Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Келиб чиқиши
«Челси» - Лондон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи жамоа. 1905 йилда ташкил этилган. 1992 йилда ташкил этилган Англия премьер-лигаси мусобақасининг ташаббускорларидан бири. Жамоа тўрт марта Англия чемпиони бўлган. Бундан ташқари етти марта Англия футбол асоциацияси кубогида, тўрт марта Англия лига кубогида зафар қучган. Халқаро майдонда 2012 йилда Европа чемпионлар лигасида, Кубок эгалари кубогида, Европа лигаси ва УЕФА суперкубогида чемпион бўлган.

«Челси» ташкил этилганининг дастлабки 50 йилида мухлислар қалбидан тез жой олди, лекин совринларни қўлга кирита олмади. Илк ютуғи сифатида 1915 йил Англия кубогининг финалига чиққанини айтиш мумкин. Жумладан, 1911, 1920, 1932, 1950 ва 1952 йилларда ярим финалда имкониятни бой берган. 1954/54 йилги мавсумда жамоани қабул қилиб олган Тед Дрейк «Челси» бутунлай ўзгартириб юборди ва жамоага илк чемпионликни олиб келди. Жамоа Англия чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритди. У жамоани қабул қилиб олганида шундай деган эди: «Стемфорд Бриж»га жуда кўп одамлар «Челси»ни қўллаб-қувватлаш учун эмас, футбол томоша қилиш учун келишади. Ортда қолган йиллар давомида футболчилар эстрада артистлариданҳам машҳур бўлишдан чарчашди. Одамлар «Челси» билан ейиши, «Челси» билан ичиши ва «Челси» билан ётиши керак».

Дрейк жамоа тузилиши билан унга берилган лақаб «пенсионер»ни олиб ташлади. Клуб рамзидан ҳам «пенсионер» расми олинди. Унинг қўл остида жамоа биринчи марта еврокубокларда қатнашиш имконига эга бўлди. «Челси»нинг Европа чемпионлар кубогида қатнашишига эса Англия футбол иттифоқи рухсат бермади. Сабаб қилиб Англия чемпионатидаги график тиғизлиги келтирилди.

1960 йилга келиб жамоани Томми Дохерт қабулқилиб олди ва у «Челси»га ёшларни жалб этди. 10 йил давомида жуда кўп ярим финалларда имкониятни бой берди. 1970 йилга келиб Англия футбол ассоциацияси кубогида зафар қучган «Челси» халқаро майдондаги илк ғалабаси тантана қилди. Жамоа Кубок эгалари кубогини қўлга киритди. Афинадаги финалда «Реал Мадрид» мағлуб этилди. 70-йиллар охири 80-йиллар бошида жамоа иқтисодий муаммоларни бошдан кечирди. «Стемфорд Бриж»ни 60 000 мухлисга мўлжаллаб катта қилмоқчи бўлган жамоа бюджети 1.3 миллион фунт зарар кўрди. Қарзлар ҳам ҳаддан ташқари ошиб кетди. Жамоа етакчиларни сотишга мажбур бўлди ва натижада «Челси» иккинчи дивизионга тушиб кетди. Жамоа 1982 йилга келиб банкрот остонасига келиб қолди ва Кен Бейц номли тадбиркор «Челси»ни БИР ФУНТга сотиб олди. Раҳбарлар стадионни ҳам қурилиш компаниясига сотиб юборишди. Натижада «Челси» стадионидан айрилди. Мажбуран футболчилар «Фулҳэм» ҳамда «КПР»стадионларида шуғулланишди. 1982/83 йилги мавсум жамоа учун омадли келди. Кўпчилик томонидан учинчи дивизионга тушиб кетиши кутилган жамоа охирги турда дуранг ўйнади ва иккинчи дивизионда қолди. Буни фантастик натижа сифатида қабул қилишди. 1983 йилда жамоага Жон Нил бош мураббий бўлди. У кам пул эвазига жуда яхши таркибни шакллантирди ва жамоа иккинчи дивизионда ғалаба қозониб, премьер лигага йўл олди. «Челси» 1988 йилда ҳам иккинчи дивизионга тушиб кетди ва ўша мавсумдаёқ чемпион бўлиб, премьер лигага қайтди.

1992 йилга келиб, Кен Бейнтснинг ҳаракатлари билан «Челси» ўз стадиони «Стемфорд Бриж»ни қайтариб олди. Уларнинг бахтига стадионни сотиб олган қурилиш компаниясининг ўзи банкрот бўлди.

