Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Миржалол Қосимов: «Динамо» 10 киши бўлсада, охиригача курашди»

«Динамо» - «Бунёдкор» (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун фақат финалга чиқишни истаган эдик. Ўйлаган ва кўзлаган мақсадимизга етишганимиз албатта хурсанд қилади. Ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим эди. Майдонда кескин кураш кечди ва шу боисдан карточкалар кўпайиб кетди. Бош мақсад сари яна бир қадам одимладик.

- Уч ҳафта олдин Самарқандда чемпионат доирасида худди шу ҳисобдаги ғалаба билан қайтган эдингиз. Ўйин жиҳатдан қандай фарқ бўлди бугун?

- Катта фарқ бўлмади. Аввало у чемпионат эди, бугунгиси эса финалга йўлланма берувчи кубок ўйини. Кубок ютишни ҳар бир футболчи орзу қилади. Шу боис бугунги баҳс анча жанговар ўтди. Чунки, фаолиятидан кейин футболчида қоладиган нарса энг аввало унинг ютуқлари, совринлари бўлади. Шу боис, «Динамо» бугун 10 киши бўлиб қолган бўлса ҳам охиригача кураш олиб борди.

- «Бунёдкор» айнан сизнинг қўл остингизда жиддий ўзгарди. Клубда ишни аввало нимадан бошлаган эдингиз?

- Аввало, ҳар бир футболчи билан алоҳида гаплашиб олдик, руҳий жиҳатдан тайёрладик. Улар футбол касбини танлашган экан, футболда ўзларига яраша из қолдиришлари керак эканлигини тушунтирдим. Футболчи сифатида шунчаки ўтиб кетиш бўлмайди. Нимагадир эришиш учун интилиб, ҳаракат қилиш шарт. Аввало мен учун эмас, ўзлари ва мухлислар учун ҳам чиройли ўйин намойиш этиб, натижага эришишлари керак. Вақти келиб фарзандлари «футболда нимага эришгансиз?» дейишса уялиб қолишмаслиги лозим.

- Финалда «Насаф» ёки «Локомотив» сизга рақиб бўлади. Кимга қарши ўйин кўпроқ нуқулайлик туғдириши мумкин?

- Тўғрисини айтсам, мени ҳозир кўпроқ чемпионат доирасидаги «Металлург»га қарши ўйин ўйлантирмоқда.

- Жамоа ўйин охирида натижага эришгач, хотиржамликка берилаётгандек…

- Жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олганидан кейин ўйинни бўшаштириб юбораётгани бизнинг энг оғриқли нуқтамиз ҳисобланмоқда. Айнан шу устида иш олиб борилмоқда. Бу нарса бизга Навоийда панд берганди. Бу камчилик бугун кўп ҳам кўзга ташланмади. Шу муаммони бартараф этиш бўйича иш олиб боряпмиз.

Киритилди: 07.10.2017 16:22. Ўқилди: 4043 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.