Кириш Регистрация

Бугун 20 сентябрь, 2017 йил, чоршанба.

      • 19.09.2017 23:00
      • Валенсия
      • 5:0
      • Малага
      • 20.09.2017 01:00
      • Барселона
      • 6:1
      • Эйбар
      • 20.09.2017 23:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 20.09.2017 23:00
      • Леганес
      • -:-
      • Жирона
      • 20.09.2017 23:59
      • Депортиво
      • -:-
      • Алавес
      • 21.09.2017 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Лас-Палмас
      • 21.09.2017 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бетис
      • 21.09.2017 23:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эспаньол
      • 21.09.2017 23:59
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 19.09.2017 23:45
      • Болонья
      • 1:1
      • Интер
      • 20.09.2017 21:30
      • Беневенто
      • -:-
      • Рома
      • 20.09.2017 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 20.09.2017 23:45
      • Милан
      • -:-
      • СПАЛ
      • 20.09.2017 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Наполи
      • 20.09.2017 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 20.09.2017 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сампдория
      • 20.09.2017 23:45
      • Женоа
      • -:-
      • Кьево
      • 20.09.2017 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Сассуоло
      • 20.09.2017 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Кротоне
  • AFC U16 саралаш
      • 20.09.2017 18:00
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Шри Ланка
      • 20.09.2017 22:15
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Баҳрайн

Ашхобод-2017

Давлат Жами
1 Туркманистон 43 28 18 89
2 Эрон 7 4 15 26
3 Қозоғистон 6 6 10 22
4 БАА 5 4 7 16
5 Таиланд 4 7 10 21
6 Ўзбекистон 3 9 27 39
7 Вьетнам 3 5 6 14
8 Мўғулистон 3 5 6 14
9 Хитой 3 2 4 9
10 Ҳиндистон 3 2 2 7

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 5 15
2 Севилья 4 10
3 Валенсия 5 9
4 Реал Сосьедад 4 9
5 Реал Мадрид 4 8
6 Атлетико 4 8
7 Атлетик Бильбао 4 7
8 Вильярреал 4 6
9 Леванте 4 6
10 Леганес 4 6
11 Бетис 4 6
12 Лас-Палмас 4 6
13 Эйбар 5 6
14 Хетафе 4 4
15 Жирона 4 4
16 Эспаньол 4 4
17 Сельта 4 3
18 Депортиво 4 1
19 Алавес 4 0
20 Малага 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Валенсия 5-0 Малага
5-тур Барселона 6-1 Эйбар

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 11:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
20/09 11:00 Леганес - Жирона
20/09 11:59 Депортиво - Алавес
21/09 01:00 Севилья - Лас-Палмас
21/09 01:00 Реал Мадрид - Бетис
21/09 11:00 Вильярреал - Эспаньол
21/09 11:59 Сельта - Хетафе
22/09 01:00 Леванте - Реал Сосьедад

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • SPORT
    • Сана: 20.09.2017

      06.00 Мадҳия.
      06.05 Кўрсатувлар тартиби.
      06.10 «Соғломжон-полвонжон».
      06.35 «Ифтихоримсан, спорт!»
      07.00 «Sport onlayn».
      07.35 «Соғлом турмуш сари».
      08.00 Спорт янгиликлари.
      08.10 «Техноспорт».
      08.25 «Спорт вақти». LIVE!
      09.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      10.55 Новости спорта.
      11.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      13.00 Рақамлар, натижалар, рейтинглар.
      13.05 Спорт янгиликлари.
      13.10 «Матонат».
      13.35 «Спортимиз маликалари».
      14.00 Новости спорта.
      14.05 «Спорт вақти». LIVE!
      14.30 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      16.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. Танаффусда Спорт янгиликлари.
      LIVE!
      17.10 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      18.45 Кўрсатувлар тартиби.
      18.50 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. Танаффусда Новости спорта.
      LIVE!
      20.30 «Шарқона Лото». LIVE!
      20.45 «Спорт- маркет».
      21.00 Спорт янгиликлари.
      21.05 «Спорт вақти». LIVE!
      21.20 Футбол. Италия чемпионати. «Беневенто» – «Рома».
      LIVE!
      23.35 Футбол. Италия чемпионати. «Лацио» – «Наполи». LIVE!
      01.45 Мадҳия.
      01.50 Новости спорта.
      02.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари.
      04.25 «Техноспорт».
      04.40- 06.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-1
    • Сана: 20.09.2017

