Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Саҳоб Жўраев: «Бунёдкор»га керак эмаслигимни айтишганидан кейин «Локомотив»га ўтдим»

Мамлакатимизнинг вице-чемпиони «Локомотив» клуби мавсум арафасидаги каби давралар оралиғида ҳам таркибни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Темирйўлчилар олий лига клублари орасида биринчилардан бўлиб, жамоани кучайтириш учун бир қатор футболчилар қўшиб олди. Ёдингизда бўлса, «Локо» қисқа вақт ичида жамоага Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Алишер Шоғуломов, Дилшод Раҳматуллаев, Александр Гейнрих каби маҳоратли футболчиларни жалб қилди. Улар бу футболчилар билан чекланиб қолмасдан, таркибга «Бунёдкор»дан Саҳоб Жўраевни ҳам қўшиб олишга эришди. Қанотида тезкор ҳаракатлари, ишончли ўйинлари билан ном қозониб келган Жўраев иккинчи даврадан «Локомотив» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Бироқ футболчи янги жамоаси билан Австриядаги ўқув-йиғин машғулотларига бормади. Хорижга чиқмаганлиги ҳамда нимага учун «Бунёдкор»дан кетганлигига сабабларини билиш истагида футболчи билан боғландик.

— Саҳоб ака, «Локомотив»га ўтишингизни сабаби нимада? Ахир, «Бунёдкор»да узоқ йиллардан буён тўп суриб келаётгандингиз? Қолаверса, жамоанинг асосий футболчиси ҳисобланардингиз...
— Биласизми, мени «Локомотив»га ўтишимни кўпчилик катта пул учун ўтди дейишмоқда. Эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Кўчаларда мени билган ва таниганлар ҳам, шу саволни беришмоқда. «Локо»га келишимни асосий сабаби, пул эмас. Ҳеч қачон пулнинг ортидан қувмаганман, шу боисдан мен ҳақимда тарқалаётган гаплар асоссиз. Қолаверса, «Бунёдкор»да ҳам шароитлар «Локо»дагидан асло қолишмайди.

— Унда «Локомотив» жамоаси сизга таклиф билан чиқдими?
— Биринчи давра тугаганидан кейин ҳам «Бунёдкор»дан кетиш ҳаёлимга келмаганди. Жамоа Туркия сафарига кетишига бир неча кун қолганидан, мен йиғинга олиб кетмасликларини айтишди. Натижада, мен ўзимга янги жамоа топишим лозимлигини тушуниб етдим. Кейин эса олдимда иккита вариант бор эди. «Пахтакор» ёки «Локомотив»дан бирини танлашим зарур эди. Бироқ «Локо»дагилар билан гаплашганимда, улар билан келишувимиз бир-бирига мос келди ҳамда темирйўлчиларда ўйнашга қарор қилдим. Яна такрор айтаман, «Локо»ни танлашимга пулни даҳли йўқ. Буни жамоа мураббийлари, раҳбарияти билан ҳам гаплашиб кўрсангиз бўлади. Асосийси, ўзимга янги жамоа топиш ҳамда ўша клубда муқим жой эгаллаш ҳисобланарди.

— «Локо» билан қанча муддатга шартнома туздингиз?
— Ҳозирча олти ойлик шартномага қўл қўйдим. Қолгани мавсум тугаганидан кейин яна аниқлик киритилади.

— Янги жамоага келиб қўшилганингизга қарамай, сиз Австрия сафарига кетмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди?
— Боя айтиб ўтганимдек, «Бунёдкор» Туркияга кетишига бир неча кун қолганидан, йиғинга кетмаслигимни, ўзимга янги жамоа топишим кераклигини айтишди. «Локо»га келиб щартнома тузганимда, улар хорижга чиқадиганларни рўйхатини тайёр қилиб бўлишганди. Шу боисдан менга четга чиқиш учун керакли визани қилиб беришга улгуришмади. Агар «Бунёдкор»дан кетишимни вақтлироқ айтишганида, балким темирйўлчилар билан Австрияга йўл олган бўлардим. Энди «Локомотив» 29 июлда хориждаги йиғинни якунлаб ортига қайтишади. Унгача мен жамоа ўринбосарлари билан машғулотларда, ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб туришим айтилди. Келганидан кейин расман машғулотларига қўшиламан.

— «Локомотив»да жуда кўплаб танишларингиз бор. Аксарияти билан илгари бирга тўп сургансиз. Шу сабабли, жамоага яхши кутиб олишдими?
— Албатта, яхши кутиб олишди. Худди жамоамни алмаштирмагандекман. Чунки «Локомотив»даги футболчиларни кўпчилики билан шу кунга битта жамоада ўйнаганман, бир-биримизни жуда яхши таниймиз. Улар ҳам мени келганимдан хурсандлигини айтишди. Биргаликда ҳамжиҳатлик билан тўп суришмоқчи бўлаётганлигини таъкидлашди.

