Кириш Регистрация

Бугун 20 сентябрь, 2017 йил, чоршанба.

      • 19.09.2017 23:00
      • Валенсия
      • 5:0
      • Малага
      • 20.09.2017 01:00
      • Барселона
      • 6:1
      • Эйбар
      • 20.09.2017 23:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 20.09.2017 23:00
      • Леганес
      • -:-
      • Жирона
      • 20.09.2017 23:59
      • Депортиво
      • -:-
      • Алавес
      • 21.09.2017 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Лас-Палмас
      • 21.09.2017 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бетис
      • 21.09.2017 23:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эспаньол
      • 21.09.2017 23:59
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 19.09.2017 23:45
      • Болонья
      • 1:1
      • Интер
      • 20.09.2017 21:30
      • Беневенто
      • -:-
      • Рома
      • 20.09.2017 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 20.09.2017 23:45
      • Милан
      • -:-
      • СПАЛ
      • 20.09.2017 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Наполи
      • 20.09.2017 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 20.09.2017 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сампдория
      • 20.09.2017 23:45
      • Женоа
      • -:-
      • Кьево
      • 20.09.2017 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Сассуоло
      • 20.09.2017 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Кротоне
  • AFC U16 саралаш
      • 20.09.2017 18:00
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Шри Ланка
      • 20.09.2017 22:15
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Баҳрайн

Ашхобод-2017

Давлат Жами
1 Туркманистон 43 28 18 89
2 Эрон 7 4 15 26
3 Қозоғистон 6 6 10 22
4 БАА 5 4 7 16
5 Таиланд 4 7 10 21
6 Ўзбекистон 3 9 27 39
7 Вьетнам 3 5 6 14
8 Мўғулистон 3 5 6 14
9 Хитой 3 2 4 9
10 Ҳиндистон 3 2 2 7

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 5 15
2 Севилья 4 10
3 Валенсия 5 9
4 Реал Сосьедад 4 9
5 Реал Мадрид 4 8
6 Атлетико 4 8
7 Атлетик Бильбао 4 7
8 Вильярреал 4 6
9 Леванте 4 6
10 Леганес 4 6
11 Бетис 4 6
12 Лас-Палмас 4 6
13 Эйбар 5 6
14 Хетафе 4 4
15 Жирона 4 4
16 Эспаньол 4 4
17 Сельта 4 3
18 Депортиво 4 1
19 Алавес 4 0
20 Малага 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Валенсия 5-0 Малага
5-тур Барселона 6-1 Эйбар

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 11:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
20/09 11:00 Леганес - Жирона
20/09 11:59 Депортиво - Алавес
21/09 01:00 Севилья - Лас-Палмас
21/09 01:00 Реал Мадрид - Бетис
21/09 11:00 Вильярреал - Эспаньол
21/09 11:59 Сельта - Хетафе
22/09 01:00 Леванте - Реал Сосьедад

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • SPORT
    • Сана: 20.09.2017

      06.00 Мадҳия.
      06.05 Кўрсатувлар тартиби.
      06.10 «Соғломжон-полвонжон».
      06.35 «Ифтихоримсан, спорт!»
      07.00 «Sport onlayn».
      07.35 «Соғлом турмуш сари».
      08.00 Спорт янгиликлари.
      08.10 «Техноспорт».
      08.25 «Спорт вақти». LIVE!
      09.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      10.55 Новости спорта.
      11.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      13.00 Рақамлар, натижалар, рейтинглар.
      13.05 Спорт янгиликлари.
      13.10 «Матонат».
      13.35 «Спортимиз маликалари».
      14.00 Новости спорта.
      14.05 «Спорт вақти». LIVE!
      14.30 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      16.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. Танаффусда Спорт янгиликлари.
      LIVE!
      17.10 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      18.45 Кўрсатувлар тартиби.
      18.50 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. Танаффусда Новости спорта.
      LIVE!
      20.30 «Шарқона Лото». LIVE!
      20.45 «Спорт- маркет».
      21.00 Спорт янгиликлари.
      21.05 «Спорт вақти». LIVE!
      21.20 Футбол. Италия чемпионати. «Беневенто» – «Рома».
      LIVE!
      23.35 Футбол. Италия чемпионати. «Лацио» – «Наполи». LIVE!
      01.45 Мадҳия.
      01.50 Новости спорта.
      02.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари.
      04.25 «Техноспорт».
      04.40- 06.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-1
    • Сана: 20.09.2017

