Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бахтиёр Бобоев: "Ёшларга ишонишда давом этамиз"

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 7-21 январь кунлари БААнинг Шаржа шаҳрида йиғин ташкил этди. Сафардан қайтилгач клубнинг бош директори Бахтиёр Бобоевнинг ушбу йиғин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- БАА йиғинининг ташкилий жараёнидан қониқдингизми?
- Бизнинг делегация Шаржа шаҳридаги “Radisson blue” меҳмонхонасида истиқомат қилди. Ҳаммаси юқори савияда бўлди: яшаш ва овқатланиш учун яратилган шароитлар, машғулот майдонлари ва назорат учрашувлари бизга маъқул келди.

- Машғулотлар давомида аввалдан режалаштирилган иш ҳажми тўлиқ бажарилдими?
- Умумий ҳисобда ҳа. Асосий эътибор олдимизда турган узун мавсумни юқори савияда ўтказишга етадиган функционал база яратиш ва чизиқлар орасидаги боғлиқликни мустаҳкамлашга қаратилган эди. Чунки жорий йилдаги илк расмий учрашувимиз – Чемпионлар лигаси “плей-офф” учрашувига ҳеч қанча вақт қолмади.

- Назорат-синов учрашувларидаги асосий эътибор нималарга қаратилди?
- Спарринг рақибларимизнинг кучи ва маҳоратига қараб таркибимиздаги барча футболчига имконият беришга ҳаракат қилдик. Масалан, Африка миллатларо кубоги турнирига тайёргарлик олиб борган Гана миллий терма жамоаси ва Шотландия чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турган “Абердин” клубига қарши ўйинлар футболчиларимиз учун яхшигина мактаб бўлиб хизмат қилади. Қайд этиш керакки, бу икки жамоа функционал ва бошқа кўплаб жиҳатлар бўйича биздан устун эди. Шу боисдан ҳам якуни натижа биз учун муҳим эмас эди. Шунингдек, Осиё жамоаларига қарши кечган бошқа назорат учрашувларимизда ҳам натижага эътибор қаратмадик. Энг асосийси, жамоамизнинг ОЧЛ “плей-офф” учрашувига муносиб тайёргарлиги.

- Жамоанинг қайси чизиғи Сизни хавотирга солмоқда?
- Бу – футбол! Унда ҳар нарса бўлиши мумкин. Айтайлик, кимдур жароҳат олса ёки касал бўлиб қолса таркибда ўзгариш қилиш ва шакллантирилаётган ўйин чизмасини алмаштириш керак бўлади. Шуларни инобатга олган ҳолда турли услубларни қўллаб кўрдик. Баъзи футболчилар турли чизиқларда синаб кўрилди. Рахбарият доимо жамоанинг ўйинини кучайтиришни истайди. Шундай экан, ҳар бир чизиқ бўйича ишлаш керак.

- “Бунёдкор”нинг янги вакиллари, жумладан легионерлар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Аввало, жамоанинг муҳити ва ўйин услубига мослашиш учун маълум вақт талаб этилади. Душан Мичич ярим ҳимоячи сифатида ҳам, марказий ҳимоячи амплуасида ҳам ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Вадим Чемиртан эса биринчи учрашувидаёқ гол урди. Олдинги чизиқда ҳаракат қилган Жавоҳир Эсонқулов ҳам яхши таассурот қолдирди. Шунингдек, Шаҳзодбек Нурматов ва Элдор Шомуродов ҳам голлар уришди. Шундай экан, ҳужум чизиғида ўзига хос соғлом рақобат кутилмоқда.

Ёш дарвозабон Дилшод Хамроевнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам ёқди. У дарвозада керакли позицияни танлашда, ҳаводаги тўпларга сакрашда, оёқлари билан тўп тепишда ва стандарт вазиятларида тўпга чиқишда яхши ўйнай олишини амалда кўрсатди. Умуман олганда, футбол мактабимизда тарбия топаётган ёшларга ишонишда давом этамиз. Ёшлар ҳам ишончни оқлашга ҳаракат қилишмоқда. Шундай экан, клуб ёшлар билан ишлашда тўғри йўлни танлаган.

- Кейинги режалар қандай?
- Ушбу ҳафтада ўз қароргоҳимизда шуғулланамиз. Навоийнинг “Қизилқум” клуби билан назорат учрашуви ўтказамиз. Душанба куни эса жамоа яна БААга йўл олади. “Ал-Жаиш” клуби билан бўладиган баҳсга қаратилган тайёргарликнинг сўнги босқичи Абу-Даби шаҳрида олиб борилади. 5 февраль куни Қатарга учамиз ва 7 февралда Доҳа шаҳрида “плей-офф” учрашувини ўтказамиз. Яхши тайёргарлик олиб бориб, учрашувни юқори савияда ўтказишга ва шу орқали мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Киритилди: 25.01.2017 11:00. Ўқилди: 4977 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.