Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Баҳодир Насимов: "Олий лигадан 3-4 таклиф бўлди, ўзим легионер бўлишни истадим"

Ўтган мавсумни «Бунёдкор» сафида ўтказган ҳужумчи Баҳодир Насимов янги мавсумни Жанубий Кореянинг «К» Челленж лигаси вакили «Ансан Гринерс» сафида ўтказадиган бўлди. 29 ёшли ҳужумчи корейс клуби билан икки йиллик шартнома имзолади. «Эрудит Спорт» куни кеча футболчи билан боғланиб, интервью олди.

— Баҳодир, аввало янги клуб билан табриклаймиз. Бир йиллик танаффусдан сўнг яна легионерга айландингиз. Олий Лигада тўп суришдан кўра, легионер бўлиш осон эмас ҳар ҳолда…

— Табрик учун раҳмат. Чинданам осон ишнинг ўзи йўқ. Олий Лигамизда «Бунёдкор» сафидаги бир йиллик фаолиятимдан кейин яна легионер бўлишга қарор қилдим. Бу борада тажрибага эга бўлганим учун хорижда фаолият юритиш мен учун янгилик эмас. Шунга қарамай, бу таклифни ўзим учун яна бир синов сифатида қабул қилдим. Кореяда ўзимни кўрсатишим шарт.

— Янги клубингиз «Ансан Гринерс» варианти қачон пайдо бўлди ва бу клубга ўтишингиз қандай кечди?

— Икки ой аввал олдимда Қатар ва Жанубий Кореядан вариантлар бор эди. Улар орасидан декабрь ойида Корея варианти жиддий таклиф билан чиқди. Кореялик агентлар Азамат Абдураимов билан боғланиб, мен билан қизиқишган. Улар 2015 йилги Осиё Кубогидаги терма жамоамиздаги, ўтган мавсум Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинларимни кузатишган экан. Азамат ака билан ушбу масалада маслаҳатлашгач, ўзимни Корея чемпионатида синаб кўришга қарор қилдим. Клуб минглаб мухлисларга эга, 35 минг ўринли стадиони бор.

— Янги клубдаги дасталабки таассуротлар қандай? Муҳитга мослашиш жараёни қийин кечмаяптими?

— Дастлабки кунларда қийинчиликларга учраган бўлсамда, клубнинг ва футболчиларнинг ёрдамида янги муҳитга мослашишга улгурдим. Бу ерда мендан ташқари яна Уругвай, Бразилия ва Черногориядан легионерлар бор. Таассуротларни ижобий дейишим мумкин. Машғулотлар жараёни янгича услубларда олиб борилаяпти. Назорат учрашувида 4:2 ҳисобида ғалабага эришдик, ушбу баҳсда «дубль» қайд этганимдан сўнг, икки йиллик шартнома имзоладик. Жамоа билан 10 кундан буён бирга бўлсамда, худдики биз бир йилдан буён жамоадошлардек бўлиб қолдик.

— Жанубий Корея термасига қарши тўп сургансиз. Корея футболида асосий эътибор нималарга қаратилар экан?

— Бу ерда жисмоний ҳолатга жиддий эътибор қаратишаркан. Машғулотларда ҳам футболчиларнинг жисмоний жиҳатларини кучайтиришга интилишади. Тўп билан камроқ муомалада бўлиб, курашларга бой ўйин ўтказилади. Бу ерда курашувчан ва тезкор ўйинга эътибор кучли.

— Клуб қандай шароитлар яратди?

— Шахсий машина ва уй ажратди. Тез орада Самарқанддан оиламни ҳам олиб келишни режалаштирганман. Овқат масаласида кўника олмаётган бўлсамда, Самарқанддан нон олиб келганман. Балиқ ва товуқ гўшти билан кун кечириб турибман (кулади).

— «Бунёдкор»ни тарк этгач, мавсум бошида «Динамо» жамоаси билан йиғинда қатнашаётган эдингиз. Айтингчи, Корея клубидан ташқари сизда Олий Лига клубларидан ҳам таклиф бор эдими?

— «Бунёдкор»ни тарк этганимдан кейин Олий Лиганинг бир йўла 4-5 та клубидан таклиф олдим. Аммо мен кўпроқ легионер бўлишни истаётгандим. Айтганимдек, Кореяда таклиф бўлгач, барча масалалар ҳал бўлгунча Самарқандда Илҳом ака Шарипов қўл остида «Динамо»да машғулотларда иштирок этиб турдим. Бунгача Саудия Арабистони чемпионати клубидан ҳам таклиф бўлди, аммо Кореяга боришим аниқлиги учун буни кўриб чиқмадик.

— Бунгача Россия, Озарбайжон, Эрон клубларида тўп сурдингиз. Энди Жанубий Кореядасиз. Легионер сифатида тўп суришнинг устунлиги ва қийинлиги нимада?

— Биласиз, легионер сифатида тўп суришнинг биринчи шарти сиз жамоадаги маҳаллий футболчилардан устунроқ бўлишингиз керак. Сиздан кўпроқ нарса талаб қилинади. Кореяга нисбатан олдин тўп сурган Россия, Озарбайжон, Эрон чемпионатларида менга тил борасида муаммо йўқ эди. Чунки, рус тилини билардим, Озарбайжон тили ҳам ўзбек тилига яқин, Эронда эса форслар билан бемалол тожик тилида гаплаша олардим. Кореяда эса бу борада қийналаяпман. Инглизчани озроқ билсамда, маҳаллий футболчилар унчалик билишмайди. Ўйлайманки, тез орада бу борада ҳам мослашаман.

— Янги мавсумда қандай мақсадлар қўйгансиз?

— Ансан шаҳри пойтахт Сеулда 30 дақиқалик узоқликда экан. Бу ерда ўзбекистонликлар кўп экан. Уларнинг аксарияти ўйинга келиб қўллаб-қувватлашларини айтишди. Энг аввало жамоа мухлисларини голларим ва ғалабаларимиз билан қувонтиришимиз шарт. Легионер сифатида масъулият катта эканлигини англаб турибман. Шу боис барчанинг ишончини оқлашга интиламан.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди, "Эрудит Спорт" газетаси

 

Киритилди: 13.02.2017 10:10. Ўқилди: 9561 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.