Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун футбол. «Насаф» – «Бунёдкор»

Бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионимизда катта футбол. “Насаф” Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Бу учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори.

Учрашув соат 19:30да бошланади. Учрашувда навоийлик ҳакам Зокиржон Қодиров  бошчилигидаги ҳакамлар ишлашади.

Жамоамиз бу йил Олий Лигада 20- иштирокини давом эттираяпти. Бугунгиси 606-учрашув сифатида тарих саҳифаларидан жой олади. “Насаф” бугун чемпионатдаги 340-ғалбасини нишонлаши мумкин. 

Жамоамиз бугун бу йилги XXVI Ўзбекистон чемпионатида ўнта учрашувни сафарда ўтказди. Бўлажак учрашув уй учрашувларининг саккизинчиси ҳисобланади. Жамоамиз жорий чемпионатдаги уй учрашувларида ҳали биронта клубга мағлуб бўлган эмас. Ишонамизки, бугун ҳам шундай бўлади.

Мазкур жамоаларнинг Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, шу пайтгача 10 марта туқнаш келишган. Натижалар тенг. Яъни жамоалар 2тадан ғалаба ва 6 учрашувда дуранг натижаларни қайд этишган. Дарвозаларга киритилган голлар бўйича, кичик устунлик “Насаф” томонида - 6:5.

Қизиқарлиси, жамоамиз Қаршида “қалдирғочлар”ни сўнгги бор 2014 йилги чемпионатда мағлубиятга учратган. “Бунёдкор” эса Қаршида охирги марта 2010 йили ғалабага эришган.

Шубҳасиз, бугун бу натижалар янгиланади.

Ўтган турда жамоамиз Бухорода майдон эгаларига аламли тарзда ютқазиб қўйишди. “Бунёдкор” эса “Олмалиқ”ни ўз майдонида кичик 1:0 ҳисобида таслим этди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги биринчи давра учрашувида “Бунёдкор” 3:2 ҳисобида устунликка эришган эди. Бугун “аждарлар” бу натижа тасодиф эканлигини исботлашлари талаб этилади.

Бугун нафақат ҳар иккала клуб мураббийларию, футболчиларини балки мухлисларини ҳам катта синов кутиб турибди.

Бугун “Насаф” мухлислари стадионда 12-футболчи ролини ўйнашлари керак бўлади. Зеро, бу қўллаб-қувватлаш майдонга тушган футболчиларимизга катта далда бўлади.

Умид қиламизки, бу амалга ошади. Чунки, жамоамизнинг мана шундай садоқатли ва жонкуяр мухлислари жуда кўп.

Хуллас, бугун “Марказий”га ташриф буюрган мухлислар ажойиб футбол ўйинига гувоҳ бўлишади. 

Шундай экан, “Марказий” стадионимиз Сизга мунтазир, азиз клубимиз ишқибозлари!

 

 

Киритилди: 18.08.2017 10:36. Ўқилди: 5771 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.