Кириш Регистрация

Бугун 20 сентябрь, 2017 йил, чоршанба.

      • 19.09.2017 23:00
      • Валенсия
      • 5:0
      • Малага
      • 20.09.2017 01:00
      • Барселона
      • 6:1
      • Эйбар
      • 20.09.2017 23:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 20.09.2017 23:00
      • Леганес
      • -:-
      • Жирона
      • 20.09.2017 23:59
      • Депортиво
      • -:-
      • Алавес
      • 21.09.2017 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Лас-Палмас
      • 21.09.2017 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бетис
      • 21.09.2017 23:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эспаньол
      • 21.09.2017 23:59
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 19.09.2017 23:45
      • Болонья
      • 1:1
      • Интер
      • 20.09.2017 21:30
      • Беневенто
      • -:-
      • Рома
      • 20.09.2017 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 20.09.2017 23:45
      • Милан
      • -:-
      • СПАЛ
      • 20.09.2017 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Наполи
      • 20.09.2017 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 20.09.2017 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сампдория
      • 20.09.2017 23:45
      • Женоа
      • -:-
      • Кьево
      • 20.09.2017 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Сассуоло
      • 20.09.2017 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Кротоне
  • AFC U16 саралаш
      • 20.09.2017 18:00
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Шри Ланка
      • 20.09.2017 22:15
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Баҳрайн

Ашхобод-2017

Давлат Жами
1 Туркманистон 43 28 18 89
2 Эрон 7 4 15 26
3 Қозоғистон 6 6 10 22
4 БАА 5 4 7 16
5 Таиланд 4 7 10 21
6 Ўзбекистон 3 9 27 39
7 Вьетнам 3 5 6 14
8 Мўғулистон 3 5 6 14
9 Хитой 3 2 4 9
10 Ҳиндистон 3 2 2 7

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 5 15
2 Севилья 4 10
3 Валенсия 5 9
4 Реал Сосьедад 4 9
5 Реал Мадрид 4 8
6 Атлетико 4 8
7 Атлетик Бильбао 4 7
8 Вильярреал 4 6
9 Леванте 4 6
10 Леганес 4 6
11 Бетис 4 6
12 Лас-Палмас 4 6
13 Эйбар 5 6
14 Хетафе 4 4
15 Жирона 4 4
16 Эспаньол 4 4
17 Сельта 4 3
18 Депортиво 4 1
19 Алавес 4 0
20 Малага 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Валенсия 5-0 Малага
5-тур Барселона 6-1 Эйбар

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 11:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
20/09 11:00 Леганес - Жирона
20/09 11:59 Депортиво - Алавес
21/09 01:00 Севилья - Лас-Палмас
21/09 01:00 Реал Мадрид - Бетис
21/09 11:00 Вильярреал - Эспаньол
21/09 11:59 Сельта - Хетафе
22/09 01:00 Леванте - Реал Сосьедад

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • SPORT
    • Сана: 20.09.2017

      06.00 Мадҳия.
      06.05 Кўрсатувлар тартиби.
      06.10 «Соғломжон-полвонжон».
      06.35 «Ифтихоримсан, спорт!»
      07.00 «Sport onlayn».
      07.35 «Соғлом турмуш сари».
      08.00 Спорт янгиликлари.
      08.10 «Техноспорт».
      08.25 «Спорт вақти». LIVE!
      09.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      10.55 Новости спорта.
      11.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      13.00 Рақамлар, натижалар, рейтинглар.
      13.05 Спорт янгиликлари.
      13.10 «Матонат».
      13.35 «Спортимиз маликалари».
      14.00 Новости спорта.
      14.05 «Спорт вақти». LIVE!
      14.30 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      16.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. Танаффусда Спорт янгиликлари.
      LIVE!
      17.10 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      18.45 Кўрсатувлар тартиби.
      18.50 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. Танаффусда Новости спорта.
      LIVE!
      20.30 «Шарқона Лото». LIVE!
      20.45 «Спорт- маркет».
      21.00 Спорт янгиликлари.
      21.05 «Спорт вақти». LIVE!
      21.20 Футбол. Италия чемпионати. «Беневенто» – «Рома».
      LIVE!
      23.35 Футбол. Италия чемпионати. «Лацио» – «Наполи». LIVE!
      01.45 Мадҳия.
      01.50 Новости спорта.
      02.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари.
      04.25 «Техноспорт».
      04.40- 06.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-1
    • Сана: 20.09.2017