      06:30 Чемпионат Англии. "Челси" - "Арсенал".
      08:30 Чемпионат Франции. "Тулуза" - "Бордо".
      10:30 Чемпионат Англии. "Ливерпуль" - "Бернли".
      12:30 Чемпионат Англии. Обзор тура.
      13:30 Чемпионат Англии. "Тоттенхэм Хотспур" - "Суонси Сити".
      15:30 Чемпионат Англии. "Кристал Пэлас" - "Саутгемптон".
      17:35 "Английский акцент".
      18:45 Кубок России 2017/2018. 1/16 финала. "Авангард" (Курск) - ЦСКА. Прямая трансляция.
      21:05 Чемпионат Англии. "Борнмут" - "Брайтон энд Хоув Альбион".
      23:05 Евротур.
      23:40 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Наполи". Прямая трансляция.
      01:40 Чемпионат Англии. "Челси" - "Арсенал".
      03:30 Чемпионат Англии. Обзор тура.
      04:30 Чемпионат Франции. ПСЖ - "Лион".
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-2
    • Сана: 20.09.2017

      06:30 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио".
      08:30 Чемпионат Италии. "Наполи" - "Беневенто".
      10:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      12:30 Чемпионат Италии. "Милан" - "Удинезе".
      14:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      16:30 Чемпионат Италии. "Рома" - "Верона".
      18:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      20:25 Евротур.
      20:55 Чемпионат Италии. "Беневенто" - "Рома". Прямая трансляция.
      23:05 "Журнал Серии А".
      23:40 Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Фиорентина". Прямая трансляция.
      01:40 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Наполи".
      03:30 Чемпионат Италии. "Милан" - СПАЛ.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.09.2017

      05:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      07:30 Журнал Лиги чемпионов.
      08:00 Евротур.
      08:30 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Вердер Бремен".
      10:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Штутгарт".
      12:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      14:30 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Вердер Бремен".
      16:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Штутгарт".
      18:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      20:30 Лига Европы. Обзор матчей.
      21:25 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "Айнтрахт" (Франкфурт). Прямая трансляция.
      23:25 Чемпионат Германии. "Гамбург" - "Боруссия Дортмунд". Прямая трансляция.
      01:30 Чемпионат Германии. "Герта" - "Байер".
      03:30 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "Айнтрахт" (Франкфурт).
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.09.2017

      12:00 Автоспорт. Ралли-кросс. Чемпионат мира. Этап 10 в Латвии.
      14:05 Всемирные игры 2017. Скалолазание. Боулдеринг. Финалы.
      15:00 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция.
      20:00 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция.
      00:30 Всемирные игры 2017. Водные лыжи.
      01:40 Автоспорт. Формула-1. Гран-при Сингапура. Квалификация.
      02:45 Автоспорт. Формула-1. Гран-при Сингапура. Гонка.
      04:50 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ференц Пушкаш (Венгрия)

1953 йил. Лондон. “Уэмбли” стадиони. Ўз майдонида Европа жамоаларидан мағлубият нималигини билмаган Англия терма жамоаси майдонга тушмоқда. Қаршиларида Олимпиада чемпионлари Венгрия терма жамоаси турган бўлса-да, юзлари кибрга тўла. Буни шарҳловчиларнинг ўзаро суҳбатидан ҳам билиш мумкин.

— Уларда энг зўри ким ўзи?

— Айтишларича, ҳув ўша кичкина ўйинчи.

— Анови семиз ва қийшиқ оёқлими? Унда биз ҳозир уларни янчиб ташлаймиз.

