Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ПФЛ Рустам Мирсодиқовни жазолади

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Олий Лига
«Металлург»га қарши 22-тур учрашувида тирсаги билан рақибининг қорнига зарба бергани ва оёғи билан тепишга ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилган «Бунёдкор» ҳимоячиси Хайрулла Каримов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Бунёдкор»га қарши 22-тур учрашувида оёғи билан рақибига ҳаддан ортиқ куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Металлург» ярим ҳимоячиси Дониёр Одилов 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Бунёдкор»га қарши 22-тур учрашувидан сўнг ҳакамлар бригадасига норозилигини билдиргани учун «Металлург» бош мураббийи Рустам Мирсодиқов жаримага тортилди.

22-турдаги «Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашувидан сўнг жанжал келтириб чиқарган «Навбаҳор» мураббийи Мустафо Байрамов ва «Пахтакор» мураббийи Дражен Дукич жаримага тортилди.

22-турдаги «Навбаҳор» – «Пахтакор» учрашуви якунига етганидан сўнг, майдонга Наманган клубининг уч нафар ишқибози югуриб чиққани муносабати билан, «Навбаҳор» ПФК ўз фан-клуби билан тарбиявий суҳбат ўтказиши ва кўрилган чоралар юзасидан расмий жавобни тақдим этиши шарт.

Ёшлар Биринчилиги
«Қизилқум»га 20-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Динамо» ҳимоячиси Саддам Боймаматов 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

«Металлург»га қарши 22-тур учрашувида мухлислар шаънига ҳақоратли ишора қилгани учун майдондан четлатилган «Бунёдкор» ҳужумчиси Александр Хамходера 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Олмалиқ»га қарши 22-тур учрашувида ўйин қоидаларини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган «Динамо» ҳужумчиси Мурод Ражабов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

Биринчи Лига
«Ўз-Донг-Жу»га қарши иккинчи босқич 8-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Машъал-2» ҳужумчиси Сардор Абдураимов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Шўртан»га қарши иккинчи босқич 9-тур учрашувида тажовузкор хулқи сабаб майдондан четлатилган «Ўз-Донг-Жу» ярим ҳимоячиси Улуғбек Усмонов 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

«Ўз-Донг-Жу»га қарши иккинчи босқич 10-тур учрашувида майдондан четлатилган «Машъал-2» дарвозабони Шерзодбек Абдураимов 4та учрашувга дисквалификация қилинди.

«Оқтепа»га қарши иккинчи босқич 10-тур учрашувида рақиби шаънига номаъқул фикрларни билдиргани учун майдондан четлатилган «Шердор» ҳимоячиси Жасур Қурбонов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

«Зомин»га қарши иккинчи босқич 11-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Пахтакор-2» ҳимоячиси Нодирбек Юлдашев 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

«Истиқлол»га қарши иккинчи босқич 12-тур учрашувида қоидаларни қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган «Зомин» ярим ҳимоячиси Суҳробжон Саримсоқов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

Киритилди: 14.10.2014 05:20. Ўқилди: 10780 марта. Фикрлар: 25 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.