      06:30 Чемпионат Англии. "Челси" - "Арсенал".
      08:30 Чемпионат Франции. "Тулуза" - "Бордо".
      10:30 Чемпионат Англии. "Ливерпуль" - "Бернли".
      12:30 Чемпионат Англии. Обзор тура.
      13:30 Чемпионат Англии. "Тоттенхэм Хотспур" - "Суонси Сити".
      15:30 Чемпионат Англии. "Кристал Пэлас" - "Саутгемптон".
      17:35 "Английский акцент".
      18:45 Кубок России 2017/2018. 1/16 финала. "Авангард" (Курск) - ЦСКА. Прямая трансляция.
      21:05 Чемпионат Англии. "Борнмут" - "Брайтон энд Хоув Альбион".
      23:05 Евротур.
      23:40 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Наполи". Прямая трансляция.
      01:40 Чемпионат Англии. "Челси" - "Арсенал".
      03:30 Чемпионат Англии. Обзор тура.
      04:30 Чемпионат Франции. ПСЖ - "Лион".
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-2
    • Сана: 20.09.2017

      06:30 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио".
      08:30 Чемпионат Италии. "Наполи" - "Беневенто".
      10:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      12:30 Чемпионат Италии. "Милан" - "Удинезе".
      14:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      16:30 Чемпионат Италии. "Рома" - "Верона".
      18:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      20:25 Евротур.
      20:55 Чемпионат Италии. "Беневенто" - "Рома". Прямая трансляция.
      23:05 "Журнал Серии А".
      23:40 Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Фиорентина". Прямая трансляция.
      01:40 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Наполи".
      03:30 Чемпионат Италии. "Милан" - СПАЛ.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.09.2017

      05:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      07:30 Журнал Лиги чемпионов.
      08:00 Евротур.
      08:30 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Вердер Бремен".
      10:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Штутгарт".
      12:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      14:30 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Вердер Бремен".
      16:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Штутгарт".
      18:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      20:30 Лига Европы. Обзор матчей.
      21:25 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "Айнтрахт" (Франкфурт). Прямая трансляция.
      23:25 Чемпионат Германии. "Гамбург" - "Боруссия Дортмунд". Прямая трансляция.
      01:30 Чемпионат Германии. "Герта" - "Байер".
      03:30 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "Айнтрахт" (Франкфурт).
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.09.2017

      12:00 Автоспорт. Ралли-кросс. Чемпионат мира. Этап 10 в Латвии.
      14:05 Всемирные игры 2017. Скалолазание. Боулдеринг. Финалы.
      15:00 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция.
      20:00 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция.
      00:30 Всемирные игры 2017. Водные лыжи.
      01:40 Автоспорт. Формула-1. Гран-при Сингапура. Квалификация.
      02:45 Автоспорт. Формула-1. Гран-при Сингапура. Гонка.
      04:50 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гарринча (Бразилия)

“Футбол оламида жуда кўп янги Пелеларни учратдим.
Аммо янги Гарринчани ҳали топа олганим йўқ” (Пеле)

 

Футболни бир муддат тарк этган Гарринча 1968 йилда фикрини ўзгартиради ва жиддий равишда шуғуланишни бошлайди. “Флеменго” бош мураббийи таваккал қилади ва уни “Васко де Гама”га қарши муҳим учрашув қайдномасига киритади. Рио кўчалари қандайдир миллий байрамни эслатиб юборарди, “Буюк Манэ”ни жуда яхши эслайдиган мухлислар ўйинни кўргани гуёки оқиб келишарди. “Маракана” атрофи тиқлинч ичида қолган, полициялар ихотаси бузиб ташланган, Рио тарихи бунақа вазиятни яқин ўтмишда эслолмасди. Стадион директори тўғри қарорга келди – барча дарвозаларни очиб қўяди.

