Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Бунёдкор» чиройли ўйнаб, яна ютқазди

Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида бўлиб ўтган "Бунёдкор" ва "Ал-Айн" ўртасидаги ўйин голларга бой бўлди. Ҳар иккала жамоа мухлислар учун очиқ ўйин намойиш қилиб беришди.

Учрашувни "қалдирғочлар" ҳужумкор руҳда бошлашди. Бироқ ҳимоячиларимиз рақиб жамоа таркибида жарима Умар Абдулраҳмондек зарбалари устаси борлигини унутишди шекилли, баҳснинг 8-дақиқасида жарима майдончаси яқинида фол ишлатишди. Умар жарима зарбасини чиройли тарзда голга айлантирди.

Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас ҳисоб тенглашди. Шомуродовнинг узатмасидан кейин Ҳамдамов бирга-бир вазиятга чиқиб борид ва жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди, Чемиртан эса бош билан тўпни дарвозага буриб қўйди.

Орадан атиги 5 дақиқа ўтиб БААликлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Чап қанотдан етказилган узатма натижасида тўп Лукас Кайога келиб тушди ва у 6-7 метрлардан дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим тугаш арафасида "Бунёдкор" яна мувозанатни тиклади. Саноевнинг узатмасидан кейин Чемиртан чап қанотдан олдинга ўтди ва рақиб дарвозабон майдончасига узатма берди. Достон Ҳамдамов ҳимоячини ортда қолдириб, 6 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди!

Иккинчи бўлимда тўпни назорат қилиш, ҳужумкорлик борасида устунлик "қалдирғочлар" томонида бўлди. Учрашувнинг бундай суръати 71-дақиқагача давом этди. Ўша вақтда Акром Комилов мутлақо тўпсиз ҳолатда рақиб футболчисини ортида урди. Лайнсмен буни кўрди ва реферига хабар берди. Австралиялик ҳакам ҳимоячимизга иккинчи сариқ карточкани бериб, уни майдондан четлатди. Ана шундан кейин устунлик "Ал-Айн" томонига ўтди.

"Бунёдкор" бир киши кам бўлиб ўйнаб ҳам яхши ҳимояланаётганди, аммо Шукуровнинг эҳтиётсизлиги туфайли очкони қўлдан бой берди. Отабек ўз жарима майдончаси ичида Лукас Кайони чалиб йиқитди. Умар Абдулраҳмон пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Қўшиб берилган дақиқаларда ўзбекистонликлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо жарима майдончасига кириб келган Элдор Шомуродов ва... на дарвоза томон аниқ зарба берди, на шеригига аниқ узатма.

Шу тариқа, "Бунёдкор" иккинчи ўйиндирки, яхши ўйин намойиш қилган ҳолда, ўз хатолари эвазига имкониятни бой бермоқда. "Ал-Айн" эса ўз очколарини 4тага етказиб олди. Лушчан шогирдлари кейинги баҳсни 13 март куни "Зоб Оҳан"га қарши Тошкентда ўтказади.

ОЧЛ, "С" гуруҳи, 1-тур, 18:00 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
"БУНЁДКОР" (Ўзбекистон) - "АЛ-АЙН" (БАА) - 2:3 (2:2)
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акром Комилов, 7.Душан Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 10.Элдор Шомуродов, 11.Вадим Чемиртан, 16.Алишер Саноев (Отабек Шукуров 54), 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (Хуршид Ғиёсов 74), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев (Жавоҳир Эсонқулов (90+1)
"Ал-Айн": 17.Эйса, 5.Аҳмад, 7.Кайо, 10.Умар Абдулраҳмон, 13.Аҳмад Барман (Данило Асприлья 69), 15.К.Абдулраҳмон, 16.М.Абдулраҳмон, 19.Салим, 20.Аш-Шамроний (Иброҳим Диакий 65), 29.Ли Мюнг Жу, 77.Ал-Аҳбобий (Довуд Али 36)

Киритилди: 28.02.2017 19:53. Ўқилди: 9485 марта. Фикрлар: 11 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.