Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” – “Насаф”. Превью

26 июнь, пайшанба куни мамлакат кубоги соҳиби “Бунёдкор” Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади.

Мамлакат кубоги баҳслари доирасида бу икки жамоа биринчи бор рўбарў келишаётгани йўқ. Бунгача “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари Ўзбекистон кубоги доирасида саккиз бор тўқнаш келишган. Ўтказилган ўйинларнинг олтитасида “Бунёдкор”, биттасида “Насаф” ғалаба қозонган. Яна битта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи – 14:4, “қалдирғочлар” фойдасига.

26 июнь оқшомида “Жар” стадионида бўлиб ўтадиган баҳсда қаршиликлар сафида Илҳом Юнусов иштирок эта олмайди. Чунки у чемпионатнинг 13-тури доирасида қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этганди. ЎзПФЛ регламентига кўра, чемпионатдаги четлатишлар кубокка таъсир қилади.

“Бунёдкор” – “Насаф” баҳси тошкентлик Владислав Цейтлинга ишониб топширилган. Ушбу ҳакам бу икки жамоанинг Қарши шаҳрида ўтган биринчи давра доирасидаги учрашувини ҳам бошқариб борган эди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат кубоги ярим финали биринчи учрашувлари доирасидаги “Бунёдкор” – “Насаф” учрашуви 26 июнь куни “Жар” стадионида соат 19:00да бошланади.

Қуйида “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоаларининг кубок доирасидаги ўзаро ўйинлари қайдномалари келтирилган.

НАСАФ – БУНЁДКОР 0:2 (0:0)
30.06.2009. Ярим финал. Биринчи учрашув. “Насаф” марказий стадиони. 9705 томошабин
Голлар: Анваржон Солиев 67 (1:0), Виктор Карпенко 81 (2:0)

БУНЁДКОР – НАСАФ 3:0 (1:0)
06.07.2009. Ярим финал. Жавоб учрашуви. “Жар” стадиони. 6348 томошабин
Голлар: Ривалдо 39 (1:0), Анваржон Солиев 80 (2:0), Эдсон Рамос 82 (3:0)

НАСАФ – БУНЁДКОР 1:2 (0:0)
10.06.2010. Нимчорак финал. “Насаф” марказий стадиони. 11236 томошабин
Голлар: Стевица Ристич 65 (0:1), Камолиддин Мурзоев 70 (1:1), Сервер Жепаров 82 (1:2)

БУНЁДКОР – НАСАФ 1:1 (1:0)
18.10.2010. Нимчорак финал. Жавоб учрашуви. “Жар” стадиони. 7800 томошабин
Голлар: Ботир Қораев 13 автогол (1:0), Лутфулла Тўраев 84 (1:1)

БУНЁДКОР – НАСАФ 1:0 (0:0)
02.08.2011. Ярим финал. Биринчи учрашув. “Жар” стадиони. 6278 томошабин
Гол: Милош Трифунович 74

НАСАФ – БУНЁДКОР 1:0 (0:0)
17.08.2011. Ярим финал. Жавоб учрашуви. “Насаф” марказий стадиони. 12429 томошабин
Гол: Артур Геворкян 90+1 пенальти (1:0)

БУНЁДКОР – НАСАФ 3:0 (3:0)
30.11.2012. Финал. “Пахтакор” марказий стадиони. 7000 томошабин
Голлар: Шавкат Саломов 8 (1:0), Камолиддин Мурзоев 34 (2:0), Виктор Карпенко 45 (3:0)

НАСАФ – БУНЁДКОР 1:2 (0:0)
25.09.2013. Финал. “Пахтакор” марказий стадиони. 5228 томошабин
Голлар: Олександр Пишур 52 (0:1), Илҳом Юнусов 63 (1:2), Олександр Пишур 85 (1:2)

Киритилди: 25.06.2014 17:21. Ўқилди: 6632 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.