Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёш “қалдирғочлар” халқаро фестиваль ғолиби!

Аввал хабар берганимиздек, “Бунёдкор” футбол мактабининг 2002 йилда таваллуд топган болалардан иборат жамоаси Жанубий Кореянинг Хвасеонг шаҳридаташкил этилган “Осиё ёшлар футбол фестивали”да иштирок этишаётган ва фестиваль доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида мьянмалик тенгдошлари устидан 8:2 ҳисобида устун келишганди. Кеча фестиваль ўз ниҳоясига етди ва унда ёш “қалдирғочлар” ўзбек футболи мактабининг довруғини барча иштирокчиларга намойиш этишди!

Фестивалдаги тадбирлар ҳақида биз жамоамиз сафардан қайтиб келгач, батафсил маълумот берамиз. Бугун эса фестиваль доирасидан ўрин олган ўртоқлик учрашувлари натижалари билан таништириб ўтамиз. Барча жамоалар кунига иккитадан ўйинлар ўтказишди. Ҳар бир бўлим 30 дақиқадан иборат бўлгани учун, бу болакайларга қийинчилик туғдирмади. Демак “Бунёдкор” жамоаси иштирокидаги ўйинлар натижаси ва улардаги киритилган голлар муаллифлари билан танишинг:

8 август. Непал – 3:3 (Диёрбек Раҳимқулов, Иззатилла Орифов, Отабек Жўрақўзиев).

​Фаластин – 5:1 (Абдурауф Бўриев – 3 та, Жасурбек Абдулбеков, Жалолиддин Содиқов).

9 август. Мўғилистон – 10:1 (Диёрбек Раҳимқулов – 3 та, Отабек Жўрақўзиев ва Иззатилла Орифов – 2 тадан, Жалолиддин Содиқов, Аюбхон Умархўжаев, Абдурауф Бўриев).

​Корея СФА – 2:1 (Диёрбек Раҳимқулов – 2 та).

10 август. Жанубий Корея – 2:0 (Отабек Жўрақўзиев,Жалолиддин Содиқов).

​Япония – 8:0 (Отабек Жўрақўзиев – 5 та, Диёрбек Раҳимқулов, Абдурауф Бўриев, Иззатилла Орифов).

Шу тариқа “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари “Осиё ёшлар футбол фестивали”нинг бош совринини қўлга киритдилар! Биз олис Хвасеонг шаҳрида Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган тарбияланувчиларимизни, делегация раҳбари Абдулла Зурапов, мураббийлар Баходир Маҳкамов, Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаевларни бу муваффақият билан муборакбод этамиз!

Киритилди: 11.08.2014 13:00. Ўқилди: 3836 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.