Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёшлар лигаси: “Пахтакор” – “Бунёдкор” 1:5

28 июнь куни ёшлар лигаси 13-турининг қолдирилган баҳси бўлиб ўтди.

Унда “Пахтакор” ёшлари бунёдкорчиларни қабул қилишди. Учрашув жуда қизиқарли руҳда ўтди. Ҳар иккала жамоа ҳам очиқ футбол намойиш қилишга интилди. Бироқ рақибларига қараганда анчайин тартибли ўйин кўрсатган “Бунёдкор” ёшлари “Пахтакор” марказий стадионида ўтган баҳсда 5:1 ҳисобида ғолиб чиқишди.

Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги “Пахтакор” ёшлари тезкор гол билан ҳисобни очишди. Ўтказиб юборилган голдан бир дақиқа ўтиб, Достонбек Ҳамдамов жавоб тўпини киритди. Тезкор икки голдан сўнг жамоалар бироз эхтиёткорроқ ўйнашди. Лекин вақти-вақти билан хавфли ҳужумлар ҳам бўлиб турди. Биринчи бўлим якунланмасидан Саҳоб Жўраев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига сафни тўлдирган Карлес Кото тўпга биринчи тегинишидаёқ “Пахтакор” ёшлари дарвозасини ишғол қилиб, ёш “қалдирғочлар”ни олдинга олиб чиқди.

Танаффусдан кейин эса устунлик тўлалигича Мурод Отажонов шогирдлари қўлига ўтди. Буни эса икки таймда киритилган яна қўшимча учта гол ҳам исботлаб турибди. Аввалига Миржамол Қосимов узатган тўпни Санжар Рихсибоев боши билан Рибкин қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйган бўлса, кўп ўтмай Карлес Кото ҳисобни 1:4га оширди. 81-дақиқада эса Кото шериклари билан девор услубида ўйнаб, рақиб дарвозасига яқинлашиб келди ва якуний ҳисоб 1:5 бўлишини таъминлади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ёшлари принцпиал рақибларини меҳмонда йирик ҳисобда мағлуб этишди. Очколари сони 25тага етган ёш “қалдирғочлар” биринчи даврани “Нефтчи” ва “Машъал”дан кейин учинчи поғонада якунладилар.

Ёшлар лигаси, 13-тур
“Пахтакор” – “Бунёдкор” 1:5 (1:2)
Голлар: Игорь Рогованов 3 (1:0), Достонбек Ҳамдамов 4 (1:1), Карлес Кото 39 (1:2), Санжар Рихсибоев 60 (1:2), Карлес Кото 77 (1:4), Карлес Кото 80 (1:5)
“Пахтакор”: 1.Никита Рибкин, 3.Хумоюн Аъзамов, 4.Иброхим Абдуллаев, 7.Аббос Махсталиев (С), Убайдуллаев, 14.Темур Ҳакимов, 15.Иззатилла Абдуллаев, 17.Жавохир Соҳибов, 20.Мухсин Убайдуллаев, 23.Абдужамол Исроилов, 25.Абдулазиз Юсупов, 28.Игорь Рогованов
Захирадан майдонга тушганлар: 34.Шохрух Раимов, 13.Аббос Отахонов, 18.Жавохир Сидиқов, 19.Виктор Григорьев, 21.Жамшид Юсупов, 27.Жамшид Болтабоев, 29.Алишер Мирзаев
“Бунёдкор”: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 3.Ҳасан Асқаров, 4.Миржамол Қосимов, 5.Саҳоб Жўраев, 8.Хуршид Ғиёсов, 9.Достонбек Ҳамдамов, 13.Зокиржон Нурматов, 14.Алибобо Раҳматуллаев, 15.Аҳрор Умаржонов, 18.Бобиржон Акбаров, 19.Забихилло Ўринбоев
Захирадан майдонга тушганлар: 1.Элдор Адҳамов, 2.Санжар Қодирқулов, 6.Эргаш Исмоилов, 7.Санжар Рихсибоев, 10.Карлес Кото, 11.Сардор Азимов, 21.Шаҳзод Абдураҳимов
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Александр Сидоров, Аскер Нажафалиев, Игорь Гормашов (барчаси – Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
28 июнь. “Пахтакор” марказий стадиони

Киритилди: 29.06.2014 11:03. Ўқилди: 6726 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.