      06:30 Чемпионат Англии. "Челси" - "Арсенал".
      08:30 Чемпионат Франции. "Тулуза" - "Бордо".
      10:30 Чемпионат Англии. "Ливерпуль" - "Бернли".
      12:30 Чемпионат Англии. Обзор тура.
      13:30 Чемпионат Англии. "Тоттенхэм Хотспур" - "Суонси Сити".
      15:30 Чемпионат Англии. "Кристал Пэлас" - "Саутгемптон".
      17:35 "Английский акцент".
      18:45 Кубок России 2017/2018. 1/16 финала. "Авангард" (Курск) - ЦСКА. Прямая трансляция.
      21:05 Чемпионат Англии. "Борнмут" - "Брайтон энд Хоув Альбион".
      23:05 Евротур.
      23:40 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Наполи". Прямая трансляция.
      01:40 Чемпионат Англии. "Челси" - "Арсенал".
      03:30 Чемпионат Англии. Обзор тура.
      04:30 Чемпионат Франции. ПСЖ - "Лион".
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-2
    • Сана: 20.09.2017

      06:30 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио".
      08:30 Чемпионат Италии. "Наполи" - "Беневенто".
      10:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      12:30 Чемпионат Италии. "Милан" - "Удинезе".
      14:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      16:30 Чемпионат Италии. "Рома" - "Верона".
      18:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      20:25 Евротур.
      20:55 Чемпионат Италии. "Беневенто" - "Рома". Прямая трансляция.
      23:05 "Журнал Серии А".
      23:40 Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Фиорентина". Прямая трансляция.
      01:40 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Наполи".
      03:30 Чемпионат Италии. "Милан" - СПАЛ.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.09.2017

      05:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      07:30 Журнал Лиги чемпионов.
      08:00 Евротур.
      08:30 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Вердер Бремен".
      10:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Штутгарт".
      12:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      14:30 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Вердер Бремен".
      16:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Штутгарт".
      18:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      20:30 Лига Европы. Обзор матчей.
      21:25 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "Айнтрахт" (Франкфурт). Прямая трансляция.
      23:25 Чемпионат Германии. "Гамбург" - "Боруссия Дортмунд". Прямая трансляция.
      01:30 Чемпионат Германии. "Герта" - "Байер".
      03:30 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "Айнтрахт" (Франкфурт).
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.09.2017

      12:00 Автоспорт. Ралли-кросс. Чемпионат мира. Этап 10 в Латвии.
      14:05 Всемирные игры 2017. Скалолазание. Боулдеринг. Финалы.
      15:00 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция.
      20:00 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция.
      00:30 Всемирные игры 2017. Водные лыжи.
      01:40 Автоспорт. Формула-1. Гран-при Сингапура. Квалификация.
      02:45 Автоспорт. Формула-1. Гран-при Сингапура. Гонка.
      04:50 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баджо (Италия)

Футболда шахсиятлар жуда кўп. Йил ўтган сайин футболчиларнинг маҳоратлари ошиб бораётгандек тасаввур уйғонса-да, футболда ижодкорлик йўқолиб бораётгандек туюлаверади. Ўз ишининг энг моҳир усталари етиб чиқаётган бўлса ҳам, майдонда мўъжиза яратадиганлар камайиб бораверади. Вальдерама кетди, Кантонани анчадан буён кўрмаймиз, Зидан билан хайрлашдик. Яна бир қаҳрамон борки, у бизни эртакларга ишонтира олган бўлса-да, фаолияти у қадар текис кечмаган. Пастга қулашлар, ҳақоратлар, жароҳатлар, аммо у ҳар сафар ноҳақ равишда жарликка қулатилган эртак қаҳрамонлари сингари кўз ўнгимизда намоён бўлар ва яна ўша ўзиники бўлган чўққини эгалларди. <p>

Мақола учун сарлавҳа ҳақида жуда кўп ўйладим. Чунки мен Баджо ҳақида тўлқинланмасдан ёза олмасдим ва сарлавҳанинг ўзидаёқ ўқувчини ҳаяжонга солишини истагандим. Мен Баджонинг ўйинларини кузатиш бахтига мушарраф бўлганман ва айнан у туфайли Италия футболининг жозибасига, жаҳон чемпионатларининг такрорланмас сеҳрига ошуфта бўлганман. Ўйлаб кўрсам, футбол учун, мухлис учун “Роберто Баджо” номидан-да баландпарвозроқ сарлавҳани топиш мушкул иш экан.

