Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари «Бунёдкор» мураббийининг ишига аралашиши мумкинми?

«Бунёдкор» Ўзбекистон чемпионатидаги иккинчи ўйинда очко йўқотди.

2-турни Олмалиқда ўтказган «қалдирғочлар» 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 1-турда «Бунёдкор» Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби дарвозасига 1 та гол уришга эришганди.

«Олмалиқ» клубига қарши учрашувдан кейин «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушчан журналистлар саволларига жавоб қайтарди ва клубнинг етакчи футболчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабининг таклифига кўра майдонга тушмагани ҳақида айтиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳозир муҳим ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда. Шу боис терма жамоа устозлари билан суҳбатдан сўнг кичик жароҳати бор бўлган Шомуродовга бироз дам беришга қарор қилдик. Таркибда унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар бор.

Сергей Лушчан, «Бунёдкор» бош мураббийи

Маълумот учун, «Бунёдкор» футболчилари «Олмалиқ» дарвозасига 77 дақиқа давомида йўл топа олмагач, Лушчан кичик жароҳати бор бўлган Шомуродовни барибир майдонга туширди. Мураббий бунда ҳам терма жамоа мураббийлари билан маслаҳатлашганми ёки йўқ — аниқлик киритилмаган.

Сергей Лушчан бунга қадар ҳам таркибни терма мураббийлари билан маслаҳатлашиб белгилаганми ёки йўқ маълум эмас. Терма мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган мутахассислар ўзи Олий лига клубини бошқарганида ҳам шундай ишлаганми ёки йўқ — маълум қилинмаган. Лушчан, шунингдек, «Олмалиқ»нинг мағлуб этилмаганига Шомуродовнинг йўқлиги сабаб бўлдими ёки йўқ — ошкор қилмади.

«Бунёдкор» Осиё Чемпионлар лигасининг 3-турида Эроннинг «Зоб Аҳон» клубига қарши майдонга тушади. Мазкур беллашувда ҳам «қалдирғочлар» терма манфаатлари асосида таркиб танлайдими ёки йўқ яқин кунлар ичида маълум бўлади.

Киритилди: 11.03.2017 10:37. Ўқилди: 10792 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.