Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ: «Қалдирғочлар» «Ал-Аҳли»га янги рақиб

Жидданинг «Ал-Аҳли»си юртимиз жамоаларидан фақат «Насаф» (4 марта) ва «Пахтакор» билан ўйнаган. Хусусан, жиддаликлар 2015 ва 2016 йилларда «Насаф»нинг гуруҳдоши бўлишди. Демакки, «Бунёдкор» мазкур жамоа учун нотаниш рақиб саналади. «Ал-Аҳли» Жидданинг ўзида ҳам совринларни қўлга киритиш бобида ҳамшаҳри «Ал-Иттиҳод»дан орқада. Лекин у Саудияда ташкил этилган илк клублардан бири ва шунга яраша, тарихи жуда узун.

1984 йилдан буён ички чемпионатда ғолиб чиқмаган жамоа аввалги мавсум ички аренада якка пешқадам бўлди. Яъни чемпионликдан таш­қари, «Қирол кубоги» ва мамлакат суперкубогини ютди. Қолаверса, «Валиаҳд шаҳзода кубоги» финалига чиқди. «Ал-Аҳли» айни пайт турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Ал- Ҳилол»дан 7 очко орт­да қолмоқда. Муҳими, жиддаликлар маҳсулдорлик масаласида ажралиб турибдилар. Хусусан, суриялик Омар ал Сома тўпурарлар баҳсида 19та гол билан пешқадамлик қиляпти. У энг яқин таъқибчиси - мисрлик 24 ёшли Қаҳрабони 6та голга ортда қолдиряпти. «Ал-Аҳли» ОЧЛ-2012да финалга чиққан ва ҳал қилувчи ўйин­да «Ульсан Хюндай»га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Ўтган мавсум эса Жидда жамоаси юриши гуруҳ бос­қичидаёқ тўхтади. Хусусан, Қаршида қабул қилинган мағлубият клубнинг улкан мақсадлари йўлидаги улкан тўсиқ бўлди.

2014 йилнинг 1 май куни Жидда шаҳрида янги қурилган «Қирол Абдуллоҳ Спортс Сити» стадиони фойдаланишга топширилди. Бу аренанинг қад ростлашига 560 млн. доллар сарфланди. Муҳими, «Ал-Аҳли» янги аренага кўчиб ўтгач, унинг уй ўйинларини бевосита кузатиб борадиган мухлислар сони кескин ортди. Айни пайт ҳар бир учрашувида ўртача ҳисобда 35-40 минг мухлис тўпланмоқда. Айниқса, чемпионат доирасидаги марказий учрашувлар чоғи стадион лиқ тўлмоқда.

Бош мураббий - Кристиан Гросс. 1954 йил 14 августда Цюрих шаҳрида туғилган. Ёшлигида ҳимоячи позициясида ўйнаган. Гросс жамоа тепасига келгач, жиддаликлар илк мавсумда бирорта мағлубиятга учрамай, 60 очко билан 2-ўринни эгаллашди. Ўтган йили эса 1та мағлубият қайд этишди ва 63 очко тўплаб, чемпионликка эришишди. Бироқ шундан сўнг Гросс негадир клубдан кетди. Тўғри, натижалар ва ўйинда мазмун йўқола бошлагач, раҳбарият швейцариялик мутахассисни ортга қайтарди. Унинг жамоаси ОЧЛда ҳозирча у қадар яхши натижа қайд этолмаяпти. Умуман, Гросс Жиддада 2014 йилнинг 1 июлидан буён ишламоқда. Ҳозирча 3та мусобақада муваффақиятни таъминлади. Эътиборлиси, «Ал-Аҳли» 2008 йилдан буён фақат хорижлик мураббийларга таянмоқда.

