Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бизда кубок эгасизми?

Сарлавҳадан ҳайрон қолган бўлсангиз керак. «Локомотив» мухлисларининг жаҳллари ҳам чиққандир. Ахир қандай қилиб энди якунига етган мусобақа, боз устига, «Локомотив» қўлга киритган биринчи соврин ҳақида бундай дейиш мумкин? Аммо шошилманг. Биз на Ўзбекистон кубоги ва на «Локомотив»нинг ғалабасига ғайирлик қилмоқчимиз. Мақсадимиз мутлақо бошқа.

Яхши биласиз, ўтган ҳафта Ўзбекистон кубоги финал ўйини бўлиб ўтди. Унда «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари ўзаро тўқнашишди. Учрашув жуда шиддатли кечди, дейиш қийин. Ҳар ҳолда, мавсум охири, футболчилар чарчашган, тезроқ таътилга чиқиш хаёлидалар. Балки Европанинг суперпрофессионал футболчилари бир мавсум 50-60та ўйинга чидаб беришар, аммо бизнинг «яримпрофессионаллар» учун 30та ўйин ҳам кўплик қилади. Шу сабабдир, учрашув бироз тажангроқ ва мужмалроқ ҳолатда ўтди. Фақат «Локомотив» гол уриб олгач, жонланиш кузатилди. Аммо бу вақтга келиб, қўшимча бўлимнинг 10-12 дақиқаси қолганди, холос.

Бироқ ҳозир бизни на «Локомотив» ва на «Бунёдкор» қизиқтиради. Ҳа, финал ўйини ортда қолди. Ҳа, унда «Локомотив» ғалаба қозонди. Аммо энди бу тарих. Биз эътиборингизни қаратишни истаётган масала эса, «тарихда» қолса не ажаб...

Учрашув трансляциясини кўрган бўлсангиз биласиз - финал якунига етгач, «Локомотив» футболчилари байрам қилишга тушиб кетдилар. Одатий ҳолат - футболчилар ўз мухлислари қаршисига бориб, кўмак учун раҳмат айтишди. Игнатий Нестеров эса ўзига хос олижаноблик кўрсатди - «Бунёдкор» мухлислари томон бориб, собиқ клубини ёддан чиқармаганини исботлади ва футболкасини совға қилди. Бу вақтда «Бунёдкор» футболчилари захира ўриндиғи ёнида рақибнинг байрамини маъюс томоша қилишарди. Хуллас, ҳаммаси ўша биз кўрган Европадаги финаллардагидек.

Аммо шундан сўнг кўрганларимиз Европа ҳақидаги хаёлларни бир четга суриб ташлашга мажбур қилди. Ишонсангиз, бундай ғариб, бундай афтода тақдирлаш маросимини илгари билмаган эканмиз. Йўқ, узр, кўрганмиз. Ёдингиздами, 2010 йили Тошкентда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтганди. Шу сабабга кўра, «Бунёдкор» «Жар»ни бўшатиб бериб, ўйинларини Чирчиқдаги «Кимёгар» стадионига кўчирганди. «Қалдирғочлар» «Металлург»ни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритишган ўйин Чирчиқдаги ўша стадионга тўғри келган. Бироқ байрам уюштириш «бунёдкорчилар»га насиб қилмаганди. Бунинг учун на шароит бор эди ва на тақдирлаш маросимини ўтказадиган мутасаддилар. Ҳамма Осиё чемпионати билан банд бўлган. Шу сабабли, футболчилар шунчаки, майдон ўртасида йиғилиб, бир-бирларини табриклаб қўйишганди, холос.

Олмалиқда бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги тақдирлаш маросими ҳам ўша ҳолатни ёдга солиб юборди. Фақат фар-қи шундаки, бу сафар тақдирлаш маросими учун ҳеч нарса халал бермаётганди. Ажойиб стадион, ажойиб шароит, қулай ўриндиқларда ўтирган мутасаддилар, трибуналар тўла мухлис. Бундай аренада, бундай шароитда ҳар қанча байрам қилса арзийди. Аммо бунинг ўрнига биз нима кўрдик?