Орадан тўқсон дақиқа ўтиб, ўша шарҳловчилар ҳам, ўйингоҳдаги томошабинлар ҳам, инглиз футболчилариниг ўзи ҳам бу кичкина, бақалоқ футболчи аслида баланд бўйли, узун оёқли ва тезкор эканлигига қасам ичишга тайёр эдилар. Ҳа, бу Ференц Пушкаш эди, у ва жамоадошлари инглизлар таъбири билан айтганда ўзга сайёраликларга ҳос ўйин кўрсатганди. Ўша ўйин 6:3 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади.

Ференц Пушкашнинг кўриниши умуман суперфорвардга ўхшамасди. Ўрта бўй, тўладан келган, бунинг устига ўнг оёқда умуман ўйнай олмасди, ҳаво курашларида доим енгиларди. Аммо ўша чап оёғида шундай ишлар қилардики, томошабин ҳайратдан қотиб қолар, рақибларнинг оёқлари қалтирашдан тўхтамасди.

— Венгр чап оёғини қошиқдек ишлатарди, — эслайди унга қарши майдонга тушган собиқ иттифоқ ҳимоячиси Алексей Парамонов, — ҳамда жуда тезкор футболчи эди. Уни таъқиб қилиш жуда катта куч талаб қиларди, бундай ўйинлардан кейин ўзимга келиш учун уч кундан кам вақт етмасди.

У билан Венгрия терма жамоасида ўйнаган Йено Бузански:

— Билишимча, ҳақиқий профессионал футболчи тўпга эгалик қилганда ҳужумни давом эттириш учун учта вариант бўлиши керак. Аниқ ишонаманки, Пушкашда бундай вариантлар камида бешта бўларди.

Ференц Пушкаш Будапешт яқинидаги кичик Кишпешт шаҳрида туғилди. Футболчининг фаолияти ўша пайтлардаги кўпгина футболчилар каби анъанавий бошланди. Футбол унинг ҳаётига болаликдан кириб келди, бошқача қилиб айтганда у қадам ташлаш ва тўп тепишни деярли бир вақтда ўрганганди. Уларнинг уйи маҳаллий стадион ёнгинасида жойлашганди, шунингдек, Ференцнинг отаси ҳам профессионал футболчи бўлиб, “Кишпешт” жамоасида ўйнаган, кейинчалик мураббий бўлганди.

У ва дўсти Йозеф Божик (у ҳам футбол юлдузларидан бири бўлиб етишди) 1936 йилда “Кишпешт”нинг болалар жамоасидан жой олдилар. Ўн олти ёшида эса Пушкаш жамоанинг асосий таркибида, чап қанот ҳужумчиси сифатида майдонга туша бошлади. Ўшандаёқ унинг кучли ва аниқ зарбаси мамлакат дарвозабонларига муаммо туғдирарди, ўнг оёқда эса деярли зарба бера олмасди. Айнан Пушкаш ва Марадона футболдаги “буюк чапақайлар” сифатида тилга олинадилар.

Ференц 18 ёшида терма жамоадан таклиф олди. Дастлабки чақирувда заҳира ўриндиғида ўтирган футболчи Австрия терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиб гол киритди. Венгрия 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Яна икки йил юқори савиядаги футболни намойиш қилган Пушкашга Италиянинг “Ювентус” клуби қизиқа бошлади, аммо у ҳеч қаерга кетишни истамади.

— Мен ҳеч қачон “Кишпешт”имни, дўстларимни ва оиламни тарк этмайман, — деди Ференц.

Ўша пайтларда “Кишпешт” мамлакатда аутсайдерлардан бири эди, аммо иккинчи жаҳон уруши тугаб, клуб миллий армия қарамоғига ўтгандан сўнг кучая бошлади. Жамоага ажойиб мураббий Густав Шебеш келди, клубда мамлакатнинг энг яхши футболчиларни осонликча қўлга киритиш имконияти бор эди. Чунки ҳарбий ҳизматни ўташ барча футболчилар учун мажбурий эди. Ференц ҳам клубда ўйнаш орқали бу мажбуриятни бажарди, ҳатто кейинги муваффақиятлари сабабли майор унвонига ҳам лойиқ кўрилганди.