***

Уни “Халқ қувончи” деб аташарди. Бу муҳаббатнинг сабаби футболчининг ўзига хос футболи, доимо ўйинни гўзаллик билан ошуфта қилишга бўлган ҳаракати эди. У буни атайлаб қилмасди, кимнидир муҳаббатини қозониш учун ҳаракат деб бўлмасди буни. У табиатан шунақа эди, демакки, унга нисбатан уйғонган муҳаббат ҳам, олқиш ҳам барчаси табиий эди.

Унинг ўйинлари ҳақида афсоналар юради. Бразилия чемпионатидаги бир ўйинда тўп билан финт қилаётган Гарринча майдон ташқарисига чиқиб кетиб қолади. Финтни охиригача кўриш илинжида ҳакам ўйинни тўхтатмаган экан.

Кунлардан бир кун “Ботафого” бош мураббийи Зезе Морейра футболчини синамоқчи бўлади Машғулотларнинг бирида майдоннинг ўртасига битта стулни қўядида, “тасаввур қилки, бу рақиб ҳимоячиси, уни алдаб ўтиб, дарвозага гол уришга уриниб кўр” дейди. Гарринча стулнинг ёнига келади-да, атрофида айлана бошайди, ўтиб кетиш ўрнига, бир неча маротаба тўпни стулнинг оёқлари орасидан зерикканча айлантириб, ана ундан кейингина дарвоза томон югуриб кетади. Буни кўрган жаноб Зезе “Унинг ўйини ууман схемаларга мос тушмайди!” деб юборганди.  

Гарринча вафот этганда яқин дўсти Нилтон Сантоснинг:

- У бутун умрини ёш бола каби ўтказди. Беғуборлик билан. Аслида ҳам у болакай эди, фақатгина битта ўйинчоқни, футбол ўйинини ўйнайдиган болакай! – деган сўзлари ҳақиқат.

***

Аниқроқ қилиб айтганда, унинг ягона ўйинчоғи футбол тўпи ва албатта чап қанот ҳимоячилари эди. Футбол журналистлари Гарринчага қарши майдонга тушадиган ҳар қандай ҳимоячини, ким бўлишидан қатъий назар “Жоан” деб аташарди. Бунинг ўзига хос тарихи Гарринчанинг катта футболга кириб келиши воқеаси билан боғлиқ.    

Пойтахтнинг “Ботафого” клубида машғулот ўтказаётган Жентил Кордозо Пау-Гранде шахарчасидан синов учун келган қаҳрамонимизни ўз олдига чақирди. Стадионда кулги кўтарилди. Бироз оқсоқланиб ҳаракат қиладиган Гарринча умуман футболчига ўхшамасди. Ўнг қанот ҳужумида ўйнашини сўраб билиб, ўша пайтдаги Бразилия терма жамоасининг ҳимоячиси Нилтон Сантосга буюради:

-Болани синаб кўрчи.

Гарринча учун ким қаршилик қилиши аҳамиятга эга эмасди. Тўпни эгаллагач, бир-иккита финт ишлатди ва Нилтоннниг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтди. Ҳимоячи эса мувозанатни йўқотиб, йиқилиб тушади. Гарринча эса унга эътибор бермади ва кетма кет ҳимоячиларни алдаб кетаверди. Учрашувдан сўнг клуб массажчиси, “биласанми, сен кимни масхара қилдинг? Ахир у Нилтон Сантоску! Агар хафа қилган бўлсанг, сени клубга олишмайди”, деб ҳазиллашганда, Гарринча оддий жавоб қилганди:

-Қаёқдан билибман, ахир Пау-Грандедаги Жоанни ҳар сафар шунақа қиламан, хафа бўлмайди-ку.