«Локомотив» футболчилари ниҳоят, тинчланиб, «Бунёдкор» эса қайғуришни якунлагач, ҳар икки жамоа майдон четида саф тортишга чақирилди. Биз ҳайрон қолдик - футболчилар финални бошқатдан ўйнамоқчи бўлишяптими? Йўқ, ҳайтовур финал янгидан бошланмади, шунчаки, тақдирлаш маросимига тайёргарлик кўрилаётган экан. У эса қуйидагича бўлиб ўтди - ПФЛнинг икки ходими бочкасимон мосламани ўртага юмалатиб олиб чиқди ва устига Ўзбекистон кубогини жойлади. Шундан сўнг футболчиларни тақдирлаш учун мутассаддилар майдонга тушишди. Ўртага ПФЛ раҳбари Фарҳод Магометов чиқди. Унга ҳакамларни мукофотлаш топширилган экан. Фарҳод ака «оғир» ишни ўз зиммасига олганига шу ерда ишонч ҳосил қилдик. Тақдирлаш маросимини тран-сляция қилиш билан овора тасвирчи бироз ўйламай олдинроққа чиқиб кетган экан, Фарҳод Абдуалиевич майса устида ўралашиб ётган симга чалишиб, йиқилиб тушишига сал қолди. «Ошда қоғоз нима қиляпти?» деган гап бўлармиди «Маҳаллада дув-дув гап» фильмида? Сал қолса, Фарҳод акани ноқулай аҳволга солдику, симга бало борми майдонда?

Аммо буниси ҳолва экан. Кореялик ҳакамлар ва ўзимизнинг Шерзод Қосимов корейсчасига таъзим қилиб,  мукофотни олганларидан сўнг «Бунёдкор» футболчиларига ёппасига жавоб берилди. Уларга бирор нарса бериш кўзда тутилмаган экан, индамай майдондан чиқиб кета қолишди. Ўзларидан кўришсин, мағлубиятга учрамаслик керак эди...

Темирйўлчилар эса кубокни олишлари керак экан, уларни бироз ушлаб қолишди. Аммо яқин атрофда на бирор саҳна ёки безак  ва на бирор баннер кўринарди. Шу сабабли, кубокни шунчаки, Виктор Карпенконинг қўлига бериб қўя қолишди. Бўлди, тамом. Бу ўринда мушакбозлик ҳақида гапириш ҳам ортиқчалигини ўзингиз тушуниб тургандирсиз. Яхши ҳам «Олмалиқ» стадиони ёриткичлари ўрнатилган устунда «чироқўйин» бор экан, ўшани улаб қўйишди. Мана байрам!

Очиғи, бир вақтлар ўзимизнинг қишлоқда, Жиззахнинг чекка бир худудида бўлиб ўтган футбол мусобақалари ёдга тушиб кетди. У ерда ҳам тақдирлаш маросими худди шундай ўтарди. Фақат битта фарқ - бизнинг қишлоқ стадиони ёриткичларида Олмалиқдаги каби «чироқўйин» йўқ эди. Аммо қолгани ўша кўрганларимдан мутлақо фарқ қилмади. Уялдим. Очиғи, уялдим. Анави кореялик ҳакамлардан уялдим, бу ўйинни кўриш учун дунёнинг нариги четидан келган Бора Милутиновичдан уялдим. Биз-ку, бунақа ҳолатларни кўравериб, ўрганиб кетганмиз. Лекин меҳмонлар олдида анча хижолатли иш бўлди-да, дўстлар...

ПФЛ қандай ишлашини яхши биламиз, бу борада кўп мақола ёзганмиз. Ҳозир ўзбек футболи ривожини таърифлаш урфга айланган. Қўшиламиз. Ҳақиқатан ҳам, футболимиз ўсмоқда, янги стадионлар қурилмоқда, яхши инфратузилма шаклланяпти, ёшларимиз халқаро майдонда ажойиб иштирок этмоқдалар. Буларнинг барчаси футболимиз юксалаётганини билдиради. Аммо шу билан бирга тан олайлик, бу муваффақиятларда ПФЛнинг улуши йўқдек. Оддий бир тақдимот маросимини чиройли ўтказолмайдиган ташкилот қандай қилиб бутун бошли мамлакат футболи ривожига ҳисса қўшиши мумкин, билмадик. Бизда кубок беэгами?

Киритилди: 20.11.2014 20:21. Ўқилди: 5746 марта. Фикрлар: 16 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.