Густав Шебеш терма жамоани ҳам ўз қўлига олди ва бу билан Венгрия футболида афсонавий йиллар бошланди. Улкан стратег бўлган Шебеш терма жамоани турли усулларда шуғуллантирар, асосийси жамоага рақиблик қилиши мумкин бўлган терма жамоалар услубидаги клубларни топиб, улар билан тинмай ўртоқлик ўйинлари ўтказарди.

Ажойиб дарвозабон Дьюла Грошич, ярим ҳимоячи Йожев Божик, ҳужумда буюк учлик Кочиш, Хидегкути ва Пушкашлар билан Венгрия терма жамоаси тўрт йил давомида йўлида учраган барчани янчиб ташлайверди. Финландияда ўтказилган 1952 йилги Олимпиадада жамоа олтин медални қўлга киритди, бир йил ўтиб юқорида ёдга олинган “Уэмбли” ўйини бўлиб ўтди. Кейинги йилнинг бошида эса инглизлар Будапештда бутунлай шарманда қилиндилар — 7:1

Швейцарияда ўтган ЖЧ-54 ни ҳам Венгрия ажойиб бошлади ва асосий фаворит сифатида тилга олина бошланди. Жанубий Корея (9:0) ва ГФР (8:3) билан кечган учрашувлардажамоа ҳақиқатдан ҳам ўзга сайёраликлар ўйинини намойиш қилганди. Аммо...

Айнан немислар билан кечган учрашувда Либрих билан тўқнашиб кетган Пушкаш жароҳат олди ва бу венгрларни чемпионликдан маҳрум қилган ҳолат сифатида баҳоланди. Кейинги учрашувларда Ференц майдонга тушмади, ҳатто машғулотларда ҳам қатнаша олмади. Яна немисларга қарши кечган финал ўйинида эса мураббийлар уни туширишга мажбур бўлдилар. Ўйиннинг бошидаёқ Венгрия 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлса-да, вақт ўтган сайин Пушкашнинг туширилиши хато бўлганлиги ойдинлаша бошлади. Жароҳат ва финалнинг юқори босимига биргина чап оёқнинг дош бериши қийин эди, ўша пайтларда жаҳон чемпионатларида ўйинчи алмаштириш қоидаси йўқлиги боис жамоа қийнала бошлади. “Майор”нинг ўйини қовушавермагач, ўз-ўзидан жамоа ўйини ҳам издан чиқа бошлади. Натижада ҳисобни тенглаштирган ГФР ўйин тугашига 6 дақиқа қолганда Гелмут Раннинг голидан сўнг ғалабани илиб кетишди. Венгрия турнирда атиги бир маротаба мағлубиятга учради, аммо бу энг муҳим ўйинда рўй берди.

Кейинчалик ушбу буюк жамоадан асар ҳам қолмади. Бунга футбол эмас, сиёсий воқеалар ҳам сабаб бўлди. “Кишпешт” таркибида чет эл сафарида юрган терма жамоа етачилари мамлакатда нотинчлик бошланганлиги ҳақида хабар топдилар ва қайтишни истамадилар. Венгрия футбол мутасаддилари Европадаги бошқа социалистик давлатларнннг кўмагида ФИФА га таъсир ўтказа бошладилар ва футболчиларни умрбод футболдан четлаштиришга ҳаракат қила бошладилар. ФИФА Ференц Пушкашни икки йилга футболдан четлаштирди.

Муддат тугагач Ференц Европа бўйлаб ўзига клуб ахтара бошлади. Италия ва Австрия клубларига ўзини таклиф қилди. Аммо ҳеч ким ўттиз ёшни уриб қўйган, деярли 20 килога семириб кетган ҳужумчининг эски савиясига қайтишига ишонмасди. Ўша пайтларда “Реал”ни шуғуллантираётган “Гонвед”нинг собиқ мураббийи Эмиль Остеррайхер ёрдамга келди. У “Реал”ни ушбу шартномага кўндирди ва тез орада адашмаганлигига амин бўлди.Пушкаш ўз спорт формасини тиклаш учун жамоадан олти ой муҳлат сўради ва фаолиятидаги иккинчи фасл – клублар футболини бошлади.

