Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. «Металлург» – «Бунёдкор»

Мамлакат миллий чемпионатининг 24-турида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади. Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 21 маротаба куч синашишган. Натижаларда табиийки юртимизнинг номдор клубларидан саналувчи “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрамиз. Тошкентликлар 17 та ўйинда ғалаба қозонишган. Иккита ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Яна иккита учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги фарқ: 45-18.
Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасида Тошкентда кечган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилганди. Эътиборга молик жиҳати, мазкур ўйинда ҳар иккала жамоа ғалаба қозониши мумкин эди. Учрашувнинг 10-дақиқасида бекободлик Достонбек Ҳамдамов бунёдкорчиларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 51-дақиқада Алишер Зиёвуддинов ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ҳар иккала жамоа ўйинчилар 11 мертлик белгидан жарима зарбаларидан фойдалана олишмади. 64-дақиқада Мирғиёс Сулаймоновнинг зарбасини Муроджон Зуҳуров тўсган бўлса, 78-дақиқада “Металлург” дарвозабони Зафар Сафаев ўзини кўрсатди. У биринчи гол муаллифи Достонбек Ҳамдамовга иккинчи марта муваффақият қозониш имкониятини бермади.
Бекободда ўтган барча учрашувлар: 
16.06.2016 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
26.04.2015 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
01.10.2014 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
17.08.2013 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:3
27.09.2012 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:3
23.10.2011 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:1
19.03.2010 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:1 25.06.2009 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:4 17.08.2008 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2 01.04.2007 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:1   Бекободдаги ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Металлург” ўз майдонида фақат бир бор “Бунёдкор”дан устун келган. Яна битта учрашувда очколарни баҳам кўрган. Бу ўтган йилги мавсумда кузатилганди. Қолган ўйинларда эса “Бунёдкор” Бекободдан уч очко билан қайтган.   Танишинг, рақибимиз – “Бунёдкор”!   Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби мамлакатимизнинг энг ёш жамоаларидан бири саналади. Клубга асос солинганига эндигина 13 йил бўлди. Аммо қисқа фурсат ичида жамоа биринчи лигадан олий лигага йўл олди ва кучлилар сафида ҳам доимий равишда етакчилар қаторидан ўрин эгаллаб келаяпти. 2007 йилдан элита сафида “қалдирғочлар” беш марта Ўзбекистон чемпиони, уч марта вице-чемпион, тўрт марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва тўрт карра финалчиси, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди. Бу йил жамоа мамлакат кубоги баҳсларида тўққизинчи марта финалда ўйнайдиган бўлди. 2008 йилдан Осиё чемпионлари лигасида юртимиз шарафини ҳимоя этиб келаётган “Бунёдкор” жамоаси икки марта қитъанингмазкур нуфузли турнирида ярим финалгача етиб борди (2008, 2012 йиллар). Олий лигадаги энг паст кўрсаткичи тўртинчи ўрин бўлган (2014-2015 йиллар). “Бунёдкор”нинг уй стадиони мамлакатимизнинг энг муҳташам футбол мажмуаси саналади. У 2012 йилнинг 28 сентябрь санасида қуриб, фойдаланишга топширилди. “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй стадиони ўз бағрига 34000 томошабинни сиғдиради. “Бунёдкор” бугунгача олий лига баҳсларида 303 та учрашув ўтказган. Шулардан 212 тасида ғалаба қозонган, 58 тасида дуранг ўйнаган, 33 тасида мағлубиятга учраган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 584:166. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ғисобли ғалабаси – 7:0 (“Шўртан”, 2008 йил), энг йирик мағлубияти – 0:3 (“Локомотив”, 2015 йил).
Киритилди: 10.10.2017 14:28. Ўқилди: 2905 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.