1993 йилда жамоани Гленн Ходдл қабул қилиб олди. Мураббийқўл остида жамоа ўйини сезиларни тарзда ўсди. «Челси» 1994 йилда Англия кубогининг финалигача борди. Жамоа иқтисодий томондан ҳам анча ўзини тиклаб олди. «Милан»нинг афсонавий юлдузи Руд Гуллит ҳам «Челси»га келиб қўшилди. Бир мавсум ичида Гуллит мухлислар қалбидан шу даражада жой олдики, уни «Челси» тарихидаги энг яхши футболчи деб атай бошлашди. 1996 йилда Гленн Ходдл Англия терма жамоаси бош мураббийи бўлгач Гуллит ўйновчи мураббий бўлди. Италия футболини яхши билган Гуллит жамоага италиялик футболчиларни олиб келди. Бирин-кетин Жанлука Виалли, Роберто Ди Маттео ва Жанфранко Золалар «Челси»га келишди. 1997 йилда жамоа 26 йиллик танаффусдан кейин «Челси» илк совринини қўлга киритди. Англия кубоги финалида жамоа «Мидлсбро»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 1998 йилга келиб Гуллит жамоадан кетди. Унинг ўрнини Жанлука Виалли эгаллади. Виалли мураббийлигида «Челси» Англия футбол ассоциацияси кубогида ва УЕФА кубок эгалари кубогида ғалаба қозонди. Лекин жамоанинг ички муҳитида ҳаммаси жойида эмасди. Виалли ҳамда футболчилар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлди. Унинг трансферлари ҳам ўз сўзини айта олмади. Жамоа таркиби қария футболчилар билан тўлиқ кетди ва «Челси»га янги мураббий, янги қон керак эди. Шу мақсадда бош мурабий этиб яна бир италиялик Клаудио Раньери тайинланди. Бунгача мураббий «Фиорентино» ҳамда «Валенсия»да яхши фаолият олиб борган эди. Раньери қўл остидаги биринчи мавсумда «Челси» УЕФА кубогига йўлланма олди. 2003/2004 йилги мавсумда «Челси» премьер лигада иккинчи ўринни эгаллади ва чемпионлар лигасига қайтди. Шунга қарамай жамоадаги тўртинчи мавсумдан кейин Клаудио Раньери ўз вазифасидан озод қилинди.

2003 йилнинг 2 июнида Кен Бейнтс «Челси»ни Роман Абрамовичга 140 миллион фунтга сотди. 110 миллион фунтга футболчилар сотиб олинди, лекин Раньери ҳеч нима юта олмади, шунинг учун ўрнига Жозе Моуриньо бош мурабий этиб тайинланди. Моуриньо клуб тарихидаги энг яхши мураббий бўлиб тарихдан жой олди. Унинг қўл остида «Челси» икки марта қаторасига Англия чемпиони бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин чемпионликни ҳимоя қилган бешинчи жамоа ҳам айнан «Челси» бўлди. 2007 йилда «Челси» Норвегиянинг «Русенбург» жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва ўша ўйиндан кейин жамоа Моуриньо билан хайрлашди. Ўша ўйиндан кейин Моуриньо шундай деган эди: «Албатта, натижадан қониқмадим. Биз ёмон ўйнадик. Йигирмата имкониятдан битта гол урдик. Менимча, иккита гол уришимиз учун қирқта, учта гол уришимиз учун олтмишта имкониятга эга бўлишимиз керак».

Моуриньо кетгач унинг ўрнини исроиллик Аврам Грант эгаллади. Грант жамоада спорт директори бўлиб ишлаган ва Исроил терма жамоасидан кетган эди. Грант жамоани юқори даражада ушлаб тура олди. 2008 йилда жамоа премьер лигада иккинчи ўринни эгаллади ва ўша мавсума чемпионлар лигасининг финалигача етиб борди. Москвадаги финалда жамоа «МЮ»га пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Финалдаги мағлубиятдан кейиноқ Грант истеъфога чиқарилди.

