Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Бунёдкор" Германияни табриклади

“Бунёдкор” футбол клуби Германия терма жамоаси жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлгани муносабати билан ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Найнхарт Хёфер-Виссингга табрикнома йўллади.

Унда жумладан шундай дейилган:

Ҳурматли Элчи жаноблари!

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони ва мамлакат кубогининг тўрт бора соҳиби Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизга ўз эҳтиромини билдиради ва мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссангизни қадрлайди.

Бразилияда якунланган футбол бўйича Жаҳон кубоги учрашувларини сайёрамизда миллиардлаб мухлис қизиқиш билан кузатди. Мусобақада бош совринни Германия миллий терма жамоаси ҳақли равишда қўлга киритди.

Немис футболчилари Португалия, Бразилия, Аргентина каби футболи ривожланган мамлакатлар жамоаларини ишончли тарзда мағлубиятга учратгани таҳсинга лойиқ.

Мирослав Клозе жаҳон чемпионатлари финал босқичларида энг кўп гол урган футболчига айлангани, Мануэль Нойер турнирнинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилгани Германия футболининг ютуқлари бежиз эмаслигини тасдиқлаб турибди.

“Бунёдкор” футбол клуби Сизни ва Сиз орқали Германия халқини футбол бўйича жаҳон чемпиони унвони тўртинчи бор қўлга киритилгани билан табриклаб, янги ёрқин муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Киритилди: 14.07.2014 20:00. Ўқилди: 5969 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.