“Ботафого”нинг етакчиси бўлган Нилтон Сантос ўша куниёқ бош мураббийнинг олдига кириб, болани таркибга қўшишни илтимос қилиб сўради. “Мен унинг биринчи Жоани бўлганимдан бахтиёрман” деганди у.

- Нилтон ҳақида бошқаларнинг гапларини эшитиб, аввалига бироз қўрқдим. – гапириб берганди Гарринча, - ўйиндаги вазиятлар учун мени ҳали уришса керак деб ўйладим. Аммо у ёнимга келди-да, “қойил, болакай” деб елкамдан қучиб қўйди. Шу кундан бошлаб у менинг футболдаги раҳнамоим бўлиб қолди. Қани энди хаётим давомида Нилтонга ўхшаган инсонларни кўпроқ учратганимда, балки кўп бахтсизликлар мени четлаб ўтган бўлармиди...

***

Гарринча бутун умр ичкилик мутелигидан қутула олмай яшади, бир неча бор автомобил аварияларига учради. Энг даҳшатлиси 1969 йилнинг 13 апрелида бўлганди. Унинг машинаси юк машинасига урилиб, уч маротаба айланиб кетади. Аварияда футболчининг қайнонаси Розалия Гомес вафот этади. Манэ бошқарув пайтида маст бўлмаганини айтади, бу ҳолат биринчи маротаба бўлгани ва марҳума оиласи қаттиқ қаршилик қилмагани туфайли жазо енгиллашади. У шартли равишда икки йиллик қамоққа хукм қилиниб, жарима тўлаб қутулиб қолади. Яна бир куни эса у ўз отасини машинада уриб юборганди, бахтли тасодиф туфайли чол тирик қолди. Гарринчанинг яна бир ожиз томони картада қимор ўйнаш эди.  

Унинг хаёт тарзи ўша майдондаги ҳаракатлари каби тартибсиз эди. Аммо фарқи ҳеч ким бундан завқ олмасди. Бир қизга илашиб саккизта фарзанди ва хотинини ташлаб кетди, мастликда кейинги рафиқаси Элзани жароҳатлаш даражасида калтаклади. Умрининг охирида эса у ўзини бошқара олмай қолди. Ичикликни ташлаш борасидаги ҳаракатлар бесамар кетарди. Юрак касаллиги туфайли оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

***

Ўйин бошланди. Ниҳоят Торсида йиллаб кутган дақиқа етиб келди. Тўп ўнг қанотга, Гарринча қанотига етказиб берилди.

***

Ҳа, бу қанот Гарринчаники эди. 1957 йилда “Ботафого” бош мураббийиги айланган собиқ журналист Жоан Салданьянинг илк қарори Гарринча ўйинига эркинлик бериш бўлганди:

- Дарвозамиз олдидан рақиб жарима майдонигача бўлган мана бу ўнг қанот чизиғини кўряпсизларми, - дейди у шогирдларига, - мана шу қанотга бурниларингни суқмайсизлар, у Гарринчаники. Қолганлар марказда ёки чап қанотда ўйнасин. Манэга яқин келишни ўйламанглар, нима қилса қилаверсин. Сизларнинг ишингиз кутиш ва сизларга тўпни оширганда зарба бериш холос.

***

Гарринча усталик билан тўпни ўзига бўйсундириб олди. Ўша йиллардагидек, тўпни икки оёқлари орасига олди ва гавда қисмини ҳимоячи томон энгаштирганча, ўзининг машҳур финтини амалга оширишга ҳаракат қила бошлади. Айтишларича, унинг ягона финти бўлган экан. Бутун дунё ҳимоячилари бу финтни жуда яхши ўзлаштиришган, миллиметригача ўрганиб чиқилган, аммо доим Гарринча атайин қилгандек, худди шу усулда ҳаммани доғда қолдириб кетавераркан.