У ҳақида футболнинг вице-қироли Диего Марадона шундай деганди:
- Мен жуда кўп ҳужумчиларни кўрдим, аммо Баджони такрорлай оладиганларини учратмадим.

Баджо фаолиятини якунлаган “Брешиа” мураббийи Карлетто Маццоне:
- У Италиянинг энг ижодкор футболчиси бўлиб қолади. У Ҳатто Меацца ёки Бонипертидан ҳам устунроқ эди, Марадона, Пеле кабилар билан бир қаторда тилга олинишга лойиқ футболчи эди. Агар тиззасидаги жароҳати бўлмаганда у дунёнинг энг зўри бўларди, - деб фикр билдирганди.

У ўн олти ёшида тиззасидан қаттиқ жароҳат олганди ва врачлар унга футбол ўйнамасликни маслаҳат беришганди. Унинг тиззасидаги оғриқ ўйин пайтида доимо безовта қилар ва бирор восита билан буни қолдиришнинг иложи йўқ эди.

Роберто Баджо 1967 йилда Калдоньо шаҳарчасида, оддий оилада, олтинчи фарзанд бўлиб таваллуд топди. Унинг дастлабки жамоаси худуднинг асосийси “Виченца” бўлди. А-серияда эса у ўзининг 19 ёшида “Фиорентина” клубида майдонга тушди. “Сампдория” га қарши кечган дебют учрашувида флоренцияликлар ғалаба қозонишди, аммо учрашувдан кейин ғалаба ҳақида эмас, Баджонинг навбатдаги жароҳати ҳақида мунозаралар бошланиб кетди. Бош мураббий Свен Горан Эрикссон ундан ёрқин келажак кутмаганди ва “Чизена”га сотиб қутулишни ҳам ўйлаганди. Футболчини ҳимоя қиладиганлар топилди ва Баджо ҳеч кимни уялтириб қўймади. Айнан Флоренцияда Баджо порлади, айниқса унинг “Наполи” жамоасига киритган голи барчани карахт аҳволга солиб қўйганди. Деярли рақибнинг ярим футболчиларини алдаб ўтиб дарвозани ишғол қилган Баджо ҳақида тинмай ёза бошладилар. “Марадона жамоасига Марадона усулида гол” – сарлавҳалари Италия газеталарининг муқоваларидан жой олди. У “Фиорентина”да беш мавсум ўйнади ва 94 учрашувда майдонга тушиб, 39 та голга муаллифлик қилди. 1990 йилда эса “Ювентус”га ўша пайтлар учун рекорд сумма – 17 миллионга сотиб юборилди.

Ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигининг бошланиши Италияда жуда катта ҳаяжон ва интиқлик билан кутиларди. Италия майдонларида ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатида Баджодан ҳам кўп нарса кутишарди. Роберто ўша чемпионатда ўзини кўрсатди, аммо кутилганидек порламади. Австрия билан кечган дастлабки баҳсда иккинчи бўлимда майдонга тушиб ҳал қилувчи тўпни киритган Скилаччининг соясида қолиб кетди. Шундай бўлса-да унинг Чехославакия дарвозасига киритган ажойиб голи ёш юлдузнинг келажаги ҳақида ижобий башоратга замин яратарди. Плей-офф босқичида Скилаччи билан жуфтликда яхши ўйин кўрсатган бўлса-да, мураббий Вичини уни ярим финал баҳсида фақат захирадан майдонга туширди. Бу ҳаракатни у Баджонинг чарчаб қолганлиги билан изоҳлади ва бу мағлубиятга олиб келди.

