Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёшлар лигаси: “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:2

Ёшлар лигаси 14-тури доирасида “Қизилқум” ва “Бунёдкор” ёшлари куч синашишди.

Учрашув голларга бой бўлди ва стадионга ташриф буюрган мухлислар умумий ҳисобда бешта гол гувоҳи бўлишди.

Ўйин бошларида мезбонларнинг икки ўткир ҳужуми гол билан якунланди. 11-дақиқада Нодир Шахобиддинов тезлик билан бир ҳимоячини ортда қолдириб, яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди. 24-дақиқада эса “Бунёдкор” посбони Абдукарим Муҳаммедовнинг хатосини Саиджон Хаитов кечирмади. Дарвозабоннинг қўлидан чиқиб кетган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Хаитов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шундан сўнг ёш “қалдирғочлар” вазиятни ўз томонларига оғдириш учун ҳужумга эътибор қаратишди. Санжар Рихсибоев чаққонроқ ўйнаб, ҳимоячилардан илгарилаб кетди ва дарвозанинг олис пастки бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Иккинчи бўлимни бунёдкорчилар устунлик билан бошлашди. Натижада 65-дақиқада Сардор Азимовнинг жарима майдончаси чизиғи ёнгинасидан йўллаган зарбасидан кейин ҳисоб тенглашди. Шундан сўнг “Бунёдкор” ёшлари ғалаба тўпини киритиш учун олдинга ўтишди. Лекин қарши ҳужумда “Қизилқум” футболчилари фаоллик кўрсатишиб, Алишер Азизовнинг боши билан йўллаган зарбаси эвазига ғалабани Навоийда олиб қолишди.

Дарвоқе, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган “Қизилқум”нинг икки футболчиси майдонда бир-бирлари билан муштлашиб кетишди. Натижада бош ҳакам Исҳоқ Ибрагимов ҳар иккала футболчига қизил карточка кўрсатиб, тартибсизларни майдондан чиқариб юборди.

Ёшлар лигаси, 14-тур
«ҚИЗИЛҚУМ» (Навоий) – «БУНЁДКОР» (Тошкент) 3:2 (2:1)
Голлар: Нодир Шахобиддинов 11 (1:0), Саиджон Хаитов 24 (2:0), Санжар Рихсибаев 35 (2:1), Сардор Азимов 65 (2:2), Алишер Азизов 83 (3:2)
Огоҳлантиришлар: Нуриддин Рахматуллаев 58, Саиджон Хаитов 68 – Сардор Азимов 59, Аҳрор Умаржонов 70, Хуршид Ғиёсов 76
Четлатишлар: Бобур Қосимов 90+2, Азиз Абдуллаев (иккаласи – «Қизилқум» 90+2)
“Қизилқум”: 12.Дилшод Ҳамроев, 2.Акмал Холиқов (С), 5.Азизбек Назаров, 7.Бобур Искандаров, 9.Баҳодир Қосимов, 11.Нодир Шаҳобиддинов, 14.Фарруҳ Ҳайдаров, 20.Саиджон Хаитов, 21.Бобур Ўрақов, 26.Абдулазиз Жўрабоев, 27.Ғайрат Жумаев
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Руслан Санаев, 4.Маъруф Тиллаев, 8.Хуршид Шодиев, 17.Алишер Азизов, 19.Азиз Абдуллаев, 25.Нуриддин Раҳматуллаев
“Бунёдкор”: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 3.Ҳасан Асқаров, 4.Миржамол Қосимов, 6.Эргаш Исмоилов, 7.Санжар Рихсибоев, 8.Хуршид Ғиёсов, 10.Темур Аюпов, 11.Сардор Азимов, 13.Зокиржон Нурматов, 15.Аҳрор Умаржонов (С), 18.Шаҳзод Абдураҳмонов
Захирадан майдонга тушганлар: 19.Нодиржон Отажонов
Ҳакамлар: Исхоқ Ибрагимов (Нукус) – 8,0, Е.Закутилин – 7,7, А.Абдухалимов – 8,1, Н.Болтаев – 9
Учрашув назоратчиси: Владимир Валицкий (Тошкент)
2 август. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 435 томошабин

Киритилди: 02.08.2014 23:22. Ўқилди: 4558 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.