Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Юрий Саркисян – 70 ёшда!

"Бунёдкор" футбол клубида Юрий Саркисян шарафига тадбир ўтказилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Бунёдкор” жамоаси маслаҳатчи мураббийи Юрий Вазгенович Саркисян 2017 йилнинг 30 май куни 70 ёшга тўлди.

Юрий Саркисян катта футболдаги фаолиятини 1970 йилда Термизнинг “Автомобилчи” жамоасида бошлаган. У 1975 йилда Фарғонанинг “Нефтянник” клубига ўтди. Шундан сўнг, 1978 йилда Андижон вилоятининг “Шаҳрихончи” жамоасида бир йил тўп тепиб, яна Фарғонага қайтди ва футболчилик фаолиятини охиригача ушбу шаҳар жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Саркисян профессионал савиядаги футболчилик фаоляитини 1982 йилда якунлади.

1983 йилда у Москвага йўл олди ва у ерда мураббийлар олий мактабида ўқиди. Мураббийлик дипломига эга бўлгач, Саркисян “Нефтянник”да мураббий, катта мураббий, 1987 йилдан бошлаб эса бош мураббий лавозида фаолият юритди. 1987-1989 йиллар мобайнида Саркисян бошчилигидаги Фарғона клуби Собиқ Иттифоқ чемпионати 2-лигаси 7-минтақасида бир неча бор биринчи ўринни қўлга киритган.

1990 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий унвони соҳиби.

Ўзбекистон олий лигасининг дастлабки мавсумларида Саркисян “Нефтчи” билан кетма-кет олтин медалларни қўлга киритган. У Фарғонанинг “Нефтчи” клубида 1987-2013 йиллар мобайнида фаолият юритиб, 5 марта олтин, 9 марта кумуш медалларни қўлга киритди. Шунингдек, Ўзбекистон кубогида икки бор зафар қучди.

Юрий Вазгенович 2014 йилда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасидан таклиф олди ва мураббийлар штабида маслаҳатчи сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

Ўзбек футболи мухлислари Юрий Вазгенович Саркисянни тажрибали мутахассис сифатида жуда яхши билишади ва қадрлашади.

Саркисян Ўзбекистондаги энг кўп соврин ютган мураббий ҳисобланади. У беш бор йил мураббий деб тан олинган.

Ўзбек футболи ривожи йўлида қўшган ҳиссаси учун Юрий Саркисян “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Ўзининг 70 ёшини қарши олаётган Юрий Саркисян шарафига бугун “Бунёдкор” футбол клубида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, “Бунёдкор” ФК бош директори Муроджон Алиев, стадион директори Вохид Зокиров сўз олиб, юбилярни қутлуғ ёш билан муборакбод этдилар. Тадбирда клуб жамоаси, футбол мухлислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам қатнашдилар.

Ўз навбатида Юрий Саркисян ҳам сўз олиб, барчага миннатдорчилик билдирди, босиб ўтган йўллари ва эришган ютуқлари ҳақида гапириб берди. Шунингдек, куч-қуввати бор экан, ўзбек футболи ривожи йўлида меҳнат қилишдан чарчамаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Юбилей муборак, Юрий Вазгенович!

Киритилди: 30.05.2017 17:23. Ўқилди: 5025 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.