***

 

Маноэл Сантос 1933 йилда, Рио Де Женейро яқинидаги Пау Гранде шаҳарчасида. Амаро ва Мария Каролиналарнинг кўп болали оиласида бешинчи фарзанд сифатида дунёга келди. Бразилияда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилаётган пайтидаёқ иккинчи номни ёзиб қўйиш қоидаси бор. Аммо бироз кайфи ошиб қолган маъмур буни унутиб қолдиради ва гувоҳномада фақат Маноэл исми қайд этилади холос. У туғма носоғлом эди, кўриш қобилияти сезиларли даражада паст, умуртқа ва орқа суягининг нотўғри жойлашганлиги, буниг устига оқсоқланиб юрарди. Айрим манбаларда унинг чап оёғи бироз калтароқ эканлиги ёзилади, баъзи манбалар буни инкор этиб, оқсоқлик сабаби футболчининг бош бармоғининг бироз қийшиқлигини эътироф этади. Жарроҳлик йўли билан болани даволашни врачлар рад этгади, уларнинг айтишича. Боланинг ўз оёғи билан юришининг ўзи муъжиза эди.  

Муъжиза давом этади. Манэ тенгқурлари Свинге ва Пилсе билан биргаликда шаҳар жамоасининг ҳужумчилар учлигини ташкил қилишар,. бироз оқсоқланиб юрадиган Гарринча жамоадошлари орасида ўзининг тезкор ҳаракати ва такрорланмас финти билан ажралиб турарди.

Футбол ўйнашдан ташқари, барча бразилиялик оддий аҳоли сингари фабрикада ишлади. Айнан ўша ерга бориб унинг лақаби йўқлиги билиниб қолди. Гап шундаки, Маноэл Сантос исми руслардаги “Иван”дек гап, мамлакатларда минглаб топиларди, жумладан, у ишлайдиган фабрикада ҳам. Бошқалардан ажралиб туриш учун у ўзига янги – италянча Франциско исмини танлайди. Аммо у футбол оламида Гарринча лақаби билан машҳур бўлди. Бу лақабнинг дунёга келиши опаси Тереза билан боғлиқ. Қаҳрамонимиз ёшлигида маҳаллий тилда “гарринча” деб аталадиган қушларни овлашни яхши кўрарди. “Сен шунақа кўп қуш овлаяпсанки, яқинда ўзинг ҳам “гарринча”га айланиб қоласан” деб қўрқитганди.

***

Гарринча номини у бутун футбол оламига машҳур қилди, дурдонага айлантирди.

Жаҳон чемпионати навбатдаги ўйини олдидан собиқ иттифоқ терма жамоаси ечиниш хонасини тасаввур қилинг. Жамоа Бразилия терма жамоасига қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Мураббий футболчиларга тактик схемалар, қайси футболчиларга қарши қандай ўйнаш кераклигини тинмай суриштира бошлайди. Суҳбат тугагач, ҳамма жим бўлиб қолади ва ҳимоячилардан бири саволни ўртага ташлайди:

- Ўртоқ мураббий, Гарринча ўйнайдими?

1958 йилги жаҳон чемпионати қаҳрамонлари ҳақида гап кетганда аввало, Пелени тилга олишади. Аслида эса ўша жамоада Гарринчанинг аҳамияти жуда катта саналарди. Унга қарши ҳеч қандай схемалар зтмас ва буни ҳамма тан олганди.

Ўша ўйин қатнашчиси Виктор Царев ёзади:

“Жаҳон чемпионатида Пеле ва Гарринча ёрқин порлашганди. Уларга ноёб иқтидор юқоридан берилганди. Гуёки, худонинг ўзи одамларга тўп билан нималар қилиш мумкинлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлган ва Гарринчани танлаганга ўхшарди. Тўпни олиб қўйишни қўйинг, ҳаттоки, уни шунчаки йиқтишнинг уддасидан чиқиш ҳам имконсиз эди. Сеҳрлангандек, унинг тўп билан нималар қилаётганини кузтар, вазиятни қўлга олиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида қарор бермасимиздан у биздан бир неча метр ўтиб кетган бўларди. Иккинчи дақиқадаёқ Гарринча тўпни қаблу қилиб олди ва Боря Кузнецовни ортда қолдирди, зарбаси шунчалик кучли чиқдики, тўсинга теккан тўп майдон марказигача қайтиб борди. Яшин тўпга қўлини қўйишга улгурмади, акс ҳолда қўллари устунга михланиб қоларди, ишонинг. Ўшандаёқ биз Гарринчанинг нақадар кучли футболчи эканини ва биз уч дақиқа олдин тасаввур қилганимиздан бир неча баробар хавфли эканини билиб қолгандик”

