Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига. «Локомотив» — чемпион!

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз тарихида илк марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Бунга "Бунёдкор" жамоаси ёрдам қўлини чўзиб юборди.

Аввалги турда Андижондан дуранг билан қайтган "қалдирғочлар", бугун ўз уйида "Навбаҳор"ни мағлуб эта олмади.

Ўйин бошида мезбонлар босим ташкил қилишди, аммо ҳимоячилар ва дарвозабонлар яхши ҳаракат қилиб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишди. 29-дақиқада эса Абдумалик Абдуллаев ўткир бурчак остида йўллаган зарбани Мурод Зуҳуров қайтара олмади.

Танаффусга қадар Лушчан шогирдлари ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо Элдор Шомуродов яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қила олмади.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари фаолликни бироз оширишди. Баҳснинг 71-дақиқасида бурчакдан етказилган узатмага бош билан зарба берилди. Дарвозага кираётган тўпни "Навбаҳор" ҳимоячиси Мамазоитов қўл билан қайтарди ва майдондан четлатилди. Пенальтини эса Достон Ҳамдамов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Наманганликлар ўйин охирига қадар дуранг натижани сақлаб қолишди ва ўз очколарини 23тага етказиб олишди. Улар сўнгги турда 20 очко тўплаб турган "Андижон" меҳмони бўлишади. Дастлабки даврада "Навбаҳор" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганини инобатга олсак, андижонликлар Олий лига жон сақлаб қолиши учун 3та тўп фарқи билан ғалаба қозониши талаб этилади.

"Бунёдкор"нинг бугунги очко йўқотишидан кейин "Локомотив" муддатидан аввал Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. "Темирйўлчилар" ва уларнинг мухлисларини илк чемпионлик билан табриклаймиз!

"Бунёдкор" эса кумуш медалга сазовор бўлди.

БУНЁДКОР — НАВБАҲОР - 1:1 (0:1)
Голлар: Достон Ҳамдамов (72-пенальти) — Абдумалик Абдуллаев (29)
Четлатиш: Азизбек Мамазоитов (71)
“Бунёдкор”: 25. Мурод Зуҳуров, 2. Акмал Шораҳмедов (С), 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Минори Сато, 10. Элдор Шомуродов, 16. Дилшод Аҳмадалиев, 17. Достон Ҳамдамов, 19. Забиҳилло Ўринбоев, 22. Рустам Ашурматов, 29. Отабек Шукуров, 30. Юрица Бульят.
Захира: 45. Акбар Тўраев, 4. Хайрулло Каримов, 11. Шаҳзодбек Нурматов, 14. Баҳодир Насимов, 21. Сардор Азимов, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 77. Виктор Карпенко.
“Навбаҳор”: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳриддинов, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдедаев, 28. Ислом Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 50. Абдумалик Абдуллаев, 52. Азизбек Мамазойитов, 99. Руслан Вагапов.
Захира: 32. Мирзоҳид Маматханов, 19. Владислав Алексин, 20. Ғайрат Жўраев, 27. Мурод Тўйчибоев, 48. Азизбек Турғунбоев, 88. Владислав Нуриев.

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Локомотив 28 21 5 2 72-23 68
2 Бунёдкор 29 18 9 2 46-12 63
3 Насаф 28 17 6 5 55-24 57
4 Бухоро 29 16 7 6 39-26 55
5 Пахтакор 28 14 6 8 47-29 48
6 Қизилқум 29 13 8 8 38-31 47
7 Металлург 28 13 7 8 45-30 46
8 Машъал 29 11 5 13 35-39 38
9 Шўртан 28 12 2 14 42-51 35
10 Сўғдиёна 28 9 7 12 22-35 34
11 Нефтчи 29 9 4 16 28-42 31
12 Олмалиқ 28 8 2 18 39-54 26
13 Обод 29 6 5 18 24-50 23
14 Қўқон-1912 28 6 5 17 27-54 23
15 Навбаҳор 29 6 5 18 37-65 23
16 Андижон 29 5 5 19 19-50 20
Киритилди: 17.11.2016 17:48. Ўқилди: 6596 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.