Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Стевица Ристич: "Бунёдкор"да кўп нарса ўрганганман"

Стевица Ристич мамлакатимиз футбол мухлисларига яхши таниш футболчи. У бир муддат "Бунёдкор"даги фаолияти орқали ҳам ёдимизда. 2009 йили Ристич "қалдирғочлар"нинг муваффақиятларига сезиларли улуш қўша олганди. "Бунёдкор"га Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерс" клубидан келиб қўшилган Стево кейинчалик Россия ва Япония чемпионатларида ўз омадини синаб кўрди. Бу мавсумдан бошлаб эса у яна қадрдон кей-лигага қайтди ва "Чоннам" клубининг етакчи хужумчисига айланди. Ҳозирда чоннамликлар Жанубий Корея кей-лигасида юқори ўринлар учун курашни давом эттиришмоқда. Кеча Ристич Жанубий Корея матбуотига интервю берди ва бир қанча фикрлари билан ўртоқлашди. У жумладан Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

-Сиз асли Сербияда туғилган бўлсангиз ҳам Македония терма жамоасида тўп суриб келасиз...

-Ҳа, мен 2003 йили Македония чемпионатида тўп тепа бошладим ва бутунлай ушбу мамлакатга кўчиб ўтдим. Бу мамлакат менга кўп нарса берди: аёлим ҳам македониялик, терма жамоада тўп суришдек бахт ва ҳоказо. Мен Белграддан сал нарида жойлашган тоғли қишлоқда туғилиб ўсганман. Болалигимда Ватаним Югославия деб аталарди ва Сербия, Македония, Черногория ва Хорватиялар билан бирга ҳаёт кечирганмиз. 20 ёшимда Македониянинг "Силекс" клубига ўтдим ва профессионал фаолиятимни бошладим. Шу клуб орқали кей-лигага келиб қолдим. 2007 йили терма жамоада дебют қилдим. Бу ҳаётимдаги энг бахтли кун эди.

-Оилангиз ҳақида...

-Аёлим Катерина билан Македонияга илк келган йилим танишдим ва кўпчилик европаликлар сингари бирга ҳаёт кечирдик. 4 йил ўтиб қизим Стефани туғилди ва биз турмуш қурдик. Стефани Кореяни жуда севади. Бу ерга қайтишимизни билгач мендан ҳам кўра у кўпроқ суюнди.

-Кей-лигадаги илк клубингиз "Чонбук" эди...

-Ҳа, ушбу клубга 2007 йили келиб қўшилдим ва 2008 йил ёзгача тўп сурдим. Кўрсаткичларим ҳам ёмон бўлмади ҳар ҳолда: 43 ўйин,19 гол ва 7та голли узатма. Ушбу клубда корейс футболига аста-секин киришиб кетдим. Ҳозирги "Чонбук"мен келган даврдагига қараганда кей-лигадаги энг кучли клубга айланди. 2008 йили "Поханг Стилерс" сафига ўтдим ва фаолиятимдаги дастлабки ютуқларимга эришдим. Ўша йили Корея футбол ассоцияцияси Кубоги, 2009йилги Корея Лигаси кубоги ва Осиё чемпионлари лигаси кубогини қўлга киритдик. У пайтларда похангликлар осон мағлуб бўладиган жамоа эмасди. Айниқса, ёз фасли футболчилар айни "қутурган" пайт бўларди. Мен Похангга ўтган йили клубга бразилиялик Денилсонни ҳам олиб келишди. У инглиз тилида бемалол гаплаша оларди. Шунинг учун ака-укадек бўлиб кетдик. Осиё Чемпионлар лигасидаги муваффақиятдан кейин "Бунёдкор"дан таклиф тушганида у: "Стево, юр, бирга кетайлик" деди ва Ўзбекистонда ҳам ака-укадек ўйнадик. У ҳозир Бразилияда ўйнаяпти. Скайп интернет тармоғи орқали тез-тез гаплашиб турамиз.

-"Бунёдкор"даги фаолиятингиз қандай кечди?

-Ҳаёт тарзи бўйича оладиган бўлсак, Ўзбекистонда тўлиқ кўнглим тўлган деёлмайман. Лекин футболда Сколари ва Ривалдо каби футбол дарғалари билан ишлаш орқали кўп нарсани ўрганганимдан хурсандман. Тошкентда рус тилини ҳам ўргандим ва бу кейинчалик Россиянинг "Амкар"ига ўтганимда менга қўл келди. У ерда Ривалдо ҳақиқий юлдуз эди. Ёши анча катта бўлса ҳам майдонда у каби ўйнай оладиган футболчи йўқ эди. Аммо у жуда камтар ва босиқ инсон. Ҳеч қачон атрофдагиларни менсимаслик ҳолатини кўрмадим. Доим уйига ёки ресторанга меҳмонга таклиф этарди. Ҳалигача унга ҳурматим баланд.

-Кейинчалик "Амкар"(Россия), "Сувон"(Корея) "Шонан" (Япония) клубларидаги фаолиятдан кейин мана яна кей-лигага қайтдингиз. "Чоннам"даги режалар қандай?

-Бу ерга келишимдан аввал  менда вариантлар жуда кўп эди. Бир қанча клублардан яхши таклифлар тушди. Ҳатто Хитой клублари жуда катта молиявий таклиф билан чиқишди. Аммо кей-лига менга анча қадрдон бўлиб қолганлиги туфайли "Чоннам"нинг таклифига розилик билдирдим. Қанчалик кулгули туюлмасин биз кей-лигада чемпионликни кўзлаяпмиз. Испанияда "Атлетико"нинг чемпион бўлишини ким ҳам ҳаёлига келтирган эди?

-Корея ҳақидаги таассуротларингиз қандай?

-Бу ер менинг иккинчи ватанимга айланиб қолган. Ўзбекистон, Россия, Японияда ҳам яшаган бўлсам-да, Кореячалик қалбим ором топган жой йўқ. Нафақат мен, оиламга ҳам корейс диёри манзур. Ўтган сафар Сувондан Японияга кетар чоғимда жуда хафа эдим. Соғинч мени бу ерга яна етаклаб келди. Футболчилик фаолиятим яна қанча давом этишини билмайман. Аммо мен кей-лигада кўп йиллар тўп суришни истайман.

ОТАБЕК  ЙЎЛДОШЕВ
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ, СЕУЛ

Киритилди: 08.08.2014 19:01. Ўқилди: 5678 марта. Фикрлар: 10 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.