1958/59 йилдан бошлаб расмий ўйинларда майдонга тушишни бошлаган футболчи кейинги олти йил давомида барқарор ўйин кўрсатди ва ҳар мавсумда унинг голлар кўрсаткичи 20 дан ошди. Икки йиллик танаффусни бошдан кечирган Ференц ўзини йўқотиб қўймади, ҳатто жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири Эктор Риални заҳирага ўтқизиб қўйди. Жамоанинг Чемпионлар Кубогида зафар қучишига ўз ҳиссасини қўшди. “Атлетико” га қарши кечган икки ярим финалда икки гол муаллифига айланди. Сўнгги тур олдидан у ва “Реал”нинг яна бир афсонаси Ди Стефано киритган голлар бўйича тенг кўрсаткичда эдилар. Сўнгги тур учрашувида у очиқ дарвозага гол киритиш имкониятига эга бўлади, аммо тўпни ёнида турган Ди Стефанога ошириб беради. У шунақа айёр ўйинчи эди. Мухлисларга аслида ким бомбардир эканлигини кўрсатиб қўйиш билан бирга, “Реал”нинг унгача тенгсиз етакчисига ўзини руҳий томондан ёмон ҳис қилишига йўл қўймаганди.

Кейинги мавсумларда кетма-кет тўрт йил Пушкаш Испания чемпионати тўпурари бўлди. Пушкаш – Ди Стефано тандеми ҳозиргача футболдаги энг буюк жуфтлик сифатида тилга олинади. Айниқса 1960 йилги Европа Чемпионлар кубоги финалидаги афсонавий учрашув ҳақида ҳалигача Мадридда эслашади. Ҳозиргача турнирда рекорд бўлган 135000 томошабин гувоҳлигида кечган ўйинда улар биргаликда Франкфуртнинг “Айнтрахт”и дарвозасига етти гол киритишди (7:3). Пушкаш покерга эришганди.

Ўша мавсумда Пушкаш исмини Франсискога ўзгартирди ва Испания фуқаролиги олди. Унинг Испания терма жамоасидаги дебюти сиёсий воқеа бўлиши ҳам мумкин эди. Айнан социализмдан қочиб келган Пушкаш Испания терма жамоаси билан биргаликда Москвада майдонга тушиши керак эди. Аммо генерал Франко терма жамоа мураббийи Эленио Эррерадан Собиқ Иттифоққа қарши ўйинда ғалабага кафолат беришни талаб қилди. Мураббийдан керакли жавобни олмагач, жамоага мусобақага қатнашишга изн бермади. Пушкашнинг Испания терма жамоадаги дебюти 1961 йилга тўғри келди, аммо футболчи испанлар таркибида бор-йўғи тўрт ўйинда майдонга тушди холос.

1964 йилда охирги марта бомбардирлар пойгасида ғолиб бўлган Пушкаш Чемпионлар кубоги финалида ҳам ўйнади. Аммо бу сафар “Интер”нинг қўли баланд келди. Унинг “Реал” таркибидаги охирги расмий учрашуви эса 1965/66 йилги Европа чемпионлари кубоги нимчорак финалидаги “Килмарнок”ка қарши учрашув бўлди. Сўнгги голини эса 1/16 финалда “Фейенорд” дарвозасига киритганди.

Йиллар ўтиб, 1981 йилга келиб уни яна майдонга кўришди. У Будапештга қайтди ва шарафига шоу-учрашув ташкил қилинди. Анча семириб кетган 54 ёшли Пушкаш майдонда ҳали ҳам мъжиза ярата олишини исботлади. Унинг чап оёқда 40 метрлар масофага берган паси ҳимоячининг шундоқ орқасига тушди ва ҳужумчи қулай вазиятда тўпни дарвозага киритди. Юз минг томошабин ҳайратдан ёқа ушлашди, ҳақиқий талант ҳеч қачон йўқолмаслиги ва ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмаслигининг исботи қаршиларида турганди.

