Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бобурбек Акбаров: «Гулистон»даги кўнгилсизликлар барчага сабоқ бўлсин»

Гарчи, 2013 йил "Гулистон" учун муваффақиятсиз якунланган бўлсада, жамоа бир қатор янги номларни кашф этди, дейиш мумкин. Маҳоратли ҳимоячи Бобурбек Акбаров сўзимизга мисол бўла олади. У ўзининг ишончли ҳаракатлари билан мутахассислар назарига тушди.

Ўтган мавсумнинг давралар оралиғида Бобурбекка "Бунёдкор"дан таклиф тушгани юқоридаги фикримизни исботлайди. "қалдирғочлар" клуби раҳбарияти 2014 йил бошида Б.Акбаровни ўз таркибига қўшиб олди. Янги клуби таркибида Бобурбек Осиё Чемпионлар лигаси учрашувларида майдонга тушишга ҳам улгурди. Афсуски, биринчи давранинг аксарият қисмини захира ўриндиғида ўтказишга мажбур бўлди. Табиийки, бу ҳолат унинг ўйин амалиётини бироз йўқотишга олиб келди. Давралар оралиғида эса Бобурбек "Навбаҳор" йиғинларида иштирок этди ва охир-оқибат наманганликлар сафига қўшилди. У ХХIII миллий чемпионатнинг қолган қисмини "Навбаҳор" сафида ижара асосида ўтказади. Яқинда мухбиримиз Бобурбек Акбаров билан суҳбатлашди.

— "Бунёдкор"га келишингиз қандай кечганди?
— Аслида ўтган мавсумнинг ёзги таътили чоғида тошкентликлар устози Миржалол Қосимов ўз жамоасига чорлаганди. Бироқ айрим сабабларга кўра "қалдирғочлар" сафига ўтишим амалга ошмаганди. 2014 йил бошида "Бунёдкор" таркибига қўшилдим.

— Янги муҳитга мослашиш қийин бўлганмиди?
— Йўқ. Жамоадаги йигитлар илиқ кутиб олишди. Тайёргарлик ишлари ҳам юқори савияда уюштирилди. "Бунёдкор"нинг хорижда ташкил этилган йиғинларида қатнашдим, ўтказилган ўртоқлик учрашувларида мураббийлар кўригидан ўтдим. Қолаверса, Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Бунёдкор" либосида майдонга тушдим. Биласизми, болалигимда ўзбек футболининг юлдузи Миржалол Қосимовга мухлислик қилардим. Тақдиримда бор экан, у киши билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдим. Миржалол Қўшоқовични олий жаноб инсон ва ўз ишининг устаси, деб биламан.

— Бу жамоада негадир ишингиз юришмади?
— Ҳа. Аввалига ҳаммаси кўнгилдагидек эди. Афсуски, учрашувларнинг бирида жиддий жароҳат олиб, сафдан чиқдим. Шу сабаб биринчи давранинг аксарият қисмини даволаниш билан ўтказдим.

— Ёзги таътил чоғида "Навбаҳор"дан бошқа вариантлар ҳам бор эдими?
— Ҳа. "Андижон"га чақиришди. Мен эса "Навбаҳор"ни танладим. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Биринчидан, наманганликлар шаънини ҳимоя қилаётган баъзи футболчилар билан яқиндан танишман. Ўтган мавсум "Гулистон"да бирга ўйнагандик. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам бегона эмас.