«Ал-Аҳли»нинг ОЧЛдаги иштироки

2002|2003: «плей-офф»

2005: чорак финал

2008: гуруҳ босқичи

2010: гуруҳ босқичи

2012: финал

2013: чорак финал

2015: 1|8 финал

2016: гуруҳ босқичи (3та ғалаба, 3та мағлубият)

Жамоа легионерлари. Иоаннис Фетфацидис (Греция). 1990 йил 21 декабрда туғилган. Ёшлигида худди Мессига ўхшаб бўйнинг ўсмай қолишига боғлиқ гормонал муаммога дуч келган. Ўша вақт унга «Олимпиакос» катта ёрдам берган. Бўйи 165 сантиметр ва вазни 61 килограммга тенг ярим ҳимоячи Саудия клуби учун ҳақиқий топилма бўлди. У «Женоа» ва «Кьево» клубларида катта тажриба тўплаганидан сўнг 2015 йил ёзда Жидда жамоаси сафига қўшилди. Муҳаммад Абдул Шафи (Миср). 1985 йил 1 июл­да туғилган. Чап қанот ҳимоячиси. Сўнгги Африка миллатлар кубогининг финалчиси. 3 мавсумдан буён клубнинг алмаштирилмас футболчиларидан бири. Омар Ал Сома (Сурия). 1989 йил 28 мартда Суриянинг Дейр Ал Зор шаҳрида туғилган. «Ал-Футва» ва «Ал-«Қадсия» каби маҳаллий клубларда тоблангач, «Ал Аҳли» вакилига айланди (2014 йил июль ойида). 2015 йили шартномасини яна 3 мавсумга узайтирди. Клуб учун турли турнирларда 91та гол уришга улгурди. Саудия про-лигасида сўнгги икки мавсум «Олтин бутса» совринини ютди. Саъд Абдул Амир (Ироқ). 1992 йил 19 январда туғилган. Марказий ярим ҳимоя ва ўнг қанотда бемалол ўйнайди. Ҳозирги клуби сафига 15 январь куни қўшилди. Асосий таркибга тўлақонли кириши учун яна бироз вақт керак.

«Ал-Аҳли»нинг тахминий таркиби. Дарвозабон: Аҳмад ал Ҳарбий. Ҳимоячилар: Оқил ал Саҳбий, Абдулҳаким ал Фатил, Муҳаммад Абдул Шафи, Мотаз Ҳавсавий. Ярим ҳимоя­чилар: Тайсир ал Жассим, Иоаннис Фетфацидис, Мустафо ал Бассас, Абдулфаттоҳ Асирий. Ҳужумчилар: Омар ал Сома, Салмон ал Моашер.

Охирги тур натижалари

«Ал-Тавон» Саудия Арабистони чемпионати 19-турида «Ал-Фотиҳ» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида устун келди. Жамоа голларига Алассан Н`Диайе ва Жиҳод ал Ҳусайн муаллифлик қилишди. «Тавон» айни пайт 24 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Аҳли» эса аксинча, ўз майдонида «Ал-Наср»­га айнан 0:2 ҳисобида ютқазди. Натижада жамоа турнир жадвалида 4-поғонага сурилди.

Эрон чемпионатида эса 21-тур ўйинлари якунланди. Унинг доирасида кечган «Истиқлол» - «Пирузи» учрашувида майдон эгалари Фаршид Исмоили, Али Гурбани ҳамда Кавеҳ Ризои урган голлар эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. «Истиқлол» айни пайт Эрон чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 37 очко бор. Эслатма, «Локомотив» 13 март куни ОЧЛ 3-тури доирасида айнан Теҳрон жамоаси меҳмони бўлади.

Маълумот учун

«Ал-Аҳли» (Жидда)

Ташкил топган йили: 1937

Лақаблари: «Қироллик клуби», «Миллат элчиси»

Клуб хўжайини: Аҳмад ал Марзуқий

Стадиони: «Қирол Абдуллоҳ Спортс Сити» (сиғими - 62000)

Бош мураббийи: Кристиан Гросс (Швейцария)

Жорий мавсум (2016|2017) чемпионатдаги ҳолати: 19та ўйин, 13та ғалаба, 1та дуранг, 5та мағлубият, тўплар нисбати: 44-23. 4-ўрин.

Совринлари: Саудия Арабис­тони чемпиони (1969, 1978, 1983-1984, 2015-2016); «Валиаҳд шаҳзода кубоги» соҳиби (1957, 1970, 1998, 2002, 2007, 2015); «Қирол кубоги» эгаси (1962, 1965, 1969, 1970, 1971, 1972, 1977, 1978, 1979, 1983, 2011, 2012, 2016); Саудия Арабистони суперкубоги соҳиби (2016)

Фикрат тайёрлади

Киритилди: 21.02.2017 09:05. Ўқилди: 7433 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.