2008 йилнинг 12 июнида «Челси» бош мураббийи этиб Луис Филипе Сколари тайинланди. Бразилия билан жаҳон чемпиони бўлган мураббий ҳам кўп қолмади. 2009 йилнинг февралида уни ҳам истеъфога чиқаришди. Жамоа Англия чемпионатида тўртинчи ўринда бораётган эди. Мавсумнинг иккинчи қисмида жамоани Россия терма жамоаси бош мураббийи Гус Хиддинк терма жамоани ишидан кечмаган ҳолда қабул қилиб олди. Унинг қўл остида «Челси»Англия футбол ассоциацияси кубогида чемпион бўлди. 2009 йил 1 июнида эса Хиддинк жамоадан кетди. Футболчилар унинг кетишини кўз ёш билан қарши олишди. Унинг ўрнини Карло Анчелотти эгаллади. Карло Анчелотти қўл остида «Челси» 2009/2010 йилги мавсумда олтин дублни қайд этди. Жамоа Англия премьер лигаси ҳамда Англия кубогида ғалаба қозонди. 1963 йилдан буён илк марта чемпионатда юзтадан кўп гол урди. Кейинги йил эса ҳеч нима юта олмаган Анчелоттининг ҳам паттаси қўлига тутқазилди.

2011 йилнинг 22 июнида жамоани Андре-Виллаш Боаш қабул қилиб олди. Унинг «Порту» билан шатномасини бекор қилиши учун «Челси» 15 миллион евро тўлади. Жамоа АВБ билан яхши ўйнай олмади ва ички низолар сабаб у ишдан олинди ва ўрнини ёрдамчиси Роберти Ди Маттео эгаллади. Унинг қўл остида жамоа ақл бовар қилмас ўйинларни кўрсатди. «Челси» Англия кубоги ҳамда ўз тарихида биринчи марта УЕФА чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Финалда «Бавария» мағлуб этилди. Лекин Ди Маттео ҳам кўп ушланиб қолмади. Келаси мавсумда чемпионлар лигасида «Ювентус»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан кейин Ди Маттеонининг ўрнини Рафаэль Бенитес эгаллади. У билан жамоа клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди, лекин мавсум охирида Бенитес ҳам кетди. 2013 йилнинг 3 июнида «Челси» Жозе Моуриньони бош мураббий этиб тайинлади. «Челси» бу мавсумда премьер лигада учинчи ўринни эгаллади.

------------------------------

Бугун футбол оламида Лондоннинг «Челси» клуби ўз ўрнига эга. Аммо бу даражага эришишнинг ўзи бўлгани йўқ. Ўз вақтида қуйи дивизионларда тўп сурган клуб узоқ ва машаққатли меҳнат эвазига бугунги ҳолатига етиб келди. Саҳифамизда жамоанинг ана шу шонли тарихига тўхталиб ўтамиз.

«ЧЕЛСИ»НИНГ НОМИ ВА СТАДИОН ТАРИХИ
Жамоа 1905 йилда жуда қизиқ тарзда вужудга келган. «Стэмфорд Бридж» стадиони эса 1877 йилда очилади ва биринчи йилданоқ Лондон спорт клуби тасарруфига ўтади. Бироқ 1904 йилда Лондонда кўчмас мулк билан савдо қилувчи Гас Мирс Лондон клубига стадионни энг яхши спорт аренасига айлантирмоқчи бўлади. Бу вақтда Англиянинг «Фулхэм»и майдон учун асосий даъвогарлардан бири эди, бироқ стадион учун талаб қилинган ижара ҳақи жамоа раҳбариятига маъқул бўлмайди ва клуб «Крэйвен Коттеж» стадионини танлайди. Оқибатда Мирс Ғарбий темир йўл компаниясига стадионни барча жиҳозлари билан сотиб олишни таклиф этади. Лекин Мирснинг дўсти Фредерик Паркер уни стадионни сотмасликка, аксинча, эндигина ташкил этилаётган жамоасининг майдонига айлантиришга кўндирган.

Бўлажак жамоанинг номи ҳам узоқ муҳокамаларга сабаб бўлган. Дастлаб «ФК Кенсингтон» ва «ФК Стэмфорд Бриж» номлари таклиф этилган. Бироқ Паркер таклиф этган вариант ҳаммага маъқул келиб, янги клуб «Челси» дея атала бошланган. 1905 йилда эса Лондонда янги клуб — «Челси» расман ташкил топган.

ДАСТЛАБКИ ҚАДАМЛАР
Клуб асосчиси Мирс ва дўсти Паркер Англия Футбол Лигасига аъзо бўлишди. Ўз навбатида «Челси» 1905 йилнинг 1 июнида ўтказилган сўровномалар натижасига кўра Футбол Лигасининг иккинчи дивизионига қабул қилинди.

