Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Бунёдкор" янги футболчиларни расман таништирди (Фото)

Хабариингиз бор бугун Бунёдкор клуби ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларнинг таништириш маросимини ўтказди. Таништирув маросимининг биринчи қисмида клуб вице президенти Бахтиёр Бобоев ва клуб бош мураббийи Сергей Лушан клубнинг янгиимавсумдаги режалари ва мавсумолди тайёргарлиги ҳақида қисқача тўхтилиб ўтди.

"Барчангизни бошланаётган янги мавсум билан табриклаймиз, келажакда барчага омад тилайман. Олдимизга қўйилган вазифаларга келсак, барчангизга маълумки ўтган йилги мавсумни бироз муваффақиятсиз тарзда ўтказдик. Ўтган йилги камчиликлар, хатоларимизни ўрганиб чиққан ҳолда, янги йилга, янги мавсумга олдимизга юқори мақсадларни қўйдик. Янги мавсум бўйича ўз режамизни тузиб чиқдик, ушбу режа бўйича иш олиб бораяпмиз. Шунингдек, жамоани шакллантиришда йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш, мураббийлар штабини кучайтириш ва легионерларни сотиб олишда ўтган йилги хатоларни такрорламасликка ҳаркат қиляпмиз.

Биласиз "Бунёдкор" доим ўз олдида юқори мақсадларни қўяди ва бу йил ҳам клуб Ўзбекистон чемпиони бўлиш ва мамлакат кубогини қўлга киритиш, ОЧЛда мцносиб иштирок этишни мақсад қилиб қўйган. Бу йил “Бунёдкор” бу йил ўзининг 10 йиллигини нишонлайди, биз мана шу байрам чиройли ўтишини таъминламоқчимиз", - деб фикр билдирди клуб вице президенти Бахтиёр Бобоев.
Клуб бош мураббийи Сергей Лушан футболчиларнинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Сершей Лушан: “Янги мавсумга тайёргарлик кўнгилдагидек кечди ва клуб ихтиёридаги барча футболчилар 17 февралдаги ўйинга юз фоиз тайёр.”

- Ўтган йил жамоани шакллантириш борасида хатога йўл қўйилди дейилди. Бунга нима дейсиз?
Сергей Лушан: - Ўтган мавсумда жамоа менинг қўл остимда баъзи ўйинларда ўзининг бор кучини кўрсата олмагани рост. Масалан, "Динамо" билан ўйин. Таркибни кескин ёшартириб юборганим туфайли ҳам хатолар бўлди. Бу йилги мақсадимиз барча мусобақаларда ғолиб чиқиш. ОЧЛда муваффақиятли иштирок этиш деган нарсани тушунмайман, мақсадимиз доим биринчи ўрин. Таркибимиз бир қатор ёшлар билан тўлдирилди. Мана шу ёшлар билан мавсумни совринлар билан ўтказмоқчимиз.”
Танишитрув маросимининг иккинчи қисмида мавсумлар оралиғида клубга таклиф ҳтилган футболчиларга ўзлари танлаган рақамлар ва футболкалар тақдим этилди. Унга кўра, “Локомотив” клубидан “Бунёдкор”га таклиф этилган 2012 ва 2013 йилларда қалдирғочлар сафида ҳаркат қилган Артём Филипосян яна ўзининг 16-рақамли формасида ҳаракат қиладиган бўлди.

"Машъал"дан таклиф этилган ярим ҳимоячи Отабек Шукуров 29-рақамга эга бўлди.

Фаолияти мобайнида олий лиганинг бир қатор клублари (Локомотив, Сўғдиёна, Олмалиқ, Қизилқум, Шўртан)да ўйнаган Обид Жўрабоевга 15-рақам топширилди.

Ўтган мавсумда “Олмалиқ” клубида тўп тепган тунислик футболчи Шакер Зуаги "қалдирғочлар" сафида 7-рақамда ўйнайдиган бўлди.

“ЎзДонгЖу” да катта футболга кириб келган, кейинчалик Навбаҳор ва Машъал клубларида футбол ўйнаган Мирзоҳид Ғофуровга 11-рақамли футболка топширилди.

Муборакнинг "Машъал" клубида катта футболга кириб келган Элдор Шомуродов ўзига 39-рақамни танлади.
Шунингдек, клуб мураббийлар штабига янги таклиф ҳтилган мураббийлар ҳам таништириб ўтилди. Бошланаётган мавсумдан бошлаб Лушанга Амет Мемет ёрдам беради. Жисмоний тайёргарлик бўйича клубга руминиялик Августин Чирица таклиф этилган.

Таништирув маросимида Бунёдкорнинг янги мавсум учун уй ва меҳмон формалари намойиш этилди.

 

Киритилди: 11.02.2015 17:20. Ўқилди: 13866 марта. Фикрлар: 14 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.