- Қанақа чарчаш, - тутақиб кетганди Роберто, - мен 23 ёшдаман ва ўша куни майдонга тушиб ҳатто майсаларни ғажишга ҳам тайёр эдим.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Роберто яна бир гол киритади ва терма жамоасининг ғалабасини таъминлайди.

Унинг кейинги мундиали, АҚШ да эса Баджо фаолиятининг чўққиси ва бу чўққидан қандай йиқилишини томоша қилгандик. У қуламаганди, балки уни қулатишганди. Буюкларнинг хатоси нақадар буюк бўлишини ўша 17 июль оқшомида яна бир бор хис қилгандик.

Баджо чемпионатга Европанинг ва дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида ташриф буюрди. Италия терма жамоаси турнирни мағлубият билан бошлади.(Ирландия 0:1). Кейин дуранг ва сўнгги турга келибгина ғалабага эришишди. Жамоа таркибида Баджо ҳам унчалик сезилмасди ва ҳатто “Юве” президенти Жованни Аньелли унга “увиган қуёнча” деб таъриф берганди. Плей-оффда эса у ҳаммани жим қилди. У шундай ўйин кўрсатдики, бутун Италия унинг пойига тиз чўкишга тайёр ҳолатга келдилар.

1/8 финал. Нигерия - Италия. Жисмонан бақувват ва техник футболчилардан ташкил топган африкаликлар ташаббусни қўлга олдилар, Амунике ҳисобни очди. Бунинг устига Зола қизил карточка олиб майдоннни тарк этди. 89-дақиқа. Пальюка йиғлашга тайёр, Барези Нигерия ҳужумларини охирги кучи билан қайтармоқда ва ана шунда Роберто катта саҳнага чиқди. Қандайдир вазиятда у тўпни эгаллади ва битта ҳаракат билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Қўшимча вақтда эса ғалаба тўпига муаллифлик қилди.

1/4 финал. Рақиб ўша чемпионатга катта ниятларда келган ва нимчорак финалда йирик ғалабани қўлга киритган Испания терма жамоаси. Ҳисоб 1:1 ва барча қўшимча вақтни кутиб ўтирган паллада яна Баджо гол киритади.

Ярим финал. Стоичков бошчилигидаги болгарлар 90 дақиқа немисларнинг асабига ўйнаб ғалабани юлқиб кетишади ва Италия қаршисига ажойиб кайфиятда чиқишади. Яна Баджо. У дастлабки дақиқалардаёқ дубльга эришиб, аслида финалга ким лойиқлигини кўрсатиб қўяди.

Финал. Бразилия-Италия. Жароҳатланган бўлишига қарамай Баджо майдонга тушади ва 120 дақиқа майдонда ҳаракат қилади. Фожеа пенальтилар сериясида рўй беради. Италияликларнинг сўнгги зарбасини Роберто амалга оширади ва...

Сония ўтиб Баджо футболкаси билан юзини беркитиб турар, бразилияликлар эса тўртинчи чемпионликни нишонлар эдилар. Баджо бу мағлубиятга сабабчимиди? Йўқ, асло! Роберто Италия терма жамоасининг мана шу ерга елкасида олиб чиққанди. Баджонинг Италия терма жамоасини олтин медалсиз қолдиргани ҳақида аюханнос солаётганлар усиз ўша терма жамоа кумуш медалга ҳам лойиқ эмаслигини идрок қилишни хоҳламас эдилар. Аслида у бир зарба билан иккита гол кирита олмасди, у хатога йўл қўймаганда ҳам рақиб кейинги зарбани аниқ йўлласа ғалаба қозонарди. Моссаро ва Барезилар унгача хато қилиб бўлгандилар. Аммо... ЖЧ-94 ни ажойиб ўтказган Роберто фақат ўша пенальти эътибори билан эсланадиган бўлди. Ҳатто унинг хатосини Буддизмга берилиб кетганлигига боғладилар.

- Мен Будда эмасман, инсонман, - деб изоҳлади Баджо, - мусулмонлар ва христианлар пенальтини бехато бажаришадими?

Унга миллат душманидек муносабатда бўлдилар. А-сериядаги ўйинлари қовушмади. “Ювентус” таркибида янги юлдуз – Дель Пьеро пайдо бўла бошлаганди. “Милан”га трансфер қилинди. Муваффақиятсиз чиқди. “Болонья” га ўтди.