***

Бутун стадион жим бўлиб қолди. 150 минг томошабин сиғдирган трибунада пашшанингучгани эшитиларди. Қандайдир секунд ўтди ва Гарринча ҳимоячини ўз орқасида қолдириб, олдинга ташланди. Ушбу ўйинни жонли кузатган, кейинчалик чоп этилган “Пеле, Гарринча, Футбол” китоби муаллифи И. Фусуненко хотирлайди:

- Ўша финтдан сўнг стадион ларзага келди. Нега бу улкан гумбурлашдан стадион бузилиб, ер билан битта бўлмаганини ҳамон тушуна олмайман!

***

Гарринча мен негадир ўша машҳур хинд фильмидаги, Раж Капур яратган қаҳрамонга ўхшатавераман - “Менинг исмим масхаробоз”. Футбол оламида уни ҳам циркчига қиёслашарди. Худди одамлар кўзини қувнатиш учунгина яралгандек, майдонда мўъжизалар яратар, Бразилияда илоҳийлаштириб юборилган тўпни ҳаммадан ҳам кўпроқ бўйсундира олган Гарринча ўзини идора қилишга куч топа олмасди. Ўша майдондаги ҳимоячилардан қутлганчалик, хаётдаги иллатлардан фориғ бўла олмасди.

Лекин майдонда беғубор гўдак эди. У ҳали ҳам Пау-Грандеда тўп сураётгандек хис қиларди ўзини. Айниқса Коста Рика терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувидаги воқеа кўп бор эсланади. Учрашув охирларига келиб, ҳисоб 1:1 эди. Ўзининг навбатдаги рейдларидан сўнг Гарринча дарвозабон билан яккама якка чиқади. Лекин тўпни дарвозага тепмайди. Орқага қайтиб, яна ўйинчиларни алдашга киришб кетади ва яна дарвозабон қаршисига чиқади. Яна тепмайди. Ҳамма ҳайрон. Мураббий асабийлашган. Ниҳоят учинчи мартасида у дарвозабон оёқлари орасидан тўпи дарвозага киритади. Учрашувдан сўнг берилган мураббийнинг табиий саволига:

-Нима қилай, дарвозабон оёқлари орасини очмади-да, деб жавоб беради.

Уни қолипга солиб бўлмасди. Пеле каби ҳар соҳада мукаммалликка интилмасди. Унинг ўз футболи бор эди. У фақат шу футболни ўйнарди. Зарба бериш керак бўлса, бермасди, югуриш керак жойда тўхтаб ҳимоячини кутарди. Лекин майдонда мўъжиза яратарди. Айнан унинг бетакрор ўйини мухлисларни ўзига жалб қиларди.

Таниқли футбол мутахассисларидан бири, унинг фожеаси бетакрорлигидадир, деганди. Лотин Америкаси футболчилари у пайтларда Европага ҳозиргидек оқиб келмасди. “Сантос”, “Ботафого” каби грандлар Европа бўйлаб турнелар уюштиришарди. Келишув шундай бўлардики, агар майдонда Гарринча ҳаракат қилмаса, ташкилотчилар клубга бир неча баробар кам пул тўлашарди. Натижада Гарринча кетма-кет майдонга тушишга мажбур бўларди. Ҳатто оғир жароҳат олиб, врачлар томонидан даволаниш тавсия этилган пайтларда ҳам футбол ўйнашга мажбур бўларди. Клуб унга шарт қўйганди: “Ё ўйнайсан, ёки клубни тарк этасан”. Юлдуз ўзини шу даражага кўтарган клубни тарк этишни хоҳламасди. Шунинг учун у футболдаги фаолиятини эрта тугатишга мажбур бўлди. Юрак хасталигини орттириб олди.

