Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Академия: бунёдкорчилар “бенифи”си

Футбол бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигининг иккинчи давра ўйинларига 20 август куни старт берилди. Оралиқ муддатдаги қисқа танаффусдан сўнг биринчилик яна ўзининг қизғин шиддатини бошлади. Иккинчи давранинг илк турида академиямизнинг “Бунёдкор-Б” жамоаси ўз майдонида ТАПОиЧ вакилларини қабул қилди. Турли ёш тоифасидаги жамоалар баҳсида умумий ҳисобда 69 та(! )гол дарвозалардан жой олди. Шундан 65 таси ёш “қалдирғочлар” ҳисобига ёзилган бўлса, 4 та гол меҳмонлар томонидан дарвозаларга йўлланди. Бевосита ўйинлар шарҳига назар ташласак...

Кичик “мастер-класс”: 2004 йил (11:1)
Дастлаб майдонга жамоаларнинг энг кичик ёш тоифасидаги вакиллари чиқиб келишди. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ устунликни қўлга олган мезбонлар биринчи бўлимда рақиб посбонини беш бор ранжитишга эришди. Бунга эса меҳмонлар битта гол билан жавоб қайтаришди. Иккинчи тайм ҳам тўлиқ бунёдкорчилар устунлигида ўтиб, рақиб яна олти бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Шу кунги ўйинлардаги голлар шоусига айнан ушбу баҳс “дебоча” вазифасини ўтаб берди, десак адашмаймиз.

2003 йил (5:0)
Иккинчи бўлиб майдонда саф тортган 2003 йилда туғилган болалардан иборат жамоа вакиллари баҳси ҳам қизиқарлилиги билан ажралиб турди. Биринчи бўлимда ўйин асосан майдон марказида кечган бўлса, иккинчи таймда мезбонлар устунлиги нафақат ҳисобда, балки ўйин сифатида ҳам яққол кўзга ташланди. Якуний натижа 5:0 ва “Бунёдкор-Б” 3 очко соҳибига айланди.
“Мана сенга олам-олам гоол...”: 2002 йил (15:0)
Йўқ-йўқ адашмадингиз, бу айнан футбол ўйинида қайд этилган натижа! Битта ўйинда бунча гол уришни бунёдкорчиларнинг ўзлари ҳам кутмаган бўлса, ажабмас. Майдоннинг ҳар қаричи мезбонлар тасарруфида бўлди. Мураббийлар кўрсатмасига тўлиқ амал қилган “Бунёдкор-Б” вакиллари биринчи бўлимда 8 та, иккинчисида 7 та тўп киритиб ғалабани нишонлашди.

2001 йил (8:1)
Ҳар икки жамоанинг бу ёш тоифасидаги тарбияланувчилари ўйинида ҳам йирик натижа қайд этилди. Жамоавий ўйин, ғалабага бўлган улкан ҳоҳиш ва вазиятлардан самарали фойдалана олиш қобилияти мезбонларга ғалабани тақдим этди. Ҳар икки бўлимда киритилган тўрттадан гол ҳисобнинг шу кўринишда бўлишига замин яратди.

“...дарвозангга сиққанича ол!”: 2000 йил (13:0)
Бунёдкорчилар учун яна бир заргарона ғалабани Ёрқин Назаров шогирдлари тақдим этишди. Рақибдан ҳар томонлама устунлиги билан ажралиб турган мезбонлар ўйинни ўзлари хоҳлагандек олиб боришди; ўзлари хоҳлаганча гол уришди. Ўйин якунида мураббий танлаган тактика 100% ўзини оқлаганининг гувоҳи бўлдик – 13:0...

1999 йил (4:2)
Шу кунга белгиланган ўйинлар орасида фақатгина 1999 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар баҳси тенг курашлар остида ўтди. Гарчи биринчи бўлимда мезбонлар икки тўп фарқи билан устунлик қилган бўлса-да, иккинчи бўлим аввалидаёқ ТАПОиЧ вакиллари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Айнан шу вазиятдан кейин ўйин бевосита мураббийлар баҳсига айланиб кетди. Заҳирадан майдонга туширилган ўйинчилар ўйин тақдирини ҳал этишди. Якуний натижа – 4:2...

Якун ҳам янада ёрқин: 1997-98 йил (9:0)
Куннинг охирги ўйини ҳам муросасиз руҳда ўтиши кутилганди. Мезбонлар ўз укаларининг натижаларини давом эттириш мақсадида майдонга чиққан бўлсалар, ТАПОиЧ ўйинчилари ҳеч бўлмаса ушбу баҳсда ижобий натижа қайд этиш умидида майдонга сафланишди. Бироқ меҳмонлардан кутилган муросасиз ўйин бу баҳсда ҳам ўзини оқламади. Якунда меҳмонларга ҳеч қандай имконият қолдирмаган “Бунёдкор-Б” футболчилари йирик 9:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Иккинчи даврани кўтаринки руҳда бошлаган “Бунёдкор-Б” жамоаси кейинги учрашувини 24 август куни ўтказади. Шу куни академиямиз тарбияланувчилари БУСМ-2 меҳмони бўлишади.

Санжар Исматов

Киритилди: 21.08.2014 20:59. Ўқилди: 3789 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.