Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» учун ОЧЛ сабоқлари

Осиё Чемпионлар лигасида кетма-кет 7 мартта қатнашган “Бунёдкор” хар сафар гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади ва бу кўрсаткич билан қитъада рекорд ўрнатди. Лекин жамоа 2 йилдан бери ўз юришини нимчорак финалда тўхтатмоқда. Ўтган йилги “Бурирам Юнайтед”дан мағлубият тасодиф сифатида қабул қилинган эди. Сабаби, таркиб, тажриба ва маҳорат бобида “Бунёдкор” Таиланд жамоасидан устун эди. Бу йилги рақиб – Ал-Ҳилол” аксинча, айнан шу кўрсаткичлар бўйича “қалдирғочлар”дан устун бўлди. Лекин “Бунёдкор”нинг мағлубиятини фақат шуларга боғлаш нотўғри бўларди. Бу борада бошқа бир қанча омиллар ҳам бор ва уларга тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик.

“Бунёдкор” ОЧЛ гуруҳ босқичини кетма-кет 2 мартта “Шарқ” минтақасида бошлади. Бунинг энг ноқулай томони, олис парвозлар деб бахоланди. Бу йил ниҳоят ОФК адолатни тиклади ва иккала минтақадаги клублар то финалгача бир-бирларига рўбарў келмасликлари ҳақида қарор чиқарди. Лекин биз яқин деб билган ғарбий минтақада йўл азоби ошса ошди-ки, камаймади. Бунинг асосий сабаби тўғридан-тўғри рейсларнинг йўқлигида. Эътиборингизга “Бунёдкор”нинг ОЧЛ даги сафар ўйинлари масофасини хавола қиламиз:

“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2014даги маршрути

Учрашув

Сана

Сафарга бориш маршрути

Ортга қайтиш маршрути

1

“Ал-Фатҳ” (Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони)

25.02.2014

Тошкент-Дубай-Даммам-Ал Ҳаса 5593 км

Ал Ҳаса-Даммам-Дубай-Тошкент 5593 км

Сарфланган вақт: 17 соат

Сарфланган вақт: 17 соат

2

“Фулад” (Аҳваз, Эрон)

01.04.2014

Тошкент-Теҳрон-Аҳваз 2980 км

Аҳваз-Теҳрон-Истанбул-Олма Ота-Тошкент 9633 км

Сарфланган вақт: 26 соат

Сарфланган вақт 36 соат

3

“Ал-Жаиш” (Доҳа, Қатар)

23.04.2014

Тошкент-Дубай-Доҳа 5190 км

Доҳа-Истанбул-Тошкент 8428 км

Сарфланган вақт: 10 соат

Сарфланган вақт: 20 соат

4

“Ал-Ҳилол” (Ар-Риёд, Саудия Арабистони)

14.05.2014

Тошкент-Дубай-Ар Риёд 5506 км

Ар Риёд-Истанбул-Тошкент 7923 км

Сарфланган вақт: 11 соат

Сарфланган вақт: 20 соат

ЖАМИ:

19269 км (64 соат)

31577 км (83 соат)

Кўриниб турибди-ки, “Бунёдкор” 4 мартта сафарга бориш учун 50 минг километр йўл босишига тўғри келган. Самолётдан-самолётга кўчишда жадвалдаги вақт фарқларини, демакки аэропортларда 4-5 соат кутишни инобатга олсак, вазият анча жиддий кўриниш олади. Ўртача ҳисоблаганда ҳар сафар ортга қайтишда 1,5-2 сутка вақт йўқотилган. Рақиблар ҳам худди шундай холатда бўлган дейишга шошилманг. “Бунёдкор”нинг барча рақиблари Тошкентга чартер рейсларда келиб-кетишди ва ҳеч қандай йўл азобига дуч келишмади. 

Кейинги омил – тақвимнинг зичлиги. 25 февралдан 23 майгача, яъни 3 ой мобайнида “қалдирғочлар” 18 бор майдонга тушишди. Шундан 8 таси ОЧЛ, 9 таси миллий чемпионат ва 1 таси Суперкубок баҳсидир. Бу – хар 5 кунда майдонга тушиш деганидир. 3 ой давомида. Бунга йўл азобларини ҳам қўшинг.

