Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Забиҳилло Ўринбоев: «ЖЧ-2015га йўлланма олишимиз шарт»

Хабарингиз бор, шу йилнинг 9-23 октябрь кунлари Мьянмада ёшлар (U-19) ўртасида Осиё чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада юртимиз шаънини Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз ҳимоя қилади. Аслида бу жамоа­ни яна бир таниқли мутахассис Сергей Лушан бошқариб келаётганди. Аммо у «Бунёдкор»га бош мураббий этиб тайинлангач, U-19 термаси Равшан Ҳайдаровга ишониб топширилди. Равшан Акмалович бошчилигида ёшларимиз Венгрия ва Туркияда ташкиллаштирилган 2та хориж йиғинида иштирок этишди. Улар доирасида Венгрия ва Албаниянинг U-19 белгисидаги терма жамоаларига қарши 4та ўртоқлик ўйини уюштирилди. Қуйида эътиборингизга шу назорат ўйинларида голлари билан терма жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшган ва асосий ҳужумчи мақомига даъвогарлик қилаётган «Бунёдкор» клуби аъзоси Забиҳилло Ўринбоев билан бўлган суҳбатни ҳавола этамиз.

- Забиҳилло, шу йилнинг июнь ойига қадар U-19 термасини Сергей Лушан бошқариб келаётганди. Ке­йинчалик жамоа Равшан Ҳайдаровга ишониб топширилди. Мураббийнинг ўзгариши умумий ўйин ритмига қандай таъсир қилди?

- Мураббий ўзгаргани билан терма жамоа футболчилари ўша-ўша. Таркибдаги йигитлар билан анчадан бери бирга тўп суриб келяпмиз. Бир-биримизни яхши тушунамиз. Шу сабабдан, ушбу ўзгариш ўйинимизга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатгани йўқ.

- Шахсан сизга Сергей Лушан ва Равшан Ҳайдаров ўйин услубида қандайдир фарқ сезилдими?

- Йўқ, ҳарқалай, катта фарқ билинмади. Тўғри, ҳар бир мураббийнинг ўзига хос ўйин услуби бор. Аммо Равшан Ҳайдаров жамоага келганидан кейин Сергей Лушан бошлаган ишни давом эттиришга ҳаракат қилиб, ўйинни шу йўсинда шакллантирмоқда. Мураббий ким бўлишидан қатъий назар, биз - ҳужумчиларга доимо бир хил талаб қўйилади: ҳар қандай рақибга қарши ўйинда гол уриш. Хуллас, шахсан ўзим мураббий талаблари борасида фарқ сезмадим.

- Июль ва август ойлари Венгрия ва Туркияда 2та йиғин ўтказилди. Улардан қандай наф чиқди?

- Хориж йиғинлари ҳамиша жамоа учун фойдали. Ёз ойларидаги йиғинларда Венгрия ва Албания каби Европанинг кучли жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик. Ушбу жамоалар Европада ўз ўрнига эга. Масалан, Венгрия термаси келаси йили Янги Зеландияда бўладиган ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб улгурди. Венгр­ларга қарши ўйинлар орқали мураббийлар жамоавий ўйинни йўлга қўйишга уринишди. Умумий олганда, йиғинлар бизни анча жипслаштирди, деб бемалол айта оламан.

- Венгрия ва Албанияга қарши ўйин­ларда 5та гол уришга муваффақ бўлдингиз. Шу ҳақда батафсил сўзлаб берсангиз...

- Голларда менга жамоадошларим катта ёрдам беришганини алоҳида таъкидлаб ўтишим зарур. Ҳужумчи қайсидир маънода бошқа футболчиларга қарам бўлади. Агар шериклари вақтида тўп билан таъминлаб, аниқ «пас»лар билан қулай позицияга чиқариб туришмаса, ҳужумчининг бир ўзи ҳеч нарса қилолмайди. Масалан, Албанияга қарши ўйинда «дубл»га эришган бўлсам, биринчи вазиятда менга қанотдан тўп жуда қулай тарзда ошириб берилди. Ушбу ҳолатда тўпни ортиқча қийинчиликсиз бош билан дарвозага йўлладим. Иккинчи голни эса пенальтидан урдим. Уни Жамшид Болтабоев ишлаб берганди.

- Ёшлар термасида пенальтини асосан сиз ижро этасизми?

- Вазиятга қараб. Аммо сўнгги пайтларда пенальти тепишни менга ишониб топширишмоқда. Албатта, ишончни оқлашга ҳаракат қиляпман.

- Келинг, энди суҳбатимиз мавзусини Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қаратамиз. Мусобақада жамоамиз Индонезия, Австралия ва БАА термаларига қарши баҳс олиб боради. Рақиблар қанчалик ўрганиб чиқилди?

- Мураббийлар Осиё чемпионатидаги гуруҳдошларимиз ўйинлари акс этган дискларни қўйиб кўрсатишди. Умуман, рақибларни етарли даражада ўрганиб чиқяпмиз. Шуни айтиш мумкинки, гуруҳимиздаги ҳар бир жамоа ўзига яраша кучли. Масалан, БАА термасида тезкор футболчилар кўп. Улар асосан қарши ҳужумда рақибни жазолашга интилишар экан. Австралия эса жисмонан бақувват футболчиларга эга. Бу жамоа яккакурашларга катта эътибор қаратади. Шуларни ҳисоблаб, ҳар бир рақибга қарши алоҳида тайёргарлик кўряпмиз.

- Сўнгги пайтлар ўзбек футболида ҳужумчилар муаммоси туғилди. Яқинда миллий жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов билан суҳбатлашганимизда, ҳужумчилар терма ихтиёрида қисқа вақт бўлишлари, уларнинг футболчи сифатида ўсишлари кўп жиҳатдан ўз устиларида ишлашларига боғлиқлигини айтиб ўтди. Айтайлик, сиз мураббийлар кўрсатмаларидан ташқари машғулотдан ке­йин алоҳида шуғулланасизми?

- Албатта, ҳар бир футболчи ўз устида кўпроқ ишлаб, ўйинини кучайтиришга ҳаракат қилиши табиий. Мен ҳам бўш пайтлар қўшимча машқларни амалга ошириб, кўрсаткичларимни яхшилашга интиламан.

- Асосан қандай машқларни бажарасиз? Жисмоний ҳолатни кучайтиришга қаратилганлариними ёки техникани сайқаллаш борасидаги машқларни?

- Жисмоний ҳолатни яхшилашга қаратилган машқларни мураббийлар кўрсатмаси асосида барчамиз бирдек бажарамиз. Бўш вақтимда эса асосан турли масофалардан дарвозага зарба йўллаш устида ишлайман.

- Осиё чемпионатига ҳам бир ойча вақт қолди. Чемпионатда ярим финалга чиққан терма жамоалар келаси йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишади. Ушбу мусобақа олдидан мухлисларимизга қандай ваъда бера оласиз?

- Худо хоҳласа, Мьянмада муносиб иштирок этиб, Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтамиз. Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, мухлисларни хурсанд этишга қурбимиз етади, деб ўйлайман.

Киритилди: 14.09.2014 11:27. Ўқилди: 6137 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.