Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бахтиёр Бобоев: «Асосий урғуни ёшларга қаратамиз»

2014 йилги футбол мавсуми ниҳоясига етди. Ортда қолган мавсум ҳақида “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори Бахтиёр Бобоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Якунланган мавсумни “Бунёдкор” учун қандай ўтди, деб баҳолаш мумкин?
- Бир меъёрда эмас. Бизнинг клубимизда ҳар йили энг юқори марралар – ҳар бир мусобақада ғолиб чиқиш вазифаси қўйилади. Бир йил муқаддам ички мусобақалардаги барча совринларга эга чиққандик. Бу йил эса баҳор ойида ўтган суперкубок ғолиблиги билан чекландик. Осиё Чемпионлар лигасидаги минимум вазифа – гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтишни уддаладик. Мамлакат кубоги финалига йўл олдик. Якунда эса биз илк бор чемпионат ва кубок баҳсларида совринсиз қолдик.

- Бунинг сабаби нимада, деб ўйлайсиз?

- Бир қанча сабабларни келтириш мумкин. Биринчидан, таркибда катта алмашишлар юз берди. Иккинчидан, мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар бўлди. Учинчидан, мавсум якунига келибгина ўз стадионимизда ўйнай бошладик... Қолаверса, футболда ҳар доим битта жамоа ғолиб чиқавермайди. Шунингдек, мавсумни биздан яхши ўтказган рақибларимиз ўйинини ҳам эътироф этиш керак. Фурсатдан фойдаланиб, “Пахтакор”ни чемпионлик ва “Локомотив”ни кубокни қўлга киритгани билан табрикламоқчиман.

- Агар қарши бўлмасангиз, яна бир бош омилга тўхталиб ўтсак. Балки жамоа етакчиларнинг асосий рақиблар таркибига бориб қўшилиши ҳам таъсир ўтказгандир?

- Биз ХХI асрда яшаяпмиз. Клубга бўлган мухаббат олдинги даврда қолиб кетганга ўхшайди. Ҳаммаси оддий ва содда – йил бошида “Локомотив” Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраевга, кейинроқ Артём Филипосянга яхши шартнома таклиф қилишди. Шунингдек, асосий таркибимизнинг бошқа аъзолари Игорь Таран ва Марко Блажич билан ҳам хайрлашдик. Тўғри, жамоани кучайтириш мақсадида бошқа жамоалар таркибларида ўзларини кўрсатишган футболчиларни чақирдик. Лекин уларнинг кўпчилиги “Бунёдкор”нинг ўйин услубига мослаша олишмади. Бу ҳол мавсум бошланмасиданоқ кузатилди. Ўйлайманки, Жаҳонгир Жиямуродов, Мансур Саидов, Алишер Шоғуломов, Рустам Аъзамов ва бошқалар ҳали ўз сўзларини айтишади. Мавсум бошида таклиф этилганлардан фақатгина Воҳид Шодиев асосий таркибда мунтазам ўйнаб кетди. Легионерларнинг ҳам ўйини очилиб кетмади. Айниқса, ўтган йили кубок ва чемпионликда ғолиб чиқишимизда катта ёрдам берган Олександр Пишурнинг ўйини қовушмади.

- Миржалол Қосимов терма жамоа билан ҳам ишлаши маълум эди. Бу жиҳат кўпчиликка маълум эди. Жамоа бошқарувидаги ўзгаришни йил бошидаёқ амалга оширса бўлмасмиди?
- Миржалол Қосимовнинг жамоамиз бош мураббийлигида олиб борган хизматлари учун миннатдормиз. Миржалол Қўшоқович жамоани тарк этаётганида, клуб рахбарияти у билан бирга ёнма-ён ишлаган мураббийларга ишонч билдиришни маъқул кўрганди. Бош мураббий вазифасини бажарувчи лавозимига Александр Волков тайинланди. Унинг бошчилигида Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига йўлланма олдик. Бу вақтда жамоа чемпионатда очко йўқота бошлаганди. Шунда жамоада авлодлар алмашинуви даври келганлиги маълум бўлиб қолди. Кўпчилик, жамоа бош мураббийи лавозимига ташқаридан машҳурроқ мутахассисни таклиф этилишини кўтганди. Лекин, сўнгги йилларда футбол мактабимизга раҳбарлик қилган ва таркибдаги ёш футболчиларни ҳаммадан ҳам яхши билган Сергей Лушанга ишонч билдиришни маъқул топдик. Бу ўзгариш натижасида асосий таркибга бир қанча ёш футболчилар жалб этила бошланди. Забихилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов, Акрамжон Комилов, Хуршид Ғиёсов, Нуриддин Асқаров ва Темур Аюпов асосий таркибда ўйнай бошлашди. Бундай ривожланиш натижасида қимматли очколар бой берилишига билардик ва шундай бўлди ҳам. Лекин ўз тарбияланувчиларимиз ҳисобига янги жамоа тузишни бошлаб олдик.

- Ёш футболчиларни кўпчилик таниб улгурган. Масалан Забихилло Ўринбоев учта жаҳон чемпионатида қатнашган илк футболчига айланиши мумкин...
- “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари терма жамоаларга таклиф этилаётганидан хурсандмиз. Клубда орттирилган тажриба уларнинг терма жамоадаги иштирокига ижобий таъсир ўтказиб, келаси йили Янги Зеландия мамлакатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритилди. Умуман олганда, академиямизнинг саккиз нафар тарбияланувчиси Осиё Чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилди. Бу эса клуб тўғри йўлдан ривожланаётганини кўрсатиб турибди. Агар Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев, Дилшод Жўраев, Жавлон Иброхимов каби бошқаларга нисбатан ёшроқ бўлган футболчиларни ҳам қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, бизда яхшигина шижоат борлигига гувоҳ бўламиз. Сергей Лушаннинг юқорида санаб ўтган шогирдларига имкон бериши, нафақат уларнинг ўзига балки бошқа ёшларга “агар ўз устингизда ишласангиз сиз ҳам асосий таркибга киришингиз мумкин” деган чақирув бўлиши керак. Бундай футболчилар бизда оз эмас – ёшлар лигаси баҳсларида етакчиларсиз қолишимизга қарамасдан жамоамиз учталикка кирди.

