Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Миржалол Қосимов: "Шомуродовнинг ўйини қониқарсиз"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашуви якунлангач, "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини айтди.

"Жуда ҳам қизиқарли, шиддаткор ва жанговор ўйин гувоҳига айландик. Шу каби учрашувлар мухлисларга ёқади. Бугун стадионга келган ишқибозлар яхши, сифатли футбол кўришди. Қўқондан ташриф буюрган мухлисларга катта раҳмат айтаман. Гарчи улар уйларига тушкун кайфиятда қайтишаётган бўлсада, футболдан завқ олишди, деб ўйлайман.

Натижадан қониқдик. Ўйинда кўплаб вазиятлар яратдик. Лекин улардан фойдаланиш коэффициенти паст. Бугун чизиқлар орасида бироз бўшлиқ пайдо бўлди. Айрим футболчиларимиз терма жамоа ихтиёридан етиб келишгани боис бироз толиқиш бўлди. Аммо бу футболда бўлиб турадиган нарса.

- Элдор Шомуродовнинг ўйини хусусида фикрингиз қандай?
- Элдор Шомуродовнинг ўйини қониқарсиз. Авваламбор Элдор иқтидорли футболчи саналади. Индивидуаль жиҳатдан ҳам кучли футболчи. Аммо бу йилги ўйинлари анча пасайди. Омади чопмаяпти, демаган бўлардим. Шомуродов ўз устида ишлашни пасайтириб юборди. Унинг ҳаёли четга кетиш шекилли. Футболчи шартномаси тугагунга қадар ўйнаб бериши керак. Футболни мажбуран ёки таниш-билишчилик билан ўйнатиб бўлмайди.
Яқинда унга статистикани кўрсатдим, ҳужумчи учун гол муҳим. Шомуродов эса жорий мавсумда ҳали чемпионатда бирорта гол ургани йўқ. Имкон қадар Шомуродов билан алоҳида гаплашиб, унинг ҳолатини яхшилашга ҳаракат қиляпман. Умид қиламанки, давралар оралиғида ўз спорт формасини тиклайди ва иккинчи даврада ўзини яхши тарафлама кўрсатади.

- Ёшлар билан ишлаш қийин бўлмаяптими?
- Таркибда 16-17 ёшли футболчилар йўқ. 20 ёшдан ошган футболчиларни ёш дейишни бас қилиш керак. Таркибдаги футболчиларимизнинг барчаси қизлар билан гаплашадиган бўлган, уларни нимаси ёш? Мана оддий мисол, "Аякс"ни қаранг? Булар аллақачон улғайиши керак.

- "Қўқон-1912" жамоаси ўйини ҳақида қандай фикрдасиз? Бугун уларнинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди...
- "Қўқон-1912" жуда яхши жамоа. Ҳасанов ажойиб жамоани шакллантирмоқда. Таркиб жиҳатдан ҳам яхши футболчилар йиғилган. Легионер ҳужумчи Райевац ҳам яхши имкониятларга эга футболчи. Биз ҳам бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик" - деди Қосимов.

Киритилди: 16.06.2017 22:13. Ўқилди: 6557 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.