муфтаҳ 65), 23.Себастьян Сория (79.Владимир Вайсс 62), 5.Муҳаммад Раззоқ, 14.Тресор, 70.Исмоил Муҳаммад

Эроннинг “Персеполис” жамоаси бор эътиборини Осиё Чемпионлар лигасига қаратганини клубнинг ички мусобақаларда қайд этаётган натижаларидан ҳам билиб олса бўлади. Теҳронликлар Эрон чемпионатининг 23-тур доирасида “Нафт Масжид Сулаймон” клуби меҳмони бўлишди ва худди “Лаҳвия” сингари тайёр ғалабани қўлдан чиқаришди. 25-дақиқада Омид Алишоҳ ва 38-дақиқада Али Алипургара томонидан киритилган голлар “Персеполис”га 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишни таъминлаган эди. Бироқ “Нафт Масжид Сулаймон” аъзолари Воҳид Амрей ва Ризо Кармоллачеб 44 ва 90+4-дақиқаларда Теҳрон жамоаси дарвозасига тўп киритишиб, якуний натижа 2:2 бўлишини таъминлади.

“Персеполис” 23-турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.

“НАФТ МАСЖИД СУЛАЙМОН” – “ПЕРСЕПОЛИС” 2:2
Голлар: Омид Алишоҳ 25 (0:1), Али Алипургара 38 (0:2), Воҳид Амрей 44 (1:2), Ризо Кармоллачеб 90+4 (2:2)
“Персеполис” таркиби: 1.Макани, 99.Хотами, 20.Нурмуҳаммади, 3.Хонзода, 6.Бенгар, 11.Содеғиан (8.Меҳди Дагагелаҳ 79), 66.Фернандо Габриель (2.Алишоҳ 12), 18.Кашгари, 24.Ҳади Наурози, 16.Ризо Ҳалеғифар, 77.Али Алипургара (22.Тадеу 90)

Саудия Арабистони чемпиони “Ал-Наср” клуби ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёздириб қўйди. Ар-Риёдликлар 19-тур доирасида “Ал-Орубаҳ” жамоаси майдонга сафар уюштиришиб, Муҳаммад Ал-Саҳлави ва Фабиан Эстояноффнинг биттадан голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалабани расмийлаштиришди.

“Ал-Наср” 19 учрашувда 48 очко жамғариб, Саудия Арабистони чемпионатидаги якка пешқадамлигини давом эттирмоқда.

“АЛ-ОРУБАҲ” – “АЛ-НАСР” 0:2 (0:2)
Голлар: Муҳаммад Ал-Саҳлави 2 (0:1), Фабиан Эстоянофф 16 (0:2)
“Ал-Наср” таркиби: 22.Ал-Энази, 24.Хусайн Абдулғани, 2.Муҳаммад Хусайн, 12.Ҳолид Ал-Ғамди, 4.Омар Хавсави, 86.Миржеевски (5.Жуман Ал-Досари 87), 15.Аҳмад Ал-Фрайди, 27.Фараж (8.Яҳё Ал-Сеҳри 74), 16.Абдулазиз Ал-Жебрин, 21.Эстоянофф (18.Вила 66), 10.Ал-Саҳлави

Киритилди: 14.03.2015 13:03. Ўқилди: 3360 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.