Яна эски Баджо қайта бошлади. Сабаби... Сабаби навбатдаги мундиал яқинлашиб келарди. Баджо эса жаҳон чемпионатлари учун яратилгандек эди, гўё. Ҳатто бир тележурналист ЖЧ-98 дан сўнг шундай деганди:

- Мозийдаги Баджосиз мундиаллар қандай ўтганлиги ҳақида ҳозир тасаввур қила олмайман, афсуски келажакда яна шундай чемпионатлар кўп бўлади ва уни томоша қиладиган мухлисларга ачинишдан бошқа чорам йўқ.

ЖЧ-98 да у Чили терма жамоаси дарвозасига пенальтидан тўп киритди ва Италия футболи тарихида учта жаҳон чемпионатида гол киритган футболчи сифатида тарихдан жой олди. Франциядаги жаҳон чемпионатида у яна бир бор барчани ажаблантирди. АҚШ даги хатодан сўнг, яна пенальти нуқтасига яқинлашди. Чилига қарши учрашувда тепган пенальтисини тушуниш мумкин, босим оз, гуруҳ босқичи эди. Чорак финалдаги майдон эгалари билан баҳсдаги пенальтилар сериясида иштирок этгани эса унинг кучли руҳиятли инсон эканлигини ифодалайди.

- АҚШ да битта хато қилдим ва юртим мағлуб бўлди. Ўша пенальтини тўрт йил ичида бир кун ҳам унутмадим, ўша хиссиётни ҳар кун бошимдан ўтказдим. Тўрт йил ўтиб яна шундай пенальти тепиш имконияти танладим. Неча киши менинг гол уришимга ишонмаганликларини ҳеч қачон била олмайман, аммо мен учун муҳими ўзим ишонардим. Ўтмишнинг хатолари келажак учун тажрибадир. Йўлда давом этаман.

Бу Баджонинг сўзлари эди. Унинг бу ҳаракати нафақат футбол оламида, балки ўзига бўлган ишончга мухтож бўлган ҳаммага йўл кўрсатди. Якоб Аагард ўзининг “Шахматда мукаммалликка интилиш” китобининг илк бобларидан бирида муаллиф кучли босим остида қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиради ва мисол тариқасида Роберто Баджонинг воқеасини мисол келтиради.

Ўша чемпионатда Италия у қадар нурли ўйин кўрсатмади. Чунки Чезаре Мальдини жамоа етакчисиин аниқлай олмади ва баъзан Баджони, баъзан эса Дель Пьерони асосий таркибга туширарди. Баджонинг ягона камчилиги эса, агар барча унга етакчи сифатида ишонч билдирилмаса бор имкониятларини оча олмасди. Бу жиҳати билан у франциялик афсунгар Зайниддин Зиданга ўхшаб кетарди. У мана шу нуқсон туфайли “Интер”да ҳам муваффақият қозона олмади. У ЖЧ-98 дан сўнг Роналдо ва Самараноларга шерик сифатида “Интер”га олиб келинган ва Моратти томонидан “трансфер беш йил кечикиб бўлса-да амалга оширилди” деб қувватланган бўлса-да, у ерда порлай олмади.

У эндигина унутила бошлаган пайтда эса “Брешиа” га ўтди. “Тангри келяпти” – брешиаликларн уни мана шундан кутиб олишганди. ЖЧ-2002 яқинлашиб келарди ва Баджо яна ўйнай бошлади, у ўйнай бошлаганда нималар бўлишини тасаввур қилиш осон. Бутун тиффози терма жамоа мураббийи Траппатоннига Баджони ЖЧ га олиб кетишни талаб қилиб намойишлар уюштира бошлади, интернетда сўровномалар ўтказилди. Кўпчиликнинг айтишича, бутун миллат фақат Мусоллини давридагина мана шундай якдил фикрлаган экан. Аммо Траппатони уни олиб кетмади. Унинг фикрича, “Брешиа”нинг савияси терма жамоа учун паст эди. Италия ЖЧ дан шарманда бўлиб қайтди ва асосий айбдор сифатида бош мураббийни тилга олдилар. Етакчиликни қўлига олиши керак бўлган Тотти ҳеч қачон Баджо бўла олмаслигини кўрсатди.

