Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зоран Мамич: “Бунёдкор” таркибида Нурматов, Ҳамдамов ва Шомуродов хавфли футболчилар саналади

Осиё Чемпионлар Лигаси “С” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал-Айн” учрашувни олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб амирликлар бош мураббийи Зоран Мамич ҳамда ҳужумчи Данильо Асприлла иштирок этди.

“Бизни қийин ўйин кутиб турибди. “Бунёдкор” шаклланган жамоа, улар жамоавий ўйин орқали яхши натижага эришади. Дастлабки турда “Зоб Аҳан”га қарши ўйинда очко йўқотдик, аммо эртага ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз, мақсадимиз шундан иборат. “Бунёдкор” таркибида Шаҳзодбек Нурматов, Достонбек Ҳамдамов ва Элдор Шомуродов хавфли футболчилар саналади.  

“Ал-Айн”  ҳимоядан ўйнамайди, биз рақибга нисбатан кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз. Рақиб сифатли ўйин намойиш қилса-да, эртага ғалаба учун майдонга тушишимизни яна бир бор айтиб ўтмоқчиман. Бўлажак ўйинда ким фаворит эканини айтиш қийин”, – деди Зоран Мамич.

“Ўйин жуда муҳим эканини мураббий ҳам айтди. Эртанги ўйинга тайёрмиз, ғалаба қозонишимиз керак. “Бунёдкор” сафида  кучли футболчилар бор, аммо мақсадимиз фақат ғалаба”, — деди Асприлла. 

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” ва “Ал-Айн” ўртасидаги учрашув эргата, 28 февраль куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган. 

Киритилди: 27.02.2017 12:47. Ўқилди: 7043 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.