Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Биринчи баҳсда “Бунёдкор” устун келди

Ўзбекистон Кубогининг ярим финалида “қалдирғочлар” Қаршининг “Насаф” клуби билан тўқнаш келишди. Қайд этиш керакки, бу икки жамоа мана тўрт йилдирки кетма-кет финал остонасига қадар етиб келишади.

Бир йил муқаддам “Пахтакор” стадионида кечган финал иштирокчилари ўртасидаги беллашув анчагина қизиқарли кечиши кутилган бўлсада, биринчи бўлим хавфли ҳужумларга у қадар бой бўлгани йўқ. Тўп билан муомала борасида мезбонлар кичик устунликка эга бўлишсада, рақиб дарвозаси олдида кескинлик юзага келтиришда оқсашлар кузатилди.

Сергей Лушан “Олмалиқ”қа қарши чорак финал жавоб ўйинида ўзини ижобий томондан кўрсата олган Акром Комиловни яна асосий таркибда майдонга туширди. Шунингдек, Тимур Аюпов ҳам илк дақиқаларданоқ кўриниш берди. Япониялик Сатонинг ҳам асосий таркибга мослашиб бораётганлигини инобатга олсак, Лушан тактика бобида бир қатор ўзгаришларга қўл ураётганлигини кўриш мумкин. Унга қадар “қалдирғочлар” 4-5-1 тактикасида ҳаракат қилган бўлишса, айни пайтга келию биз 4-3-3 схемасини ҳам кўрмоқдамиз. 

Дастлабки 45 дақиқаликда “Бунёдкор” аъзолари икки бор ҳисобни очишлари мумкин эди. Анвар Ғофуровнинг бурчакдан келаётган тўпга боши билан зарба бериши тўпнинг дарвоза тўсинига тегиши билан якун топган бўлса, Олександр Пишурнинг ундан-да қулайроқ имкониятдан туриб берган зарбасини Элдор Суюнов қийинчилик билан бартараф эта олди. 

Бўлим сўнггида меҳмонларда ҳам яхши имконият юзага келганди. Дарвозабон Тўраевнинг бироз олдинга чиқиб кетганини кўрган “Насаф” сафидаги Тўраев “Бунёдкор” пости томон зарба йўллади. Аммо зарбага озгина аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлим эса кутилмаганда “Насаф”нинг устунлиги билан бошланди. Унинг илк дақиқасидаёқ Кенжа жамоадошларини ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Зотеевнинг хатосидан кейин Геворкян тезкор қарши ҳужумга ўтиб, Тўраевни қулай позицияга олиб чиқди. Ҳужумчи барчасини тўғри бажарганди. Дарвозабон ожиз қолган бир пайтда эса Анвар Ғофуров тўпни қайтариб юборишга эришди. 

60-дақиқада ҳам худди шундай вазият юзага келди. “Насаф”нинг навбатдаги қарши ҳужумидан сўнг тўп бир ўзи турган Фаррух Сайфиевга келиб тушди. У ҳам барча ишни тўғри бажарди, хаттоки дарвозабонни ҳам чалғита олди. Бироқ тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди.

Қолган дақиқаларда майдонда тенг кураш кечди. Сергей Лушан ўйинни кучайтириш учун аввалига Воҳид Шодиевни, кейин эса Достон Ҳамдамов ва Дилшод Жўраевни майдонга туширди. Бу ўзгаришлар ўз самарасини бериб, сўнгги 15 дақиқаликда “Бунёдкор” устунликни ўз қўлига олди. Биргина Олександр Пишурнинг ўзи иккита қулай имкониятни кўкка совурди.

89-дақиқага келибгина учрашувда ҳисоб очилди. “Қалдирғочлар”нинг мавсум бошидан буён “сеҳрли таёқчаси”га айланиб қолган Воҳид Шодиев қанотдан етказиб берилган тўпни Суюнов постига жойлади.
Қўшимча дақиқаларда орадаги фарқ яна 1тага ошиши мумкин эди. “Олмалиқ”қа қарши ўйинда 30 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини голга айлантира олган Сардор Рашидов, бу сафар 18 метр узоқликдан ўз омадини синаб кўрди. Тўп эса дарвоза тўсини билан юзлашди.
Шу тариқа жамоамиз жавоб ўйини олдидан яхши имконият ҳосил қилиб, финал сари бир қадам ташлади. Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини 1 июль куни Қаршида бўлиб ўтади.

26 июнь. Тошкент. “Жар” стадиони.

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал, дастлабки учрашув

“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 1:0

Голлар: Воҳид Шодиев (89)

“БУНЁДКОР”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброхимов, 9.Минори Сато (5.Дилшод Жўраев, 80), 11.Олександр Пишур, 21.Сардор Рашидов, 33.Олег Зотеев (28.Достонбек Ҳамдамов, 74), 48.Акромжон Комилов, 54.Темур Аюпов (14.Воҳид Шодиев, 55).

ЗАХИРАДАГИЛАР: 1.Павел Бугало, 15.Ислом Иномов, 23.Саҳоб Жўраев, 40.Сергей Симоненко. 

“НАСАФ” 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Кораев, 9.Илҳом Шомуродов (41.Азамат Алланиёзов, 86), 10.Кенжа Тўраев (19.Игорь Таран, 62), 17.Артур Геворкян (С), 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов, 34.Фарруҳ Сайфиев. 

ЗАХИРАДАГИЛАР: 1.Михаил Наумов, 7.Акромжон Бахритдинов, 14.Лазиз Убайдуллаев, 33.Одилжон Хамробеков, 38.Дониёр Нарзуллаев.

Огоҳлантиришлар: Олександр Пишур (16), Хайрулла Каримов (52)

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Андрей Цапенко (Янгийўл), Бахтиёр Намозов (Тошкент). 

Учрашув назоратчиси: Радик Серазетдинов (Тошкент)

Киритилди: 26.06.2014 22:53. Ўқилди: 6497 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.