Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сардор Рашидов: «Осиёдан тушган таклифларга эътибор қаратмаяпман»

Сардор Рашидовнинг иқтидори ҳақида анчадан буён фикр-мулоҳазалар юрарди. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи ниҳоят, мана шу иқтидорини кутилганидан ҳам зиёда қилиб намойиш этди. Айнан Сардорнинг ҳаракатлари туфайли «Бунёдкор» ўйинига ўзгача жозиба қўшилди. Шу сабабли ҳам Inter FUTBOL нашри Сардор Рашидовни «Мавсум кашфиёти» деган номга муносиб кўрди. Сардорга ушбу соврин «Бунёдкор»нинг янги мавсум олдидан ўтказган тақдимот маросими вақтида топширилди. Жамоа ва журналистлар иштирокидаги тақдимотдан сўнг Inter FUTBOL нашри Сардор Рашидов билан мулоқотда бўлди.

- Сардор, аввало сизни мукофот билан яна бир бор табриклаймиз. Келажакда бундан ҳам улканроқ эътирофларга сазовор бўлишингизни тилаймиз.
- Раҳмат. Мен ҳам ўз навбатида Inter FUTBOL нашрига бу соврин учун раҳмат айтмоқчиман. Камтарона меҳнатим шунчалик эътиборга олинганидан хурсандман. Бу совринда ўзимдан ҳам кўра жамоадошларимнинг меҳнати кўпроқ деб биламан. Футбол - жамоавий ўйин. Шундай экан, ундаги ютуқлар ҳам жамоавий бўлади. Бу эътирофда мендан ҳам кўра жамоадошларимнинг ҳиссаси катта, деб ўйлайман. Шунингдек, клубимиз мухлисларига ҳам алоҳида раҳмат айтмоқчиман.

- Сизнинг фаолиятингизда Австралияда ўтган Осиё кубоги муҳим ўрин тутиши турган гап. Чунки, шу мусобақадан сўнг хориж клублари эътиборига тушдингиз.
- Ўзбекистон терма жамоаси либосида ўтказиладиган ҳар қандай учрашув футболчи учун муҳим бўлади. Осиё кубогига келадиган бўлсак, ундан турли ҳиссиётлар қолди. Бу мусобақа биз учун омадли келди, деб ўйламайман. Аслида, биз яна-да узоқроққа боришимиз мумкин эди. Афсуски, ҳамма имкониятлардан фойдалана олмадик. Бунинг учун аввало, мухлислардан кечирим сўрамоқчиман. Насиб қилса, кейинги ўйинларда ғалабаларга эришиб, уларнинг олдидаги қарзимизни узамиз.

- Осиё кубогида дастлабки икки учрашувда захирадан майдонга тушдингиз. Бунинг учун мураббийлардан хафа бўлмадингизми? Ҳар ҳолда ўзингизни кўрсатиш имконияти кўпроқ бўларди.
- Асло. Терма жамоа манфаати йўлида бир футболчининг истаги ҳеч қачон инобатга олинмайди. Ҳеч бир футболчи асосий таркибда майдонга тушмагани учун мураббийдан хафа бўлмаслиги керак. Бунга ҳаққи йўқ. Мен бош мураббий талабига кўра исталган вақтда захирада қолишга ҳам, исталган вақтда майдонга тушишга ҳам тайёрман. Агар умуман майдонга тушмасам ҳам, жамоамиз ғалабага эришса, бундан кўпроқ хурсанд бўламан. Аксинча, гол урсам-у, лекин ғалабага эриша олмасак, бундай гол ўзимга ҳам татимайди.

- Сардор, сизнинг иқтидорингиз ҳаммага яхши маълум. Аммо фақат 23 ёшга тўлгач, мана шундай эътирофга эриша олдингиз. Сизда ҳеч қачон «кеч қоляпман», деган фикр бўлмаганми?
- Йўқ, аксинча, ҳаммасини ўз вақтида бажармоқдаман. Футбол шундай спортки, унда турли ёшда ўзингни кўрсатишинг мумкин. Кимдир 17-18 ёшда порлаб чиқади, бошқалар эса сал кечроқ. Аммо эрта порлаб, эрта сўнгандан, ҳаммаси ўз вақтида бўлгани яхши. Мени ҳали олдинда узоқ йиллик фаолият кутиб турганига ишонаман. Ўйинимни кучайтириш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Машғулотларда қаттиқ ишлайман ва маҳоратимни яна-да кучайтираман. Олдимга қўйган мақсадларим катта ва насиб қилса, уларга албатта эришаман.

- Ҳозир кўплаб мухлисларни қизиқтираётган масала - Сардор Рашидов фаолиятини қайси жамоада давом эттиради, деган савол...
- Ҳозирча бу ҳақда аниқ бир гап айта олмайман. Чунки, бутун хаёлим ОЧЛ саралаши доирасида «Бунёдкор» таркибида «Ал-Жазира»га қарши кечадиган учрашувга қаратилган. Насиб қилса, шу ўйинни ютиб олайлик, кейин бир нарса дейиш мумкин. Таклифлар бор албатта, аммо ҳозир уларни кўриб чиқишни истамайман.

- Қандай клублардан таклиф бўлаётганини айта оласизми?
- Аниқ қайси жамоалар эканини айта олмайман. Аммо Осиё клублари билан биргаликда Россиянинг ЦСКА ва Испания жамоаларидан ҳам таклиф бўляпти. Осиёдан тушган таклифларга жиддий эътибор қаратмаяпман, имкон қадар Европага кетишни истайман. «Ал-Жазира»га қарши кечадиган ўйин-дан сўнг ҳаммаси аниқ бўлади.

- Испания клублари кўрикка чақирмоқдами ёки аниқ шартнома таклиф қилинганми?
- Ҳеч қандай кўрик ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас - менинг талабим мана шундай. Бу ҳақда аввалдан айтиб қўйганман.  Испания жамоаси ҳам аниқ таклиф билан мурожаат қилган. Аммо ҳозирча бу ҳақда гапиришни истамайман. Чунки, Европада трансфер мавсуми якунига етган ва фақат ёзда шартнома имзолаш мумкин. Унга қадар эса кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкин.

- Сиз шу вақтга қадар ЖЧ саралаш ўйинларини мухлис сифатида томоша қилар эдингиз. Энди терма жамоа етакчиларидан бири сифатида майдонга тушишингиз лозим. Шу вақтгача бизга нима етишмас эди, деб ўйлайсиз?
- Билмадим. Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Бизда ЖЧга чиқиш учун ҳар доим имконият бўлган. Бу сафар мана шу имкониятни амалга ошира олишимизга ишонаман. Насиб қилса, жаҳон чемпионати саралаши ўйинларида бор куч билан ўйнайман. Мухлислар олдида қарзимиз катта ва мана шу қарзни узишга астойдил бел боғлаганмиз. Терма жамоада бунинг учун ҳамма нарса бор. Насиб қилса, албатта, 2018 йилги мундиалда иштирок этамиз.

Киритилди: 17.02.2015 14:56. Ўқилди: 13733 марта. Фикрлар: 10 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.