- Чемпионатнинг айни қизиган пайтида ёш футболчиларимиз турли ёшдаги терма жамоалар йиғинларига йўл олишди ва клубга ёрдам беришолмади. Сиз бунга қандай қарайсиз?
- Афсуски, жуда кўпчилик ёшлар айнан катта футболга ўтиш даврида йўқолиб қоляптилар. “Бунёдкор” мамлакатимиз футболининг ривожлантириш йўлида ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда. Айнан бу йил юқорида қайд этиб ўтган ёш футболчилар асосий таркибда кўплаб ўйин ўтказишди ва бу жиҳат ҳар томонлама самарали бўлди. Улар ҳали жуда кўплаб қувончли онларни тақдим этишига шубҳа қилмайман. ЎФФ ва ПФЛ билан биргаликда бундай ёшдаги футболчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида иш олиб бориш керак, деб ўйлайман. Масалан, ЎзПФЛ регламентига миллий ва олимпия терма жамоаларига ўйинчи етказиб берадиган клубларнигина эмас, балки ёшлар ва ўсмирлар термаларига ўз футболчисини юборган жамоаларнинг ўйинларини қулай муддатга кўчириш керак. Масалан, куз ойида бирданига тўққиз нафар футболчилар бир вақтнинг ўзида терма жамоалар лагерида бўлишди: учтаси миллий терма жамоа сафида Осиё ўйинларида, олти нафари ёшлар терма жамоаси билан Осиё чемпионатида. Эътиборлиси, ёшлар таркибига чақирилган олтита футболчининг учтаси “Бунёдкор”нинг асосий таркибида ҳаракат қилиб келаётганди. Жумладан, Акрамжон Комилов чап қанотда жамоамиз билан беш маротаба чемпион бўлган Саҳоб Жўраевдан асосий таркибдаги жойни тортиб олди. Ёз ойида Саҳоб бошқа клубга ўтишига тўғри келди. Демак, бир вақтнинг ўзида турли ёшдаги терма жамоаларга футболчи берган клубнинг ўйинини бошқа муддатга қолдиришса ёки тақвим тузилаётганида бу жиҳатга эътибор қаратишса адолатли бўларди. Шунингдек, бу ҳолат мухлисларга ҳам қизиқ бўлиб, ана шунда жамоаларнинг тўлиқ куч билан ўйнашига гувоҳ бўларди.

- Яна бир мавзуга тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Жамоа аъзолари журналистлар билан мулоқотда бош мураббийдан ва жамоадаги ички муҳитдан нолишди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Бунга барча мамлакатлар ва лигаларда гувоҳ бўлиш мумкин. Қачонки бош мураббий ўзгарса, у ҳолда жамоадаги футболчилар яна ўзларини кўрсатишига тўғри келади. Сергей Иванович Лушан таркибдаги барча футболчиларга имкон берди. Кимдур имкониятдан фойдаланди, кимлардур эса йўқ. Масалан, япониялик Минори Сато йил бошида ҳатто учрашув қайдномасига ҳам кира олмаганди. Иккинчи даврада эса у асосий футболчиларимиздан бирига айланди. Лекин Алибобо Раҳматуллаев, Александр Пишур ва бошқа баъзи футболчилар янги мураббийда ўзларининг бугунги ҳолати борасида илиқ таассурот қолдира олишмади. Шахсан менинг фикрим шундай: атрофдан айбдорларни қидириш шарт эмас, балки ўз устида ишлаб бор маҳоратини учрашувларда исботлаш керак. Ишонинг, ҳеч бир мураббий яхши савиядаги футболчисини захирада ушлаб ўтирмайди.

- Энди стадион ҳақида. Жамоа мавсум давомида турли стадионларда тўп тепди. Бу натижага таъсир ўтказдими?
- Фикримни ўзимизни оқлаш сифатида қабул қилмаслигингизни сўрардим. Уй стадионида тўп тепиш барибир бошқача. Ўз майдонимиз майсалари тайёр бўлмагани боис рақибларимизни бошқа стадионларда қабул қилдик. Янги мавсумдаги уй учрашувларимизни “Бунёдкор” стадионида ўтказамиз. Ўйлайманки, бу жиҳат натижаларимиз яхшиланишига сабаб бўлади.

- Жамоа таркибида қандай ўзгаришлар юз беради?
- Ўз тарбияланувчиларимизга ишонишда давом этамиз. Бу борада футбол мактабимиз томонидан олиб борилаётган ишга юқори баҳо бермоқчиман. Охирги вақтларда болалар ва ўсмирларимиз хорижий мамлакатлардаги мусобақалардан мунтазам равишда таклиф олишиб, уларда анчайин тобланиб келишмоқда. Футбол академиямизнинг бош вазифаси – асосий таркибга футболчи етказиб бериш. Таркибга албатта бошқа жамоаларда ўзларини кўрсатишган ва ўйинимизни кучайтириши мумкин бўлган футболчилар ҳам таклиф этиладилар. Янгиларнинг номлари ҳақида қачонки улар билан амалда шартнома тузиб бўлганимиздан сўнг гаплашамиз. Вазифа ўша-ўша – “Бунёдкор” ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда ғолиб чиқиш учун курашга киришади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев

Киритилди: 27.11.2014 13:21. Ўқилди: 4993 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.