Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Танишинг, "Бунёдкор"нинг рақиби: "Ал-Наср" (Ар-Риёд, Саудия Арабистони)

“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичидаги илк рақиби Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони – “Ал-Наср” клуби.

Чемпионлар лигасининг биринчи турини “қалдирғочлар” Ар-Риёдда “Ал-Наср” клубига қарши ўтказадилар. Эътиборингизга рақибимиз ҳақида асосий маълумотларни келтириб ўтамиз.

Клуб ташкил топган йили: 1955
Клубнинг тўлиқ номи: “Ал Наср” футбол клуби
Стадиони: “Қирол Фаҳд”
Сиғими: 68.752 томошабин
Расмий сайти: www.alnassrfc.com

ЮТУҚЛАРИ:
Саудия Арабистони чемпиони (7) – 1975-76, 1979-80, 1980-81, 1988-89, 1993-94, 1994-95, 2013-14
Саудия Арабистони Қирол кубоги соҳиби (6) – 1974, 1976, 1981, 1986, 1987, 1990
Саудия Арабистони Шаҳзода кубоги соҳиби (3) – 1972-73, 1973-74, 2013-14
Саудия Арабистони Футбол Федерацияси кубоги соҳиби (3) – 1975-76, 1997-98, 2007-08
Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби (1) – 2014

Халқаро иштирок:
Осиё кубок эгалари кубоги соҳиби (1) – 1997-98
Осиё Суперкубоги соҳиби (1) – 1998
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси (1) – 2000

БОШ МУРАББИЙ – Хорхе да Сильва (Уругвай)
Туғилган санаси: 1961 йил, 11 декабрь
Футболчилик фаолияти: “Феникс” (Уругвай) 1977, “Данубио” (Уругвай) 1977, “Дефенсор Спортинг” (Уругвай) 1978-1982, “Вальядолид” (Испания) 1982-1985, “Атлетико Мадрид” (Испания) 1985-1987, “Ривер Плейт” (Аргентина) 1987-1988, “Депориво” (Чили) 1989-1990, “Америка” (Колумбия) 1991-1994, “Мильонариос” (Колумбия) 1995, “Дефенсор Спортинг” (Уругвай) 1995-1997

Уругвай миллий терма жамоаси сафида 26та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол уришга муваффақ бўлган.

Мураббийлик фаолияти: “Дефенсор Спортинг” (Уругвай) 2007-2009, “Ал-Наср” (Саудия Арабистони) 2007-2009, “Годой Крус” (Аргентина) 2010-2011, “Банфилд” (Аргентина) 2012, “Пеньяроль” (Аргентина) 2012-2013, “Банияс” (БАА) 2013-2014, “Ал-Наср” (Саудия Арабистони) 2014 йилнинг 1 ноябрь санасидан бошлаб.

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Армандо Вила (Эквадор)
Туғилган санаси: 12.05.1985
Амплуаси: Ҳужумчи

Фабиан Эстоянофф (Уругвай)
Туғилган санаси: 27.09.1982
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Адриан Межеевский (Польша)
Туғилган санаси: 06.11.1986
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Муҳаммад Хусайн (Бахрайн)
Туғилган санаси: 31.07.1980
Амплуаси: Ҳимоячи

“Ал-Наср” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида иккинчи бор иштирок этмоқда. Ар-Риёдликлар бунгача 2011 йилги турнирда иштирок этишиб, “Истиқлол” (Эрон), “Ал-Садд” (Қатар) ва “Пахтакор” жамоалари ичидан “плей-офф”га йўлланма олишган. Бироқ 1/8 финалда “Зоб-Ахан”га 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни эрта тарк этганлар.

Клубнинг беш нафар аъзоси яқиндагина Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубоги-2015да қатнишишди. Булар: дарвозабон Абдуллоҳ Ал-Энази, ҳимоячи Омар Хавсави, ярим ҳимоячилар Яхё Ал-Сеҳри ва Иброхим Ғолиб, ҳужумчи Муҳаммад Ал-Саҳлави.

Саудия Арабистони чемпионати айни пайтда қизғин палласига кирган. Рақибимиз “Ал-Наср” 15 учрашувда 38 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 19.02.2015 17:44. Ўқилди: 6266 марта. Фикрлар: 12 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.