Дастлабки иккита ўйинни «Челси» Лига дебютантларига қарши ўтказди. 1905 йилнинг 2 сентябрида клуб меҳмонда кечган матчда «Стокпорт Каунти»га имкониятни бой берди (1: 0). Биринчи уй учрашувида, қолаверса, дастлабки расмий ўйинда «Челси» йирик ғалабага эришди, «Халл Сити» 5:1 ҳисобида таслим этилди. Кейинги ўйинларда футболчилар 6 бор майдонни мағлуб ҳолда тарк этишди. Шундай бўлса-да, жамоа Иккинчи Лигада учинчи ўринни эгаллаб, Биринчи Лигага йўл олди.

ҚАЙҒУ ва ҚУВОНЧ ЁНМА-ЁН
1912 йилнинг февралида, жамоа иккинчи Дивизиондан чиқиш учун ҳаракат қилаётган бир пайтда, жамоа асосчиси Гас Мирс 37 ёшида бевақт оламдан ўтди. Шу мавсумда «Челси» илк бор Англия Кубоги ярим финалига чиқди, бу йўлда «Ньюкасл» 3: 0 ҳисобида таслим этилди.

Жамоанинг бешинчи мураббийи — Англия терма жамоаси ва «Арсенал» клубининг собиқ ҳужумчиси Тед Дрейк даврида «Челси» ўз тарихидаги энг яхши ғалабаларини қўлга киритди. 1955 йилда «Челси» Англия чемпиони бўлди. Футбол Лигаси «Челси»нинг Европа Чемпионлар кубогида иштирок этиш борасидаги сўровига рад жавобини берди. Бу эса жамоанинг кейинги мавсумда омадсиз ўйин кўрсатишига сабабчи бўлди. Кейинги йили «Челси» 1-ўриндан бирданига 16-ўринга тушиб қолди. 1962 йилда эса жамоа ўз тарихида учинчи бор Биринчи Дивизионга тушиб кетди.

БЕҚАРОР МАВСУМЛАР
Клуб кейинчалик анча омадсизликларни бошдан кечирди. Оқибатда раҳбарият Дрейкнинг ҳам жамоадан кетиш вақти бўлганини тушуниб етди. Дрейкнинг курсисини эса Шотландия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Томми Докерти эгаллади. Докерти бошқарувида ўтган 1962 — 1967 йилларда «Челси» кучайди. Биринчи йилданоқ клуб Иккинчи Дивизионнинг вице-чемпиони бўлди (биринчи ўринни «Сток Сити» қўлга киритди), кейинги йил эса Биринчи Дивизионда 9-ўриндан пастга тушмади.

Докерти даврида «Челси» икки бор, яъни 1965 ва 1966 йилларда Англия Кубоги ярим финали иштирокчисига айланди, кейинги йил эса финалга чиқди. Аммо мукофотлар коллекцияси тўлмай қолди, финалда «Челси» «Тоттенхэм»га 2: 1 ҳисобида мағлуб бўлди.

МАҒЛУБЛАР: «РЕАЛ», «МАНЧЕСТЕР СИТИ»
Докертидан кейин клуб бошқарувини Дэйв Секстон ўз қўлига олди. Жамоанинг омадли ўйинлари эса давом этди. Кубокнинг қўлга киритилиши бу зафарли юришларнинг кульминацияси бўлди. 1969-1970 йилларда клуб учинчи ўринни эгаллади ва Кубок финалига чиқди. Финалда эса уларни мавсумда 2-ўринни эгаллаган ўша пайтлардаги буюк «Лидс» клуби кутиб турарди. Йоркширликлар бу ўйинда фаворит саналишарди. «Лидс» ўйинчиси Жек Чарльтон ҳисобни очганида эса бу фикр яна бир бор исботини топди. Танаффус арафасида эса «Челси» футболчиси Питер Хаусмэн ҳисобни тенглаштирди. Кейинчалик омад Лондон клубига кулиб боқди ва улар Англия Кубогидаги биринчи ғалабаларини қўлга киритишди.

