Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сергей Лушчан: «Кучли рақиб майдонида дуранг ўйнаш — бугунги ҳолатимиз учун яхши натижа»

“Ан-Наср” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин “қалдирғочлар” бош мураббийи Сергей Лушчан ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Акбар Тўраев иштирок этишди.

“Очиғини айтсам, натижадан қониқдим. Лекин кўрсатган ўйинимиз яхши чиқмади. Бу ерга етиб келгунимизча, 17 соат йўл босганимиз ўз таъсирини кўрсатди. Биз бугун кўпроқ рақиб ҳужумларини буздик, ўзимиз ҳужум ташкил қила олмадик. "Ан-Наср" кучли жамоа. Уларнинг майдонида очко билан қайтишимиз, ўйлашимча, ҳозирги ҳолатимиз учун яхши натижа. Ўйиндан ўйинга ҳолатимиз яхшиланади ва бундан кучлироқ ўйин кўрсатамиз”, - дейди “Бунёдкор” бош мураббийи.

“Бугун ёшларимиз мени хурсанд қилди. "Бунёдкор" футбол мактаби Осиёда энг кучли академия деб бемалол айта оламан. Бугун баъзи ёш футболчиларим бунчалик кўп мухлис қаршисида биринчи бор тўп тепишди. Шунга қарамай, улар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Яқин йиллар ичида "Бунёдкор"нинг 80 фоиз таркибини ўз тарбияланувчиларимиз ҳисобига тўлдирамиз.

Тартиб ҳар доим маҳоратдан устун келади. “Ан-Наср” иккита бўлим давомида ҳужум қилди, лекин улар ҳам 1 очко ишлашди, биз ҳам”, - дейди Сергей Лушчан.

“Ютуқни ушлаб қолганимизда жуда яхши бўлар эди. Лекин дуранг натижа ҳам ёмон эмас. Ҳали бундан ҳам кучли ўйин кўрсатамиз. Таркибимизда бўйи баланд футболчилар бор. Уларнинг имкониятидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Рашидовни тезлигига ишондик. Ҳимоячиларимиз ҳам баланд бўйли ва улар бугун тартибли ўйин кўрсатишди”, - дея ўз фикрини билдирди дарвозабон Акбар Тўраев.

Киритилди: 25.02.2015 01:35. Ўқилди: 6657 марта. Фикрлар: 14 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.