Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Бунёдкор" мағлубиятга учради

"Бунёдкор" ОЧЛнинг бу мавсумидаги биринчи мағлубиятини бошдан кечирди.

Ўйинни "Бунёдкор" фаол бошлади. Аммо тезкор ҳужумларни охирига етказишда "қалдирғочлар"га аниқлик етишмади. 10-дақиқада Сардор Рашидов узоқ масофадан зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегиб, Бекричга келиб тушди, аммо унинг зарбаси ҳам ўхшамади. Бир-ики вазиятда "қалдирғочлар"нинг ҳужумлари тўпни қизғанишлар туфайли омадсиз тугади. Бу борада Сардор Рашидов эсланади, у 12 ва 17 дақиқаларда тўпни шерикларига узатса бўладиган вазиятларда ўзи зарба беришга ҳаракат қилди.

Бундан ташқари дастлабки 30 дақиқагача уч марта бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлган футболчиларимиз барчасида бир хил хато - тўпни Маканийнинг қўлига топширишди.

Форслар унча хавли бўлмасада қарши ҳужум уюштириб турдилар. 15-дақиқада Фарненд Габриел олис масофадан жуда хавфли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

20-дақиқада Артём Филипосян ўз жарима майдончаси ичида меҳмон ҳужумчисга қарши эҳтиётсизлик қилди. Пенальти. Муҳаммад Нурий пенальтини аниқ бажарди - 0:1.

Голданкейинги ҳақиқий хавли вазиятни "Бунёдкор" 31-дақиқада юзага келтирди. Комилов чап қанотдан марказ томон сурилди ва товони билан узатма бериб, Ҳамдамовни жарима майдончасига бошлади. Достон даврозага яқинлашиб келаётган Элдорга пас берди. Шомуродов яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди... Икки дақиқа ўтиб Сардор Рашидовнинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

Иккинчи бўлим бошидаёқ "Бунёдкор" хавли вазият яратди. Зуаги Бекричга узатма бериб, ўзи жарима майдончасига кириб бораётганида Самир унга нозик пас берди. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни тўхтатиб қолди, акс ҳолда Шокир бирга бир вазиятга чиқиб кетарди.

53-дқиқада қутқарувчи вазифасиини бажариш учун Воҳид Шодиев тушди, у Элдор Шомуродовни алмаштирди. Воҳид биринчи зарбасидаёқ ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо унингбош билан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

60-дақиқада рақиб жарима майдончаси ичидан қайтган тўпни Зуаги эгаллади ва чиройли пас билан Самирни ичкарига бошлади. Бекрич ўткир бурчак остидан йўллаган зарбани Маканий қайтарди.

Захирадан тушган Сато Минори ва Забихилло Ўринбоев ўйинни кучайтириб юбормаган бўлсаларда, улар бунга ҳаракат қилишди. Меҳмонлар ҳимояда аниқ ҳаракат қилишди , айниқса, дарвозабон Макканий ҳаводан келган тўплар хўжайинига айланди.

89-дақиқада Артём Филипосян стадионни ларзага келтирди, аммо унинг узоқ масофадан берган кучли зарбаси бироз юқоридан кетди.Иккинчи бўлимда мезбонлар содир қилган энг хавфли вазият шу бўлди.

Шундай қилиб, "Бунёдкор" ўз майдонида "Пресеполис"га уч очкони тақдим қилди. Бу форсларни гуруҳда якка пешқадамга айлантирди, улар ҳисобида 6 очко бўлди.

ОЧЛ, "А" ГУРУҲИ, 2-ТУР
"БУНЁДКОР" - "ПЕРСЕПОЛИС" 0:1 (0:1)
Гол: Муҳаммад Нурий (20-пен)
"Бунёдкор": Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Шокир Зуаги, Жавлон Иброҳимов, Иван Милошевич, Артём Филипосян, Достонбек Ҳамдамов, Самир Бекрич (63, Сато Минори), Сардор Рашидов, Элдор Шомуродов (53, Воҳид Шодиев), Акромжон Комилов
"Персеполис": Суша Маканий, Умид Алишоҳ, Микаель Умана, Муҳсин Бенгар, Муҳаммад Нурий, Меҳди Таремий (58, Али Алипурқара), Алиризо Нурмуҳаммадий, Ҳоди Наврўзий, Аҳмад Нуруллоҳий, Фернанд Габриел (86, Меҳрдод Кафшгарий), Бабак Ҳотамий
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

Киритилди: 03.03.2015 19:53. Ўқилди: 5581 марта. Фикрлар: 23 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.