Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рашидовдан «хет-трик», «Бунёдкор»дан йирик ғалаба

Олий лига 15-тури доирасида мамлакат чемпиони “Бунёдкор” Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилди.

Бунгача “Бунёдкор” ҳамда “Машъал” жамоалари олий лига баҳслари доирасида ўн уч бор рўбарў келишган ва ўтказилган барча ўйинларда “қалдирғочлар” ғалаба қозонишганди. Энг қизиғи муборакликлар ўзаро ўйинларда ҳали бирон маротаба ҳам “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қилишолмаганди.

Ушбу учрашув орқали “Машъал” футболчилари ўзларининг “қуруқ” сериларига барҳам беришди. Бироқ якунда таблода порлаган 5:1 ҳисоби ҳозиргача ўтказилган ўзаро ўйинларда қайд этилган энг йирик ҳисоб сифатида муҳрланиб қолди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида Сардор Рашидов жарима зарбасини жудаям ажойиб тарзда амалга ошириб ҳисобни очди. 25-дақиқада эса Рашидов ундан-да узоқроқдан белгиланган жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, ҳисобни 2:0га оширди. Саросимага тушиб қолган муборакликлар бир дақиқа ўтмасдан учинчи голни ўтказиб юборишди. Бу сафар Иброхимов-Ҳамдамов комбинациясини яна ўша Сардор Рашидов кучли зарба билан якунлади – 3:0.

Шундан сўнг муборакликлар жон жаҳдлари билан ҳисобни қисқартиришга интилишди. Бу эса 32-дақиқада самара берди. Зохир Қўзибоев томонидан оширилган тўпни қабул қилиб олган Мўйдин Мамазулунов бир ҳимоячини алдаб ўтиб, “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Иккинчи бўлимдаги тўлиқ устунлик Сергей Лушан шогирдларида бўлди. 68-дақиқада Минори Сато узатган тўпга Достонбек Ҳамдамов кучли ва аниқ зарба бериб, “Машъал” дарвозасига тўртинчи тўпни киритди. Асосий вақт якунланишига икки дақиқа қолганида эса Акрамжон Комилов ўз маҳоратини ишга солиб, чап қанотдан хужум ташкил этди ва дарвоза яқинига тўпни йўқотмасдан етиб келди. Комиловнинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини Санжар Қувватов тўсиб қололмади.

Шу тариқа, якуний натижа 5:1 кўриниш олди. Ушбу ғалабадан сўнг “Бунёдкор” учинчи поғонага кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Олий лигаси. 15-тур
“БУНЁДКОР” (Тошкент) – “МАШЪАЛ” (Муборак) 5:1 (3:1)
Голлар: Сардор Рашидов (18, 25, 26), Достон Ҳамдамов (68), Акром Комилов (88) — Мўйдин Мамазулунов (32)
“БУНЁДКОР”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Шукурали Пўлатов, 8.Жавлон Иброхимов (С), 13.Иван Милошевич, 19.Забихилло Ўринбоев (14.Воҳид Шодиев, 70), 20.Самир Бекрич (9.Минори Сато, 62), 21.Сардор Рашидов (33.Олег Зотеев, 76), 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Достонбек Ҳамдамов, 48.Акромжон Комилов.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 1.Павел Бугало, 6.Анвар Ғофуров, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 15.Ислом Иномов.
“МАШЪАЛ”: 1.Санжар Қувватов, 5.Ғиёсжон Комилов, 20.Шерзод Файзиев (С), 22.Сирож Ҳамроев, 8.Аббос Омонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (10.Жамшид Ҳасанов, 46), 7.Жаҳонгир Абдумўминов, 18.Аббос Шодмонов (2.Искандар Шайқулов, 77), 33.Андрей Деркач, 80.Мўйдин Мамазулунов (25.Элдор Шомуродов, 53), 26.Зоҳир Қўзибоев.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 30.Ботир Носиров, 3.Дилявер Ваниев, 23.Отабек Шукуров, 14.Зафар Тўраев.
Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Абдумўминов (36), Андрей Деркач (54), Зоҳир Қўзибоев (55), Ғиёсжон Комилов (69)
Ҳакамлар: Азиз Асимов-7,8, Тимур Галеев-8,1, Акбар Пўлатов-8,4, Дилшод Каримов-8,0 (барчаси Тошкент)
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент)
10 август. Тошкент. “Жар” стадиони. 2384 томошабин

Киритилди: 10.08.2014 22:37. Ўқилди: 4954 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.