Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сергей Лушан: «Алибобонинг танқидидан ўзим учун хулоса чиқариб олдим»

Ўзбекистон кубоги финал баҳси олдидан бош мураббийлар ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан ва футболчи Хайрулла Каримов иштирок этди.

Сергей Лушан:
— Ўзбекистон футбол мухлисларини улкан байрам кутиб турибди. Ўзбекистон кубоги финали билан барчани табриклайман. Бундай ўйинлар кам бўлади. Чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

Хайрулла Каримов:
— Бош мураббийнинг фикрига қўшиламан. Эртанги ўйинга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўряпмиз. Бор тажриба ва маҳоратимизни ишга солган ҳолда, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".

— Таркиб борасида муаммолар йўқми?
— Бизда муаммо йўқ. Барча йигитлар ўйинга тайёр.

— "Пахтакор"га қарши ўйиндаги учралган мағлубиятдан кейин фикрларингиз қандай?
— "Пахтакор" билан ўйин олдидан таркиб борасида турли режаларимиз бор эди. Охир-оқибат энг яхши футболчиларни асосий таркибда туширишга қарор қилдик. Учрашувнинг сўнгги 13 дақиқаси мен учун фожиали бўлди. Ушбу ўйин орқали Ўзбекистон кубогида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни кўриб олдик. Ўйлайманки, финалдан олдин барча муаммоларни ортда қолдирдик.

— Кеча "Футбол шарҳи"да Алибобо Раҳматуллаев сиз ва клуб шаънига танқидий фикрлар билдирилди. Бунга сизнинг муносабатингиз?
— Бу кўрсатувни кўрдим. Мен танқидларга нормал қарайман. Ҳар кимнинг ўзи фикри бор ва мен буни ҳурмат қиламан. Фақат баъзи аҳмоқлар ҳам учраб туради. Уларни фикрини ҳам тинглайман. Алибобонинг фикридан ўзим учун хулоса чиқариб оламан. Раҳматуллаев жамоадан четлаштириладими? Биз профессионал равишда ишлаймиз. Унинг биз билан шартномаси бор.

— Сўнгги 3-4та ўйинда дарвозани Павел Бугало қўриқламоқда. Финалда ҳам унга ишонч билдирасизми?
— Ўзи дарвозабон масаласи мутлақо алоҳида соҳа. Биз мураббийлар уларни футболчи эмас, бошқа йўналиш деб ҳисоблаймиз. Бизда дарвозабонлар билан шуғулланадиган мураббий бор. Мен Абдусаттор акани фикрига қулоқ соламан. Акбар Тўраев яхши дарвозабон, шуғулланишда давом этмоқда. Лекин Бугало гол ўтказиб юбормаётган экан, нега уни алмаштиришимиз керак.

Киритилди: 11.11.2014 11:50. Ўқилди: 10081 марта. Фикрлар: 33 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.