Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сергей Лушчан: “Бунёдкор” меҳмонда қандай ўйнаш кераклигини яхши билади”

“Ал-Жайиш” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

Унда бош мураббий Сергей Лушчан ва жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришди.

- Қатарга ҳар сафар ташриф буюрганимда кайфиятим кўтарилади. Меҳмондўстлик, ташкилий ишлар ва бошқалар жуда яхши. Бизни жуда муҳим бўлган баҳс кутиб турибди. Майдонда қандай кураш кечишидан қатъиназар, биринчи навбатда мухлислар ютадиган ўйин бўлади. Учрашувдан кейинги кайфиятимиз аъло даражада бўлиши учун майдонда катта куч сарфлашга тайёрмиз. “Плей-офф” учрашувини илк бор сафарда ўтказяпмиз. Фикримча, бу жиҳат бизга қўшимча муаммолар тўғдирмайди. “Бунёдкор” меҳмонда ўйнашни жуда яхши билади. Имкониятлар тенг. Тўғри, Ўзбекистонда ҳали чемпионат учрашувлари бошлангани йўқ. Бироқ, биз бу жиҳатни аввалдан инобатга олиб, айнан 7 февралдаги баҳсга махсус режа асосида тайёргарлик кўрдик. Жами 12та назорат учрашуви ўтказдик ва жамоани янада шакллантирдик. БААдаги шароитлар ажойиб бўлди. Қўл остимдагилар Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси қадрини жуда яхши тушунишади ва буни яхши ҳис этиб туришибди. Биз баҳсга тайёрмиз, - дейди Сергей Лушчан.

- “Ал-Жайиш”ни яхши ўргандик. Учрашув қандай аҳамиятга эга эканлигини яхши биламиз. Эртанги рақибимиз араб диёрининг энг кучли жамоаларидан бири бўлса-да, “Ал-Жайиш”га ҳурмат сақлаган ҳолда уларни мағлуб этиб ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичига йўл олмоқчимиз. Сардор Рашидов бизни қандай билса, ўз навбатда биз ҳам унинг имкониятларини ва маҳоратини жуда яхши биламиз. Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз, - дейди Элдор Шомуродов.

Киритилди: 06.02.2017 15:08. Ўқилди: 10347 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.