— «Бунёдкор»да бўлгани каби бу ерда ҳам ҳар бир чизиғда рақобат юқори. Захирада қолиб кетиш хавфи бор. Шу сабабли «Локо»нинг асосий таркибига кириш қийин бўлишини олдиндан ҳис қиляпсизми?
— Мен шу пайтгача рақобатда реал қараб келганман. Ҳеч қачон рақобатдан чўчимаганман. Бўлмасам, «Бунёдкор»да ҳам кучли рақобат бўлганди, шунга қарамай ўз устимда ишлашда давом этиб, асосий таркибга кирганман. «Локомотив»да ҳам шундай бўлса-да, охиригача ҳаракат қиламан. Вадим Абрамов ҳам яхши мураббий, ким кўп мехнат қилса, ўшани майдони туширади. Ҳавотирланишга асос йўқ. Бор кучим билан ўйнаб, асосий таркибга кирмоқчиман.

— Шу кунгача «Бунёдкор» сафида тўп суриб, кўплаб муваффақиятларга эришдингиз. Жамоанинг қўлга киритган ютуқларида сизнинг ҳам ҳиссангиз борлигига кўз юмиб бўлмайди. Кўп нарсага эришган «Бунёдкор»дек клубни тарк этиш оғир бўлдими?
— Ростини айтсам, ҳалигача жамоадан нега кетганлигимни кўчилик сўрашяпти. «Бунёдкор»да узоқ йиллардан буён ўйнаб келаётган бўлсам, кўп нарсаларга эришдим. Мамлакат чемпиони ва кубокини қаторига қўлга киритдим. Осиё чемпионлар лигасида тўп сурдим. Умуман олганда, жамоада ўйнаш менга ҳузур бағишларди. Қолаверса, аҳил футболчилар билан тўп суриб келдим. Ажойиб мураббийлар қўл остида ўйнаб, билган ва билмаганларимни кўришга муваффақ бўлдим. Албатта, мана шундай жамоани тарк этиш мен учун оғир кечди. Бироқ бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Ортда қолган йиллардан менга қатор жамоалардан таклифлар тушганди. Шунда ҳам «Бунёдкор»ни ташлаб кетгим келмади. Бу клубга ўрганиб қолгандим, муҳит яхши эканлиги боис, кетиш ҳақида ўйламасдим. Бироқ жамоани бундай тарзда керак бўлмай қолган ҳолда тарк этишни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим.

— Демак, кетишингиз кутилмаганда рўй берди, шундайми?
— Албатта, кетишимни кутмагандим. Такрорлайман, биринчи давра тугаганидан кейин бирдан кетишимни эшитганимдан кейин ҳайрон қолдим. Майли, бўлар иш бўлди. Энди буни гапиргандан ортда қайтиб қолмайди.

— Саҳоб ака, жорий мавсумда «Бунёдкор» ўзига умуман ўхшамаяпти. ОЧЛдаги муваффақиятсизликлар, чемпионатда барқарор ўйин кўрсата олмаётгани сабаби нимада?
— Менимча, жамоада мураббийлар алмашинуви рўй беришда давом этганлиги, натижаларга салбий таъсир кўрсатди. Қолаверса, футболчилар ҳам хато қилди. Кутилмаган мағлубиятларга дуч келишимизда, ўзимизнинг ҳам айбимиз катта бўлди. Нафақат бизда, балким жаҳон футболида ҳам мураббийларнинг тез-тез алмашишлари, ўша жамоанинг зарарига ишлаши мумкин. Ўйлайманки, жамоа иккинчи даврада ўз аҳволини ўнглаб олади ҳамда биринчи даврадаги муваффақиятсизликлар шунчаки тасодиф эканлигини исботлашади деган умиддаман.

— Бундан буён «Бунёдкор»га қарши учрашувлар сиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўладими?
— Шунча йил «Бунёдкор» учун тўп сурганим боис собиқ жамоамга қарши ўйинлар катта аҳамиятга эга бўлади. Энди мен «Локомотив» жамоаси аъзосиман. Жамоа манфаати учун қўлдан келганча барча имкониятларимни ишга соламан. «Бунёдкор» билан бўладиган ўйинларда ҳам «Локо»ни муваффақияти учун ҳаракат қиламан. Профессионал футболчи, қайси жамоада ўйнамасин, фақат ўша клубига ёрдами тегишини ўйлаши лозим.

— Аввалги жамоангиз билан кўплаб совринларга эга бўлгансиз. «Локомотив»га эса қандай мақсадлар билан келдингиз?
— Ҳозирда жамоа олдига чемпион бўлиш ва кубокни қўлга киритиш вазифаси турибди. Шунинг учун ҳам таркиб кучайтирилмоқда. Иккинчи даврада мен ҳам жамоанинг вазифасини уддалашига ҳаракат қилмоқчиман. Шу тариқа «Локомотив»га бежиз келмаганлигимни исботлаш ниятидаман. Ўйлайманки, бу ердаги ишларим ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

— Фаолиятигизни юртимизда ўтказиб келмоқдасиз. Ҳар бир футболчи легионер сифатида хорижда тўп суришни истайди. Сиз четга чиқишни ўйлаб кўрганмисиз?
— Бўлмасам-чи! Мен ҳам легионер бўлиб, четда ўйнашга қарши эмасман. Келгуси йили «Локомотив» билан Осиё Чемпионлар лигасида ўйнасам, яхши бўларди. ОЧЛ ўйнаш орқали бирорта клубни назарига тушиш мумкин. Арабларми ёки шарқ мамлакатларими, қайси биридан ҳам таклиф бўлса, хорижга йўл олмоқчиман.

Киритилди: 21.07.2014 18:15. Ўқилди: 6793 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.