Сана

Мусобақа

Учрашув

1

25.02.2014

ОЧЛ

“Ал-Фатҳ” – “Бунёдкор” 0:0

2

07.03.2014

Суперкубок

“Локомотив” – “Бунёдкор” 1:2

3

11.03.2014

ОЧЛ

“Бунёдкор” – “Ал-Жаиш” 1:2

4

15.03.2014

Чемпионат

“Бунёдкор” – “Қизилқум” 2:1

5

19.03.2014

ОЧЛ

“Бунёдкор” – “Фулад” 1:1

6

23.03.2014

Чемпионат

“Машъал” – “Бунёдкор” 0:2

7

27.03.2014

Чемпионат

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” 1:1

8

01.04.2014

ОЧЛ

“Фулад” – “Бунёдкор” 1:0

9

06.04.2014

Чемпионат

“Динамо” – “Бунёдкор” 0:2

10

11.04.2014

Чемпионат

“Бунёдкор” – “Локомотив” 1:1

11

16.04.2014

ОЧЛ

“Бунёдкор” – “Ал-Фатеҳ” 3:2

12

23.04.2014

ОЧЛ

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” 1:2

13

28.04.2014

Чемпионат

“Бухоро” – “Бунёдкор” 1:1

14

02.05.2014

Чемпионат

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” 3:0

15

07.05.2014

ОЧЛ

“Бунёдкор” – “Ал-Ҳилол” 0:1

16

14.05.2014

ОЧЛ

“Ал-Ҳилол” – “Бунёдкор” 3:0

17

19.05.2014

Чемпионат

“Насаф” – “Бунёдкор” 2:0

18

23.05.2014

Чемпионат

“Бунёдкор” – “Металлург” 2:0

Бу вақт оралиғида футболчиларнинг жисмоний холатини меъёрига етказиш учун машғулотлар ўтказишга имкон бўлмади ҳисоби. 3 ой давомида фақат тикланиш машқлари. Айниқса, мартнинг дастлабки 20 кунида 6 та ўйин ўтказиш, исталган жамоанинг силласини қуритиши мумкин. “Бунёдкор”нинг нафақат ОЧЛ, балки ички чемпионатда ҳам очколар йўқотишига айнан шу омиллар сабаб бўлди. Буни ўзини-ўзи оқлаш ёки бахона деб ҳисобламаслик керак. Бу кейинги мавсумлар учун ўзига хос сабоқ бўлди. Ва келаси йили ОЧЛ да иштирок этадиган жамоалармиз учун ўзига хос қўлланма бўлади. Айнан “Бунёдкор” туфайли кейинги мавсумда мамлакатимизнинг 2 жамоаси ОЧЛ ни тўғридан-тўғри гуруҳ баҳсидан бошласа, яна 2 клуб ўз омадини саралаш учрашувларида синаб кўриши мумкин. Лекин улар шунчаки иштирокчи бўлиб қолмай, бу нуфузли турнирда муваффақиятли қатнашиши учун барча жиҳатларни эътиборга олишлари зарур бўлади.

Фикримизча, бунинг учун асосий эътиборни қуйидагиларга қаратиш лозим бўлади:
1.Зич тақвимда ўйинчиларни ротация қилиш имконига эга бўлиш учун бир-бирининг ўрнини тўлдира оладиган 2 та таркибга эга бўлиш.
2.3+1 (легионерлар сони) дан максимал даражада самарали фойдаланиш.
3.Йўл азобини бартараф этадиган воситалар ишлаб чиқиш (имкон даражасида тўғридан-тўғри рейслардан фойдаланиш ёки чартер рейсларни амалга ошириш).
Албатта, буларнинг бари осон эмас. Лекин бунинг уддасидан чиқилса, ўзбек клублари бемалол энг юқори ўринлар учун кураша олишига ишонамиз.

Киритилди: 27.05.2014 15:28. Ўқилди: 7238 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.