80-йиллар бошида бўлиб ўтган яна бир воқеа кўпчилик томонидан эсга олинади. Турли мамлакат вакиллари бўлган мураббийлар гуруҳи Австралияга ташриф буюришади ва маҳаллий болаларга футболни ўргатиш тадбирларида қатнашадилар. Мураббийлар ичида яқиндагина футболни якунлаган Буюк Британиялик буюк футболчилар Жорж Бест ва Денис Лоулар ҳам бор эдилар ва албатта уларнинг ўйинлари барча болаларнинг хотирасига муҳрланганди.

Шуғулланувчи болалар кўплиги боис, барчага Бест ёки Лоуни топиб бериб бўлмасди. Бир нечта “омадсиз”лар чекига кўринишидан умуман футболчига ўхшамайдиган, паст бўйли, қари, семиз, инглизчани зўрға гапирадиган мураббий тушди. Бечоралар бундан хафа эдилар, ҳалиги кишининг устидан тинмай кулишар, катта қорни билан машғулотни кўрсатиб бераётганда кулги янада кучаярди. Машғулотлар охирига бориб, болалар уни эшитишни хоҳлашмас, тўпларни тепиб юбориб уни югуришга мажбур қилишарди.

Ушбу ҳолатни четдан кўриб қолган Бест ва Лоу болаларни олдига келишди. Албатта “буюк”ларни барча ўраб олди, автографлар, маслаҳатлар сўрай бошлашди. Ҳеч нарсага жавоб бермай Бест дарвозага йигирма метрлар чамаси узоқликда ўнта тўпни қўйиб чиқди.

— Нима деб ўйлайсиз, мураббийларинг ўн зарбанинг нечтасида дарвоза тўсинига теккиза олади, — деб сўради Бест

Яна кулги бошланди. Инглизчани унча яхши билмайдиган қария устидан кула бошладилар.

— Битта ҳам эмас, — деб жавоб берди болалардан бири, — чунки, у тўпни кўра олмайди, қорни тўсиб қолади.

Уёғига цирк бошланди. Бақалоқ кетма-кет дарвоза тўсинини аниқ нишонга ола бошлади. Сўнгги тўпни эса у оёғи билан юқорига кўтарди, пешонаси билан қабул қилди ва бир муддат ушлаб турди, икки елкаси ва товони билан тўпни ўйнатди ва ўта кучли зарба билан тўпни тепди. Тўп тўсинга тегиб дарвозани зирқиратиб юборди.

— Ўрганинглар, болалар, — деди Бест, — қаршиларингда — Ференц Пушкаш!

Қаҳрамон Асланов

 

МАЪЛУМОТ

Ференц Пушкаш

1927 йил 2 апрелда Кишпештда (Венгрия) туғилган

Ўйнаган жамоалари:

“Кишпешт” (1943-1956, 1948 йилдан “Гонвед” деб аталган) – 354 ўйин, 357 гол

“Реал” (1958-1967) – 179 ўйин, 154 гол

Қўлга киритган ютуқлари: Олимпиада чемпиони (1952) Европа чемпионлар кубоги соҳиби (1959, 1960), Қитъалараро кубок соғиби (1960).

Венгрия чемпиони (6 карра), Испания чемпиони (5 карра)

Венгия чемпионати бомбардири (4), Испания чемпионати бомбардири (4)

Венгрия терма жамоаси таркибида 85 ўйинда майдонга тушиб, 84 гол киритган.

Ўкилди: 8509 марта.

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Суратли сўровнома

Кимнинг жамоаси кучлироқ?

Зиданнинг «Реал»и
978
59.2%
Гвардиоланинг «Барселона»си
674
40.8%

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Қаҳрамон Асланов

"Футбол плюс"


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.