Бу ғалаба «Челси»га куч бағишлади, жамоа ўз тарихида илк бор Кубок иштирокчисига айланди. Жамоа «Арис» (Салоники), «ЦСКА» (София) ва «Брюгге» клубларини енгиб, ярим финалга чиқди. Бу босқичда эса «Челси»ни ўтган йилги турнир ғолиби «Манчестер Сити» кутиб турарди. Бироқ Лондон жамоасини «Манчестер Сити» ҳам тўхтатолмади. Икки ўйин натижасига кўра 2: 0 ҳисобида устун келган Дэйв Секстон шогирдлари финалда жиддий рақиб — Мадриднинг «Реал» жамоаси билан тўқнаш келишди. Афинада ўтган финал матчида дастлаб Питер Осгуд ҳисобни очди. Аммо ўйин якунланишига оз муддат қолганда «Челси» ўйинчиси Жон Демпсининг хатосидан фойдаланган «Реал» ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча дақиқаларда ҳисоб ўзгармагач, иккинчи ўйинни ҳам ўтказишга мажбур бўлишди. Икки кундан кейин ўтказилган ўйинда эса Жон Демпси ўтган ўйиндаги хатосини ювиб, 32-дақиқада ҳисобни очади. Осгуд эса жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилади. Ўйин якунланишига 15 дақиқа қолганда эса Мадрид клуби ҳисобни қисқартиради. Лекин, барибир, ғолиблик «Челси»га насиб қилади ва инглиз жамоаси бу кубокни қўлга киритган тўртинчи Англия жамоаси сифатида тарихга киради. Секстон 1974 йилда жамоа билан хайрлашади, орадан бир йил ўтиб эса «Челси» Биринчи Дивизионни тарк этади.

ЯНГИ ТАРИХ: УЧ ОҒАЙНИ БОТИРЛАР
1974-1993 йиллар оралиғида клубда 9 нафар турли мураббийлар ишлашди. Улар орасида Жон Нил (1981 — 85) энг узоқ ишлаган мутахассис ҳисобланади. Дастлаб «Челси» Иккинчи Дивизионда зўрға жон сақлаган, уни учинчи дивизиондан атиги икки очко ажратиб турарди. Лекин кейинги йили клуб Иккинчи дивизионда биринчи ўринни эгаллади (биринчи марта). Нил кейинчалик жамоа директорига айланди, бош мураббий лавозими эса аввал Жон Холлинс, кейин эса Бобби Кемпбэлга ишониб топширилди. Шунингдек, «Челси»ни Иан Портерфилд, Дэвид Уэбб ва Гленн Ходдллар бошқаришди ва айнан ана шу мутахассис бошчилигида жамоа янги тарих яратишга киришди. Янги президент Кен Бейтс Ходдл ёрдамида жамоани тамомила ўзгартирди, янги ўйинчилар харид қилинди. Ана шундай футболчилардан бири голландиялик юлдуз Рууд Гуллит эди. 1996 йилда Ходдл терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Бу вақтда эса «Челси» чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритганди. Ходдл даврида, аниқроғи, 1994 йилда «Челси» Англия Кубоги финалида «МЮ»ни йирик — 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ходдл ўз постини Гуллитга топшириб кетди. Бу вақтда клуб таркиби уч нафар италиялик буюк футболчи: Виалли, Дзола ва Ди Маттео билан бойитилди. 1997 йилда жамоа ўз тарихида иккинчи бор Англия Кубогини эгаллади, финалда «Миддлсбро» 2: 0 ҳисобида таслим этилди. Ўша ўйинда Ди Маттео ва Эдди Ньютон қаҳрамонларга айланишди. 1998 йилнинг февралида клуб Лига Кубогига етиб борганида эса Гуллит лавозимидан бўшатилди, унинг ўрнини Жанлука Виалли эгаллади. Финалда «Челси» «Миддлсбро»ни Англия кубогида бўлгани каби 2: 0 ҳисобида таслим этди. Бу эса клубга Кубок эгалари кубогида қатнашиш имконини берди. Мазкур мусобақа финалида эса «Челси» Стокголмда «Штутгарт» билан рўбарў бўлди ва Жанфранко Золанинг голи эвазига Европа кубоги соҳибига айланди. Кейинги зафар Европа суперкубогида қўлга киритилди, Густаво Пойет ўз голи билан «Реал»ни совриндан маҳрум этди.

ҒАЛАБАЛАР ДАВОМ ЭТАДИ
1998-1999 йилги мавсумни учинчи ўринда якунлаган «Челси» Чемпионлар Лигаси иштирокчисига айланди. Гуруҳдан чиқишни уддалаган жамоа чорак финалда қоқилди. Каталониянинг «Барселона»си Лондон жамоасини мусобақадан чиқариб юборди.

