Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Миржалол Қосимов: “Дуранг ўйинга яраша бўлди”

Олий лига 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (1:1) ўйинидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини айтди.

«Водий ёки Намангандаги ўйинлардан доимо яхши таассурот қолади. Негаки, ўйингоҳни тўлдириб ўтирган мухлислар жамоаларни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Футбол мухлислар учун ўйналади. Шунинг учун майдонда қизиқарли ва жанговор ўйин бўлди. Қолаверса, “Навбаҳор” таркибида жисмоний томондан бақувват футболчилар кўпчиликни ташкил этишади. Улар иложи борича стандарт вазиятларда иккинчи қаватда яхши ўйнашади. Бугун ҳам улар бу борада қийинчиликлар туғдиришди. Наманганликларни шу тарзда ўйин кўрсатишларини ўрганиб чиққандик. Ўз навбатида футболчиларимиз ҳам имкон қадар яхши ҳаракат қилишга интилишди. Бунинг самараси ўлароқ иккинчи бўлимда гол уришга муваффақ бўлдик. Бундан ташқари гол уриш яна бошқа вазиятлар ҳам юзага келди. Футболда ўйинчилар бир-бирига ёрдам бериш керак. Ўйлашимча бугун қизиқарли ва чиройли ўйин бўлди. Қайд этилган дуранг натижа ҳам ҳаққоний бўлди. Якуний натижани салбий ва ижобий томонлари бор. Голдан кейин ҳам яхшироқ ҳаракат қилиб, хатоларга йўл қўймаслик керак эди. Лекин, футбол шуниси билан қизиқ. Бизни бугун ғалаба қониқтирарди. Шундай бўлсада, ҳозирги аҳволимизда натижа қониқтирди.

Бошқа жамоалардан ҳам таклиф бўлганди. Нафақат Ўзбекистондан балки четдан ҳам чорловлар бўлганди. Мисол учун ўтган йили “Навбаҳор”дан ҳам таклиф тушганди. “Бунёдкор” жамоаси мен учун бегона жамоа эмас. Клуб ташкил этилгандан бери жамоада фаолият юритдим. “Бунёдкор”га меҳрим ўзгача бўлганлиги сабабли сабр билан кутилди. Вақти соати келиб жамоага қайтишим амалга ошди. Бундан ташқари инсон учун энг кераклиги дам олиб, соғлиғимга ҳам эътибор қаратдим. Иш билан ҳаёт ўтиб кетаверади. Инсон ўзини ҳам ўйлаши керак. Негаки, футболдан ташқари оила деган иборалар ҳам бор. Фарзандлар ва набираларга ҳам эътибор қаратиш муҳим саналади. Ўртада юзага келган танаффус мен учун фойдали бўлди деб ўйлайман» - деди Қосимов.

Киритилди: 27.05.2017 22:05. Ўқилди: 4208 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.