Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Элдор Шомуродов Европага йўл оладиган кўринади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби футболчиси Элдор Шомуродов Россиянинг ProSports Management агентлик компанияси билан шартнома имзолади. Компания футболчимизга қуйидагича таъриф берди:

«21 ёшли футболчи қанот ва марказий ҳужумчи позициясида ўйнайди. Шунингдек, у ҳужум ортида ҳам ҳаракат қила олади. У ўз ўйинлари орқали Киевнинг "Динамо" ва Украина терма жамоаси ҳужумчиси Андрей Ярмоленкони эслатиб юборади: тезкор, кучли, техник жиҳатдан яхши, майдонни яхши кўра олади, позицион ва тезкор ҳужум пайтида тўғри ечим топа олади.

"Элдор яхши жисмоний кўрсаткичларга эга. Натижада у яккакурашларда ишончли ҳаракат қилади. Ва албатта, унинг тезлиги — бўйи 182 см. бўла туриб, у масофага югуришда тез ҳаракат қила олади. У яхши бошланғич тезланишга эга, иккинчи қаватда кучли ва стандарт вазиятда фойдали ҳаракат қила олади.

Атлетизм ва тезликдан ташқари, дриблинг — Шомуродовнинг энг кучли хусусиятларидан бири. У ташаббусни ўз қўлига олишдан чўчимайди, ишонч билан рақибни алдайди, ўртача битта ўйинда 6 марта рақибни алдашга киришади. Таққослаш учун, "Зенит" футболчиси Жулианода бу кўрсаткич 5га, Промесдан 8га тенг.

Биз Элдор Шомуродов иштирокидаги кўп ўйинларни таҳлил қилдик. Албатта, ҳамкорлик борасида қабул қилишдан аввал Ўзбекистон чемпионатининг савиясини ҳам инобатга олдик. Лекин, Одил Аҳмедов мисолида кўрдикки, "Пахтакор"дан "Анжи"га ўтиб, у дарҳол юқори савиядаги футбол намойиш қила бошлаган. Шомуродов терма жамоа сафида кучли рақибларга қарши ўйинда ишончли ҳаракат қилган. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 12та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унда ўсиш учун салоҳият бор, аммо у тўпсиз ўйинда кучайиши лозим. Биринчи навбатда, жамоанинг ҳимоявий ҳаракатларида фаол иштирок этиши лозим.

Риск жиҳатдан футболчининг мослашиб кетишини тилга олиш лозим. Осиёлик футболчилар ҳар доим ҳам янги чемпионат ва маданиятга мослашиб кета олмайдилар. Лекин Виталий Денисов ва Одил Аҳмедов ўз клубларида етакчи ўйинчига айланиб, бунинг тескарисини исботлашди. Элдор рус тилида ёмон гапирмайди. Унинг келажакда Европада ўйнаши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, у инглиз тилини ўрганиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилдик.

Элдорнинг статистикаси ёмон эмас: бир ярим йилдан ошиқроқ мавсум давомида у 19та гол урди ва 7та голга ассистентлик қилди.

Кучли жамоа сафида ва юқори савиядаги футболчиларнинг ёнида у ўз иқтидорини янада яхшироқ намойиш қила бошлайди. Бежизга кўп чемпионатлардан ҳамкасбларимиз ушбу футболчи юзасидан аниқ таклиф билан чиқишмади. Шомуродов юқори салоҳиятга эга футболчи. Ҳозирданоқ у Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" клубининг муҳим ўйинчиси ҳисобланади», — дейилади компания баёнотида.

Киритилди: 13.10.2016 21:19. Ўқилди: 34451 марта. Фикрлар: 33 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.