1999-2000 йиллардаги мавсумда Англия кубогида «Челси» ақл бовар қилмас ғалабага эришди. «Стэмфорд Бриж»да «Манчестер Юнайтед» йирик ҳисобда таслим этилди (5:0 — Пойетнинг дубли, Моррис ва Саттоннинг голлари, Берганинг автоголи). Ярим финалда эса Ньюкасл, кейинчалик «Уэмбли»даги финалда «Астон Вилла» (Ди Маттеонинг голи эвазига) таслим этилди. «Челси» яна бир совринини қўлга киритди.

Бу «Челси»нинг яқин йилларгача бўлган тарихи эди. Ўйлаймизки, миллионлар ўйини ва, айниқса, «Челси»нинг ашаддий ишқибозлари клубнинг 2000 йилдан кейинги фаолияти билан таниш. Яна ишонамизки, ушбу жамоа буюк тарих яратишда давом этади.

Жамоанинг энг яхши футболчилари. Йиллар бўйича

1967. Питер Бонетти

1968. Чарли Кук

1969. Дэвид Уэбб

1970. Жон Холлинс

1971. Дэвид Уэбб

1972. Жон Холлинс

1973.Питер Осгуд

1974.Гари Лок

1975.Чарли Кук

1976.Рэй Уилкинс

1977.Рэй Уилкинс

1978.Мики Дрой

1979.Томми Лэнгли

1980.Клайв Уокер

1981. (1945—1991) Петер Борота

1982. Майк Филлери

1983. Жои Жонс

1984. Пэт Невин

1985. Дэвид Спиди

1986. Эдди Недзвецки

1987. Пэт Невин

1988. Тони Дориго

1989. Грэм Робертс

1990. Кен Монкоу

1991. Энди Таунсенд

1992. Пол Эллиотт

1993. Фрэнк Синклер

1994. Стив Кларк

1995. Эрланд Йонсен

1996. Рууд Гуллит

1997. Марк Хьюз

1998. Деннис Уайз

1999. Жанфранко Дзола

2000. Деннис Уайз

2001. Жон Терри

2002. Карло Кудичини

2003. Жанфранко Дзола

2004. Фрэнк Лэмпард

2005. Фрэнк Лэмпард

2006. Жон Терри

2007. Майкл Эссьен

2008. Жо Коул

2009. Фрэнк Лэмпард

2010. Дидье Дрогба

2011. Петр Чех

2012. Хуан Мата

2013. Хуан Мата

2014. Эден Азар

Клуб президентлари

1905—1935. Клод Кирби

1935—1936. Чарльз Пратт

1936—1940. Чарльз Крисп

1940—1966. Жо Мирс

1966—1968. Чарльз Пратт мл.

1968—1969. Лен Уитли

1969—1981. Брайан Мирс

1981—1982. Чарльз Кадоган

1982—2004. Кен Бейтс

2004—... Брюс Бак

Мураббийлар

Тед Дрейк. 1952—1961
Томми Дохерти. 1962—1967
Дейв Секстон.1967—1974
Жон Нил. 1981—1985
Жон Холлинс. 1985—1988
Бобби Кэмпбелл. 1988—1991
Рууд Гуллит. 1996—1998
Жанлука Виалли. 1998—2000
Жозе Моуриньo. 2004—2007, 2013- ...
Гус Хиддинк. 2009
Карло Анчелотти. 2009—2011
Роберто Ди Маттео. 2012
Рафаэль Бенитес 2012-2013.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
20.02.2016
17:45 Арсенал
0:0
Халл Сити
20:00 Рединг
3:1
Вест Бромвич
20:00 Уотфорд
1:0
Лидс
22:15 Борнмут
0:2
Эвертон
21.02.2016
19:00 Блэкбёрн
1:5
Вест Хэм
20:00 Тоттенҳэм
0:1
Кристал Пэлас
21:00 Челси
5:1
Манчестер Сити
23.02.2016
00:45 Шрусбери
0:3
Ман. Юнайтед
Чорак финал
11.03.2016
23:59 Рединг
0:2
Кристал Пэлас
12.03.2016
22:30 Эвертон
2:0
Челси
13.03.2016
18:30 Арсенал
1:2
Уотфорд
21:00 Ман. Юнайтед
1:1
Вест Хэм
13.04.2016
23:00 Вест Хэм
1:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
23.04.2016
21:15 Эвертон
1:2
Ман. Юнайтед
24.04.2016
20:00 Кристал Пэлас
2:1
Уотфорд
Финал
21.05.2016
21:30 Ман. Юнайтед
2:1
Кристал Пэлас

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

03.12.2016. АПЛ. 14-тур.
17:30
Манчестер Сити
1-3
Челси

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.