***

Сўнгги бор юрак хасталиги туфайли касалхонада ётиб чиққач, икки кун турли барларда кун кечирди. 1983 йилнинг 18 январида уйига қайтди ва йиқилди. Хотини доктор чақирганда собиқ футболчи “бехуш” ҳолатда эди. Орадан икки кун ўтиб, у вафот этди. Ўлимининг сабаби сифатида эса хаддан зиёд ичкиликка ружу қўйиш натижасида пайдо бўлган жигар серрози ва сабаб тизимидаги носоғломлик деб топилди.

Гарринчани сўнгги йўлга кузатиш маросими “Маракана” стадионида бўлиб ўтди. Тобут Бразилия ва “Ботафого” жамоаси байроғи билан ўралганди. Футболчининг сўнгги йўли “Маракана”дан Пау Грандедаги Раиз Де Серра қабристони бўлди. Тобутдаги Буюк Манэ орқасидан 300 мингга яқин гўзал футбол ошуфталари юриб борардилар. Уларнинг хаёлларидан “Гарринчанинг футболи” энди тупроққа кўмилиши ҳақидаги хавотирлар кечган бўлса не ажаб.

Бразилия терма жамоасининг собиқ мураббийи Айморе Морейра: “Гарринча каби футболчилар юз йилда дунёга бир марта келади, демак ҳозирча, у футболдаги охирги ва ягона даҳодир” деб кўзига ёш олди. .

“Ёлғиз ва унутилган инсон вафот этди” – деганди ўша таъзия маросими радиойўқламасини олиб бораётган журналист – “энг қайғулиси, у биз учун қанчалик севимли эканини била олмай кетди. Афсуски, биз буни унга тушунтиришнинг уддасидан чиқа олмадик”

***

Гарринча ўша ўйиндан кейин ёш болаларча йиғлаганди:

- Мен бугун жуда бахтлиман, - деганди у – ҳато ўша 1958 йилда илк бор чемпион бўлганимизда ҳам, Чилидаги иккинчи ғалабамизда ҳам бу даражада қувонмагандим. Мен шундан хурсандманки, менинг футболим ҳали ҳам тирик эканини уларга исботлай олдим.

***

Майдонда барчага қувонч улашган ва “ҳалқ қувончи” деб аталган Гарринчани сўнгги йўлга бутун мамлакат кузатганлар орасида Пеле йўқ эди. Қирол кейинчалик, бу ҳолатни таъзия маромимларидан қўрқишлиги билан изоҳлади. .  

Пеленинг юқоридаги эътирофига балки шу сабаб бўлгандир. Балки шунинг учун ҳам у ҳали ҳамон Гарринчани қидирар. Дўстининг сўнгги йўлга кузата олмаган футбол қиролининг кўнгли балки ўшанда таскин топар.

Футбол давом этмоқда. Марадона ҳар бир аргентиналик вундеркиндни ўзига ўхшатади, португалиядан ҳар сафар янги юлдуз чиққанда “янги Эйсабио” дейишади. Агар ҳужумчи гол уришни қойиллатса, Герд Мюллерни эслашади. Лекин Гарринчани эслатадиган футболчи чиқмаяпти. Балки шунинг учун у кўпчилик томонидан унутилгандир. Агар янги Гарринча чиқса бемалол байрам қилаверинг, билингки, яна футболга гўзаллик ва беғуборлик қайтган бўлади . Биз буни чин дилдан кутиб қоламиз.

Қаҳрамон АСЛАНОВ

Ўкилди: 8205 марта.

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Суратли сўровнома

Кимнинг жамоаси кучлироқ?

Зиданнинг «Реал»и
978
59.2%
Гвардиоланинг «Барселона»си
674
40.8%

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Қаҳрамон Асланов

"Футбол плюс"


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.