— Юқорида "Гулистон" жамоасини ёдга олдингиз. Мазкур клуб 2013 йилнинг биринчи даврасини юқори кайфиятда ўтказди. Аммо кутилмаганда кучлилар сафини тарк этди.
— Афсуски, шундай. Икки мавсум давомида гулистонликлар шарафини ҳимоя қилдим. 2012 йилнинг июль ойида Бахтиёр Ашурматов жамоани қабул қилиб олганди. Хуллас, барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказиб, олий лига йўлланмасини қўлга киритгандик. "Гулистон"нинг ўтган йили қайд этган натижаларидан кўпчилик хабардор бўлса керак. Биласизми, футболда жамоа ғалаба қозонса ҳам мураббий ютқазади, деган ибора юради. Демоқчиманки, жамоанинг сермазмун ва мухлисларбоп, ҳужумкор футбол намойиш этиши, шунингдек, "ўртамиёна" футболчилардан иборат таркибни шакллантириши асосан мураббийга боғлиқ. "Гулистон" кучлилар сафига қўшилганда кўпчилик ишқибозлар бу жамоа билан узоққа бориб бўлмайди, деган фикрларни билдиришганди. Чунки таркибимизда юлдузлар йўқ эди. Афсуски, ҳамма нарса футболчига боғлиқ эмас. Қачонки, ҳар томонлама қўллаб-қувватланса жамоа аъзоларидан ижобий натижа кутиш мумкин. Гулистонда эса бунинг аксини кўрдик. Йигитлар ўз ҳолига ташлаб қўйилди. Гўёки, маҳаллий мутасаддиларга жамоа керак эмасдек эди. Кези келганда сирдарёлик ашаддий ишқибозларга тан бермасдан иложим йўқ. Айниқса, уй учрашувларида стадион томошабинлар билан деярли тўларди. Менимча, "Гулистон"даги кўнгилсизликлар барчага сабоқ бўлсин. Бошқалар бундай воқеаларни такрорламасликларини истардим. Нима бўлган тақдирда ҳам ушбу клуб футболчилик фаолиятимда ёрқин из қолдирди.

— Гарчи аутсайдер клуб ҳисобланса ҳам?
— Ўз вақтида "Андижон", "ЎзДонгЖу", "Насаф", "Хоразм" жамоалари сафида ҳаракат қилганман. Аммо бу клубларда мураббийлар камдан кам ҳолатларда таркибга қўшишарди. "Гулистон"да эса Бахтиёр Ашурматов имкон берди ва деярли барча учрашувларда майдонда ҳаракат қилдим. "Бунёдкор"га ўтганимда ҳам Миржалол Қўшоқович асосий таркибдан жой бераётганди. Юқорида қайд этганимдек, олган жароҳатим барқарор ўйин кўрсатишимга ҳалақит берди.

— "Навбаҳор"да ижара асосида тўп сурасизми?
— Ҳа.

— Ўзингиз андижонликсиз. "Андижон"нинг биринчи даврадаги иштирокини қандай баҳолайсиз?
— Назаримда, жамоага омад етишмади.

— Фақат омадми?
— Умуман олганда, Андижон иқтисодий жиҳатдан бақувват вилоятлардан бири саналади. Молиявий жиҳатдан барқарор ва рақобатбардош жамоани шакллантирса бўлади. Қолаверса, ўзга клубларда тўп сураётган Андижон футбол мактаби тарбияланувчиларини ҳам жамоага таклиф этишса мақсадга мувофиқ бўларди. Истайсизми, йўқми, ҳар бир футболчи ўзи туғилиб ўсган вилоят жамоасига мухлислик қилади. Ҳозирда "Андижон" аутсайдерлар сафида бормоқда. Ўали олдинда иккинчи давра учрашувлари бор. Агарда ишга жиддий ёндошилса жамоани мураккаб вазиятдан олиб чиқса бўлади, деб ўйлайман. Айни пайтда жамоада янги бош мураббий фаолият юритмоқда. Жамоа таркибига бир қатор маҳоратли футболчилар таклиф этилди. Ўатто Андижон вилояти ҳокими ҳам жамоанинг машғулотларини стадиондан кузатибди.

— Иккинчи давра ҳам старт олди. "Локомотив"га қарши кечган учрашув ҳақида фикрларингиз.
— Давралар оралиғида тошкентликлар таркиби бир қатор тажрибали футболчилар ҳисобига кучайтирилди. Айнан, "Локо" сафига қўшилган янги номлар жамоамиз билан ўтган ўйинда ўзларини кўрсатишди. Агарда жамоадош дўстларим яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишганда, ҳисобнинг якуний кўриниши бошқача бўлармиди?!

— Келгуси режалар қандай?
— Ўйин амалиётимни қайта тиклаш, "Навбаҳор"га баҳоли қудрат ёрдам бериш ва мураббийлар ишончини оқлашдан иборат.

Неъматжон АҲМЕДОВ суҳбатлашди.

Киритилди: 12.08.2014 15:54. Ўқилди: 6817 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.