Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Миржалол Қосимов: "Ёшлар интилиши учун тажрибали футболчилар керак"

“Бунёдкор”нинг янги бош директори Мурод Алиев ва янги бош мураббий Миржалол Қосимов журналистлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

«Жамоанинг сўнгги вақтларда қайд этаётган натижаси сабаб ўзгаришлар бўлди. “Бунёдкор” мусобақа жадвалида қайси поғонада турганини биласиз. Шу боис Миржалол Қосимовни клубга қайтардик. Унинг олдига “Бунёдкор”ни яна аввалги ҳолатига қайтариш вазифаси қўйилди.

Клуб ажойиб стадионга эга. Аммо сўнгги йилларда томошабинларнинг унга ташрифи камайиб кетди. Бошқа вилоятларда — Самарқанд ёки Намангандаги ўйинларда стадионлар тўлиб тошади. Биз ҳам яқин вақт ичида томошабинларни стадионга қайтариш борасида иш бошлаймиз» - деди Мурод Алиев, “Бунёдкор” бош директори.

Миржалол Қосимов бунга қадар ҳам “Бунёдкор”да фаолият олиб борган. Клуб ўзининг энг юқори натижаларига айнан Қосимов билан эришган.

«Жамоа менга бегона эмас, буни биласиз. Сергей Лушчанга катта раҳмат айтаман ва ҳамкасбимга кейинги фаолиятида омад тилайман. Мураббий қисмати шундай. Ишонаманки, у академияда яхши иш олиб боради.

Футболда ғалаба ҳам, мағлубият ҳам бўлиб туради. Шундай оғир пайтда журналистлардан ёрдам сўрайман. Футболчилар барчасини кўради, ўқийди. Уларни қўллаб-қувватлаб туриш керак.

Таркибимизда кўп ёшлар бор, яхши футболчилар бор. Улар билан ишлаймиз. Аммо ёнига барибир тажрибали футболчилар керак. Ёшлар кимгадир интилиши лозим. Давралар оралиғида трансферлар амалга оширамиз» - деди Миржалол Қосимов, “Бунёдкор” бош мураббийи

Мурод Алиевнинг маълум қилишича, Сергей Лушчаннинг кейинги тақдирига уч кун ичида ойдинлик киритилади. Айтилишича, мутахассиснинг клуб билан шартномаси бор. Академияда катта ўзгаришлар бўлишини инобатга олиниб, унга қайсидир ёш тоифасини беришлари ҳам мумкин.

Киритилди: 05.05.2017 17:46. Ўқилди: 7222 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.