Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” Олмалиқда иродали ғалабага эришди

Мавсумнинг биринчи даврасини кўтаринки руҳда ўтказган Игорь Шквирин мураббийлигидаги “Олмалиқ” учун танаффусдан кейинги ўйинлар осон бўлмаяпти. Аввалига Бекободда мағлуб бўлган олмалиқликлар, бир тур аввал Жиззахдан 1 очко билан қайтишганди. Сергей Лушан қабул қилиб олган “Бунёдкор” эса иккинчи даврани иккита ғалаба билан бошлаб, Олмалиққа яхши кайфиятда етиб келди.

Таркибда бир қатор йўқотишлар бор эди. “Машъал”га қарши 15-турни асосий таркибда бошлаган футболчилардан Забиҳулло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов ва Акром Комилов Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг навбатдаги йиғинига жалб қилинишгани сабаб, клубга ёрдам бера олишмасди. Лушан Комиловнинг ўрнини Анвар Ғофуров, Ҳамдамовнинг ўрнини Олег Зотеев ҳамда Ўринбоевнинг ўрнини Олександр Пишур билан тўлдирди.

Учрашувни “қалдирғочлар” фаол бошлаб, дастлабки дақиқаларданоқ тўпни ушлаб туриш борасида устунликни ўз қўлларига олишди. Бунинг самараси ўлароқ 4-дақиқадаёқ Сардор Рашидов ҳисобни очиб бериши мумкин эди. Жарима майдончасида ҳимоячини чалғитган Рашидовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Ҳисоб эса мезбонлар томонидан 15-дақиқага келиб очилди. Шукурали Пўлатов тўпга югуриб чиқишда хатоликка йўл қўйиб, уни ўтказиб юборди. Бунинг оқибатида Азамат Исроилов ҳужумни кескин кўринишга олиб келди. Акмал Шораҳмедов эса тўп учун кураш вақтида қоидани бузди ва Равшан Эрматов “Бунёдкор” дарвозаси томон пенальти белгилади. Шакер Зуаги мўлжалда адашмади – 1:0.

Ўтказиб юборилган голдан тушкунликка тушмаган меҳмонлар 7 дақиқа ичида мувозанатни тиклашди. Бурчак зарбасидан кейин тўп Сардор Рашидовга етказиб берилди. Дарвозанинг олис бурчаги бўш қолганини кўра билган ярим ҳимоячи ақлли зарбаси билан Хонимқуловни ожиз қолдирди – 1:1.

Кўпчилик биринчи бўлим шу ҳисобда якунланишини кутиб турганди. Аммо Олександр Пишур бунга йўл қўймади. Жарима майдончаси ичида рақибларидан фаол ҳаракат қилган украиналик ҳужумчи аниқ ва кучли зарбаси билан жамоадошларини танаффусга ғолиб ҳолда етаклади.

Иккинчи бўлимда “Олмалиқ” футболчилари вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишди. Устунлик бироз мезбонлар тарафига ўтгандек туюлсада, ҳужумлар сони ва сифати бўйича “Бунёдкор” илиқ таассурот қолдирди.

51 ҳамда 73-дақиқаларда Сардор Рашидов ҳисобни янада ошириши мумкин эди. Кучли тезлиги эвазига ҳар икки сафар ҳимоячилардан ўзиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Сардорнинг дастлабки ударига бироз аниқлик етишмаган бўлса, иккинчи сафар мезбонлар посбони жамоасини қийинчилик билан голдан қутқариб қолди.

“Олмалиқ” футболчилари эса 60-дақиқада фақат бир марта ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Диёр Туропов ҳамда Шакер Зуагининг комбинациядан кейин тунислик футболчи дарвоза томон кучли зарба йўллаганди. Амма зарбага аниқлик етишмади.

Шу тариқа “Бунёдкор” икки йилдан буён давом этиб келаётган ҳунук анъанасига чек қўйиб, миллий чемпионат доирасида ва ниҳоят Олмалиқдан ғалаба билан қайтди.

15 август. Олмалиқ. “ОКМК” спорт мажмуаси.
Ўзбекистон Олий лигаси. 16-тур.
“ОЛМАЛИҚ” (Олмалиқ) – “БУНЁДКОР” (Тошкент) 1:2 (1:2)
Голлар: Шакер Зуаги (15-пен) — Сардор Рашидов (22), Олександр Пишур (45)
ОЛМАЛИҚ”: 16. Умиджон Хонимқулов (с), 5. Азамат Исроилов (24. Диёр Турапов, 34), 6. Шакер Зуаги, 7. Достон Абдураҳмонов, 9. Зафар Полвонов (93. Исломбек Исоқжонов, 80), 11. Зоҳир Пиримов, 15. Обид Жўрабоев, 20. Дарко Станоевич, 50. Евгений Гоголь, 55. Петар Франжич (18. Дилявер Абибуллаев, 59), 87. Жаҳонгир Жиямуродов,
ЗАҲИРАДАГИЛАР: 25. Акмал Ортиқов, 2. Тимур Кагиров, 4. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 17. Никита Павленко.

БУНЁДКОР”: 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 3. Шукурали Пўлатов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов (с), 11. Олександр Пишур (14. Воҳид Шодиев, 74), 13. Иван Милошевич, 20. Самир Бекрич (5. Дилшод Жўраев, 84), 21. Сардор Рашидов, 27. Сардор Собирхўжаев, 33. Олег Зотеев (7. Алибобо Раҳматуллаев, 63).
ЗАҲИРАДАГИЛАР: 1. Павел Бугало, 10. Анвар Бердиев, 15. Ислом Иномов, 59. Нуриддин Ҳасанов.
Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов (15)
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамид Расулов, Жаҳонгир Саидов, Олим Тўйчибоев (барчаси Тошкент)
Назоратчи: Булат Галеев (Урганч)

Киритилди: 15.08.2014 21:02. Ўқилди: 4897 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.