Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Ал-Фатиҳ” – “Насаф” ва “Ал-Жайиш” – “Бунёдкор” ўйини превьюси

Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистоннинг икки клуби – Қаршининг “Насаф” ва Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоалари Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақасининг гуруҳ босқичига чиқиш майдонга тушади.

ОЧЛ–2017 турнирини ўтиш босқичида бошлаб, Баҳрайн чемпиони “Ал-Ҳидд”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Қаршининг “Насаф” жамоаси Саудия Арабистонида “Ал–Фатиҳ” меҳмони бўлади. Мазкур беллашув ғолиби “B” гуруҳига йўл олади ва “Истиқлол Ҳузистон” (Эрон), “Лаҳвия” (Қатар) ҳамда “Ал-Жазира” (БАА) клубилари билан куч синашади. “Насаф” иштирокидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади ва Sport телеканали орқали жонли равишда намойиш этилади.  

Учрашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббилари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ал-Фатиҳ” устози Фатҳи Ал Жабал: “Насаф”га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, учрашувда майдонга тушиши керак бўлган таркибимизни аниқлаб, уларни ҳар томонлама  ўйинга тайёрладик. Бизнинг мақсадимиз ғалаба қозониб, ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш. “Насаф”ни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик, жамоа ОЧЛ мусобақаларида катта тажрибага эга. Шундай бўлса-да, биз ўз майдонимизда – мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз. Ўйлайманки, бизга бу қўшимча куч бағишлайди.

“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: “Ал-Фатиҳ” Саудия Арабистонининг кучли жамоаларидан бири. Бизларнинг асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш, бунинг учун бўлажак ўйинга футболчиларимизни астойдил тайёрладик. Эртага биз бор кучимиз билан, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ижобий натижа учун, эртага бор маҳоратимиз ва кучимизни ишга соламиз.  

 “Ал-Фатиҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон)

7 февраль, 2017. Ал-Аҳса. “Абдулла Бин Жалави” стадиони, 20:00
Бош ҳакам: Ко Хюинг Жин (Жанубий Корея);
Қанот ҳакамлари: Парк Сангжун, Сонг Бонкюн (ҳар иккиси Жанубий Корея);
Захира ҳаками: Ким Вусанг (Жанубий Корея);
Ҳакамлар назоратчиси: Абдул Карим Саид Ҳусайний (Иордания);
Учрашув комиссари: Кемел Тукабаев (Қирғизистон).

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби эса Қатарда “Ал-Жайиш” билан куч синашади. Тошкентликларнинг Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп сураётган Қатар клубига қарши баҳси Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олади. Ушбу ўйин Sport телеканалида кечки дастурда ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади. “Ал-Жайиш” – “Бунёдкор” ўйини ғолиби “C” гуруҳида “Ал-Аҳлий” (Саудия Арабистони) “Зоб Оҳан” (Эрон) ва “Ал-Айн” (БАА) клубларига рўбаро келади.

Учрашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари фикрлари:

“Ал-Жайиш” бош мураббийи Сабри Лямуши: “Бунёдкор” ҳақида илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Бу жамоа Осиёнинг етакчи клубларидан бири. Жамоа ёш футболчилардан ташкил топган. “Бунёдкор”га қарши ўйин жуда қизиқарли ўйин бўлади, деб ўйлайман. “Ал-Жайиш” курашга тайёр. Чемпионатдаги ишларимиз юришмаётан бўлса-да, Осиё Чемпионлар Лигасига бу жиҳат таъсир ўтказмайди. Биз уйда ўйнаймиз. Ғолиб эса битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Шундай экан, “Ал-Жайиш”да кичик устунлик бор ва бундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

“Бунёдкор” устози Сергей Лушчан:  Плей-офф учрашувини илк бор сафарда ўтказяпмиз. Фикримча, бу жиҳат бизга қўшимча муаммолар тўғдирмайди. “Бунёдкор” меҳмонда ўйнашни жуда яхши билади. Имкониятлар тенг. Бўлажак баҳсга махсус режа асосида тайёргарлик кўрдик. Жами 12 та назорат учрашуви ўтказдик ва жамоани янада шакллантирдик. Қўл остимдагилар Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси қадрини жуда яхши тушунади ва буни яхши ҳис этиб туришибди. Биз баҳсга тайёрмиз.

“Ал-Жайиш” (Қатар) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон)

7 февраль, 2017. Доҳа. “Абдуллоҳ бин Халифа” стадиони, 20:15
Бош ҳакам: Адҳам Макҳадмеҳ (Иордания);
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Ал Роалле, Исса Маҳмуд Ал Амави (иккаласи Иордания);
Захира ҳаками: Мурод Аҳмад Ал Заваҳреҳ (Иордания);
Учрашув комиссари: Минду Доржи (Бутан).

Киритилди: 07.02.2017 10:56. Ўқилди: 8371 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.