Унинг футболдан кетиши ҳам гўзал бўлди. А-сериядаги ўзининг сўнгги мавсумини 37 ёшида ўтказган Баджо 12 та гол киритди ва 13 та голга асиссентлик қилди, у бу борада фақатгина Тоттидан ортда қолганди. 25-турда эса у ўзининг сўнгги голини “Парма” дарвозасига ажойиб тарзда киритди.

«Бу гол икки томонлама туйғу уйғотади. Бир томондан бу гўзаллик ва енгиллик исканжасида ҳайратда қоласан, бошқа томондан эса бундай гўзал футбол ўз ўрнини куч ва қўполликдан ташкил топган замонавий футболга бўшатиб бераётганлигидан афсусланасан”

“Гадзетта де ла Спорт” унинг бу голини шундай изоҳлаганди.
У Италиянинг энг машҳур тўрттала клубида (“Ювентус”, “Интер”. “Милан”, “Болонья”) сафида ўйнаган ягона футболчи бўлди. Аммо унинг қалби барибир “Фиорентина”га тегишли эди. Бир марта “Ювентус” – “Фиорентина” учрашувида ҳакам томонидан белгиланган пенальтини тепишни истамаганди. Жамоадоши пенальтини амалга ошира олмагач, мураббийнинг жаҳли чиқади ва уни алмаштиради. Ечиниш хонасига кетаётганда флоренциялик мухлис у томонга клуб рамзи булган шарфни отади ва Баджо уни бўйнига боғлаб олади. Кейинчалик у бошқа клублар сафида ҳам Флоренцияда майдонга тушганда бўйнига “Фиорентина” рамзини тақиб оларди.

Мен уни юлдуз сифатида Папендан устун деб биламан. Чунки у фақат гол урувчи эмас эди, жуда кўп вазиятларда шерикларини қўллаб қувватларди. Майдонни назорат қила оларди. Платини у ҳақида “уни 9 рақамлилар тоифасига ҳам. 10-лар тоифасига ҳам кирита олмайсиз. У 9.5-тоифадаги футболчи эди” деганди.

Мен унинг футболчи сифатида Ромариодан ҳам ортиқлигини хис қиламан. У кучли жамоада кучли ўйнайдиган эмас, бир ўзи бутун жамоани чемпион қила оладиган футболчилар тоифасидан эди.

У етакчи сифатида Зидандан ҳам зўр, менинг ўлчовимда. Зидан жамоасининг етакчиси эди, аммо ЖЧ-2006 финалида жамоани оғир аҳволга солиб қўйди. Буни Роберто ҳеч қачон қилмасди.

У инсон сифатида Стоичковдан яхшироқ. Болгариялик футболчига ўхшаб юлдузлигидан фойдаланишга ҳаракат қилмасди, “менга мумкин” деган фикр кечмасди хаёлидан. У доим оддий инсон бўлиб қолишни хоҳларди ва фақатгина майдонда дурдона яратишга ҳаракат қиларди.

“Йиллар ўтади, мухлислар муҳаббатини мендан яхшироқ бўлган бошқа футболчилар эгаллаши табиий. Аммо иккинчи Марадона ёки ван Бастен бўлмаганидек, иккинчи Баджо ҳам бўлмайди. Ҳар кимнинг футболда ва ҳаётда ўз йўли мавжуд. Менинг бахтим шундаки, ўзимга завқ берадиган касб билан шуғулландим. Менга Тангрим инсонлар муҳаббатини қозона оладиган қобилият ато этди ва мен бундан тўлиқ фойдаландим. Мен футболга бор кучимни ва имкониятимни сарфладим ва бу жиҳатдан менинг виждоним пок” (Роберто Баджо).

Қаҳрамон Асланов

Ўкилди: 8636 марта.

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Суратли сўровнома

Кимнинг жамоаси кучлироқ?

Зиданнинг «Реал»и
978
59.2%
Гвардиоланинг «Барселона»си
674
40.8%

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Қаҳрамон Асланов

"Футбол плюс"


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.